Насрулло Саййид: Паспортимиз биометрик эмас. Энди биз “Ватансиз”ми?
Паспортимиз биометрик эмас. Энди биз “Ватансиз”ми?
Maqolalar
Суратда: Ўзбекистон халқ депутати Насрулло Саидов Олий Кенгаш сессиясида…
Ижтимоий тармоқларда катта баҳсларга сабаб бўлган икки шарҳ
Nasrullo Sayyid (Facebook)
2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг ҳукумат ўзбек мухолифатининг мамлакат ичида ҳанузгача яшаб келаётган вакилларини устидан янги репрессияларни бошлади. Ўшанда бизни ҳам “Дадахон Ҳасановнинг Андижонга бағишланган қўшиқларини тарқатгалик айби” билан қамамоқчи бўлдилар. Ватанни тарк этишга мажбур бўлдик.
Мана 10 йилдирки Канада мамлакатида бошпана олиб яшаяпмиз. Мен ўзбек паспортимни Канада паспортига алмаштирмадим, Ҳатто бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Шу йиллар орасида фақат тезроқ Ватанга қайтиш хаёлида яшадим. Ўзбекистон Сенати ва Бош прокурорига бир неча маротаба ёзма равишда мурожаатлар қилдим.
2011 йил Нью Йорк шаҳрига бориб, Ўзбекистон консулидан Ўзбекистонга қайтишга ёрдам беришларини сўрадим. Хуллас ҳукуматга неча марта мурожаат қилган бўлсам шунча марта рад жавобини олдим. Аввалига сиртдан устимдан битта модда билан жиноят иши қўзғатганликларини ёзишган бўлса, тўртинчи бор мурожаатимдан сўнг бу моддалар тўрттага етганини айтишди. Ана шунақа гаплар.
Агар биометрик паспортга ўтиш муддати тугаса, биз нима қиламиз. Бизни фуқаролигимиз нима бўлади? Фуқароликсиз қолдириш халқаро қонунларга мос келадими? Бу инсон ҳуқуқлари халқаро пакти нормаларига ҳам ахир зидку?.
Менга ўхшаб Ватандаги сиёсий таъқиблардан қочиб, ҳанузгача ўз юртига боролмаётган фуқаролар жуда кўп. Мустақил бўлганимизга 25 йил бўляпти, Каримов ўзи ваъда қилган демократик ислоҳотларни қачон бошлайди?
Ўзгача фикрлагани учун ўз фуқароларини таъқиб қилишга чек қўйиш вақти етиб келмадимикин?
Nasrullo Sayyid (Facebook)
Ўзбекистон ҳукуматида саводли одамлар жуда оз. Бу соҳадаги дунё тажрибасидан хабарлари йўқ уларни. Биринчидан 100 фойиз фуқарога мажбуран паспорт бериш шарт эмас эди. Жуда кўп мамлакатларда паспортни одамлар фақат четга чиққанда олади.
Мамлакат ичида оддий суратли ID картлар ҳам етарлидир. Шундай қилинганда 3-4 миллион биометрик паспорт харажатлари билан чекланса бўларди. Четга чиқмайдиган кекса ёшдаги одамлар учун паспорт харажатлари ортиқчалик қилмайдими?
Иккинчидан ўзбек ҳуқумати бу иши билан жуда катта хатога йўл қўйяпти. Яъни ўз халқига ортиқча ташвишлар орттириб, халқини қийнаяпти. Учинчидан ўзбек халқининг бир бўлаги, аниқроғи ҳукуматга ёқмайдиган сиёсий фаол қисми халқаро ҳуқуқда қўлланиладиган “Апатри́д” (от лат. apatris и др.-греч. ἄπολις; также лицо без гражданства) ҳолатига атайлаб тушириляпти.
“Апатрид” дегани “Ватансизлик” деганидир. Одамларни сиёсий қарашлари туфайли ватансиз қилиш бу катта жиноятдир. Ўзбекистонда қилинаётган ушбу ҳаракат халқаро майдонда албатта қораланади. Мамлакатга қайтиш учун берилажак “Сертификатлар” сиёсий фаол кишиларга берилмаслиги ҳам аниқ.
Натижада улар айнан ўша “Апатрид” ҳолатига тушиб қоладилар. Ўзбекистонда эса қабристон жимлиги сақланиб қолаверади. Халқ эса подага айланиб бораверади. Афсус…
Nasrullo Sayyid (Facebook)
Хорижда эски ўзбек паспортларининг куни битди
Россияда ва бошқа давлатларда эски нобиометрик паспорт билан юрган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатдан чиқиб кета олмаётганликларини айтишмоқда. Озодликка мурожаат қилган хорижда яшовчи бир қатор ўзбекистонликларни айтишича, мамлакатга қайтишлари учун ўзлари яшаётган мамлакат чегара ходимлари улардан янги биометрик паспорт ёки Ўзбекистон элчихонасидан олинган “Ватанга қайтиш учун сертификат” дея аталувчи ҳужжатни талаб этмоқда.
Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида яшовчи ўзбекистонлик муҳожирлардан бири ватандан йироқда юриб, эски паспортини янги биометрик паспортга ўзгартиришга улгурмагани сабаб Ўзбекистонга кетолмаётганини айтади:
– Ўзбекистонга кетиш учун самолётга билет олган эдик, эски паспорт билан кетолмайсизлар, деяпти аэропортдагилар. Паспортни муддати узайтирилгандику, – дейди исми сир қолишини истаган ўзбек муҳожири.
“Ватанга қайтиш учун сертификат”ини олиш тартиби қандай?
31 декабрдан бошлаб эски паспортларнинг яроқсиз ҳолга келтирилиши ортидан хорижда юрган ўзбекистонликлар олдида “Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат” олиш зарурати пайдо бўлди. Мазкур ҳужжатни олиш жараёни билан боғлиқ саволларга “OzodJavob”нинг навбатдаги сонида жавоб излаймиз.
Январь бошида Россия ва бошқа давлатларда эски (нобиометрик) паспорт билан юрган ва уйига қайтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларидан “Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат” талаб қилинаяпти.
Бу вазиятга дуч келган ўзбекистонликлардан Озодликка келаётган саволлар кўлами анчагина.
Жумладан, жиззахлик Акмал ушбу ҳужжат талаб қилинишининг ҳуқуқий асослари борасида сўрайди:
“Ўзбекистон ҳукумати эски паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш муддатини 2018 йилнинг июнига қадар узайтирди. Лекин нимага эски паспорт билан юриш, уни ишлатиш мумкин эмас? Нимага қўлимизда паспортимиз бўлган ҳолда яна “Ватанга қайтиш учун сертификат” олишимиз шарт?”, дея сўради жиззахлик Акмал.
Absurd va kurakda turmaydigan siyosatimiz bu, tepa qanday musiqa chalsa ushanga o’ynaymiz uzbek shurlik .