"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Бугун дўстимнинг бу дунё ташвишларини ташлаб кетганига бир ой бўлди…”

Муносабат, Муҳокама учун мавзу, Ўтганлар ёди | 02/01/2016 03:21-     27463 марта ўқилди

Ўтбосаров вафот этди
Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам. Кулранг костюмда. Сочлари оппоқ оқариб кетган эмиш. Ўзи жудаям озиб кетган. Лекин чарчаган, касалманд эмас. Ёшлигидагига ўхшаш ихчам. Мен ўзимча айтармишман: Сочи оқарганига мослаб, кулранг костюм кийибди. Қорамтирроқ бўлса, сочи оқаргани яққол билиниб қоларди, дермишман…
Мен кароматчи ҳам, таъбирчи ҳам эмасман. Лекин, одам боласи ҳамма нарсадан ҳам яхшилик кўришга интилади – айниқса тушларимиздан.
Сочлари оқарганини “оқлик” ка йўйдим. Бутун умр халққа ва юртга хизмат қилган одамнинг охирати оққа бурканганига ишорат бу, дедим… Озганини ҳам унинг у дунёдаги “иши” – савол-жавоблари “енгил” кўчганига ишорат деб билдим. Илоҳо, шундай деб ишонаман. Чунки “ноумид -шайтон” деб бежиз айтилмаган. Бугун, дўстимнинг бу дунё ташвишларини ташлаб кетганига бир ой бўлди. Охирати обод бўлгани рост бўлсин.
Омин!
Қуйида минг йил олдин олинган бир фотосуратни эълон қилаяпман. Лайлак қорлар ер юзини оқликка буркаётган лаҳзаларда Чорбоғда тушилган…
МЎМИН, МЎМИНЖОН!..
Мухлислардан узр сўраган ҳолда яна қайғули мавзуда ёзишга мажбурман. Орамиздан яна бир муносиб инсон, моҳир сухандон, ўз ишининг устаси, жамоат ва жамиятда ҳурмат қозонган, босган қадамида одамларга яхшилик улашиб юрган қадрдонимиз – Абдумўмин Ўтбосаров кетиб қолди.
Ўттиз йилдан ортиқроқ елкама-елка ишладик. Ўтган йиллар давомида не ерларга қадамимиз етмадию, не инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлмадик. Қанчадан-қанча кўнгилли ё кўнгилсиз воқеа ва ҳодисалар оқимида бирга суздик. Олдинма-кейин сочимизга оқ тушди. Кетма-кет унвонлар, мукофотларни қўлга киритдик. Ўзимиз ҳам, фарзандларимиз билан бирга ҳам тоғлар ошдик, кўнгилга эрк бердик. Қаерда юрмайлик, уйимизни, ишимизни, демакки бурч ва вазифамизни бажаришни олдинги қаторга қўйдик.
Оллоҳим одам зотига на фаришталарию ва на бошқа махлуқотига бермаган неъматларни ато этган. Ҳис-туйғу, муҳаббат ва нафрат, адолат ва жаҳолат, садоқат ва хиёнат. Келиб – кетаримизда уларнинг қай бири бизни ўзига оғдириб олганига қараб, орқамиздан ё гул ва ёки тош отилади.
Орқасидан гул отиладиган одамлардан бири Абдумўмин эди. У менинг дўстим эди. Қадрдоним эди. Қиёматлигим эди. Шогирддан ҳамкасб, ҳамкасбдан – дўст, дўстдан – жигарлик даражасига сазовор бўла олган укам эди. Оллоҳга қасамки, мен иккита катта ўғлимга, баъзи-баъзида эса, ҳаддим сиққан яна бошқа жиянларимга доимо уни мисол қилиб, намуна, йигитнинг эталони сифатида келтирардим. Меҳнаткашлиги, ҳалоллиги, интилувчанлиги, ишбилармонлиги ва оилапарварлиги менга жуда ёқарди. Умуман, у нима қилса, менга маъқул бўлаверарди. Чунки менинг ўзим шунақа эдим.
Душманим – дангаса, танбал одам. Ёмон кўрганим – бекорчиликда саланглаган киши. Уям шунақа эди. Мана, хоҳ ишонинг хоҳи йўқ, йигирма йилга яқин “Чорбоғ”даги дала ҳовлимизга чиқиб дам оламиз. Лекин бирон марта кунни саланглаб, бекорчиликда қарта ёки нарда ўйнаб ўтказмаганмиз. Ё мазмунли ва кети кўринмас суҳбатлар қурар, ё биргалашиб кетмону белкурак, гулқайчию арраларни ишга солиб боғбонлик қилардик. Жуда бўлмаганда гоҳи биргалашиб, гоҳи алоҳида-алоҳида китобхонликка мук тушардик.
Аммо асосий машғулотимиз, болаликда ўрганолмаганимиз, ошхона илмининг сир-асрорларини таваккал ўзимизда синаш – пазандалик қилиш билан дам олардик. Пиширган таомимиз ўхшаса, маза, ўхшамайроқ чиқиб қолса, кўз ва қўлни ўргатганимиз фойдага қолади, дея ҳар турлик овқатларни тайёрлаб кўрардик. Бир гал у қийма думалок қилиб берарди. Бу “французча тефтели” дейилади аслида. Биз уни ўзлаштириб ва “ўзбекчалаштириб”, “Французские тефтели по бостандыкски” деган атамалар ясаб олиб, ўзимизни кайфиятимизни кўтарардик. Бир гал мен унга ўзбекчалаштирилган “рассольник” – перловка (арпа ёрмаси) шўрва қилиб берардим. Ўзбекчалиги шуки, сал гўштлироқ ва илиги тўлароқ бўларди. Онамдан қолган шокосаларга сузиб келсам, шунақанги бир иштаҳа билан ичиб олардики, ҳар қандай ошпазнинг ҳаваси келиб кетарди.
Агар, ўша дала ҳовли шароитида эринмасдан шилпилдоқ қилиб берган, десам, балки ишонмассиз! Лекин бунга гувоҳларим бор. Гап овқатдамас. У овқатхўр, дастурхонпарвар, чойхонабоп йигит эмасди. Гап шавқда! Шавқли йигит эди.
Менга унинг бунёдкорлиги ёқарди. У йўқ нарсаларни бор қилишни яхши кўрарди. Бир хиллар йўқ гапларни тарқатиб, одамларни уриштириб қўйиб, жанжал-тўпалонни бир четдан томоша қилиб, маза қилади. У эса аввал кооператив квартира бунёд қилди. Ўша йиллар мен анча яйраб қолувдим. Чунки у “Лисунова” даҳасидан, менга жуда яқин бўлган “Жарариқ” даҳасига кўчиб келувди. Шундоққина яқинимда турарди. Кўп кўришардик. Лекин шаҳарнинг чеккаси бўлгани учун ишимизга жуда ҳам ноқулай эди. Шунинг учун у марказдан бошқа квартира сотиб олди. Бу ерни сотиб, янги квартирасини таъмирлаб, ўша ерга кўчиб ўтди. Мен яна хурсанд бўлдим.
Чунки одамларнинг кўпчилиги ўз ҳузур -ҳаловатини бузмасдан, битта айвонча ёки ошхона қурмасдан бу дунёдан ўтиб кетишяпти. Мен уларни ҳам яхши танийман. Ўлигини ташлаб олганча, “ана, укам қилсин”, ёки “болалар катта бўлса ўзи қиволади” деб телевизор олдида ағанаб ётганларнинг манзилларини бераман, керак бўлса. Лекин Абдумўмин тиним билмайдиганлар тоифасидан эди. Ахир рости ҳам шу эмасми. Бир марта яшайдиган шу умрни чиройли, муносиб яшаб ўтганга нима етсин! “Мен ўн саккиз минг оламни бунёд қилувдим. Бандам, сен ҳаётингда нима бунёд қилдинг,” деб бир куни Яратган сўраб қолса, нима деган одам бўламиз?
Абдумўмин шу тахлит ўз ҳаётини чиройли қилишга уриниб яшади. Ва бунинг уддасидан чиқди ҳам. Кейин у “Бодомзор”дан бир тўкилган ҳовлини сотиб олиб, уни тагидан текислаб ташлади-да, ўрнида иккала ўғлига етар даражада чиройли, замонавий, кўркам ва ҳар томонлама қулай уй қуриб олди. Хурсандлигим, кўнгил хотиржамлигимнинг чеки бўлмади. Бунёдкор дегани мана бундай бўпти!
Бу уйида ҳам туз-насиба тотиб кўришга муяссар бўлдик. Фахрландим. Шукур қилдим. “Эй, бор худоё, шундай дўстга рўпара қилганингга шукур! Шу сафар адаштирмаганингга, юзимни шувут қилмаганингга шукур!” дедим. Адашган пайтларим ҳам бўлган, мисни тилло деб юрганман.
Она деган зот икки чақирим наридан ёнингиздаги одам сизга дўст бўладими ё йўқми, айтиб бера олади. Уларга бир илоҳий сезги берилган. Бу онанинг ўз жигарпорасини ҳимояси учун ато этилган туйғу – энг кучли инстинкт. Ҳожи онам баъзи-баъзида “Муслимбей, шу ўртоғинг яхши бола. Гап-сўзи дуруст. Уни эҳтиёт қил. У бир сўм сарфласа сан икки сўм сарфла. У бир марта меҳмон қилса сан икки марта сийла. Тилинг тез, одамнинг юзига айбини шартта гапирасан. Унга бунақа қилмагин, аяб юргин” дердилар. Онам, онаизоримнинг имтиҳонидан ўтган дўст эди Абдумўмин.
Билмадим, онам айтганларини қанчалик уддаладиму, лекин бугун шукур қиламанки, шунча йил ичида бир нима туфайли хафалашганимиз, тушунмовчилик сабаб аразлашганимиз ёки бир ҳафта йўқлашмай қолганимиз йўқ. Биз, Абдуваҳоб дўстимиз билан уни “Мўмин мирзо” деб чақирар эдик. Улар иккови мени “ҳожи бобо” дейишса, Абдумўмин икковимиз Абдуваҳоб акани “қудабува” деб эркалаб чақирардик. Бизлар нисбатан каттароқ бўлганимиз учун ҳам унинг баъзи бир инжиқликлари, ёки ҳолатини тушунишга, эътибор бермасликка ҳаракат қилардик. У дўстлик бунёд қила олди.
У билан ишлаган ижодкорлар – режиссёр ва муҳаррирлар, муаллифлар ундан доимо кўнгиллари тўлган тарзда ҳамкорлик қилишган бўлиши керак. Чунки у енгил-елпи иш қилмасди. Ўзи бошқаларни доимий назоратда ушлаб турадиган одам, қандай қилиб чала-чатти иш қилиб кетиши мумкинлиги ақлга сиғмайди. Телевидениеда, телефильмда, кинода ва радиода яхши ишлар қилиб кетди. Шу унга насиб этди. Бундан ҳам кўпрок бўлиши мумкин эди, ижодий ишлари.
Лекин мажбурияти, талабгирлиги боис, катта-катта оммавий тадбирларда кўпроқ банд бўлишига тўғри келарди-да. Шунга қарамай, радиодаги охирги ишларидан бири – “Амир Темур сиймоси” радиофильми бўлди. Пиримқул Қодиров асари асосида тайёрланган бу иши Абдумўмин Ўтбосаровнинг ҳақиқий сухандонлик иши, информациявий ёки публицистик эмас, бадиий иши бўлдики, бу унинг Ўзбекистон халқ артисти унвонига лойиқ ва шуни оқлайдиган ижодий иши эди ва мен бундан яна бир бора хурсанд бўлдим.
Бугун, у оламдан ўтиб қолганида эса, мана шу ишидан яна бир марта қониқиш ҳосил қилдим. Чунки айнан мана шу радиофильми авлодларга қоладиган иш бўлди. Ижодида янги саҳифа бунёд қилди. Сон-саноқсиз “Ахборот”ларни эса, ана, “қотириб ётишибди” сухандонмаслар.
Мўмин, Мўминжон, нега ундай қилдинг, а? Ҳали қанча-қанча ишларинг бор эди, режаларинг бор эди. Ўзинг 55 ёшга кирган бўлсангу икки паҳлавон ўғлингни олдингга солиб олган бўлсанг ҳам, олам-олам орзуларинг бор эди. Бошингга ҳар хил кўргуликларни солишсаям, ҳафсаланг пир бўлмовди. “Бор-ей”, деб қўл силтаб кетвормовдинг, ишингдан. “Ўшалар ишласин, мен уларга ўгайман”, демовдинг. Сабринг, бардошинг етмадими а, укам?
Айтгин, дўстим, айтақол, жигарим, бу гал нима бунёд қилдинг? Биз нима қилайлик? Ҳайрон бўлайликми ё вайронлигимизча ўтаверайликми?
P. S. Абдумўминга ўхшаган одамлар тўғрисида халқимиз бир чиройли ибора тўқиган. “Бир келдию, бир кетди”, деган. Абдумўмин сингари сухандон, дўст, қадрдон ҳам бир келдию, бир кетди! Энди бунақаси бўлмайди. Ҳар қалай, менинг бу ёшимда…
Охиратинг обод бўлсин, жаннати Наъйимларда ҳурлар ичида қанотларингни кенг олиб учиб юрган бўлгин, дўстим!
Алвидо!
Муслимбек Йўлдошев,
Тошкент
Muslimbek Yuldashev's photo.
https://www.facebook.com/MuslimIslamovich

Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ

А.Ўтбосаров

АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ.
Қачон ўлишини билмайди инсон,
Демакки, Эгамиз шуни хоҳлаган.
Сен бир эл суйган камтар сухандон –
Керак бўлгандирки, Ўзи чорлаган.
Бугун сен кетдинг, эрта бизнинг ҳам,
Ўшал ҳудудларда бўлур жойимиз.
Тупроғимиз қуруқ, балки бўлар нам –
Бундан заҳмат чекмас қуёш, ойимиз.
Одам боласининг қисмати шулдир,
Камбағали ўлиб, қолмас бойлари.
Худойим, мардларни мардларча ўлдир –
Ўзингга хуш жойлар бўлсин жойлари.
04.01.2015 йил.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевнинг Олмахон Ҳайитова ҳақидаги мақоласини ўқиб…
  2. Шароф Убайдуллаев: Ўткир Султонов покизалик тимсоли эди…
  3. Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 3-қисм
  4. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (1)
  5. Мақсуда Бердимуродова: СЎНГГИ СЎЗ АЙТУРГА ИМКОН КЕЛАДИР…
  6. О хлопке, языковом вопросе в Узбекистане и преемнике И.Каримова
  7. Намоз Нормўмин: Яхшилик деворига ғишт ташиш…
  8. Обуна мавсумингизга барака, жаноб муҳаррирлар! (луқма ўрнида)
  9. Намоз НОРМЎМИН: ИККИ “ТЎҒРИ БИР “ХАТО” НАТИЖА ЭСА НОЛЬ…
  10. Бердиёр ЖУМАЕВ: ЭР(КАК)ЛАР ҚАДРИ
  11. Аҳли Расул Муҳаммад: “Озодлик” радиосига – БАЁНОТ
  12. Гулшан Қораева: Швециянинг қамоқхонаси ҳам ғалати экан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94601 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32630 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32564 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32533 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32314 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31513 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31453 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31246 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31240 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31221 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31219 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31219 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31207 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31205 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31202 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31202 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31201 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31199 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31199 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31199 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31199 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31196 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31195 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31193 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31192 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31191 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31191 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31189 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31189 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31189 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31186 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31185 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31179 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31177 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31176 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31174 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31173 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31173 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31172 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31172 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31171 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31166 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31165 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31164 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31163 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31161 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31161 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31160 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31159 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31157 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31156 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31153 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31152 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31151 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31149 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31149 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31149 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31147 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31146 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31146 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31144 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31143 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31142 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31140 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31140 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31139 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31137 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31134 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31134 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31132 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31132 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31131 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31131 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31130 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31130 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31130 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31127 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31127 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31125 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31123 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31122 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31121 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31119 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31115 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31108 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31107 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31107 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31106 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31105 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31103 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31097 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31097 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31096 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31095 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31094 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31093 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31093 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31092 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31091 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31089 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31088 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31087 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31087 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31087 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31085 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31083 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31081 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31081 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31079 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31077 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31077 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31076 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31076 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31072 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31072 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31071 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31070 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31069 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31068 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31060 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31057 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31057 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31055 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31054 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31053 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31053 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31053 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31052 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31050 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31049 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31049 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31049 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31046 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31046 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31046 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31044 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31044 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31042 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31042 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31041 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31041 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31041 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31040 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31040 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31039 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31037 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31035 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31035 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31034 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31034 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31034 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31034 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31034 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31033 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31033 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31032 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31032 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31031 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31030 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31029 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31027 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31027 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31027 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31023 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31022 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31021 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31018 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31018 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31017 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31015 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31014 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31014 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31012 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31009 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31008 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31006 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31006 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30997 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30997 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30996 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30995 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30994 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30994 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30994 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30993 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30993 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30991 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30990 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30989 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30989 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30989 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30984 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30982 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30982 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30982 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30981 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30979 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30978 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30976 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30974 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30974 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30972 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30972 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30970 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30970 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30969 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30968 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30968 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30967 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30966 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30965 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30962 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30961 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30961 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30961 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30957 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30950 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30950 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30949 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30944 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30944 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30940 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30938 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30937 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30936 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30935 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30934 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30932 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30929 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30927 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30927 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30923 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган