Британиядаги истиҳборот ва хавфсизлик хизматлари GCHQ, MI5 and MI6
Британияда фаолият юритадиган журналистлар учун уч асосий хавфсизлик хизмати GCHQ, MI5 ва MI6нинг йўналишлари қандай ва бир-бирларидан қандай фарқланишини билиб олиш муҳимдир.
Журналистикада шундай гап бор. «Биладиганлар гапирмайдилар. Гапирадиганлар билмайдилар».
Бу истиҳборот маълумотлари билан боғлиқ ишда ёмон қоида саналмайди, албаттаки, энг олиймақом доираларда ишончли манбангиз бўлмаса агар. Ҳатто ўшанда ҳам сиз ўзингизнинг манбангиз ким эканини айтишдан эҳтиёт бўлишингиз ва манбадан олган хабарингиз қанчалик ишончли бўлмасин, расман тасдиқланмаслигига тайёр туришингиз лозим.
Уилям Ҳейг 2011 йил Ташқи Ишлар вазирлигида қилган нутқида Британия истиҳборот хизматлари қандай фаолият юритиши борасида батафсил маълумот берган эди.
GCHQ
GCHQ – инглиз тилида Government Communications Headquarters – Ҳукумат Алоқа ва Ахборот тўплаш маркази бўлиб, GCHQ хизмати бутун дунёдан маълумотлар йиғиш билан шуғулланади. У Иккинчи Жаҳон уруши йилларида нацистлар Олмонияси махфий ёзишмалари мазмунини очиб бериш билан шуғулланган Блетчлей Паркдаги ҳарбий код очувчилар ташкилотининг тўғридан-тўғри вориси саналади.
Ташкилотнинг асосий вазифаси ҳукумат ва армияга интернет дохил барча электрон алоқа воситаларини кузатиш орқали жосуслик маълумотларини етказишдир.
Бундан кўзланган мақсад, ҳукумат миллий хавфсизлик, ҳарбий амалиётлар ва кучишлатар тизимлар билан боғлиқ масалаларда бир қарорга келаётганида зарур маълумот ва ахборот билан қўллаб-қувватлашдир.
Шу билан бир вақтда GCHQ бошқа ахборот овловчилар Британия ҳукуматининг алоқа ва ахборот тизимларига дахл қилмаслигини ҳам компютер хавфсизлиги ва шифрларни очувчи мутахассислар ёрдамида назорат қилади.
GCHQ, шунингдек, миллий инфраструктуралар (сув, электр энергияси, алоқа ва шунга ўхшаш тизимларни) ташқи аралашув ва ишдан чиқарилишидан ҳимоя қилиш мақсадида ҳам фаолият юритади.
Тони Блейр бош вазирлиги пайтида истиҳборот фаолияти мақсади ҳақида шундай деганди. «Махфий истиҳборот хизмати ҳукуматга мураккаб муаммоларни ечишда муҳим қарорни қабул қилишда кўмак беради…жосуслик хизмати бизни миллий хавфсизлигимизга таҳдидлардан олдиндан огоҳлантиради. Халқаро барқарорликни таъминлашда ҳукуматга ёрдамлашади. Бизнинг кучларимизни дастаклов ва муҳофаза билан таъминлайди. Иқтисодимизни соғломлаштиришга ёрдам беради. Терроризм ҳамда жиддий жиноятларга қарши курашда кучимизга куч қўшади».
MI5 Лондондаги Темза дарёси соҳилидаги бўйидаги Thames Houseда жойлашган. Бу бино собиқ ICIнинг бош қароргоҳи бўлган. 1989 йилдаги Хавфсизлик хизмати қонунида бу ташкилотнинг мақсади «Миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш, жумладан, айғоқчилик, терроризм ва саботаж таҳдидларидан муҳофаза қилиш, парламет демократиясини хорижий давлатлар агентлари фаолиятидан, Бирлашган Қиролликни сиёсий, ишлаб чиқилган ёки зўравонлик йўллари билан ағдаришдан, иқтисодий фаровонлигини ҳимоя қилиш» этиб белгиланган.
MI-5 қарийб 3800 ишчига эга. Ушбу хизмат учун масъулият Ички Ишлар вазири зиммасида.
МI6
Бу Жеймс Бонд ҳудуди. Ёхуд аксар журналистлар шундай ўйлашади. Веб-сайтида берилган маълумотга кўра, кўпроқ МI6 деб танилган Махфий Истиҳборот хизмати (SIS) — Британия хавфсизлиги ва иқтисодий фаровонлигини ҳимоя қилишга хизмат қилади. SIS, жумладан терроризм, гиёҳвандлик моддалари билан ноқонуний савдо қилиш, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш ва минтақавий беқарорлик масалаларини ўз фаолият доираси деб билади.
МI6 қачонлардир шунчалик махфий ҳисобланганки, ҳатто расман тилга олинмаган. Унинг мавжудлиги рад қилинган ёки камида тан олинмаган. Бу 1994 йили МI6 очиқ иш фаолиятига ўтгунича давом этган.
Бироқ у шу кунгача ҳам махфий ташкилот саналади. Бу ташкилот раҳбари директор ҳисобланади ва МI6 директори жамоатчиликка расман маълум этиладиган ягона расмий ҳисобланади. Бу хизмат ходими эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар, «С» деб аталади. Бу ушбу махфий хизматга асос солган Мэнсфилд Камминг(Mansfield Cumming) фамилиясининг биринчи ҳарфидан олинган.
SISнинг бош қароргоҳи Темза дарёсининг жанубий қирғоғида Воксхол кўприги олдида жойлашган.
МI6 илк бор 2006 йили BBC Radio 1 радиосига Колин Мюррей кўргазмасида зобитлардан интервью олишга рухсат берганади. Шунда ҳам хавфсизлик юзасидан бир аёл ва бир эркак зобитнинг тасвирларисиз фақат овозлари ёзиб эшиттирилган, овозлар ҳам ўзгартирилганди.
Бугунги кунда жосуслик хизматига ишлаш эълонлари очиқ реклама қилина бошланган.
«Журналистикада шундай гап бор. “Биладиганлар гапирмайдилар. Гапирадиганлар билмайдилар”».
Бу жумла журналистикага алоқадор эмас, балки у Хитой файласуфи ЛАО ЦЗЫга (Мўйсафид донишманд) (хақиқий исми Ли Эр, эрамиздан аввал 5 асрларда яшаб ўтган) тегишли, русчаси-Знающие не говорят, говорящие не знают. Барчага маълумки, ҳозирги кунда журналистикада бўлган – бўлмаган воқеа ва ҳодисалар , турли маълумотлар бўрттириб кўрсатилади, улар хақиқатга қанчалик мос ёки йўқ, кўпинча билмай қоласан ва нотўғри хулосага келиш мумкин. Бундан ташқари ЗАКАЗ маълумотлар ҳам кўпайиб кетмоқдаки, ундаги ёритилаётган маълумотлар бир-бирига зид. Масалан, Ахмадбой, профессор Наврўзов устида кетаётган маълумотлар… Бу иборани одатда кўп валақлайдиган, «мен кўп маълумотларни биламан» дейдиган ва кўп нарсани била туриб, уни у ёки бу мақсадда гапирмайдиган одамларга нисбатан ишлатилади. Журналист И.Хушев бу борада кўп чиқиш қилганлар- ўз вақтида юқори мансабни эгаллаган амалдорлар вақти келиб хақиқатни ва эсдаликларини ёзишини, хозирча эса улар –“знающие не говорят” мақомидадирлар. Билимсизлик ва плагиаторликнинг иси келяпти ББСдан…Хуллас –журналисты знают или нет, всеравно говорят” ибораси бу ерда мос келади. ИМХО, если чо.