Сиз яқинда Мамадали Маҳмудов — Эврил Туроннинг “Афсона ва ҳақиқат” сарлавҳали тарихий – бадиий эссеси билан танишдингиз.
Англия адабий тадқиқотчилари хулосасига кўра Эврил Турон дунёнинг энг машҳур адиблари рўйхатида 95-ўриндан жой олган ва халқаро мукофатга тавсия этилган.
Икки бор қамалиб умрининг 17 йилини қамоқда ўтказган ёзувчи озодликка чиққан бўлсада, айни пайтда соғлиғи жуда оғир аҳволда. Биринчи қамалганидаёқ Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси сафидан ўчирилган, 74 ёшида озодликка чиққач 190 000 сўм нафақа билан тирикчилик қилаётган ёзувчи ҳар томонлама моддий ва тиббий ёрдамга муҳтож. Расман озод бўлса-да, куч ишлатар ва махсус хизмат тизимларининг доимий назоратида.
Унинг 2003 йилда Чирчиқ қамоқхонасида ёзилиб, “Озод овоз” сайти томонидан дунёга ёйилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга очиқ хати — ноинсоний қийноқлар остида зиндонда 24 кило озиб, суяклари ўнлаб жойидан синдирилган инсон зоти амалга ошириши мумкин бўлган бетимсол жасоратнинг энг буюк намунасидир! Ҳар сатри юракни жунбушга соладиган мазкур мурожаат нафақат қаҳрамонлик тимсоли, айни пайтда келгуси авлодлар учун ниҳоятда ибратли бўлган аччиқ ва аянчли кечмиш солномаси ҳамдир.
Совет даври қоралаган босмачилик ҳаракатини оқлаб — “Боғдон қашқири” номли қисса, улуғ Туркистон Чор Россиясига зўрлик билан қўшилганлигини фош этувчи — роман ёзган ёзувчи айнан мустақиллик даврида қамоққа олинди.
Нафақат ушбу хат, Эврил Турон асарларини диққат билан ўқиган зийрак ўқувчилар унинг халқ душмани ёки террорист эмас, нафақат ўзбек қавми, балки бутун туркий халқлар кечмиши, ўтмиши ва келажаги учун умр бўйи курашган ҳозирги замон туркий халқлар адабиётининг энг эътиқодли, энг иқтидорли бир буюк ойдин ёзари эканлигига иқрор бўлади!
Нуфузли халқаро мукофотга номзодлар рўйхатига киритилган Эврил Турон акамизни қутлаган ҳолда оғир қийноқлар асорати ўлароқ соғлиғи ёмонлашган жасоратли ёзувчимизга соғу омонлик, узоқ умр, ижодига барака, аҳли аёлига эса тинч ва хотиржам умргузаронлик тилаб қоламиз!
Ҳалқимизнинг буюк фарзандини чин юракдан табриклайман. Бу албатта улкан вокеа дунёнинг барча давлатлари, ҳаттоки Антарктида ва Арктиканинг вактинча яшовчи аҳолиси ҳам хурсанд бўлиб овоз беришлари мумкин, аммо лекин шундай кимсалар ва кучлар борки улар тиш-тирноқлари билан қаршилик кўрсатадилар. Буларни хамма билади кимлар эканликларини, ҳеч ким шарх ёза олмаганидан хам сезса бўлади. Исмат ака даҳшат ҳақиқатни ёздингиз, сизга катта рахмат!
ЭВРИЛ ТУРОН ЧИНАКАМ ВАТАНПАРВАР, МИЛЛАТПАРВАР МАРД ИНСОН, АРЗИЙДИ!