Image captionЯманлик аёллар Гулруҳсор Рафиеванинг озод этилишини талаб қилишганди
Яманда ҳамшира бўлиб ишлаган тожикистонлик Гулруҳсор Рафиева Би-би-сига қандай қилиб жангарилар қўлига тушиб қолгани ва, ўз бошидан кечирганларига қарамай, нима учун Яманга қайтишга тайёр эканини сўзлаб берди.
Икки фарзанднинг онаси, Тожикистон шимолидаги Панжикент шаҳри яшовчиси Гулруҳсор Рафиева мусулмон давлатларга тиббий ходимларни йўллаш дастури доирасида Яманга борган. У Яманнинг Мариб шаҳридаги ҳарбий касалхонада акушер-ҳамшира бўлиб ишлаган.
2014 йил кузида ватанига қайтишига бир кун қолганида уни номаълум кишилар ўғирлаб кетишди ва ўзларининг турмадаги қариндошлари озод қилинсагина, ҳамширани қўйиб юборишларини айтишди.
Ҳукумат версиясига кўра, ўғрилар Ал-Қоида жангарилари бўлишган. Рафиеванинг озод қилиниши йўлидаги музокараларда Тожикистон ва Яман ҳукуматлари, ҳамда маҳаллий қабилалар шайхлари иштирок этишди.
Яман хусий исёнчилар ва Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлар иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган президент Абд-Раббу Мансур Ҳадий тарафдорлари ўртасидаги фуқаролар уруши туфайли бошбошдоқликка юз тутган.
Ҳозирда озодликда бўлган Гулруҳсор Рафиева ўз ватанидаги маоши фарзандларини боқишга етмаётгани туфайли Яманга қайтишга тайёр.
Рафиева билан Би-би-си мухбири Анора Саркорова суҳбатлашди.
Гулруҳсор Рафиева: Мен Яманда олти йилдан кўпроқ вақт ишладим. Ишим ўзимга жуда ёқарди. Яман ҳукуматидан фахрий ёрлиқлар ҳам олганман. Муаммо шуки, у ерда аёл шифокорлар йўқ, шунинг учун, аёл шифокорларнинг бари хориждан таклиф қилинади. Марибликлар мени яхши билишарди, шунинг учун, мени гаровга олишганида, аҳоли мени озод қилишни талаб қилиб намойишга чиққан.
Би-би-си: Сизни қандай ўғирлаб кетишган? Ким эди у одамлар?
Г.Р.: Мен у одамларни танимайман. Ишдан қайтаётганимда, машина келиб тўхтади ва ниқоб тақиб олган одамлар мени ушлаб машинага солиб олиб кетишди. Юзларини кўра олмадим. Бошида унча ёмон эмасди аҳволим, овқат, сув беришарди. Бир-икки кундан кейин озод қиламиз деб ваъда беришди. Мени ўғирлаган эркаклар қамоқдаги қандайдир қариндошлари ҳақида ва улар озод қилинса, мен уларга алмашинишим ҳақида гапиришарди. Шахсан менга ва менинг мамлакатимга улар ҳеч қандай даъволари йўқлигини айтишди. Бир неча кун кутдим, кейин мени озод қилиш ниятлари йўқлигини тушуниб етганимдан кейин, мени қўйиб юборишларини талаб қила бошладим. Ўзимни йўқотиб қўйдим, балки катта хато қилгандирман, эшикларни уриб, деразаларни синдирдим, қичқирдим, қўйиб юборишларини талаб қилдим. Бу эса ўғриларимни асабийлаштирди ва мени занжирлаб, ертўлага қамаб қўйишди. Жазо сифатида фақат сув билан нон берадиган бўлишди. Тўрт ой давомида мен фақат нон ва сув билан озиқландим. Кунига бир марта занжирларда мени ҳовлига олиб чиқишарди, кейин эса яна ертўлага олиб тушиб, қочиб кетмаслигим учун қулфлаб қўйишарди.
Би-би-си: Улар билан мулоқот қилишга, ким эканлигингизни тушунтиришга уриндингизми?
Г.Р.: Биз араб тилида мулоқот қилдик. Мен араб ва инглиз тилларида гапираман. Бу шартнома асосида Яманга келадиган барча шифокорларга қўйилган талаб. Албатта, сизларга нима ёмонлик қилдим, деб уларнинг раҳмини келтиришга уриндим, лекин иш бермади. Мен ўғирлаб кетилишимдан бир неча кун аввал ўзбекистонлик бир ҳамкасбим — тошкентлик врачни ҳам гаровга олишганди, лекин кейинроқ гаров пули эвазига озод қилишган. Ўз ўғриларимдан улар русларни ташиётган бутун бошли автобусни ўғирлаб кетишни режалашгани, аммо бунинг уддасидан чиқа олишмагач, йўлда мени кўриб қолишганларини билиб олдим. Аслида режада мени ўғирлаш бўлмаган, лекин ўша куни бошқа ҳеч кимни кўришмаган экан. Мен улар билан гаплашишга уринардим, икки болам бор, қари ва касал ота-онам бор, мен мусулмонман, дердим. Ота-онамга бир телефон қилай десам, рухсат беришмади. Ҳужжатларим, телефоним, шахсий нарсаларимни олиб қўйишди. Бир неча бор мени қаттиқ дўппослашди. Озод қилишларини талаб қилсам, улар билан урушсам ё тортишсам, уришарди. Аямай уришарди, шланг билан, қўллари, оёқлари билан. Бир неча эркак бирга уришарди, ва агар яна уларни безовта қилсам, ўлдиришларини айтишарди. Аёл киши бўлсам ҳам, ҳеч қандай шафқат ё ҳурмат йўқ эди. Бир куни мен қаттиқ уришганидан кейин, тобим қочди, бошиқ қаттиқ оғриётганди. Уларнинг биридан менга дори келтиришларини сўрадим. Менга бир пачка оғриқни қолдирувчи дори олиб келиб беришди. Мен ҳаммасини бирданига ичвордим. Ҳушимдан кетсам, касалхонага олиб боришади, деб умид қилгандим. Лекин, тобим қоча бошлаганида, улар мени ҳеч қаёққа олиб бормасликларини айтишди. Агар ўлсанг, ахлатга олиб чиқиб ташлаймиз, дейишди. Ўзим ўзимни захарланиш ҳолатидан чиқиш учун даволашимга тўғри келди. Энг алам қиладигани, менда 2014 йил 30 октябрида Тожикистонга қайтиш учун авиа чиптам бор эди. 29 октябрда мени ўғирлаб кетишди. Тез-тез бир жойдан иккинчисига кўчиришарди, чунки полиция топиб олишидан қўрқишарди.
Би-би-си: Қандай озод қилиндингиз?
Г.Р.: Мени 2015 йил 10 февралида озод қилишди. Бундан бир кун олдин ертўлада ўтирганимда, тепада ниманидир нишонлаётганларини эшитдим. Байрам садолари эди. Уларнинг ўзаро гапларидан кимдир турмадан озод қилинганини англадим. Кейинроқ билсам, уларнинг Америка учоғини бомбалаш ҳаракати учун қамоқда ўтирган ака-укаларини озод қилишган экан. Ўғрилар ўзаро менинг тақдиримни муҳокама қила бошладилар, нима қиламиз, ўлдирамизми, сотамизми, чиқариб ташлаймизми, деб. Лекин, агар ўлдиришса, жавобгарликка тортилишларидан қўрқишди. Ахир уларнинг талаблари қондирилди-ку. 10 февралда олдимга тушиб, кийинишимни буюришди. Мен қаршилик кўрсата бошладим, чунки мени ўлдиришга олиб кетишаяпти деб ишонгандим. Санадаги аэропортда мени Туркияга кетадиган учоққа чиқаришганидан кейингина, мени қўйиб юборганларига ишондим. Озодлик нима эканини сўз билан тасвирлаш қийин. Мени бошқа гаровдагилар каби яна сотиб юборишади деб қўрққандим. Аёл киши учун гаровда бўлиш нақадар мушкул нарса эканини кўп эшитганман. Уларни сотиб юборишлари, ёки мажбуран эрга беришлари мумкин. Менга тегишмади, балки эрим бор, деб алдаганим учундир. Гаровда пайтим ўғриларнинг хотинлари билан танишдим. Дўстлашиб ҳам қолдим. Ёнимга тушишарди, яширинча ширинликлар олиб келишарди. Уларга ёрдам берардим, нон ёпишаётганида болаларига қарардим, ўзларини ва болаларини даволардим. Лекин эрларидан жуда қўрққанлари учун очиқча менга ёрдам беришмасди.
Би-би-си: Шу даҳшатлардан кейин яна Яманга қайтиш ҳақида ўйлаяпсизми?
Г.Р.: Ҳа, чунки бошқа иложим йўқ. Биламан, хавфли эканини. Ватанда очдан ўлайми ёки у ёқда террорчиларнинг ўқидан? Барибир бир кун ўламиз. У ерда иш бор, ойига 1 минг доллар маош оламан, бу ерда эса тажрибали тиббиёт ходими бўла туриб ҳам бир статист сифатида 30 доллар оламан. Яман одамлари ва ҳукумати менга жуда яхши муносабат қилишарди, меҳнатимни қадрлаб, ҳурмат қилишарди. Ватанда эса ваъда устига ваъда, ҳеч қандай қўллаб-қувватлов йўқ. Ота-онамни, болаларимни ташлаб кетгим келмайди, лекин нима қилай? Яманда собиқ Совет Иттифоқидан келган эркак ва аёллар кўп. Агар ўз уйимда ҳеч бўлмаса 100 доллар ишлаб топганимда, у ёқларга кетмаган бўлардим.
Барча туркий ҳалқларни Тангрим яратганлиги сабабли Туркий аждодларимизнинг байрамларини нишонлашимиз зарур. Албатта бошқа дин орқасидан кетиб ўзга диннинг байрамларини нишонлайдиганлар ҳам бор. Айниқса ҳозирги мураккаб диний қарама-қаршилик даврида ўзга динга сиғинаётганларнинг нотўғри йўлда эканлиги кундек равшанлашиб бормоқда. Афсуски, баъзи бир ўзбек ёшларининг ўзга дин сабаб жиҳод қиламан ёш ўлиб кетаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Туркий аждодларимизнинг иккита асосий байрами бўлган. Биринчиси баҳорги тенглик байрами 22- мартда ва иккинчиси эса қишки тенгкунлик байрами эса 22-декабрда нишонланган. Туркий аждодларимиз табиатан синчков ва фанга яқин бўлганлиги сабабли мана шу кунлари байрам сифатида нишонланади. Мана шу баҳорги ва қишги тенгкунлик байрамида Тангрим руҳи ерга қайтади ва туркийларга яқин бўлади.
Қишги тенгкунлик 22-декабр куни бўлади. 23- декабр кунидан бошлаб кун узунроқ тун эса қисқара бошлайди. Ёруғликни кўпайиши Тангри руҳи билан боғлашади қадимги Туркий аждодларимиз. Тангрим руҳини байрам қилиш куни 23-декабр чунки мана шу куни кун узун ва тун қисқа бўлади. Мана шу куни ёруғликнинг зулмат устидан ғалабасига Тангрим руҳи ёрдам беради.
Барчангизга қишги тенгкунлик ва Тангрим руҳи қутли бўлсин.
Озод Тураев http://www.tangrim.org
Mana sizga arablar va ularning dini. Tojikiston islom dinida va bankrot. Yana arablardan panoh izlashadi. Undan ko’ra tojikistonda ishlab chiqarishni yo’lga qoyishsin. Rossiya ham arablarning yurtiga borishi kerak emas keyin.
Ilojsizlikdan yana ketishga majbur bu ayol ,bizda xam ahvol shu ayol kishi farzandlarini yonida bulib tarbiyasiga etibor qilish urniga uzga yurtga pul topib kelishga majbur qachon kim tuxtadadi bu xolni uzga yurtda bolalaridan xavotirda yashagan ayolni egan ichgan turgan yotganidada xalovat yuq . Farzandlarisiz utgan kunlariga la’nat uqiging keladi .
Тангрим руҳи қутли бўлсин барча туркийларга….

Озод Тураев
http://www.tangrim.org
Mana sizga arablar va ularning dini. Tojikiston islom dinida va bankrot. Yana arablardan panoh izlashadi. Undan ko’ra tojikistonda ishlab chiqarishni yo’lga qoyishsin. Rossiya ham arablarning yurtiga borishi kerak emas keyin.
Бизларку нима булсак булдик,аммо мана шу улгайиб келаётган фарзандларимиз такдири нима булади.Жуда купчилик Россияга боришар эди,энди у ерни хам коррупция ва кераксиз урушлар банкрот килиб булди хисоби.Бундан ташкари СССР даври одамлари утиб кетишаяпди,янги авлод Руслар учун биз НЕГРдан баттар хисобланамиз.
Балик бошидан сасиган,унинг тарафини олишга уринаётганлар эса халкимиз душманларидир.Ёлгон айтиш билан халкни бокиб булмайди,иш жойлари ташкил килиш керак.Саноксиз касрлар халкга нима беради!