Абдулла Искандар: «Ëлғонлар устига қурилган салтанат»
«Ëлғонлар устига қурилган салтанат»
Ўзбекистон деб аталган юрт¸ ўзбекистонликлар деб аталувчи 27 миллион одам ҳаëтидаги кейинги 20 йиллик давр Ислом Каримов даври сифатида тарихга кирди. 1989 йилнинг 23 июн куни расман дунëга келган бу давр умидларнинг армонга дўниш фасли ўлароқ кўрилмоқда.
Бу одам шунчалик кўп жиноят қилдики, у тарихимизга юзи қора бир мустабид сифатида киргай. Уни ягона умуди мустақиллигимиз асосчиси сифатида ўзини кўрсатишга ўринишидир. Лекин Ўзбекистонни мустақил ажралиб чиқишини ашадий душмани бўлганлигини одамлар унутгани йўқ. Демак уни ўрни хозирдан ҳаммага маълум…