ва кучли фуқаролик жамиятини барпо қилиш ҳар биримиздан катта масъулият, фидойиликни талаб этади
Ўтаётган ҳар бир йилнинг ўзига хос жиҳатлари, ютуқлари, воқеалари бўлади. Бу табиий, албатта. Аммо биз катта орзу-ниятлар, янги, янада улкан режалар билан кутиб олган 2016 йил юртимиз тарихининг ёрқин саҳифаларидан бўлиб қолишига ишончимиз комил. Чунки жорий йилда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик қутлуғ байрами кенг нишонланади.
Ўтган даврда дунёнинг ривожланган демократик давлатлари қаторига кўтарилишдек улуғ мақсад йўлида эришилган улкан ютуқлар халқимизни янги, юксак марраларга руҳлантирмоқда. Биз нафақат ижтимоий-иқтисодий соҳада, балки жамиятни демократлаштириш, ҳуқуқий давлат қуриш борасида ҳам дунё эътироф этаётган муваффақиятларга эришмоқдамиз.
КЎППАРТИЯВИЙЛИК ТИЗИМИ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ПАРЛАМЕНТ
Дунёдаги ривожланган демократик давлатлар тажрибасидан маълумки, кўппартиявийлик тизими юзага чиқмасдан профессионал парламент шаклланмайди.
Шунинг учун мамлакатимизда ўтган йиллар давомида кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг ваколатларини кенгайтириш, ўз дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириши учун уларга керакли ваколатларни бериш, парламентнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришдаги ўрни ва мавқеини ошириш, давлат ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ҳамда манфаатлар мувозанати тамойилини таъминлаш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилди.
Энг муҳими, бу жараён бир жойда тўхтаб қолмасдан, изчил давом эттирилмоқда. Натижада кўппартиявийлик тизими амалда рўёбга чиқиши, профессионал асосда ишлайдиган парламент шаклланиши учун тобора кенг йўл очилмоқда. Бу борада қабул қилинган қонунлар, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида узоқ гапириш мумкин, албатта.
Президентимиз ўтган йили январь ойида парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида бундан роппа-роса ўн йил олдин таркибида депутатлар доимий равишда, профессионал асосда ишлайдиган Қонунчилик палатаси ва шунингдек, ҳудудий вакиллардан иборат қонунчилик органи бўлмиш Сенат фаолият кўрсатадиган икки палатали парламентни ташкил этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганимиз ва ана шу мақсад бугун тўлиқ рўёбга чиққанини ишонч билан таъкидлади. Бунинг натижасида қабул қилаётган қонунларимиз сифати сезиларли даражада ошгани, минтақалар, тармоқлар ва давлатнинг умумий манфаатлари мутаносиблиги тобора самарали таъминланаётганига эътибор қаратилди.
Мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти умумэътироф этилган демократик мезон ва қоидаларга қатъий амал қилинган ҳолда барпо этилаётганини нафақат сиёсатшунос олиму мутахассислар, шу билан бирга, халқаро ҳамжамиятда ўз ўрни ва нуфузига эга ташкилотлар, дунёнинг энг ривожланган парламентлари вакиллари ҳам эътироф этмоқда, таъбир жоиз бўлса, тан олмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига ташриф буюраётган халқаро ташкилотлар, хориж давлатлари парламентлари делегациялари аъзоларининг фикр-мулоҳазалари ҳам буни тасдиқлайди. Яқинда бир қанча давлатлар парламентлари делегациялари, хусусан, Франция Миллий Ассамблеясидаги «Франция — Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Филипп Менье бошчилигидаги делегация аъзолари, Бельгия Қироллиги парламенти Вакиллар палатаси раиси Зигфрид Браке раҳбарлигидаги делегация аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган учрашувларда мамлакатимиздаги парламент ислоҳотларига юқори баҳо берди. Жумладан, жаноб Зигфрид Браке Ўзбекистоннинг «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» стратегияси билан жаҳон ҳамжамиятига яхши таниш эканини, ана шу аниқ стратегия асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистон халқи ва давлатининг келажагида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.
Шу ўринда табиий бир савол туғилади: кўппартиявийлик тизими мустаҳкамланаётгани, парламентнинг давлат ҳокимиятини демократлаштиришдаги мавқеи ошаётгани ҳаётимизга, ислоҳотлар самарадорлигига қандай таъсир этмоқда? Юртимизда яшаётган одамлар учун бу ўзгаришларнинг аҳамияти ва зарурати нималарда кўриняпти?
МАНФААТЛАР МУВОЗАНАТИ ВА ҲУҚУҚЛАР КАФОЛАТИ
— Бу саволлар ҳақида бевосита фикр юритишдан аввал айрим масалаларга эътибор қаратишимиз керак, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилмурод Саъдуллаев. — Маълумки, Конституциямизда давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши белгиланган. Бу тамойил бутун давлат ҳокимияти битта орган қўлида мужассам бўлишининг олдини олади.
Шу маънода, Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси давлатимиз тараққиётида мазмун-моҳияти жиҳатидан бутунлай янги босқични бошлаб берди. Мазкур Концепция асосида Конституциямизга (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига) киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат бошқарувини демократлаштириш, давлат ҳокимияти субъектлари — Президент — давлат раҳбари, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти ваколатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Унга кўра, Президент ваколатларининг бир қисми Сенатга ўтказилди, ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назорати механизми жорий этилди, Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқ ва ваколатлари кучайтирилди. Яъни, шулар орқали ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий тамойили таъминланяпти, ўзаро тийиб туриш механизми юзага келяпти.
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади. Ўтган йили Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этди. Барча сиёсий партиялар фракциялари Сайловолди дастури ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, ушбу дастурга ўз муносабатини билдирди. Ана шу ўринда давлат ҳокимиятини демократлаштириш йўлидаги янгиликларнинг аҳамияти яққол кўринмоқда. Яъни, сиёсий партиялар сайловчилар, халқимизнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан ўз таклифларини амалга ошириш имконига эга бўлмоқда.
Шунга мувофиқ равишда фракцияларнинг ҳуқуқий мақоми, хусусан, парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда фаолияти кафолатлари таъминланяпти. Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари бўйича сиёсий партиялар фракцияларининг позициялари, таклифлари албатта ҳисобга олиняпти. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим принципиал масалалари юзасидан фракциялараро рақобат кучаймоқда.
ҲАЁТДАГИ ЯНГИЛИКЛАР, ОНГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлисга ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этмоқда, жорий йилдан эса халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳокимларнинг амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар билан боғлиқ ҳисоботлари тингланяпти. Айни мана шу жараёнларда сизу биз, барча фуқаролар учун муҳим бўлган ижтимоий(режалаштирилган турли лойиҳаларнинг бажарилиши, соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий хизмат сифати, таълим масканларининг моддий-техник базаси, ёшларни ишга жойлаштириш, коммунал хизматлар ҳолати каби) масалалар депутатларнинг сайловчилардан олган маълумотлари, таклиф ва мулоҳазалари асосида чуқур муҳокама қилиняпти. Шунга қараб, маҳаллий ҳокимликлар ишига ўзига хос баҳо бериляпти. Бу эса ҳокимликлар мутасадди раҳбарларининг ҳудуд жамоатчилиги олдида масъулиятини кучайтиришга хизмат қилаяпти.
Яна бир муҳим томони шундаки, сиёсий партия фракциялари, маҳаллий Кенгашлардаги гуруҳлари жорий йилда бутун мамлакатимизда, туман ва шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларда ижро ҳокимияти томонидан қандай ишлар, қанақа лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилгани ҳақида батафсил маълумотга эга бўляпти, сайловчиларни ҳам хабардор этяпти. Бу парламентнинг Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий Кенгашларнинг ҳокимликлар фаолияти устидан парламент ва депутатлик назоратини изчил йўлга қўйишида, одамларнинг ўзи яшаётган ҳудуддаги ҳаётдан, ўзгаришлардан хабардорлиги ва дахлдорлиги ошишида долзарб аҳамиятга эга бўляпти. Энг муҳими, шу тариқа жойларда режалар ва саъй-ҳаракатлар, фуқароларимизнинг хоҳиш-истаклари ва интилишлари ўзаро уйғунлик касб этиб боряпти, ягона мақсад йўлида бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиш ҳисси юксалмоқда. Катта-кичик раҳбарлар, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари, сиз билан бизнинг фикримиз, демократик ислоҳотларга муносабатимиз, дунёқарашимиз ўзгаряпти. Зеро, буни ҳаёт тақозо қиляпти.
Президентимиз Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ривожланган, тараққий топган давлатлар қаторига кўтарилиш учун жуда муҳим бир шартни унутмаслигимиз даркорлигини яна бир бор таъкилади. Яъни, демократия йўлига киришимиз, аввало, аҳолимизнинг онгу савиясини ўзгартиришни, тоталитар, зўравонлик тизимидан мерос бўлиб қолган қолдиқлар ва қолиплардан воз кечишимизни сўзда эмас, кундалик ҳаётимизда таъминлашни талаб қилади.
Маърузада, шунингдек, замонавий талабларни инобатга олган ҳолда парламент фаолиятини тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги ва қонунчилик фаолияти сифатини ошириш бўйича миллий парламентимиз олдида турган долзарб вазифалар кўрсатиб берилди. Ушбу кенг қамровли вазифаларни бажариш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш парламент аъзолари, сиёсий партиялар ташкилотлари, шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросидан катта масъулиятни талаб этади. Буни чуқур англаб, бир тан, бир жон бўлиб астойдил меҳнат қилинса, ҳеч кимдан кам бўлмаган демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини бунёд этиш ишларига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.
Кани эди ана шундай тадбирлар ва амаллар бизнинг Мустакил Узбекистонимизда хам амалга оширилса эди. Ёзилганларни укиб хавасинг кетади, биз нима учун шундай була олмаяпмиз деб алам килади. Булар эканку дегинг келади, беихтиёр!
ВА БИРДАН, ГАП КАЙСИ ДАВЛАТ ХАКИДА КЕТАЁТГАНЛИГИНИ СЕЗИБ КОЛИБ!
НИМА САБАБДАН УЗЛАРИНГ АЙТГАН ВА ЁЗГАН ГАПЛАРГА АМАЛ КИЛМАЙСИЗЛАР, 1991 ЙИЛНИНГ БОЛАЛАРИ, БОЛАЛАРИНИ БОКИШ УЧУН ЧЕТ ЭЛЛАРДА МАРДИКОР, КОЛГАНИ ТУХМАТИ КАМОКЛАРДА ВА ИШСИЗ!
ХАЛКНИ ВА ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАЯПСИЗЛАР, НОМАРДЛАР!!! УЗИНГИЗ ИШОНАЯПСИЗМИ ШУ ЁЗГАНЛАРИНГИЗГА, ЭЙ ИНСОН.
КАНИ УША ДЕПУТАТЛАР, СЕНАТОРЛАР БИР ЛАНГАРГА БОРСИН ЁКИ БОЗОРЛАРНИ ВА КИШЛОКЛАРНИ БИР АЙЛАНИБ ЧИКИШСИН.
ИНОЯТОВ, АХМАДБОЕВ, МУСТАФОЕВ, КОДИРОВ ВА БИР НЕЧА КАЗОЛАРНИ ПАРЛАМЕНТ МАЖЛИСИДА ЭШИТСИНЛАР.
СИРЛИ УЛИМЛАР ТУГРИСИДА, ТИРНОК ВА ЖИГАРЛАР ТУГРИСИДА, ХОМИЛАДОР ХОЛИДА ПОДПОЛКОВНИК ТЕПКИСИНИ ЕГАН АЁЛ ХАКИДА, АВАКЯН ВА ПАРДАЕВЛАР ХАКИДА БИР ХИСОБОТ ЭШИТИШСИН.
ТАГ-ТУГИ БИЛАН ЙУК КИЛИНГАН ЛАНГАР УЧУН МУСТАФОЕВ, КУРОЛОВ, ШОМИРЗАЕВ, ВАЛИЕВЛАР ЖАВОБ БЕРСИНЛАР!!!
Кани эди ана шундай тадбирлар ва амаллар бизнинг Мустакил Узбекистонимизда хам амалга оширилса эди. Ёзилганларни укиб хавасинг кетади, биз нима учун шундай була олмаяпмиз деб алам килади. Булар эканку дегинг келади, беихтиёр!
ВА БИРДАН, ГАП КАЙСИ ДАВЛАТ ХАКИДА КЕТАЁТГАНЛИГИНИ СЕЗИБ КОЛИБ!
НИМА САБАБДАН УЗЛАРИНГ АЙТГАН ВА ЁЗГАН ГАПЛАРГА АМАЛ КИЛМАЙСИЗЛАР, 1991 ЙИЛНИНГ БОЛАЛАРИ, БОЛАЛАРИНИ БОКИШ УЧУН ЧЕТ ЭЛЛАРДА МАРДИКОР, КОЛГАНИ ТУХМАТИ КАМОКЛАРДА ВА ИШСИЗ!
ХАЛКНИ ВА ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАЯПСИЗЛАР, НОМАРДЛАР!!! УЗИНГИЗ ИШОНАЯПСИЗМИ ШУ ЁЗГАНЛАРИНГИЗГА, ЭЙ ИНСОН.
КАНИ УША ДЕПУТАТЛАР, СЕНАТОРЛАР БИР ЛАНГАРГА БОРСИН ЁКИ БОЗОРЛАРНИ ВА КИШЛОКЛАРНИ БИР АЙЛАНИБ ЧИКИШСИН.
ИНОЯТОВ, АХМАДБОЕВ, МУСТАФОЕВ, КОДИРОВ ВА БИР НЕЧА КАЗОЛАРНИ ПАРЛАМЕНТ МАЖЛИСИДА ЭШИТСИНЛАР.
СИРЛИ УЛИМЛАР ТУГРИСИДА, ТИРНОК ВА ЖИГАРЛАР ТУГРИСИДА, ХОМИЛАДОР ХОЛИДА ПОДПОЛКОВНИК ТЕПКИСИНИ ЕГАН АЁЛ ХАКИДА, АВАКЯН ВА ПАРДАЕВЛАР ХАКИДА БИР ХИСОБОТ ЭШИТИШСИН.
ТАГ-ТУГИ БИЛАН ЙУК КИЛИНГАН ЛАНГАР УЧУН МУСТАФОЕВ, КУРОЛОВ, ШОМИРЗАЕВ, ВАЛИЕВЛАР ЖАВОБ БЕРСИНЛАР!!!