Кеча хабар берилганидай, бугун, яъни жума куни Миродил Жалоловнинг оталари Мирсобит Ҳожининг дафн маросимлари бўлиб ўтди.
Марҳум фақат Оллоҳ томондангина ўзи суйган ва танлаган бандаларига жоиз кўрадиган жума намозидан кейин, “Ўзбекфильм”даги Чилонзор 1-чи тор кўчасида жойлашаган “Собит ҳожи жомъе масжидида”ги қабристонга дафн этилдилар (аввалига ўзимча ўйладимки, масжиднинг номи хам марҳум Мирсобит ҳожининг номларига қўйилган деб, зеро бу масжидни таъмирлашда марҳум катта ҳомийлик ёрдамини кўрсатганликларини халқ билади, суриштирсам, ундай эмас экан, улар фақат исмлари бир ҳил, яъни адаш бўлган эканлар, ҳуллас у бошқа одам экан).
Айтишларича, Мирсобит Ҳожи ота ўғилларининг дардида куйиб, узоқ давом этган касалликдан кейин, 76 ёшларида Оллоҳга омонатларини топширдилар. Соат 11-ларда, марҳум яшаб ўтган, Чилонзор 2-тор кўчадаги уй олди, унинг атрофлари, кейинги кўчалар ҳам жанозада қатнашиш учун келган одамлар билан тўлган эди.
Одам кўплигидан 5-6 та милиция ходимлари мачит томон кесиб ўтиладиган трассани автолар оқимидан тўсиб, тобутни олиб кетаётган “қўлма-қўл” тарзидаги оқим тўхтаб қолмаслиги учун, авто харакатларни тартибга солиб турдилар, шу сингари масжидда хам улар одамлар оқимини тартибга солиб, кузатиб турдилар.
Жудаям кўп одам йиғилди, аҳолининг турли қатламлари, асосан оддий ишчи-хизматчилар, ўртамиёна раҳбар-ходимлар, ўрта бизнесс вакиллари, спортчилар, оддий халқ, ҳуллас турфа тоифадаги одамлар бунда мужассам эди. Одил акани қўлидан нон-туз еган анча мунча нефт-газ соҳасидаги ҳизматчилар хам бор эди. Илгариги мақолада айтилганидай 1-2 та “думини ликиллатувчи”лар ҳам бор эди, тўғри, улар бир кўриниш бериб, кейин “думини қисиб”, ғойиб бўлдилар.
Таниқли одамлардан кўпчилик келган бўлиши мумкин, лекин одам кўплигидан ҳеч кимни тузук-қуруқ кўриб, илғаб бўлмасди. Фақат Салим акани кўрдим, у киши майит мачитга олиб кирилгандан кейин, ўзларининг эндиликда “ўнг қўллари” бўлган Мухтор ака ва 5-6 та одам билан, оддийгина, киши билмас бўлиб келдилар.
Энг қизиғи, одам кўплигидан йўллар торайиб қолган эди, мен, иттифоқо йўлнинг ўртасида туриб қолган эдим, илгариги пайтлар бўлганда, Салим акани йўлларини тўсиб қўйганим учун, соқчилари кунимни кўрсатган бўлишарди.
Йўқ улар ундай қилмадилар, мени четга сурмадилар, балки ёнимдан четлаб, ҳеч кимга халақит бермай, Салим ака менга ўша жигарранг тусли кўзойнаклари орқасидан маъноли қараб, жимгина мачит томон ўтиб кетдилар.
Шу ўринда шундай нуфузли одам бўлмиш Салим акани оддийлигига тан беришдан бошқа иложим йўқ эди. Айтганча, Одил акани оналари вафот этганларида ҳам мен Салим акани жанозада кўрган эдим, ўшандаям у киши ўзларини содда тутгандилар…
…Жума намози, кейин жаноза намози ўқилди; Имом ўз маърузасида: “Мирсобит ота халққа жудаям кўп яхшиликлар қилган эдилар… Фарзанд учун энг катта ғам отадан айрилишдир… –дедилар, кейин пайғамбаримиздан (сав) Хадис келтирдилар -”Оллоҳ наздида инсонларнинг энг афзали, одамларга яхшилиги тегадиганларидир”.
Бу сўзлар менга жудаям қаттиқ таъсир қилди. Ахир марҳум ва у кишининг ўғли шундай тоифадаги инсонлардан эди, демак у ҳам Оллох суйган бандадир, қизиқ Жаноби Хақ суйган бандани нега амалдорлар суймас экана?! Кейин тарихда бундай воқеалар кўп бўлганини, хусусан Исо (ас)ни хам амалдорлар, гўёки бадном этиб, “ўлдирганларини” эслайман.
Дархақиқат, чин маънодаги ватанпарвар бўлиш ҳар кимга хам насиб этавермас экан, халқ йўлида бор будини, керак бўлса озодлиги-ю, жонини берадиган инсон хақиқий ватанпарвар бўла олар экан…
Жаноза тугагач, Одил акани жиянларини кўриб, таъзия билдирдим ва ўзим кўзим билан кўрмаганим боис: “Ака шу ердамилар”,-деб сўрадим, не ажабки, у “ҳа шу ердалар” дейишини биламан, ҳурсанд бўлиб кеттим…
Дархақиқат, Одил ака жанозада қатнашганлар, фақат одам кўплигидан у киши шу ердалигини кўпчилик билмай қолган, қолаверса ўзлари хам унча-бунчасига рўйхўш бермаптилар, ҳеч ким билан гаплашмаптилар. Жанозадан кейинги фотиҳадаям Одил ака шу ерда эдилар. Нима ҳам дердим, отасининг жанозасида қатнашишга “тепадан” ким “амр” берган бўлса хам уни олқишлашдан бошқа чорам йўқ, ким бўлса хам раҳмат унга.
Халқ Одил акани ўз кўзи билан кўрди. Демак баъзи амалдорларда инсоф, виждон ҳалиям бор экан, лекин улар озчиликдирлар. Майли шунисиям катта гап…
Туғилишлар, ўлимлар бўлиб тураверар экан, амалдору-мулозимлар келиб кетаверар экан, фақат халқ қолар экан, халқнинг қалби эса, Собит хожи ва у зотнинг ўғиллари Миродил Жалолов каби -инсонларга, халқига, Ватанига фақат яхшилик қилган ватанпарвар инсонларни ҳеч қачон унутмас экан…
Жанозадан кейин фотиҳада бир муддат бўлиб, бетоблигим боис, уйга қайтдим, бу орада дуо ўқигувчининг овози эшитилиб турар эди:” Оллоҳ хожи отани рахмат қилсин, орқада қолганларга умр берсин, мушкулини осон қилсин, Омин”… Дарҳақиқат, Одил акани мушкулини Оллоҳим осон қилсин, бу билан нафақат унинг, балки халқнинг ҳам мушкули осон бўлармиди?!
Мирсобит Хожи отанинг жойлари жаннатдан булсин, рухлари шод охиратлари обод булсин!
Рахмат сизга Талант ака! Халкимизнинг мард углонларини химоя киладиган сиздек инсонлар борлиги ва ана шундай инсонларни халкимизга таништираётган ва керак булса миллатимиз ва давлатимиз, халкимиз ва Президентимиз обруси учун тенгсиз курашга отланган Исмат ака ва Дунё Узбеклари бор.
ХАКИКАТ ЙУЛИДА КУРАШМАК БИР ШАРАФДИР,
КУРКИБ ЯШАШ ЭСА УЛИМДАН БАТТАР!
ВАТАН ХОИНЛАРИНИ АЁВСИЗ ФОШ КИЛИШ ЛОЗИМ, УЛАРНИ ТАРИХ БИЛИШИ ШАРТ!!
Ҳа, Одилни отаси ҳам ўзи каби оддий, мард бир одам эди. У кишини Аллоҳ раҳматига олсин. Одилни ҳам бошидан зулмлар ариб, тезроқ халқимиз билан баробар ёруғ кунларга эришсин…
Мирсобит Хожи отанинг жойлари жаннатдан булсин, рухлари шод охиратлари обод булсин!
Рахмат сизга Талант ака! Халкимизнинг мард углонларини химоя киладиган сиздек инсонлар борлиги ва ана шундай инсонларни халкимизга таништираётган ва керак булса миллатимиз ва давлатимиз, халкимиз ва Президентимиз обруси учун тенгсиз курашга отланган Исмат ака ва Дунё Узбеклари бор.
ХАКИКАТ ЙУЛИДА КУРАШМАК БИР ШАРАФДИР,
КУРКИБ ЯШАШ ЭСА УЛИМДАН БАТТАР!
ВАТАН ХОИНЛАРИНИ АЁВСИЗ ФОШ КИЛИШ ЛОЗИМ, УЛАРНИ ТАРИХ БИЛИШИ ШАРТ!!
Ҳа, Одилни отаси ҳам ўзи каби оддий, мард бир одам эди. У кишини Аллоҳ раҳматига олсин. Одилни ҳам бошидан зулмлар ариб, тезроқ халқимиз билан баробар ёруғ кунларга эришсин…