"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистонда иккита таниқли шарҳловчи “Спорт” каналидан ҳайдалди

Ватандан хабарлар, Видео, Воқеа ва ҳодисалар | 20/01/2016 04:52-     22914 марта ўқилди

Ўзбекистон
Ўзбекистонда иккита таниқли шарҳловчи “Спорт” каналидан ҳайдалди
Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар
Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар

19.01.2016

“Спорт” телеканалида ишлайдиган Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар ишдан бўшатилди. Манбаларга кўра, улар олиб борган “Соккер клуб” ва “Футбол шарҳи” кўрсатувлари ҳам эфирдан олиб ташланган. Бунга кўрсатувда мамлакатдаги футбол жамоалари ўртасида «келишилган ўйинлар» ва тотализаторга пул тикиш муаммосининг фош этилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, “Соккер клуб” кўрсатувида келишилган ўйинлар атрофидаги футбол коррупцияси фош қилингани раҳбарларга ëқмаган:
— Ўтган йил охирида келишилган ўйинлар муҳокама қилинган кўрсатув фақат бир марта эфирга кетди. Жуда танқидий ва очиқча кўрсатув бўлди. Одатда, бу кўрсатув такрор қўйилар эди. Такрор қўйишмади. Бир соат қолганида телефон қилиб, олиб ташлашибди. Ўрнига швед футболчиси Златан ҳақида кўрсатув берилган. “Соккер клуб” кўрсатуви бўйича “Спорт” канали таҳририятида мажлис бўлиб¸ бу икки журналист — Зафар ва Диëр Имомхўжаевларни ишдан бўшатиш масаласи кун тартибига қўйилди, — дейди суҳбатдош.
Озодликка маълум бўлишича¸ Зафар ва Диëр Имомхўжаевлардан ташқари “Спорт” телеканали ходимларидан яна бир нечтаси вазифасидан озод этилган.
Ўзбекистон телевидениесида ишлайдиюган манбанинг таъкидича, янги йил арафасида “Спорт”канали директори Алишер Ҳошимов ва унинг ўринбосари Зоҳир Тошхўжаев ишдан олинган.
Ишдан олинган Зафар Имомхўжаев шу кунга қадар “Трансляция” студияси бош муҳаррири эди.
Озодликнинг МТРКдаги яна бир манбасига кўра¸ Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар¸тепанинг буйруғи билан бир кунда ариза ëздирилиб ишдан бўшатилган:
— Имомхўжаевларга «Қосимовчилар компанияси» (Миржалол Қосимов назарда тутилмоқда — таҳр.) деб айб қўйилган. Ростанам шунақа эди. Улар оилавий Қосимов билан борди келди қилардилар. Бу эса Қосимовни яна термага олиб келишга ҳаракат деб баҳоланган. Тагида Бабаян (Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси — таҳр.) турган бўлиши ҳам мумкин. У Мираброр акага айтган ва у одам юқоридан ҳал қилган¸ дейди МТРК Спорт каналида ишлаëтган манба.
Диёр Имомхўжаев муаллифлигидаги мазмунан танқидий “Соккер клуб” кўрсатуви сўнгги бор 1 декабрь куни эфирга узатилган.
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Жаноза намозини Шайхнинг ўғли ўқиди — Ушёл Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф (видео)
  2. Малоҳат Эшонқулова: Ўзбек турмаси сирлари. 1 қисм
  3. «Озодлик»: Тошкент вилояти сессиясида Президентни мадҳ этиш мусобақаси ғолиблари
  4. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, азиз дунё ўзбеклари!
  5. OzodlikOnline: Ўзбекистон ҳукумати оммавий ифторликни нега тақиқлайди?
  6. Шавкат Мирзиёев Ислом динини муҳофаза қилишга чақирди — BBC O’zbek
  7. Шоир Абдулла Орипов Тошкентда дафн этилади (ВИДЕО)
  8. ББС: Мухлисларимга раҳмат — Озодлик: Руфат Рисқиев комага тушди…
  9. Конституция кунига бағишланган байрам концерти 1-қисм
  10. Конституция кунига бағишланган байрам концерти 2-қисм
  11. Мирзиёевнинг Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашуви (Видео)
  12. Мирзиёев Навоий вилоятида: ‘Одамларга свет керак, газ керак…’
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. donolarning donosi:
    23/02/2017 в 00:28-

    Maladsi nima bulsa ham haqiqiy jurnalistikani kurdim ochib tashlabdi 70 foiz uzbek futbolini haqiqiy kursatuv bulibdi mana oliy va birinchi liga ahvoli. Karrupsiya oyin sotish.

    Ответить
  2. nurtoy:
    22/01/2016 в 19:07-

    жуда хурсандман, хаммаси Миржалол оркали пул киларэди. Ахбор ака узбекнинг Миржалоли деб китоб ёзганэди. Катта угли Аброр Навруз радиосини Миржалол оркали очиб, артистлардан пул йигарди. Зафарда шархловчиликнинг ш си хам йук, дуриллаб узбек тилини бузиб безор килувди. Масалан жипс уйнашяпти урнига, уйинчилар зич уйнаяпти деган гапни шу сутаклар киргишишди яъни плотно играет деган гапни. Диёр дегани чикиб узбек тилини мажаклаб ташлади, Вингер, ровно, плиоф яъни плей-офф сузини айтолмайди,

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.