Маҳбуба Каримова: Ўлганимдан сўнг судланмаган ҳисобланаманми?
Маҳбуба Каримова: — ЎЛГАНИМДАН СЎНГ СУДЛАНМАГАН ҲИСОБЛАНАМАНМИ…
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Хотин қизлар қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири
А.Ахмадбоев, Қашқадарё вилояти ҳокими,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
раиси И.Адилов ва барча ОАВга
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Шайх Али қўрғони,
Х.Омонов кўчаси, 26-уйда яшовчи, М.Э.Каримовадан
ТАКРОРИЙ МУРОЖААТ
Ўзим ўқитувчи, турмуш ўртоғим нафақадаги ҳарбий. Менга нисбатан мавжуд судланганлик ҳолати ЖИБ Қарши шаҳар судининг 12.11.2012 йилдаги ажрими билан зиммамдан олиб ташланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: — суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқоролар учун мажбурийдир., дейилган.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Д.Раззақовнинг 23.10.2013 йилдаги жавоб хатида ҳам: — “Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2012 йил 12 ноябрь кунги ажримига асосан “судланмаган ҳисобланасиз.,” дейилганди.
Орадан уч йилдан ортиқ вақт ўтгач, Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази бошлиғи А.Х.Ҳакимовнинг 31.07.2015 йилдаги № 7/2 К-67-сонли жавоб хатида: — Вазирлик Ахборот марказида фуқоро М.И.Каримовага нисбатан қораловчи маълумотлар йўқлиги аниқланди.,Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Х.Атаназаровнинг 06.08.2015 йилдаги № 7/3958-сонли жавобида эса: — судланганлик муддати олиб ташланганлик муддати келганида маълум қиламиз., дейилган.
Ушбу жавобга кўра ИИВ Ахборот марказида менга нисбатан “қораловчи” маълумотлар бўлмаса., нега вилоят Ахборот маркази марказ ходимлари “оқловчи” маълумот бермасдан, судланганликга оид маълумотлар 75 йилгача сақланади дейишмоқда?!Ёки, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва суд қарорига бўйсунмайдими?!Бу муддатларнинг муддати номаълум., у ҳолда мен ўлганимдан сўнг “судланмаган” ҳисобланаманми?!
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Менинг Ўз.Р. ИИВга 2012 йилдан буён мурожаатларим мутлақа оқибатсиз қолмоқда?!Сиздан бир муаллима, фарзандлари олдида мулзам она сифатида:
-
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига асосан ЖИБ Қарши шаҳар судининг 12.11.2012 йилдаги ажрими ижроси таъминланиб, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот марказидан менга нисбатан қораловчи маълумотлар йўқлиги ҳақида маълумотнома олишда қонунийёрдам беришингизни сўрайман!
Шу муносабат билан Сизга эъзгу ишларингизда Сизга Яратганнинг Ўзи мададкор бўлишини тилаб, камоли эҳтиром ила –
М.Э.Каримова
14.01.2015 йил.
+99891 219 82 63
Илова:
-
Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази бошлиғи А.Х.Ҳакимовнинг 31.07.2015 йилдаги № 7/2 К-67-сонли,
Вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Х.Атажоновнинг жавобларидан нусхалар.