"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мамадали МАҲМУДОВ: АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ (ЭССЕ) 4-БЎЛИМ

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Сиёсат | 01/03/2016 04:03-     10091 марта ўқилди

Мамадали акамнинг янги расмиИсматбек, салом!

“ Дунё ўзбеклари” талабига тўла жавоб берадиган “Афсона ва ҳақиқат”отли эссе юбораяпман. Унда “ Алпомишнинг “ туб генезиси ва янгича талқини берилган. Ўзлик илдизига эътибор қаратилган. Ўзликнинг таг томири билан англамсадан бирон, улуғ иш қилиб бўлмайди.

Эсседа Хитой тарихида энг буюк икки ипмерияга – ВЭЙ, ТАН империяларига Турк тобалар асос солгани, Хиндистонда энг узун умр кўрган салтанат – Бобир империяси 375 йил хукм сургани, рус давлатчилиги 862, Француз давлатчилиги 843, бизнинг давлатчилигимиз 545 йилларда бошлангани , Ўғузхон, Чингизхон, Салжуқ ҳоқон кечмишлари ҳақида аниқ, қисқа маълумотлар берилган.

Ўзбекэл тараққиёти тўғрисида ҳам фикрлар юритилган.

Исматбек, илтимос, бош тиниқ – кўнгил ҳотиржам пайтда ўқиб чиқсангиз.

Эзгу тилаклар билан Эврил Турон.

 

АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ

Эссе

Эрксевар йўлдошим

Баҳодир Хон Туркистонга

Илдиздан чиққайдир ҳар қандай

самар.

Мирза Бедил.

Афсона тагида ҳам ҳақиқат бор,

болам.

Ўғуза момом сўзи.

 

IV БЎЛИМ
ЎЗЛИКНИ УНУТГАНЛАР
Бўлакланиш – ётлашишга, аста- секин
ўзликдан айиришга олиб келади. Бу
чексиз оламда ҳар нарсанинг таянчи
бор. Ўзликни мен миллат таянчи деб
биламан.
Сафар Бекжон.
“ Ҳақиқат ва афсона”ни ёзаётганимда, менга Нукус, Остона ва ҳатто Олтойдан сим қоқишди. Кимлар дейсизми? Нотаниш кишилар. Фаҳмимча ёзар, оқин, бахшилар.
Қорақалпоқ деди: “ Алпамис қорақалпоқники”.
Қозоқ деди: “Алпамис қозоқники”.
Олтой деди: “ Алпўмиш” Олтойники.
Мен учовига ҳам бир хил жавоб қайтардим:
-Тўғри.
Бироқ уларга ўзбекда ҳам Қўнғирот уруғи борлиги ҳақида оғиз очмадим. Фақат ичимда Турк элни турли “ миллат”ларга бўлган қони ёт олчоқларни ланъатладим. Ўшанда қўнғиротлар ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ… Хуллас, турли “Миллат” таркибига кирган. Аммо барининг илдизи бир! Яъни бир туғишган эл. Улар этник жиҳатларини ҳам сақлаб келишмоқда: Монгаланд. Феъл, шева, удум… ўхшашликларида ҳам айнанлик мавжуд. Лекин ўзбек қўнғироти ўзини ўзбек, қозоқники қозоқ, қорақалпоқники қорақалпоқ, олтойники олтой, мўғилники мўғил деб билади. Бу- бўлакланиш оқибати. Яна шуни айтай, ўзбек бу “миллат”лар билан фақат Қўнғирот уруғи орқали қариндош эмас. Ўзбекэлнинг улар билан боғлайдиган яна бошқа қавмлари ҳам бор. Масалан, ўзбекдаги қипчоқ, қонгли, қиёт, найман, манғит, кенагас каби уруғлар қозоқ, қирғиз, олтой, мўғул, қорақалпоқ…ларда ҳам бор. Чунки барининг томири бир:
Турк.
Шундоқ экан, бу эллар нега ўзларини “Турк” дейишмайди? Бунга ким монеълик қилади? Олдин- ку тушунарли, ўрта бузар бўлган, яъни ўрис фашистлари. Ҳозир- чи? Агар Оврўпа билан АҚШ десангиз, менимча, янглишасиз. Улар учун Турки эллар бирлигига қараганда, ўрис, хитой хатарли. Балки, минг чандон. Булар олдида айрим тарқоқ, жоҳил мусулмон хавфи ҳалво. Чунки уларда замонавий қурол, яхлит бирлик, тиниқ мақсад йўқ. Оврўпа, АҚШ буни англамайди, деб ўйлайсизми? Англаганда қандоқ? Турк бирлиги эса уларга сиз ўйлаганчалик ташвиш туғдирмайди. Билъакс бу Оврўпа, АҚШга фойдали ҳам бўлади. Чунки ўрис, хитой кучига муқобил тарзда туғилади. Турки дунё ҳеч замон Оврўпадан ҳам, Америкадан ҳам зарар кўрмаган.
Менича, турк бир жиҳатдан йигирма уч бўлакка бўлинган арабдан ибрат олса бўлади. Қандай? Қаранг, араб қавмлари бир- биридан от билан туядай фарқ қилади. Урф – одат, кийиниш, лаҳжаю шевалари бўйича ҳам. Юз тузулишларини айтмасам ҳам биласиз. Бири оқ, бири занжи, бир қорамағиз… Бироқ бари ўзини “араб” деб атайди. Турк уруғлари эса?.. Ҳар бири ясама номда…
Воқеага қайтаман. Ўқувчи сен мендан: “ Эссе ёзаётганингни қардошлар қандай билишган?” деб сўрашинг мумкин. Жавоб: бу тўғрида ёзар Сафар Бекжон интернетда хабар берган. Афтидан, улар буни ўқишган ва сўнг менга сим қоқишган. Қондошларнинг саволлари менга Туркия Культир боқони (маданият министри) Номиқ Камол Зейбекнинг бир сўзини эслатди. Мен у билан 1992 йил кузда Анқарада учрашганман. Очиқ ва кўркам юзли бу киши ўзининг қипчоқлигини, қипчоқлар Ўртаер денгизи бўйларида Одам Ота давридан бери яшаб келаётганини, кўпи румлашиб кетганини, салжуқлар бизансни ишғол этганда, уларга қўшилганини айтди.
– Бунинг сабабини биласизми, Эврилбей?
-Йўқ, оға.
– Турклар кўчаётган тоғдек шовқин сурону тўфондек шиддат билан: “ Ур – а ур!”дея ҳайқирароқ бизанс устига от қўйишган. Ўшанда қипчоқлар Исовий бўлишган. Шунга қарамай, улар: “Э, булар бизнинг тилимизда сўзлаётирлар:” дейишган – да,салжуқлар томонга ўтишган. Тилнинг қудратига қаранг, Эврилбей!
– Беқиёс буюк!
– Қон ҳам тортган- да. Ўзингиз ҳам биласиз, Қипчоқ туркнинг энг эски уруғларидан бири. Қошғорли Маҳмуд “ Турк сўзлиги” китобида буни аниқ таъкидлаган: “ Бижанак, қипчоқ, ўғуз, кимак, бошқир, басмил, қай, йобаку, татар, қирғиз, чигил, тухси, яғмо, иғроқ, жарух, шумил, уйғур, тангут, хитой (Қора Хитой), тавғач, қорлуқ Турк уруғлари”.
Эски замон олими И. Маркварт асарида ҳам бу ўз ифодасини топган:
“ Қипчоқ, кимак, уз, кун (Хун), қай, бижанак (печенег), чиғил, яғмо, қарлуқ ва бошқа уруғлар турклардир”.
– Оға, – Сизнинг қипчоқлар Ўртаер денгизи бўйида эскидан яшаб келганлар деган фикрингизни тарих тасдиқлайдими?
– Антик дунё тарихчилари- Ҳерадот, Пиний, Полиэн, Кетсий, Херил, Страбон, Менандер асарларини ўқиган киши буни билади.
Мен улуғ Туркчи – Номиқ Камол Зейбек олдида ўзимни ноқулай ва билимсиздай ҳис этдим. У буни сезса ҳам, сезмаганга олди ва гапида давом этди: – Мана бу тарих олантисидан ҳам ўзингиз хулоса чиқариб оларсиз:
“ Турклар юрти Шимолда Сибирнинг ( Сабир) тайга ўрмонлари, Шарқда Олтой, Саён тоғлари, Улуғ Хитой деворига қадар майдон, Жанубдан Помир тоғларига, Шимоли Ҳиндистонга қадар майдон, Ғарбдан Қора денгиз, Шимоли Кавказ денгизи оралиғидаги майдонларни ўз ичига олган”. Абу Райҳон Берунийнинг: “ Маъсуд Қонуни” китобида ҳам бу нарса қайд этилган. Қадим дунё тарихчиси Менандернинг қуйидаги сўзи эса сизнинг саволингизга тўлиқроқ жавоб бўлади: “Турон ўлкалари уч минг йиллик тарихий жараёнларда Хитой, Рим, Оссурия, Мидия, Эрон, Византия, Ҳиндистон, барча ўрта Шарқ, Яқин Шарқ мамлакатлари билан иқтисодий, сиёсий ва Маданий алоқада бўлганлар”.
Манбалар илмли кишини идрок қилишга ундайди. Чет эллар билан иқтисодий, сиёсий, маданий алоқада бўлган халқнинг, шубҳасиз, ўз Ёзуви бўлади. Чингизхон салтанатининг ҳам ўз Ёзуви бўлган:
ТУРК – УЙҒУР ЁЗУВИ.
Буюк Империя шу Ёзув воситасида дунё халқлари билан тиллашган.
Олмаотадан саккиз тошча нарида тўра ( шаҳзода, тегин) мозоридан топилган идишга Ўрхун Ёзувида туркча сўзлар битилган. Фан уни икки ярим минг йил аввал ёзилганини аниқлаган. Менинг фикримча, Тўнғу Ҳоқон салтанати замонидаёқ (Эрадан 1200 йил бурун) бизнинг Ёзувимиз бўлган. Зотан ўз Ёзувисиз – империя ўлмас.
Маълумки, Ашхобод ёнида олти минг йил ўнжа бошланган Анау маданияти эрадан олдин минг сана бошигача давом этган. Эл қуёшда қуритилган қирпичли уйларда ўтроқ ҳолда яшаган. Тасаввур қилинг, ўша эски, олис замонда!.. Улар экинчилик билан кун кўришган. Буни айтишдан мақсадим, ўша даврдаёқ туркнинг ўз Ёзуви бўлган.
– Таҳминда бу?
– Йўқ, цвилизация шуни тақоза этади. Фақат у Ёзув тупроқ остида ётибди.
– Топилармикан?
– Умидсиз дунё- ўлик дунё.
-Тўғри.
– Биз қипчоқлар ҳақида қўнишаётгандик. Чалғибмиз.
– Яхши томонга.
-Замонлар зайли билан қипчоқлар ер юзига сочилиб кетган. Кўпи ўзлигидан айрилган. Яъни бошқа миллатларга қотилган. Аммо Хунгария (Венгрия )қипчоқлари ҳамон ўзлигини сақлаб келмоқда. Чунки Хунгария эли – Хунда. Буни ўз оти ҳам айтиб турибди: Хунгария. Французлар яшайдиган юрт- франция дейиладику, шундай – да. Хун деган謬- турк дегани. Оврўпадаги илк Хун Ҳукмдорлари номларига қаранг, тамиз туркча:
Боламир (374 – 400)
Юлдуз(410 – 415)
Бунчук (415- 422)
Рўё (422 – 434)
Атилла (434 – 453)
Тилик (453 – 454)
Денгиз бог(454- 469)
Бироқ, кейинча, хун – турк тили ўзгаришга юз тутган. Нимага ? Сабаби : Хунлар Оврўпани ишғол этишганда, хотин – қизлар озчиликни ташкил қилган. Эрлар туб ерли аёлларга уйланишган. Оқибат: болалари ерли тилда тил чиқаришган. Худди татар авлодлари булғарлар каби. Биласиз, Ҳазар салтанатидан зарбага учраган булғарлар Аспаруҳ бошлиғида 622 йили Болқонни эгаллайди. Эркаклар славян қизларини хотинликка олишади. Бу – тил ўзгаришига олиб келади.
Номиқ Камол Зейбекнинг сўзи саксонинчи йилларда ўқиганим – “ Великие булгары” деган китоб ( Москва 1978, издательство “ искусство”, М. Фехнер)ни эсимга солди. Қуйидаги сатрлар хотирамда жонланди: “…По мнению казанских ученых, высказанному ими в последние годы, туркоязычные племена появились в Среднем Поволжье и Нижнем Прикамье еще в III-IV веках.
Когда в VII-VIII столетиях здесь осели пришедшие с юга полукочевые туркоязычные племена булгар ( болгар), они застали кроме коренных обитателей еще и этнически им родственны племена, что способствовало объединению разрозненного местного населения под властью булгар.
Не прекращающаяся с III-IV веков борьба между племенными союзами в Приазовье и Северном Причерноморью, образование Хазарского каганата и, наконец, арабское нашествие в начале VIII века заставили булгарские племена оканчательно покинуть родные степи, где они обитали со второй половины первого тысячелетия нашей эры.
Лиш ничтожное количество их осталось в Причерноморье, часть племен, разгромленная хазарами, около 660 года во главе с Аспарухом ушла на Балканы, где полнотсью растворилась среди побежденных ими славян и где 681 год считается годом основания первого болгарского государства.
До нас не дошли памаятники булгарский письменности, но арабско – персидские источники, русские летописи, византийские хроники воссоздают, хотя очень с купо, историю этого древного государство. Археологические раскопки, значительно расширяют наше представление о жизни булгар, потомками каторых являются казанские татары, преемники их богатого культурного наследия».
-Кўраяпсизми, қандоқ фожеа! – Хаёлимни бўлди номиқ Комол Зейбек, – агар хун – турк ўз маконида турғун яшаб қолганда, ҳозир унинг сони хитойдан- да ошарди. Афсус, миллион – миллион хун – турк ёт миллатларга сингиб кетган. Жумладан, хун – туркнинг бир бўғини ўлмиш Қипчоқ ҳам. Яъни менинг ёвқур уруғим.
– Шу сўзингизга бир мисол келтираман, оға. Мен саксонинчи йилларда Тибилисига борганимда, гуржи ёзари Чауба Амиражиби: “ Кахетия аҳолиси аслан қипчоқ бўлади,- деганди, – Тамара қурувчи подшолиги ( 1184 – 1213) – да келтирилган қипчоқ. Ҳозирда гуржилашган бўлсада, деярли ўз этник кўринишига эга. Кахетияга борсангиз, буни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Шуни ҳам эътиборга олинг, тарих шаҳодати бўйича чатишмаган қипчоқлар европаид гуруҳга киради”.
-Биламан, яна у ерда ўзлигини унитаётган ажар турклари ҳам бор. Салжуқлар ҳукмронлиги ( XI – XII асрлар) даврида қолган турклар. Гуржи ҳукумати уларга тескари, айтиш мумкинки, ёвуз сиёсат олиб бораётир: “Сизлар аслан гуржусизлар, қадимда турклар сизларни мажбуран турклаштирган. Энди ҳур замон келди, ўз аслингизга қайтингиз”…
Тинимсиз пропаганда, бунинг устига туркча мактаб, ўқув юртлари йўқлиги, Турк дунёсидан узуб қўйилганлиги учун ажарлар ўз ота тилларини ҳам унутишаяпти. Гуржилашаяпти. Илдизан олиб қарасангиз, бу – ўриснинг Ўрта Осиё туркларига олиб боган сиёсатининг бошқача бир кўриниши. Ўрис бир бутун Туркистон туркини миллатларга бўлиб, булғанч мақсадига эришди.
– Зулм билан.
– Шу ўринда мен сизга бир суҳбатни баён этаман. Қисқа тарзда. Олмаотада президент Нурсултон Назарбоев менга шу савол билан мурожаат этувди:
– Туркияда қанча қозоқ яшайди?
– Етмиш миллион.
– Тушунмадингиз шекилли?
– Туркияда етмиш миллион қозоқ яшаяпти, – дедим такроран.
Нурсултон Назарбоев менинг гапимнинг тагига етдими, етмадими, билмайман, кулди, ажабланиб.
– Етмагандир?
– Балки?..
Номиқ Камол Зейбек билан қўнишганимга кўп замон кечди. Аммо уни эслаб тураман. Вақти – вақти билан. Унинг мана бу сўзи ҳам ёдимда қолган: “ Ёвузликда Гитлердан минг марта ёвуз рус шовинистлари иккинчи Жаҳон урушида немисларнинг бутун завод, фабрикаларини россияга муттаҳамларча кўчириб келганлар ва бу талончиликлариэвазига ўз оғир, енгил саноатларининг ривожланишига йўл очганлар”.
Қримни тортиб олган, Шарқий Украинага яширинча қўшин, қурол киритган, киритаётган, минглаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлаётган ашаддий шовинист Путин бир неча ой бурин “очун кўзгуси”да Қозоқ элнинг ҳамиятига тегди:
“ Совет давригача қозоқ давлати бўлмаган…”
Бундан Уч Жуз ойдинлари жунбишга келишди. Назаримда, президент Нурсултон Назарбоев ҳам. У тезлик билан қозоқ давлатчилиги, хусусан Абулхайрхон тўғрисида кўп серияли кинофильм яратишга бир неча миллиард танга ажратди.
Абулхайрхон ким? У кўчманчи ўзбеклар давлатига асос солган, яъни Муҳаммад Шайбонийхоннинг бобоси Абулхайрхон (1412 – 1468)ми? Йўқ. Бошқа. Бу Абулхайрхон (1693- 1748) Қозоқэлнинг Кичик Жузи хони бўлган. Адашмасам , XVII асрнинг йигирманчи йилларида қозоқэл яшаётган ўлкаларни Жунғорлар деб аталувчи мўғул – қалмоқлар босиб олади. Шунда Абулхайрхон Уч Жузли Қозоқэлни бир байроқ остига тўплайди. Ва босқинчиларга қарши курашади…
Қозоқэл олим, ёзар, шоир, тарихчи, ойдинлари ва ҳукумати Қозоқ давлатчилигини шу миллий ботир – Абулхайрхон давридан бошланган дейишади. Бу қараш натўғри. Бу кечаги тарих. Қозоқэл давлатчилиги Тўнғу, Ўғузхон, Каник, Бумин, Чингизхон, Темур ҳоқонлар замонларидан бошланган. Қозоқэл давлатчилиги Хоразм, Салжуқ, Ҳазар, Булғар, Қорлуқ ( Қорахон) ҳоқонликлари замонларидан бошланган. Қисқаси, турк эллари ер юзида ўн саккизта империя қурган бўлса, Қозоқэл тарихи ҳам шулардан бошланган. Бу сўзим уйғур, ўзбек, татар, бошқирд, озорбойжон, қирғиз, туркман, болқар, қумиқ, нўғай, қорачой, қорақалпоқ, чуваш, Кўкўғуз (Гагауз), Қорайим, Олтой, Ёқут, Тува, Хокас, Можар, хуллас, ер юзида қанча турк уруғи бўлса, ҳаммасига бирдек тегишли. Буюк туркчи Номиқ Камол Зейбек Нурсултон Назарбоевга “ Туркияда етмиш миллион қозоқ яшаяпти” деганда, шу элларнинг этник бирлигини кўзда тутган. Менинг туркияда яшовчи йўлдошларим – Турсун Йилдирим, Метин Эргун, Метин Санжактар, Ҳоқон Кўчунарслон, Юзел Танай, Аксан Ботирлар ҳам айнан шу фикрдалар. Улар инсон учун ёруғ дунё қанчалик зарур бўлса, Турк эллари учун Турк бирлиги ҳам шунчалик зарур деб биладилар. “ Бу меники, бу сеники” эмас, Турк олами қурган барча салтанатлар бутун дунё Турк эллариники. Шундоқ экан, қозоқ тарихи Тўнғу Ҳоқон давридан бошланган. Яъни уч минг икки юз йил ўнжа.
Ўзини – ўзи “ Суфер держава” дея алдаб, ўзини – ўзи кўкка кўтараётган, ўлат келтирувчи яроғини кўз – кўз қилиб кўпираётган, даҳлсиз юртларнинг ички ишларига тумшуғини тиқаётган, АҚШ, Ғарб, эрксевар Украинага тинимсиз туҳмат тошларини ёғдираётган, жаҳонга ҳукмрон бўлиш учун ўлиб – тирилаётган, энди мустақилликка эришган, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий жиҳатдан заиф давлатларга қутқу ва ғовға солаётган фитначи ўрис тарихи қачон бошланган? Юқорида 862 йили дедик. Шу тўғрими? Менимча йўқ. Мавҳум. У Украинэл давлатчилигининг бошланиши. Бу тарих Украина тупроғида кечади. Демак, Украина халқиники. Ўриснинг кўп юз йиллик бўғовидан қутилган Украина олим, ёзар, шоир, тарихчилари ҳозир буни инкор этиб бўлмас далил – асослар билан исботлашаётир…
Ундоқ тақдирда ўзини славян авлоди деб ҳисоблаётган, бироқ қони норвег, исланд, швед, айниқса татар – мўғул ва бошқа қонларга қорилган ўрис давлатчилиги қачон юзага келган?
Вақти,
Макони,
Яралиш жараёни аниқми?
Менимча мавҳум. Ўрис тарихи пуфак мисол. Пуфлаб шиширилган… Тарих илмида етук кишилар буни кўпдан билишади.
Юқорида “Алпомиш”ни “Меники… меники…” деганларга шунча мисоллар келтирдим. Бекоргамас. Туб ҳақиқатни англатиш учун. Бир турк қавмида яралган нарса, илм – фандами, адабиёт – санъатидами, фольклёр ё мусиқадами, айросиз, бари барча турки элларникидир.
“ Алпомиш”эпоси ҳам шундай. Уни фақат ўзбек, қозоқ ё қорақалпоқники дейиш хато. У уйғур, татар, бошқирд… ер юзида қанча турк эли бўлса, ҳаммасиники. Шундай қараш бизни буюк БИРЛИККА, Тангри томонидан берилган БИРЛИККА, Темур ҳоқон замонидаги метин БИРЛИК ва енгилмас ҚУДРАТга олиб келади. Туркистон, Туркэл бирлигисиз биз ҳеч замон тўла мустақилликка эришолмаймиз. Доимий равишда
Ўрис,
Хитой,
Афғон – Эрон хавфи бошимизга соя солиб туради. Тангри кўрсатмасин, мабодо улардан бири хуруж қилса, унга ёлғиз ўзбек бас келолмайди. Ёлғиз қозоқ ҳам, ёлғиз қирғиз ҳам, ёлғиз туркман ҳам…
Айирмачилик, умуман айирмачиликнинг ҳар қандай кўриниши ётлаштиришга олиб келади. Ўрис ҳукумати Туркистонни айни шу мақсадда бўлган. Ётлашган эллар аро тотувлик бўлмайди. Бундан ғаним ўз нафси аммори йўлида истаганича фойдаланади. Бу машъум манзарани ҳозир қирғиз, тожик, қисман қозоқ эллари тимсолларида ҳам кўриб турибмиз. Назаримда, айрим арбоблар бундан тегишли хулоса чиқаришмаяпти. Келажакда, узоқ эмас, яқин келажакда бу тузатиб бўлмас ҳалокатга олиб келиши мумкин. Наҳот шуни англаш қийин. Тўғри, Россия, Хитой, яна бир – икки давлат турки бирликка қарши. Ҳатто тиш – тирноғи билан қарши. Шунга қўрқув бор. Шунга ҳаракат йўқ. Ҳаракат бўлмас экан, путинча босим, путинча таҳқир давом этаверади. Миллатининг тайини йўқ Жириновскийга ўхшаш тўнка, телбалар ўтга бензин сепаверадилар. Қўрқмаслик керак!
Ҳаракат,
Ҳаракат,
Тинсиз ҳаракат лозим. Шу ўринда йўлдошим, профессор Бахтиёр Ўрдабекликнинг мана бу сўзини тўғри деб биламан:
“ Ҳаракат орқасида ёруғлик бор…” Қўрқувдан қутилолмаган арбоб дейми,
арбобча дейми ёки мияси пуч, қалби
ўлик, нафси бузуқ амалдор дейми,
ишқилиб бир нимада, уни бир улуғ
шоирнинг шеърларини ўқишга чор-
лайман. Лоақал қуйидаги қаторларни ўқишга:

Эхтирос қамчиси остида дир – дир
Титраётган туядай, тушов оёқда,
Юришга мажбурмиз, юрмоққа мажбур,
Билмай, мағриб қайда, машриқ қаёқда…
(“Адашганлар қўшиғи”,1983)

Сен учун қўрқинчли энди тўхтамоқ,
Тўхтасанг, шу заҳот ютади бўшлиқ!..
(“Бир ухлаб турсанг бас”, 1981)

Тўртинчи бўлимни шу шоир дўстимнинг сўзи билан тугатаман: “Биз ғурурнинг асирлари эдик. Тўғри сўзни сўйлаш ғурури, жасорат билан сўйлаш ғурури, ҳеч кимга ҳеч қачон бўйин эгмаслик ғурури, миллатга садоқат, душманга нафратғурури”.

(Давоми бор)

Сафар Бекжон шу

Суратда: Мухолифат фаоли, “Нариги дунё дарчаси олдида” номли китоб муаллифи, ёзувчи Сафар Бекжон…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бугун истеъдодли шоир ва журналист Асадулла Жўраев туғилган кун!
  2. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  3. Озод Шарофиддинов аёлларга меҳрибон бўлса бордир шунга шунча гап сўзлар…
  4. Муҳаммад Солиҳ: “Йўлнома” (55)
  5. Ботир Норбой: Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар
  6. Ўзбек сиëсати ва адабиëтининг улкан арбоби Муҳаммад Солиҳ 65 ëшга тўлди.
  7. Рўйхатлардан ўчирилганлар: шоира Дилором Исҳоқова – ББС ўзбек хизмати меҳмони…
  8. Баҳор мушоираси: Ҳалима Худойбердиева…
  9. Танишинг: Истеъдодли ва бетакрор ўзбек ёзувчиси Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди. Роман. Тўлиқ варианти.
  10. Набижон Боқий: МАҒЗАВАКАШ – 2 (Яна Ғаффор Ҳотамов ҳақида)
  11. АБДУСАИД КЎЧИМОВ: АБДУЛЛА ОРИПОВГА
  12. Мамадали МАҲМУДОВ: АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ (ЭССЕ) 3-БЎЛИМ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94194 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31407 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31355 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31318 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31222 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30937 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30848 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30840 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30840 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30839 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30838 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30837 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30836 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30835 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30832 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30831 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30830 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30829 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30828 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30827 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30825 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30822 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30821 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30820 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30819 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30819 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30819 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30815 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30814 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30813 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30810 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30805 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30805 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30805 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30803 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30803 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30802 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30801 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30800 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30800 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30799 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30798 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30797 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30795 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30795 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30794 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30788 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30787 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30786 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30785 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30784 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30784 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30783 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30782 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30778 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30777 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30776 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30775 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30775 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30774 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30773 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30773 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30772 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30770 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30770 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30769 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30766 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30765 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30764 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30762 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30761 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30760 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30758 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30758 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30757 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30756 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30755 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30755 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30753 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30748 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30745 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30743 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30741 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30734 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30734 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30734 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30732 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30732 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30730 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30730 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30728 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30724 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30721 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30721 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30721 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30720 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30720 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30719 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30718 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30718 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30718 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30718 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30718 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30717 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30716 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30716 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30716 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30716 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30716 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30715 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30714 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30713 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30713 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30712 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30710 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30709 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30708 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30708 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30691 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30687 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30687 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30687 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30687 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30687 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30686 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30686 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30686 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30685 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30683 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30681 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30680 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30680 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30679 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30679 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30679 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30678 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30677 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30676 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30675 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30673 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30672 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30671 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30669 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30669 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30669 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30669 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30669 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30667 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30667 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30667 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30666 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30664 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30663 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30663 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30662 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30661 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30661 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30660 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30657 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30654 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30653 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30650 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30650 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30649 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30649 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30648 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30646 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30646 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30646 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30646 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30645 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30643 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30642 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30640 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30636 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30635 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30635 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30634 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30634 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30634 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30628 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30628 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30628 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30627 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30627 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30625 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30621 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30618 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30617 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30616 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30616 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30614 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30614 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30614 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30614 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30612 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30610 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30610 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30610 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30608 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30608 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30608 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30607 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30604 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30600 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30600 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30598 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30598 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30596 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30596 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30595 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30595 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30592 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30590 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30588 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30585 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30583 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30581 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30581 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30579 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30576 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30576 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30574 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30572 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30571 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30571 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30569 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30569 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30562 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30558 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган