"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

МХХ ходими бармоғига жароҳат етказилгани учун “Ласетти” мусодара қилинди

Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар, Инсон ва қонун | 19/01/2016 00:07-     22682 марта ўқилди

Ўзбекистон

МХХ ходими бармоғига жароҳат етказилгани учун “Ласетти” мусодара қилинди

18.01.2016

Автомашинанинг эгаси — бухоролик 53 яшар Маҳбуба Очилованинг номидан Озодликка келган шикоятда айтилишича, тан жароҳати Миллий хавфсизлик хизмати ходимининг “чап қўли бош бармоғига етказилган”.

Маҳбуба Очилованинг “Ласетти”сини миниб кетаётиб МХХчининг бош бармоғига жароҳат етказган йигит бу жинояти учун 4 йилга кесилди ва кейин амнистияга тушди.

“Ласетти” жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинди.

Онаси номидан Озодлик билан боғланган Сами Бақоев уларнинг оиласига тегишли автомашина ноқонуний мусодара қилинганидан шикоят қилди.

 

Воқеа иштирокчилари:

“Ласетти” – автомашина, эксперт хулосасига кўра, нархи 60 440 000 сўм, уни Шамшод Шабанов эгасининг розилиги билан минган.

Маҳбуба Очилова – “Ласетти”нинг эгаси, 1963 йилда туғилган;

Шамшод Шабанов – 1988 йилда туғилган, 2015 йилнинг 22 июнида МХХ ходимининг “чап қўли бош бармоғига тан жароҳати етказган” йигит;

Наргиза Мўминова – Шамшод Шабанов устидан кўрилган суд ишига сабаб бўлган воқеа иштирокчиси.

 

2015 йилнинг 22 июнидаги воқеа

Унинг тафсилоти Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил, 10 декабридаги ажримида келтирилган. Мазмуни бундай:

Наргиза Мўминова Когон шаҳар ИИБ котибиятида иш юритувчи бўлиб ишлаган, аттестациядан ўтолмаган, Шамшод Шабанов 200 доллар эвазига масалани ҳал қилиб бермоқчи бўлган, лекин Мўминова Шабановнинг устидан ИИБга арз қилган.

Шундан сўнг:

Вилоят ИИБ, Департамент ҳамда МХХнинг Когон шаҳар бўлинмалари Шамшод Шабановни пул олаётганда қўлга олиш операциясини тайёрлайган.

Лекин, воқеа жойига “Ласетти”да келган Шамшод Шабанов тузоқ қўйилганини сезиб қолади ва қочишга уринади. Шу сониялар суднинг 10 декабрдаги ажримида мана бундай тасвирланган:

“МХХ Когон шаҳар бўлинмаси ходими Б. Расуловнинг қонуний талабига фаол қаршилик кўрсатиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган Б. Расуловни автомашинасининг ўнг томони билан қасддан уриб, Б. Расуловга қасддан ўртача оғир шикаст етказиб, уларни ўз хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган”.

Ажрим пайдо қилган саволлар

Суд ажримидан олинган бу парча уйғотган қатор саволлар жавобини изламаймиз. Мана ўша саволлардан биттагинаси:

Тамагирни жиноят устида ушлашга уринибсан, лекин у сендан ҳушёрроқ экан ва тузоғингга тушмади. Хўш, шундан кейинги талабинг нима бўлдию унинг қонунийлиги қаердан пайдо бўлди?

Шабановнинг ўзи нима деди?

Деярли ҳеч нима ва уни тушундик. Фақат у тамагирлик ёки пора олди-бердисига ўртакашлик қилмагани, балки қарздор Наргиза Мўминовадан ўз ҳақини олиш учун борганини, лекин келишилган жойда шубҳали одамлар кўпайиб кетганини кўргач, қочишга уринганини айтди.

Биринчи инстанция суди ҳукми

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди 2015 йил, 5 ноябрда Шамшод Шабановни 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва “Ласетти”ни “жиноят қуроли сифатида” мусодара қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Бу ҳукмни ишни апелляция тартибида кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди 2015 йил, 10 декабридаги ажрими билан ўз кучида қолдирди.

“Ласетти” эгаси номидан унинг адвокати Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясига ёзган шикоятдан парча:

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плениумининг 2012 йил 13 декабрдаги “Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2- банди “а” кичик бандида ашёвий далил сифатида жиноят қуроллари – жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш учун махсусмўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар ёҳуд бевосита жиноят содир этиш жараёнида жиноий мақсадга эришиш учун фойдаланилган нарсалар эътироф этилиши, 10-бандида айрим қилмишлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар жиноят содир этишда фойдаланган автомашиналарни жиноят қуроли, деб эътироф этиш учун транспорт воситасидан фақат улов сифатида эмас,балки қасддан жиноят содир этишда айнан қурол сифатида фойдаланилганлиги сўзсиз аниқланган бўлиши зарурлиги тушунтирилган”.

Адвокатнинг ишонишича, Шабанов воқеа жойига МХХ ходимига тан жароҳати етказиш учун эмас, балки Мўминова билан учрашиш учун борган, яъни МХХ ходимига жароҳат етказишга қасд қилган эмас, бинобарин “Ласетти” жиноят қуроли эмас.

Лекин Маҳбуба Очилова ва унинг адвокатининг бу гаплар битилган шикоятини Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанцияси инобатга олмади.

Ким ошдига қўйилаётган машина

Онаси — Маҳбуба Очилова номидан Озодлик билан боғланган Сами Бақоевнинг ёзишича, мусодара қилинган 60 440 000 сўмлик “Ласетти”ни “шу кунда ким ошди савдосига қўйишмоқчи”.

Ишга алоқаси йўқ ҳуқуқшунос шарҳи

Тошкентлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комиловга Бухорода бўлган воқеани схематик тарзда тушунтирдик ва жиноят қуроли сифатида автомашинанинг мусодара қилиниши тўғрисида қонун нима дейишини сўрадик:

 

«Озодлик»

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевнинг Алишер Азизхўжаев ҳақида ёзганларини ўқиб…
  2. Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева Стокгольмга кетишга муваффақ бўлди
  3. Председателю СНБ РУ Р.Р. Иноятову от М.Т.Захидова
  4. “Қора ниқобли”лар «Баҳо Шакар»нинг ота-онасини уйидан кўчирди
  5. «Дунё ўзбеклари» орқали Хоразм вилоят прокурори Бахтиёр Шомирзаевга очиқ ва аччиқ саволлар!!! (8)
  6. Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
  7. Под Ташкентом нашли трупы с вырезанными почками
  8. Фарғонада 5 кишини чавақлаб, ёқиб юборганлар қўлга олинди
  9. Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда
  10. Сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновнинг жазо муддати яна 3 йилу 5 кунга узайтирилди
  11. Сохта «Маска-шоу» уюштирган Матчоновлар қонундан ҳам кучлими?
  12. Бош муҳаррир И.Хушевга: Jinoyatni Yashirishmoqda…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.