«Ахмадбой»нинг тўйи ҳақидаги миш-миш ва хақиқат… (Мавзуга қайтиб)
«Янги БОЙ»лардан бири «Ахмадбой» тўй қилибди, бормадингизми?!
ВАТАНДАН ХАБАРЛАР, ИНСОН ВА ҚОНУН, МУҲОКАМА УЧУН МАВЗУ | 26.12.2015 22:33 21947 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
«Янги БОЙ»лардан бири «Ахмадбой» тўй қилибди, бормадингизми?!
Ўзбекистонда халқ орасида «Салимбой» («Салимбойвачча»), «Гопирбой» ва бошка бойлар хакида куп гаплар юради. Улар тугрисида хаттоки афсонасифат миш-мишлар борлиги хам айни хакикат…
Охирги йилларда нафакат Тошкент вилояти, балким республикага кенг танилиб бораётган яна битта бойлардан – чинозлик «Ахмадбой» исмли «янги ўзбек бойи» пайдо булиб колибди.
Шуниси таажжубланарлики, Ахмадбой илгари харом ўлган молларнинг гўштини кассоб ва колбаса цехларига сотиб, кун кечириб юрарди. Охирги уч йил ичида бирданига бойиб кетиб, унча-мунча одамни тан олмай кўйган. Билишимча, у хозирда бир неча юзта автомашиналарни одамлардан бир йилдан кейин пулини бериш шарти билан бозор нархидан кимматрокка сотиб олиб, арзонрок нархда накд пулга сотиш билан шуғулланади. Бундан ташкари, кўп миқдордаги пулларни фоизда қарзга бериб келади. Яъниким, шариат томонидан кескин кораланадиган судхўрлик орқали бойиб кетган.
3 ноябрь куни Ахмадбой туман хокимлигидан сотиб олган алохида ер майдонида Мухаммаджон исмли ўғлига суннат тўй қилиб берди. Эътиборга сазовор жойи шундаки, Тошкент шахрининг Яшнаобод туманида жойлашган болалар уйидан 20 нафар болаларни хам суннат тўйини қўшиб ўтказди. Бу хабарни эшитган хар кандай инсонда самимийлик, гурур каби тўйгулар уйгониб, «Яшасин, унча-мунча пули бор одамлар бундай савоб ишни килаолмайди… Отангга рахмат!» деган фикр келиши тайин.
Лекин кейинчалик Ахмадбойнинг асл максадини нималигини эшитиб, билиб, ёка ушладим. Бу бойвачча ахоли орасида танилиб кетганидан, узининг сохта обрусини янада ошириш, махаллий хокимият вакиллари, оддий халқ олдида узини саховатпеша килиб курсатиш максадида бу ишларни килган экан!
Кейинчалик сурииштириб курсам, Ахмадбой Тошкент вилоятидаги бир нечта болалар уйига бориб, тўй утказишга болаларни ижарага сураган экан; лекин аксарият бу муассасаларнинг масъул ходимлари уни кимлигини аник билганликлари учун болаларни беришдан бош тортганидан сунг, Тошкент шахридаги болалар уйидан ижарага олиб келибди. Ижарага деганимдан хайрон булсангиз, сабаби хаммага маълум-ки, нафакат болалар уйидаги болалар, хатто махаллаларда яшовчи кам таъминланган оилалар фарзандларини купинча «Навруз» ва бошка байрамларда Давлатимиз томонидан, урнатилган тартибда суннат тўйлари утказиб берилади, шу Ахмадбой тўйини утказган 20 нафар болаларни аксарият кисминини хам суннат тўйлари илгари булиб утган экан…
Хуллас, етмиш етти махалага донги кетган тўйда Ўзбекистонда энг таникли булган хофиз, артист ва кушикчилардан Озодбек Назарбеков, Шерали Жураев, Хосила Рахимова, Равшан Комилов, Обид Асомов, Гуломжон Ёкубов, Достон Убайдуллаевлар каби санаткорлар «дежурный», яъни бошидан охиригача хизматда булишган, «майда» кушикчилардан Муниса Ризаева, Улугбек Рахматуллаев кабиларга навбат хам етмай колган! Шу тўйда билиб колдим: Озодбек Назарбековнинг «нархи» 10 минг АКШ доллари экан!
Буни карангки, битта кушикчига Ахмадбой уртахол битта оила бир йил бемалол яшайдиган пулни 3-4 соатлик хизмати учун бервораяпти, буни кандай тушуниш мумкин? Изохлашчи? Санъат ахлини тушунса бўлади -имконияти борида, истеъдоди гуркираган даврда пайтдан фойдаланиб олиш керак. Вахоланки, бозор иктисодиётининг қонунларига кўра талаб таклифни туғдиради. Яъни: шунақа катта (оддий инсонлар учун!) маблағларни берувчи бойлар бор экан, қушиқчиларнинг «нархи» кўтарилса кўтарилади, асло тушмайди!
Тўйдаги ноз-нематларни исрофгарчилигини гапирмаса хам булади: куш сутидан анконинг уругигача бор эди. Ва куп нарса айниб, сасиб хам колди, чунки ўртамиёна инсоннинг ошкозони бундай таомларни кўп истеъмол килолмайди – ёрилиб кетиши мумкин. Одамларни хайратда колдирган нарсалардан яна бири – Ахмадбой 30 нафар Ички ишлар органи ходимларини тўй булаётган жойни атрофига саф килиб куйибди; буни курган одамлар бу жойда Давлат микёсидаги бир тадбир булаётган булса керак. деб уйлашган.
Кейинчалик билишса. милиция ходимлари ушбу тўйда стол устидаги нарсаларни болалар угирлаб кетмаслиги учун куриклаб турган экан. шекилли! Ахмадбой буни хам хужакурсинга эмас, тўйдаги хавфсизликни таъминлаш учун куйган деб уйлайман-у, лекин качондан бери ИИБ ходимлари тўйларни куриклашга жалб килинаётганлигини билмайман.
Вахоланки, ИИБ ходимлари бирон бир бойваччадан эмас, давлат бюджетидан маош олишади. Бюджетни эса – шу жумладан, – солиқ тўловчилардан тушган солик, бошка мажбурий тўловлар шакллантиради. Яъниким – сиз-у каминага ўхшаган солиқ тўловчилар!
Хокимият идоралари томонидан тўйларни камтарона утказиш зарурлиги, имконияти борича одамларни тўйда ортикча харажат килмасдан, мухтожларга ёрдам бериши хакидаги даъватлари каерга кетди? Ёки бизнинг жамиятда Қонун олдида барча баробар эмасми?
Халқ орасида бир накл бор: «Унг кулинг килган хайирни чап кулинг билмасин» деган; энди Ахмадбойни хаммага хужакурсинга тўй килиб, етим болаларни ижарага олиб, узини саховатпеша, сахий килиб курсатишдан максади нима экан? Сахийликнинг, саховатнинг заминида ёмон ният булса бундай амаллар Яратган томонидан кабул қилинармикан? Менимча, асло йук!
Умуман, нима сабабдан хуқуқ-тартибот идораси ходимлари Ахмадбойни фаолияти билан кизикишмайди? Хозир ундан бор мошиналари-ю уй-жойлари кайси маблаглар хисобидан келганлигини сурашса, суриштиришса ўзи хам саногидан адашиб кетса керак…
Халол йул билан шунча пул топиш мумкин деб уйлайсизми? Ёки айнан уша хуқуқ-тартибот органларининг масъул ходимлари Ахмадбойнинг хизматидадур? Яна ким билади…
Шавкат Султонов,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
4 шарҳ
-
Тўй қилиш яхши. Лекин бизни бой ўзбеклар қачон ўрганар экан хусусий мактаблар қуриш, илим-фан йўлида хизмат қилишни.
-
Узинг килолмайсан, килганни куролмайсан, бойлар купайса яхшику…нега хали хам МИЯси айниган СССРча уйлар,;бой одам улдирмабдику…углига туй килиб халкка ош берибди…Шерали Жураевни хизматига чакирган хар кандай инсонни бозори касодга учрайди бу 100 йилдан бери бор гап АХМАДбой хам тугайди
«Ахмадбой»нинг тўйи ҳақидаги миш-миш ва хақиқат…
Бозор иқтисодиёти даврида тадбиркорлик билан шуғулланиш, ўз бизнесини ташкил қилиш осон иш эмас, бу хамманинг ҳам қулидан келавермайди. Айниқса, хаммасини нолдан бошлаш керак булса. Баъзиларнинг қўлига тайёр бизнес ўтади ота-онасидан ёки қариндошларидан. Аммо шунда ҳам Яратган томонидан берилган қобилият бўлмаса, бизнесни ушлаб қолиш қийин масала.
Бизнесни ўз қули билан ташкил қилиб, уни ривожлантириш учун тадбиркордан катта куч ва харакат талаб қилинади. Тадбиркор одам, айниқса катта тадбиркорлар, ҳамманинг назарида бўлишади ва табиийки, улар ҳақида ижобий ҳам, салбий ҳам фикрлар билдирилади.
Бу сатрларни ёзишимга «Дунё ўзбеклари»да чоп этилган «Янги бой»лардан бири «Ахмадбой» туй килибди, бормадингизми?!» деган мақола туртки бўлди. Мен бу одамнинг кимлиги билан қизиқдим ва бир қанча маълумотларга эга бўлдим. Майли бой экан, майли тўй қилибди, таниқли санъаткорлар келибди. Хўш, нима бўлибди? Бор йўғи тўй қилибди, халқга ош берибти-ю.
Кимга оғирлиги тушибди бу тўйнию, кеган артистларни? Шу бойнинг ўзи, унинг яқинлари, ўша қишлоқнинг аҳли шу санъаткорларнинг мухлисларидир. Тўйга келган қанчадан-қанча одамлар, ўзимизнинг ўзбек қўшиқларини муаллифлари ижросида эшитиб, роҳатланса, бунинг нимаси ёмон? Ахир санъаткорлар халқ хизматидаги инсонлар. Биз ўзимиз ҳам шундай таниқли санъаткорларнинг концертига фалон пул тўлаб тушамизку.
Суннат тўйига келсак. Фарзандини суннат қилиш ҳар бир мусулмон ота-она учун фарз. Ота-онаси йўқ, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган етим болаларнинг ҳам бошини силаб, ўз фарзанди қаторида суннат қилган Ахмадбой катта савоб иш қилган. Бунака амалларни қилолганлар бор, қилолмаганлар қанча. Бу танқидга эмас, мақтовга, олқишларга сазовор ишдир.
Эътибор беринг, бу гаплар туйдан кейин эмас, мақолага жавобан айтилаяпти. Агар ҳам тўй қилиб, ҳам мақолада мақталганда эди, Ахмадбой ўзини кўрсатаяпти, дейишарди.
Суннат қилинган болалар ижарага олинибди, деган гап эса жуда ошиб тушибди, бу гапга ёш бола ҳам ишонмаса керак.
Суннат тўйи қилиб бераман деса, маҳалласидан, қишлоғидан талабгорларни топар эди-ку. Лекин Ахмадбой меҳрибонлик уйидаги кўнгли ўксик, кўзлари ғамгин болаларга тўй қилиб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қилган. Дабдабага келсак, бу ерда биргина бойнинг боласи эмас, балки бир нечта етим бола ҳам бор. Улар шунга арзимабдими?
Ҳар бир одамнинг ўзининг орзу хаваси бўлади. Бизнинг халқимиз, фарзандли бўлсам, қўй сўйиб, элга ош бериб, тўй қиламан деган ниятда яшайди. Дуо қилганида ҳам «сўйганимиз қўй бўлсин, кўрганимиз тўй булсин», деб дуо килади. Тўй қилган одам имкониятига қараб қилади. Шундай тўй қилибди қаддини урсин. Ахир ўзбек халқи меҳмондўстлиги, бўр-йўғини дастурҳонга сочиши билан дунёга машхурдир.
Ички ишлар ходимларининг тўйда хизмат қилишларини гапирмасаям бўлади — бу хавфсизлик чораси, бугунги кунда — давр талаби.
Биз ўзбекларда «Йўқ бўлсанг беролмайди, бор бўлсанг кўролмайди», деган ибора бор. Қанчалик тўғри айтилган гап. Ахмадбойни 4-5 йил олдин ҳеч ким танимас эди. Оддий эл қатордаги одам эди, у билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўз меҳнати, ҳаракати билан шу даражага етишди. Энди у танилди, ўз обрўсига эга бўлди, одамлар назарига тушди. Уларнинг орасида дўст ҳам, душман ҳам бордур. Шунинг учун ҳам ҳар хил гаплар тарқалиши табиий. Ахир айтишадику, «мевали дарахтга тош отилади» деб. Бу бежиз эмас.
«Дабдабали тўй қилмасдан мухтожларга ёрдам берса бўлмайдими», дейилибди. Ахир шу тўй қишлоқ аҳолисининг дуосини олиш ниятда қилинган. Таниқли санъаткорлар ҳам ўша оддий халқни хизматида бўлишган.
Ҳуллас, гапирса гап кўп. Тадбиркорлар кўпайса, қанчадан-қанча одамлар иш билан таъмирланса, юртимиз ҳам, аҳолининг турмуш тарзи ҳам яхшиланади.
Ахмадбой ҳам Ватан равнақи учун ўз ҳиссасини оз бўлса ҳам қўшиб келиб, қишлоғига қилиб-келаётган хайр-эҳсонлари учун хукумат томонидан бир қанча мукофот ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Лекин шунча бойлик ва ютуқларга эришган бўлса ҳам ўзлигини йўқотмаган, кибр ва манманликка берилмаган…
Майли, нима бўлганда ҳам, шу нарсаларни мақолани ёзган муаллиф балким билгандур, балким билмагандур.
Энг асосийси — хаммага инсоф берсин…
Сардор Жаббаров,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
9 шарҳ
-
Прочитал статью о Ахмадбай и увидел много ошибок, Ахмадбай не с Чиназа, а с пос.Олмазара Чиназского района. Я сам с Чиназа, лично с ним не знаком Вообщем он мужик, слово его железное, зря о нем кто то плохо говорит.
-
Возникает вопрос, а почему фермер, содержащий 10 тыс. голов скота и засеивающий 1000 гектаров родной земли не имеет право на благотворительность?
-
Я на Сергелийском машинном базаре работаю. Реально знаю, этот человек дешево машины продает. Его люди привозят продают на 500-600 баксов дешевле, чем мы продаем. Как-то даже просто так Матиз взгрел одному старику, прям на базаре. Сам он на крутой тачке ездиет, на такой по Ташкенту больше вроде никто не ездиет. Нормальный мужик, лет 40, серьезный такой, мало говорит. Тоже слышал, что он с Чиназа.
-
Ман хам бу инсон тугрисида куп эшитувдим. У билан хар бир ишлаган одам бойивоттимуш. Бирни берсен икки кибервотти экан. Честно ишлар экан, хар бир сузига жавоб берар экан. Любой одам билан ишлаб кетаверар экан. Оддий халк бусаям.Кейин, вакти вактида пул берар экан. Хурматли муаллифлар, иложиси буса купрок маълумот берила, шунаками узи, нима нима иш килади узи у. Канака топса булади бу инсонни, агар ишлиман десам у билан, канака связьга чикса булади у биланми, якин одамлари биланми?
-
Я тоже слышал, что даже все кладбища, в том числе христианские и братское на его деньги привели в порядок. И что по ежемесячно по 100 млн. раздает сиротам в детских домах, как бы материальный попечитель. Раздает мясо по бедным и продает в родном поселке по цене 15-16 тыс сум. Делать такое при такой жизни – да ему памятник поставить надо при жизни. Подняться так на ноги за несколько лет только сильный человек может.
-
Мой брат живет в Чиназе. Ахмад у нас в районе всего лишь 7 лет назад продавал на районном базарчике кур со своего двора и порою у него не было возможности платить «патта пули», то есть 250-500 сум за место в день. Все крутятся как могут. По мне, лучше богатый Ахмад, чем бедный. Если бы не он, в нашем поселке все померзли, он оплатил все долги и сказал, что пока живой, пусть начальник газовщик подходит только к нему. Он построил новые дороги – отреставрировал, светафор куйлган, яна нима керак..
-
Бу маколани ёзганни Америкага, БАА, Кувайтга ёки Хитой, Гонконгга юбориш керак. Шунда инсонларнинг канчалик мол мулки борлиги, яшаш шароитлари канакалигини курганида, унинг ёпилган кузлари дунёни бошкача пайкаган булар эди-ми? Ундаги фиску фасоддан кимларгадир ёлланганлиги, кимнидир “заказ”ини бажаётганлиги куриниб турибди. Биз узбеклар качонгача бойликни уз карчимиз билан улчаймиз. Кани-ку Узбекларимиз яшаб колиш учун эмас, яшнаш учун яшасалар. Сизга – Шавкат – Уят!!!
-
Xar kim nima ish qilsa o’z foydasiga va zarariga, lekin ko’p boylar faqat dabdabasini kursatish bn ovora bulib qolishadi, A Usmonov Toshkentga kelganda qirq kun tavvalud ayomini nishonlagan ekan, bu tug’rimi notug’rimi xar kimni kissasidagi pul, uziniki, boshidagi aql va iymoniga qarab ishlatadi. Boy bulsin xalqimning xar bir fuqorosi ammo xozir biznig mustaqil Uzbekistonimizda jabrdiydalar xisobiga boy bulayotganlar xam ozgina emas. Nimaga Fermerlarni kosasi oqarmaydi, qanchadan qancha sog’lom aqlli tadbirkor (odamlarga sudxo’rlik qilib boyiydigan tadbirkor emas), mutaxasislarimiz bor, ularniku qullamasa xam qonun darajasida xarakat qilishiga quyib berisha edi erkin holga, chet el korxonayu loyihalarini qaytib chiqib ketadigan darajada ulpon solishadi, Izolasiyalab tashlandi xamma sohalar, bu ortiq davom etmasli kerak axir.
-
Хурматли дустлар, хар кандай яхши ёки ёмон амалларнинг хам уз чегараси булгани яхши!
Ортикча дабдабанинг кимга кераги бор, ундан кура бирон болалар уйини ёки мактабни уз оталигига олиб, хеч жойга овоза килмасдан доим ёрдам бериб юрсалар савоби купрок булар эди!
Турт соатлик дабдабага миллионлаб пуллар совурилган, отарчиларга неча минглаб доллар пуллар-узбек тадбиркорининг йикилишига сабаб буладиган бошланишдир.
Хотам тойнинг дабдабали туй хашам килгани хакида бирон ривоят йук. Борини халкга улашган!!
2 комментария
-
G’iybat va xasad qilib ötirgandan ko’ra, 2-3 ta ish o’rni tashkil qilib, Vatanga foyda keltirish xarakatini qilgan foydaliroq emasmi.
-
Бу ерда ғийбатмас, балки минглаб инсонни қақшатадиган катта кўламли фириб ҳақида кетаяпти. Ҳамда бунга кўз юмаётган ҳукумат идоралари ва у ерда ўтирган амалдорларни қанчалик жиноятчи эканлигини кўрсатувчи воқеадир. Бутун дунёга Узбекистонда қонунлар эмас, балки адолатсизлик ва ҳунук бир муносабатлар қарор топганини кўрсатувчи яна бир далилдир. Акс ҳолда бундай жиноят 2-3 йил очиқчасига, ҳамма қонунларни менсимасдан фаолият юритадими.
-
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Бу одам хакида мен хам эшитгандим, уйида худойи килганда бош вазир Мирзияев хам келган экан, бу шалврни одами булса керак балка?
Мен ўйлашимча бундай ноқонуний бойларни пайдо бўлишига давлатни ўзи қаршилик кўрсатмайди, наборот шарт шароит яратиб беради. Мақсад молни семиртиргандек семиртиради, кейинроқ сўйиш учун. Бу ахмоқ, лақма бойлар эртага нима бўлишини тассовур ҳам қила олмайди.
Нима ҳам дир эдек, ҳар ким, ўз экканини ўради. Бундай одамлар ўз ҳаракатлари билан, асл ким эканликларини кўрсатиб тўрибди. Назаримда бу тоифадаги кишилар “пул топдим, энди нима хохласам шуни қилишим мумкин” диган фикрда яшайди. Мол дунё, пул бир воситадир, уни бунёдкорлик учун ёки бузғунчилик ҳатто ўзига қарши ишлатиш мумкин.
Кун курмаган-кундуз куни чирок ёкади дейишган. Босар тусарини билмай колган кимсаларнинг барчасининг жазосини Яратган эгамнинг узи беради. Биздаги органга эса ишонч колмади.
Милиция масаласида тугри ёзилган, бизнинг Лангарнинг мол-мулкини Буритош Мустафоев ва Куроловнинг одамлари машиналарга юклаб кетишида халк кузголон килиб карши турганида Хатирчи райони милициясининг бир неча унлаб ходимлари халкни кайтариб, угриларнинг машиналарини куриклашиб олиб чикишган экан. Кейин эса каршиларни каматишди!!!