Ўзбекистон Президенти, Бош вазири ва МХХ раисларига бир гуруҳ ишчи хизматчилардан
Андижонда “рейдерлик босқини” ёхуд “ХХ1 – аср қароқчилари”.
Ўзгалар мулкини зўравонлик билан босиб, тортиб олишнинг кашф этилган “Андижонча усули ”
Хурматли Исмат Хушев жаноблари!!!
Сизнинг интернет журналингиз сахифаларида босилиб чиқаётган мақолаларни катта қизиқиш ва мароқ билан ўқиб борамиз. Сизни адолат ва хақиқатни, ошкораликни, демократик тамойилларни барча нарсадан устун қўйгувчи, она Халқим она Ватаним деб уни дунё хамжамиятидаги миллатлар қаторидаги ўзини муносиб ўрнини эгаллашида астойдил сидқи дилдан жон куйдираётган хақиқий инсонлар қаторида деб биламиз.
Қўшни давлатлардаги “рейдерлар” нинг жиноий қилмишларидан жахон оммавий ахборот воситалари орқали танишмиз. Бизлар шу кунда Андижонда хам ўзларига “ уя “қуриб олган ўта замонавий ва мукаммал ниқобланган, қонунларни химояси ва ижросини назоратини амалга ошириш ваколати берилган айрим прокуратура ходимларининг рахнамолиги ва қаноти остида хеч кимдан хайиқмасдан, қонуний жазодан қўрқмасдан, бизга тегишли мулкни ХY11 – асрда яшаган қароқчилардек шафқатсиз талаш, зўравонлик билан тортиб олиш мақсадида беш ойдан буён мунтаззам тайзиқлар ва босимлар ўтказиб келаётган “рейдерлар” гурухининг темир исканжасида қолдик.
Сизнинг интернет журналингиз сахифалари орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Олий рахбариятига мурожаат этиш, бизга нисбатан хуқуқ тартибот органлари ва банк ходимлари томонидан қилинаётган хақсизлик ва адолатсизликга уларни ва жамоатчиликни эътиборини қаратишда сўнги умид ва илинжимиз сифатида қараб, мазкур мурожаатимизни журналингиз сахифаларида чоп этилишида сиздан кўмак сўрамоқчимиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажоновга
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ихтиёр Абдуллаевга.
Инсон Хуқуқлари Халқаро Жамияти Бош котиби М.Зохидовга
Ўзбекистон Инсон Хуқуқларини Химоя Қилиш Қўмитаси раиси Қ.Назаровга.
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Р.Р.Иноятовга
Андижон шахар А.Навоий шох кўчаси 73 уйда
жойлашган “ Neo – max – trade ” МЧЖсининг
бир гурух ишчи ва хизматчилари номидан
Қонунларга амал қилиш нафақат фуқаролар учун, балки барча хокимият органлари учун хам шунингдек давлатнинг ўзи учун хам мажбурий. Қандай шахс бўлишидан қатий назар қонун хужжатлари ва қоидаларига сўзсиз риоя қилиши, ўз хуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш баробарида бошқаларнинг қонун билан химояланган хақ ва хуқуқларини бузишликдан ўзини тийиши шартлигини кўп ва хўп такидлаб келасиз.
Дархақиқат хар бир инсон ўзи учун муносиб хаёт даражасини таъминлашга харакат қилади. Хар бир инсон тараққиёт ва маданиятни барча неъматларидан бахраманд бўлишни орзу қилади.
Сўнги ўтган беш ой давомида биз мехнат қилаётган жамият атрофида сунъий тарзда юзага келтирилаётган негатив холат ва ноқонуний харакатлар юқорида айтилган тушунчаларимиз, ишонч ва туйғуларимизни тубдан ўзгартирибгина қолмай, уларнинг барчаси идрокимизда сахродаги “сароб” каби кўринмоқда.
Нега шундай? Бундай дейишимизнинг сабаб ва асослари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари, жумладан “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги, “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларини кафолатлари тўғрисида” ги қонунларини хамда Сизнинг 15 май 2015 йил кунги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Фармонингизни ижросини таъминлашга маъсул бўлган, Андижон шахар хокими У.Солиев, Андижон вилояти хокими Ш.К.Абдурахмоновлар рахбарлигидаги мансабдорлар, шунингдек Андижон вилояти прокурори М.Э.Эгамбердиев, Андижон шахар прокурори А.Мирасиловлар рахбарлигидаги маъсул мутассади ходимлар томонидан биз мехнат қилаётган “Neo – max – trade” маъсулияти чекланган жамияти атрофига сунъий тарзда қурилган тўсиқ ва чекловларни хосил бўлиши сабаблари, уларни кимлар томонидан ва қандай мақсадларни кўзлаган холда ташкил этилганлиги холатлари хар томонлама чуқур ва холислик билан, адолатли, қонунлар доирасида ўрганилиб, бартараф этиш чора ва тадбирлари белгилашни сўраб қилган мурожаатларимиз эътиборсиз қолдирилаётганлиги, нафақат Андижон шахри балки, Андижон вилоятида хам юқоридаги қонун ва қарорларни бажарилмаётганлигига яққол ишора қилмоқда.
Биз мехнат қилаётган “Neo – max – trade” маъсулияти чекланган жамияти рахбари Р.Алияров бошчилигидаги рахбарият жамиятимизда ишловчи 49 нафар доимий ва 200 нафардан ортиқ мавсумий Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар манфаатларини химоя қилиш мақсадида, ДАТ “Халқ банки” Андижон шахар филиали бошлиғи Акмал Мухитдинов ва бўлим бошлиғи Бекзод Холдоровлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб қуватлашга доир қўшимча чора тадбирлари тўғрисида” ги 2007 йил 18 майдаги ПФ – 3878 сонли Фармони, 2010 йил 18 июндаги “Андижон вилоятида турар – жой массивлари учун коммунал инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган чора тадбирлари тўғрисида” ги № 1355 сонли қарори, Андижон шахар хокимининг 2013 йил 7 майдаги 237 – сонли қарори, хамда Ўзбекистон республикаси Адлия Вазирлигида 12.10.2007 йилда тартиб рақами 1727 – билан рўйхатдан ўтган “ Ахолини кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй – жой қурилиши ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида ” ги Низом, Ўзбекистон республикаси Бош Вазири ўринбосари Б.И.Закировнинг 2013 йил 26 мартдаги 05 – 05/ 1 – 521 – к сонли йиғилиш баёнига мутлақо зид ва тескари бўлган ноқонуний харакатларни амалга ошириб келишаётганликларини, ижросини таъминлашга қастдан қаршилик кўрсатаётганликларини, уларни бажараётган жамиятимиз йўлига сунъий тўсиқлар қўйишиб, таъмагирлик қилиб, шахсий манфаатдорликларини қонунлар, Президентимиз қарор ва фармонларидан, давлат ва халқ манфаатларидан устун қўйишиб, қастдан кредит ажратмасдан таъмагирлик қилаётганликлари юзасидан шикоят билан тегишли тартибда ДАТ “Халқ банки” Андижон вилояти бошқарувчиси Бурхон Хошимовга, Андижон шахар хокими У.Солиевга, Андижон вилояти хокими Ш.К.Абдурахмоновга, вилоят Адлия бошқармасига бир неча маротаба ёзма равишда мурожаат этиб улардан қонуний чоралар кўришликни сўралган.
Афсуски улардан хам хеч қандай амалий ёрдам бўлмагач Ўзбекистон республикаси “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали республика хуқуқни химоя қилиш идораларига мурожаат этилган.
Ариза ва шикоятларга жавобан “рейдерлар ” гурухи жамият рахбариятига нисбатан “сенларми хали бизни устимиздан шикоят қиладиган, мана энди ёмонини биздан кўрасанлар” қабилида, ДАТ “Халқ банки” бошқарувчилари Андижон шахар прокуратурасида “Ахолининг кенг қатлами ,шу жумладан ёш оилалар учун уй – жой қурилиши ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг белгиланган талабларига зид равишда кўп қаватли уй қурилиш ишлари тўла якунланмасдан ва қонунд белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмасдан туриб, мазкур кўп квартирали уйнинг 22 та хонадонини фуқароларга уй – жой олди – сотди қилиш бўйича нотариал шартномалар тузмасдан, улардан сотиб олинаётган уй – жой қийматининг 25% фоизи .яъни 1 млрд. 95 млн. Сўмни нақд пул кўринишида олиб,олинган маблағларни уй – жой сотиб олмоқчи бўлган фуқароларнинг банкда очилган омонат хиссобваракларига топширмасдан ўзини шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборган” деган мазмундаги асоссиз, тухматдан иборат бўлган айблов билан жиноий иш юритиришиб, гумашталари бўлган Андижон шахар прокуратурасини алохида мухим ишлар бўйича терговчиси Бекзод Раимқулов ва терговчи Шавкат Мадрахимов орқали рахбарларга, инвесторларга нисбатан тайзиқ ва босимлар кучайтирилиб, жамият барча мол мулкига тақиқ солиниб, ўзларига қидирув эълон қилиниб дўқ – пўписалар ортирилганидан сўнг 17 ноябрь 2015 йил куни “Дунё узбеклари” интернет журнали орқали “Neo – max – trade” МЧЖ атрофига сунъий тарзда қурилган тўсиқ ва чекловларни хосил бўлиши сабаблари, уларни кимлар томонидан ва қандай мақсадларни кўзлаган холда ташкил этилганлигини ишончли далил ва хужжатлар билан асослашиб, мазкур негатив холатлар ва қонун бузилишларини тегишли вилоят идоарлари мутасади рахбарлари адолатли, қонунлар доирасида ўрганмасдан, бартараф этиш чора ва тадбирлари белгиламасдан балки аксинча жамият рахбарларига нисбатан тухмат ва бўхтондан иборат хеч қандай асосга эга бўлмаган жиноий иш юритишиб қўйганликлари туфайли шу кунда жамият барча мол – мулкига, асосий ва айланма воситаларига тақиқ солиниб тўрт ойдан буён жамият фаолияти мажбурий тарзда тухтатилиб қўйилганини кўрсатиб республика Олий рахбариятига “ ОЧИҚ ХАТ ” билан мурожаат этиб холатни назоратларига олишни сўрашган.
Хурматли юрбошимиз Ислом Абдуғаниевич!!!
Бизлар оддий қурувчилармиз. Бир бурда нонимизни бир коса ошимизни қишнинг совуғига ёзнинг жазирамасига қарамасдан, мехнат билан, пешона теримиз билан халол топиб ейишга ўрганганмиз. Баланд парвоз сўзламаймиз. Гапларимиз беўхшов ва тўмтоқ бўлиши мумкин. “Гап билгунча иш бил” қабилида фикр юритиб бекорчи вазхонликдан кўра ишлашни, мехнатни афзал биламиз.
Сиздан юқорида баён қилинган холатларни атрофликча ва холислик билан қонунлар доирасида ўрганиб чиқилишини, жамиятимиз фаолиятига ноқонуний аралашувларни тўхтатилишини, қонун бузилиш холатларини бартараф этиш чора – тадбирларини белгинишини, қонунлар устиворлигини таъминланишини бизларни бузилиб топталиб келинаётган хақ – хуқуқларимизни химоя қилинишини таъминланишини ўз назоратингизга олишингизни илтимос қиламиз.
“ Neo – max – trade ” МЧЖ ишчи хизматчилари
( жаъми 18 та имзо билан тасдиқланган).
Хурматли Исматжон!
Ман Аксарият махаллий хокимят ва бошқарув бўғинларида қонунларни қўпол бузиш холатлари мавжудлигини тасдиқловчи далил ва хужжатларга эгаман. Уларни атрофлича ўрганиб чиқдим.
Республикада кичик ва ўрта бизнес сохаларини ислох қилиш бўйича кенг қамровли ишларнинг амалга оширишга мўлжалланган дастурлар хаётга тадбиқ этилаётган бир вақтда:
Олий рахбариятга юқоридаги ислохотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган холатлар хусусида мурожаат этмоқчиман.
Қуйидаги 6-ти ой давомида ишсиз ва тирикчилик манбаисиз қолган жамоа ишчи ва ходимларининг мурожаатини Сизга юбориб, уни журналингиз сахифаларида чоп этишинигизни илтимос қиламан.
Хурмат ила М. Зоҳидов.
9 январ куни 2016 й.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
2002 йиллардан эътиборан Президентнинг гаплари, курсатмалари, талаблари бажарилмайдиган булди.
Энг ёмон томони эса барча ишлар айнан тескариси бажарилмокда. Тадбиркорга тегинма деса-тегинишади, камама десалар камашади!Билмайдилар – булаётган бедодликларни? Савол – ким билиши керак ёки билдириши керак. Дунё Узбекларини биз хар куни укиймиз, улар хам укийдилар!
Бош вазир – Бош бузгунчими?
МХХ раиси нима сабабдан халк тарафини олмайди?
Милиция – Гестаподан фарки борми?
Айтгани бажарилмайдиган Президент кимга керак?
Ҳақиқий бомба бўлибди бу!