Суратда: Журналистлар Исмат Хушев (ўртада) ва Дадахон Ёқубов (ўнгда) Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан. Исмат Хушевнинг шахсий альбомидан олинган бу сурат матбуотда биринчи марта эълон қилинмоқда.
Ассалому алайкум, дўстим Исматжон!
Сизни ва Сиз орқали оилангиз, фарзандларингизни янги йил билан қутлайман. Узоқ умр , бахт ва омад ёр бўлсин. Орзуларингиз ўшалсин. Буюк Чўлпон дунё ўзбекларининг йўлини ёритиб турсин. Йиллар тинчлик ва омонлик ила келиб кетаверсин.
Ҳаммамиз учун ягона Ватан омон бўлсин!
Эҳтиром ила Дада Зафар
Абдулҳамид ЧЎЛПОН
УЙҚУ
(“Бормаймен деди” куйига)
Жим туринг, шовқинламанг, уйқу ичида ул пари,
Юрма, тек тур, эй шамол, юрсанг-да юр, бироз нари!
Кўкда бир тўп қиз-малак уйқу куйини бошлади.
Илгари чалган тирик, жонли куйини ташлади.
Бош учида айланар бир тўп фаришта жимгина;
Кўк элининг тангриси – ой ҳам қарайдир тинчгина.
Ул олос кўзлар юмулган… куйни ёндиргачгина,
Кўп гўзал кўзларни юмдиргач, уялдиргачгина…
Чарчаган, толган, умидсиз кўзларим тўймай қарар,
Ҳар қарашда кўнглима минг турли ўйларни солар…
Бу ётиш, бу уйқу, бу қандай ширин, қандай гўзал,
Жонланар, юз кўрсатар синган ва ясанган амал.
У ётиш, уйқу на ерда, на хаёлий кўкда бор,
Бу гўзал сирли томоша менда, мен ўксукда бор.
Жим туринг. Шовқинламанг, уйқу ичинда ул пари,
Кўзларим тўймай қарар, борлиқ кўринма, тур нари…
Тошкент, 1921, Феврал.
( Абдулҳамид Чўлпоннинг “УЙҚУ” шеъри битилганига 95 йил тўлганида ҳонанда Ботир Қодиров ушбу мисралардан қўшиқ яратди).
Кўкда бир тўп қиз-малак, уйқу куйини бошлади.
Илгари чалган тирик, жонли куйини ташлади.
Бош учида айланар бир тўп фаришта жимгина,
Кўк элининг бекаси – ой ҳам қарайдир тинчгина.
2015 йил март ойи охирида қиш совуғи қайтиб, барча гуллаган дарахт ва гулларни хароб қилди. Бундай воқеа ўлкамизда ҳар юз йилда бир марта содир бўлар экан.
Салом баҳор, салом лолажон!
Кел қирмизи, юзингдан ўпай!
Биз иккимиз бўлиб жонажон,
Сени синглим,ё опам атай.
Ярашамиз гулзор – боғларга,
Қуёш она, меҳридир тобли.
Қиёси не бундай чоғларга,
Аллалайди ҳаёт хитобли.
Аёз елиб, қўйди шошириб,
Сўлиб адо бўлдингми, лолам?
Пиёзларинг кўмиб,яшириб,
Афсун ўқир, бу ёруғ олам.
Иккимизга ватан шу тупроқ,
Оғушида илдизларимиз.
Зулматларнинг қаърида бироқ,
Порлар умид юлдузларимиз…
ФАРЗАНДЛАРИМ АЙЛА ЭҲТИЁТ
Қизларимни қийнама ҳаёт…
Муҳаммад Юсуф.
Қизларимни қийнама ҳаёт,
Фарзандларим айла эҳтиёт.
Адаштирма сўқмоқларингда,
Янчимагин тўқмоқларингда.
Ёмонлардан этгин ҳимоят,
Руҳларига сингдир ҳидоят.
Имонидан айирма асло,
Паноҳгоҳим шу Ватан аъло.
Уни обод этиб юрсинлар,
Доим қалқон бўлиб турсинлар.
Гар тугаса бир кун насибам,
Қазо етиб, кўзларим юмсам,
Бор бойлигим, меросим улар.
Яратгандан маҳфират тилар.
Турмушларин этгин зиёда,
Ризқи улуғ бўлсин дунёда.
Қолдирганим сенга омонат,
Омонатга қилмай ҳиёнат,
Фарзандларим айла эҳтиёт,
Қизларимни қийнама ҳаёт.
СИНОВЛАРДА БАХТЛАР УЛҒАЯР
Иккимизнинг йўлимиз тўсиқ,
Ахир биздан омадлар кетган.
Ғовлар, тоғлар, уммонлар тўсиқ,
Борми кимдир муродга етган?
Юксакларни кўзлаб яшаймиз,
Балки мўлжал олинган ҳато.
Ахир ножот унданда баланд,
Ахир тақдир этилган ато.
Фақат танҳо яратган билар,
Ҳар андуҳнинг битта ажри бор.
Синовларда бахтлар улғаяр,
Тўсиқларда омад келар ёр.
Суратда: Ўзбекистон халқ депутати Дадахон Ёқубов мухлислари билан…
Ажойиб табрик булибди.
Дуне узбеклари сайти мухаррири Исмат ака Хушевни ва укувчиларини кириб келаетган 2016-йил бн самимий кутлайман. «Дуне узбеклари » сайти макоми бундан хам улкан ютукларга эришсин, соглик саломатлик ер булсин, демократ — журналистик салохиятизга омад тилайман. Мен узим учун бу сайт оркали жамиятимиз муоммоларию, ватанимизнинг чин углонларини шу сайт оркали танидим, ва ватандан узокдаги мехнат мухожирлиги кунларимда хар кун мен Билан хамрок булмокда. Яна бир бора муборак хаммамизга янги 2016 йил!
Ажойиб табрик булибди.
Дуне узбеклари сайти мухаррири Исмат ака Хушевни ва укувчиларини кириб келаетган 2016-йил бн самимий кутлайман. «Дуне узбеклари » сайти макоми бундан хам улкан ютукларга эришсин, соглик саломатлик ер булсин, демократ — журналистик салохиятизга омад тилайман. Мен узим учун бу сайт оркали жамиятимиз муоммоларию, ватанимизнинг чин углонларини шу сайт оркали танидим, ва ватандан узокдаги мехнат мухожирлиги кунларимда хар кун мен Билан хамрок булмокда. Яна бир бора муборак хаммамизга янги 2016 йил!