"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«Озодлик»нинг «Чодирхаёл»и: Дўппи тикдим ипаклари тиллодан…

Видео, Маданият ва Санъат | 05/02/2016 02:54-     18849 марта ўқилди

Клара Ж
Uzbek Chodirxayol «Дўппи тикдим¸ ипаклари тиллодан»
Ўзбекистон
Клара Жалилова: “Халққа айтинг мен ҳали ўлганим йўқ!”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова.
Садриддин Ашур

15.05.2014

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 76 ёшли Клара Жалилова Умра зиёратида оламдан ўтибди деган хабар ортидан санъаткорнинг уй телефони билан боғланган Озодлик телефон гўшагидан опанинг жарангли овозини эшитди. Клара Жалилованинг айтишича, бундай хабар Ўзбекистонда чақмоқдай тарқалгандан сўнг ҳар куни телефон қилиб кўнгил сўрагувчилар ва “фотиҳа”га келадиган кўпайиб кетди.

Таниқли киноактриса ва бетакрор қўшиқлар ижрочиси Клара Жалилова Умра зиёратида Оллоҳга омонатини топширибди¸ деган хабар тарқаб кетганидан сўнг, опанинг тинчи бузилган:

— Ўзи икки йил олдин “ўлганман”. Ўшанда шунақа гап чиқиб кетган эди. Энди эса бир ярим ойдан ошди мени яна “ўлганлигим” ҳақидаги хабарни чиққанига. Одамлар уйга кўнгил сўрагани келишаяпти, тинмай телефон қилишаяпти. Телефон жиринглаганда гўшакни олиб ало десам, жим туришади, энди хижолат бўлишса керакда, дейди санъаткор.

Клара Жалилова бир неча йилдан буён Умра зиёратига боришни ният қилаётганини айтади:

— Ҳа шундай улуғ ниятим бор. Фақат сўнгги пайтларда тобим бўлмай турибди. Худо хоҳласа¸ албатта¸ бораман. Ҳозир кечаю кундуз намозларимда шуни сўраяпман. Бу гапларни тинчитиш учун энди бир телевизорга чиқмасам бўлмайди, деди Клара Жалилова.

Бухорода туғилган Клара Жалилова санъат оламига 18 ёшида кириб келган.

“Мафтунингман” фильмида ижро қилган роли ва “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан”қўшиғи актрисага катта шуҳрат келтирган.

Ўзбекистон радиосининг «Олтин фонди»да Клара Жалилованинг турли тилларда ижро этган 130та қўшиғи сақланади.

Клара Жалилованинг ҳаёт йўли ва ижоди тўғрисидаги 2009 йилда Озодлик радиосида эфирга узатилган дастурдан санъаткор ҳаëт ва ижодига оид батафсил маълумотлар ўрин олган.

Дастурни қуйида тинглашингиз мумкин:

Клара Жалилова: «Дўппи тикдим ипаклари тиллодан…»
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!
Uploaded on Dec 30, 2011
«Таниш қўшиқлар» саҳифаси кўпчилигимизга болаликданоқ ëд бўлиб кетган «Дўппи тикдим» қўшиғи тарихи¸ уни куйлаган санъаткор Клара Жалилова ижодига бағишланади.
Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан¸
Ипаклари деманг, зари тиллодан¸
Жило берсам гулларига¸ жило берсам гулларига¸
Кўзинг олур безаклари тиллодан.
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шуҳрат Бобожон: Ботир Зокировнинг «Раъно»си…
  2. Шуҳрат Бобожон: Ўн саккизга кирмаган ким бор?
  3. Муҳаммад Исмоил: Биз Сиз билан фахрланамиз, Бобомурод Ҳамдамов!
  4. «Чодирхаёл»: Охунжон Мадалиев — «Кўнглимда бир ëр — қўйнимда бир ëр…»
  5. Abdurehim Heyit: Бегуноҳ сургун бўлиб, кулфатда ўлган Нозигим…
  6. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Шерали Жўраев: Ҳадемай баҳор айёми келади
  7. Эл суйган ҳофиз Бобомурод Ҳамдамов икки давлат Президентлари учрашувида…
  8. «Абдулла Искандар — «Чодирхаёл»: Даврон Ғойибов: Бу нима, бу?
  9. Буюк ўзбек ҳофизи Комилжон Отаниёзов таваллудининг 99 йиллигига (10)
  10. Феруза Жуманиёзова — Юрак Feruza Jumaniyozova — Yurak
  11. Насиба Абдуллаева: Боғда булбул сайрайди чаман ичра…
  12. Мавлудахон Аҳмедова: Замира опа ажойиб хонанда, хурматим чексиз…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.