Дунёда сунъий икки қутблилик ҳисобланган социализм ва капитализм тузумларининг ўзаро рақобати тугагандан кейинги деярли 30 йил давомида инсоният ичида табиий (ҳақиқий) икки қутблилик даври бошланди. Бир томонда Ислом дини ва мусулмонлар, иккинчи томонда ғайримуслимлар дунёси.Бу билан инсоният орасидаги қарама қаршиликлар табиий ҳолини олди, дейишимиз мумкин…
Сўнгги маълумотлар дунёдаги мусулмонлар сонининг 1 Милиард 700 Милёнга яқинлашганини кўрсатмоқда. Инсоният ичида асосий муаммолар, айниқса урушлар асосан мусулмонлар яшайдиган ҳудудлар ва давлатларда содир бўлаётгани ҳам бир ҳақиқат.
Шундай экан мусулмонлар кимлар ўзи ва улар нимани истайдилар, деган саволнинг туғилиши табиийдир. Маълумки Ислом дини Аллоҳ талого тавҳидий иймон (яккахудолик) билан имон келтириш динидир. Яъни, мусулмонлар Аллоҳни ўзларининг ягона Роблари ва Илоҳлари, деб биладилар, Аллоҳнинг инсонларга Китоблар ва Пайғамбарлар юборганига эътиқод қиладилар, бу дунёда кейин охират ҳаёти бошланишига ишонадилар ва мана шундай имоний қарашларига асосан ҳаёт кечиришни ўзларининг вазифалари, деб биладилар. Бундай тавҳидий имонга кўра мусулмонлар учун бу дунё ва охират ҳаётининг асоси Аллоҳ таолонинг сўнгги Китоби Қуръони Карим ва Унинг охирги пайғамбари Муҳаммад (сав)нинг ҳадис ва суннатларида ифодалаган ҳукмлардир. Яъни, бу ҳукмлар мусулмонлар учун яшаш низоми, ҳаёт қонуни ва бошқалар билан муомалар қилишда асосий қоидалар ҳисобланади…
Бундай тавҳидий имоннинг зидди уч хил бўлади:
Биринчи, Аллоҳга ширк билан имон келтириш (Аллоҳнинг борлигига, барча нарсаларнинг яратувчиси эканлигига ишониш билан бирга сохта илоҳлар ҳисобланадиган турли бутларга, санамларга ибодат қилиш).
Иккинчи, Аллоҳга имонни (Унинг борлигини, Унга ибодатларни ва Унинг ҳукмларини) рад қилиш (бу куфр)дир.
Учинчи, Аллоҳга имон келтирдим, дейиш билан бирга қалбида имон келтирмаслик ва Ислом динининг ибодатларига ва ҳукмларига номигагина (риё билан) амал қилиш. Бунга нифоқ, яъни мунофиқлик, дейилади. Мунофиқларнинг асосий хусусиятлари ёлғон гапириш, омонатга хиёнат қилиш ва ваъдаларига вафо қилмасликдир.
Ислом дини таълимотига кўра, инсоният орасида мана шундай тавҳидий имон аҳиллари бўлган мусулмонлар билан унга зид бўлган юқоридаги уч тоифа мансублари орасида қарама қаршилик ва кураш доимий шаклда, то қиёмат қойим бўлгунча давом этаверади.
Ислом динини диққат билан ўрганадиган бўлсак, аввало динимизнинг ҳукмларининг (қонунлари, қоидаларининг) инсон ва бошқа бутун мавжудотларнинг фитратига (табиатига) мос қоидалар эканини кўрамиз. Яъни, қуёшнинг шарқдан чиқиб ғарбга ботиши, йилда тўрт фаслнинг навбатма навбат алмашиб туриши қандай табиийлик бўлса, инсонларнинг Аллоҳга имон келтириши, бу имоннинг талаби бўлган намоз ўқиш, руза тутиш ва ҳаказо ибодатларни адо қилиш, Аллоҳнинг ҳукмлари билан яшаш (никоҳ асосида оила қуриш, маст қилувчи ичимлик, судхўрлик, мусулмон ота онага итоатсизлик каби ва ҳаказо) ҳам инсонлар учун табиийлик қонун қоидалари ҳисобланади…
Хўш, юқорида келтирилган 1 Милиард 700 Милён мусулмоннинг барчаси Ислом дини келтирган мана шундай фитрийлик (табиийлик) қонунларига (ҳукмларига) амал қиладиларми? Албатта, Ислом уммати, деб аталадиган ва дунё аҳолисининг тўртдан бирини ташкил қиладиган бу инсонларнинг барчасини Ислом динига бир хил даражада амал қилади, дея олмаймиз.
Буни оддий мисол билан тушунтирадиган бўлсак, ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур Исломий мамлакати бўлган Туркияда аҳолининг 99% мусулмон ҳисоблансада, ҳар куни беш вақт намоз ўқиш ибодатини бу ўлка аҳолисининг фақат 35-40 % адо қиладилар…Мусулмонлар яшайдиган бошқа ҳудудларга ҳам шундай ҳолатни кўришимиз мумкин
Демак, ер юзида номи мусулмону ўзи у ёки бу сабаблар билан Ислом динининг қонун қоидаларига (ҳукмларига) итоат қилмайдиган жуда кўп инсонларни учратишимиз мумкин. Ундай бўлса, Ислом умматини ташкил қилувчи мусулмонларни уларнинг Исломий амалларни бажариш даражасига қараб ҳар хил тоифаларга ажратса бўладими, деган савол туғилиши ҳам табиийдир. Мусулмонлар орасидаги бундай тоифалар ҳақида баъзи фикрларни айтишдан олдин, улар учун умумий бўлган баъзи хусусиятларга эътиборни қаратмоқчиман.
Аввало, кимки Ислом динига киришнинг шарти бўлган калимаи шаҳодатни айтадиган бўлса, яъни “Ашҳаду анлаа илоҳа илоллоҳ ва ашҳу анна Муҳаммадан аъбдуҳу ва расулуҳу”(қисқача “Лаа илоҳа илоллоҳ ва Муҳаммадан расулуллоҳ”) калимасини айтган бўлса, бундай кишилар мусулмонлардан ҳисобланади. Бир кишининг мусулмонлардан ҳисобланиши билан бошқа мусулмонларга бу кишининг жони, моли ва номуси (обрў эътибори) ҳаром ҳисобланади. Яъни, бу шаклда мусулмон бўлган кишилар бир бирларининг жонларига ўлдириш ёки жароҳат етказиш билан зарар бера олмайдилар, бир бирларининг мол мулкини тортиб ололмайдилар ва ҳақорат, туҳмат, ғийбат каби усуллар билан бир бирларининг обрў эътиболарига зарар бера олмайдилар. Бу дегани мусулмонлар бошқаларга нисбатан шундай ҳатти ҳаракатларни қилса бўлаверар экан, деган маънога ҳам келмаслиги керак. Фақат зарурат ҳолларида, масалан уруш ҳолларида душманлар бир бирларини ўлдиргани ёки жароҳат етказгани каби, мусулмонлар ҳам бундай ҳолларда душманлари билан шу тарзда курашишлари мумкин. Лекин юқорида айтилгани каби ҳеч бир сабаб ёки асос билан мусулмонлар бир бирларининг жонларига, мол мулкига ва обрў эътиборига зарар бера олмайдилар.
Бугунги кунда мусулмон шахслар, гуруҳлар ва давлатлар орасидаги ўзаро ихтилофлар ва ҳатто урушларга келадиган бўлсак, бу уларга Ислом дини бундай қилишга рухсат бергани учун эмас, аксинча бундай қилаётганларнинг Ислом динининг ушбу асосий таълимотларига амал қилмаётганлари учундир…
Мусулмонларнинг имоний ва амалий жиҳатдан турли даражаларга бўлиниши масаласига қайтадиган бўлсак, юқорида айтилгани каби илк даражада бўлганлар Исломга киришни сўзлари (каломлари) билан эълон қилганлардир. Зеро, Муҳаммад (сав) Ислом динини олиб келган пайтда инсонлар калимаи шаҳодатни айтиш билан динимизга кирар эдилар. Кейин эса аста секинлик билан имон ва амалий жиҳатдан тараққий қилишарди. Расуллуллоҳ (сав) замонларида мусулмон бўлганлар, айниқса Макка босқичида Ислом динига кирган кишилар Аллоҳ ва Пайғамбарига қаттиқ имон келтирган, Қуръон ва Суннатдаги ҳукмларига амал қилиш билан иймонларини тараққий қилдирган кишилар (сахобалар) эдилар. Яъни, у пайтда мен мусулмон бўлдим деган киши агар Қуръон ва Суннатда бирор ҳукм ёки ибодат нозил бўлса дарҳол уларга амал қиларди. Масалан, илк мусулмонлар мана шу тарзда кунда беш вақт намоз ўқиш, рўза тутиш, зако бериш, ҳажга бориш каби ибодатларни бажаришган, муслималар эса ҳижоб ҳукмлари нозил бўлиши билан ҳижобга киришганди…
Аммо вақт ўтиши билан турли воқеалар ва жараёнлар сабаб бўлиб мусулмонлар орасида ўзларининг мусулмонликларини эълон қилиш (калимаи шаҳодатни айтиш) билан бирга Ислом динниинг ибодатлари ва ижтимоий ҳукмларини қисман бажарадиган ёки уларни умуман бажармайдиган тоифалар ҳам ўртага чиқа бошлади. Бундай кишилардан баъзилари ҳақиқатан ҳам Ислом динининг моҳиятини тушуниб етиб, динимизни қабул қилиш билан эмас, балки ота оналари, уруғ аймоқлари мусулмон бўлганликлари учун ўзларини мусулмонлар қаторида кўрадиган бўлишди. Уларни дин масаласида оилавий, қабилавий урф одатларга, анъаналарга эргашган “мусулмонлар” ҳам дейиш мумкин. Чунки улар Ислом динининг ҳақиқатини билмайдилар, уларни ўрганмайдилар, фақатгина жанозаларда, мусулмонларнинг туйларида, ҳайитларида ўзларининг ҳам мусулмон эканликларини эслаб қўядилар…
Саҳобалар давридан кейин сунний мазҳаблар ўртага чиқиш жараёнида, у ёки бу сабаб билан Ислом динининг ибодатларини (масалан,намоз ўқишни) тарк қилганлар ҳақида турли фатволар ҳам берилган. Ҳанафий мазҳабидагилар бундай кишиларни гуноҳкор (фосиқ) мусулмонлар дейишган бўлса,бошқа мазҳаблардаги баъзи уламолар бундай кишиларни кофир ҳам дейишган. (Кофир дейиладиган бўлса уларнинг жон, мол мулк ва обрў эътиборига муносабат ҳам ўзгаради албатта)…
Ҳозирги даврда ҳам инсонларнинг Исломнинг илк давридан жуда узоқлашиши, мусулмон халқларнинг турли элат ва давлатларга бўлиниб кетиши, умумий Исломий таълим тарбиянинг сустлиги, мусулмонларнинг ўз мамлакатларида ва бошқа давлатларда ғайримуслимлар билан аралаш қуралаш бўлиш яшаши, замонавий техник имкониятларнинг (чўнтак телефонлари, интернет ва ҳк) фойдалари билан бирга инсонларнинг шуурига, ҳис туйғуларига ва дунёқарашларига салбий таъсир қилиши натижасида ўзларини мусулмон деб биладиган миллионларча инсонларнинг аслида Ислом дини билан амалий алоқаси қолмаган. Динни бу шаклда фақат сўзда эътироф қилган ёки оилавий, қабилавий урф одатларга эргашиб ўзларини мусулмон деб юрадиганлар тавҳидий имоннинг моҳиятини яхши билмаганликлари учун билиб билмай ширк амалларни қиладилар, намоз, рўза ва бошқа фарз ибодатларни адо қилмайдилар, ҳалол ва ҳаром масаласига эътибор бермайдилар ва ҳакоза…Бундай кишилар орасида аллақачон Ислом динидан чиқиб кетган (ёки аслида умуман бу динга кирмаган) кимсалар, номигагина мусулмону ўзи гуноҳкор (фосиқ) ёки мунофиқсифат (ёлғончи, сўзларида турмайдиган) ва золим кимсалар сон саноқсиздир. Айтиш керакки, жуда кўп ҳолларда айнан мана шундай амалда эмас, фақат сўздагина (каломдагина) “мусулмонларнинг” ўзлари яшаб турган жамиятларда содир қиладиган салбий, ҳаром ишлари, жиноятлари туфайли ҳақиқий мусулмонлар ва энг муҳими Ислом дини турли бўҳтонлар ва маломатлар остида қолмоқда…
Бундай номигагина мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган жамиятлар ва давлатлардаги ноисломий тузумлар (турли диктаторликлар, оилавий қиролликлар ва ҳк) эса мусулмонларнинг душманлари томонидан дунё аҳлига Исломий тузумлар мана шундай тузум, дея нотўғри шаклда танитилмоқда.
Аммо мусулмонларнинг яна катта бир қисми сўзи ва амали бир бирига мос бўлган иймонли, ихлосли ва тақводор мусулмонлардир. Улар оилаларида, жамоатларда, Исломий таълим марказларида ўз динларини яхши ўрганганлар. Шунинг учун ҳам улар Ислом динининг беш шарти бўлган калимаи шаҳодатнинг, намоз ўқишнинг, рўза тутишнинг, закот беришнинг ва ҳажга боришнинг шартларини яхши биладилар ва уларга тўла тўкис амал қиладилар. Шу билан бирга улар Ислом дини ҳалол деган нарсалардан фойдаланадилар, ҳаром дейилган нарсалардан эса узоқ турадилар, улардан ҳазар қиладилар. Бундай ҳақиқий мўмин мусулмонлар одатда ёлғиз бўлмайдилар, ўзлари яшайдиган жойдаги бошқа мусулмонлар билан жамоатлар тузиб, уларнинг фаолиятига иштирок этадилар ва бу билан Ислом дининг ҳамма жойда тарқалишига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Яна бундай тақводор мусулмонлар билиб билмай хато ва гуноҳ ишлар қилишганда сидқидилдан Аллоҳ таолога тавба тазарру қиладилар…
Демак, бугун дунёнинг турли бурчакларида яшаётган мусулмонларни икки катта гуруҳга ажратиш мумкин:
Биринчи гуруҳ, сўзда (каломда) ёки мусулмон ота оналарига ёки ўз халқларининг анаъаналарига эргашиб ўзларини мусулмон ҳисоблайдиган, аммо амалий ҳаётда Ислом динининг ибодатларини адо қилмайдиган, ҳукмларига итоат этмайдиган, ҳалол ва ҳаромни ажратиб ўтирмайдиган, гуноҳ ва хато ишларни парвосизча қилиб кетаверадиган кишилардир.
Иккинчи гуруҳ эса, Ислом динининг ҳақиқатларидан яхши хабардор бўлган, динимизда фарз ҳисобланадиган намоз ўқиш, рўзда тутиш ва ҳакоза ибодатларни ўз вақтида адо этадиган, ҳалол нарсалардан фойдаланиб, ҳаромдан ҳазар қиладиган ва Ислом динининг бошқа қонун қоидаларини имкон даражасида бажарадиган ҳақиқий мўмин мусулмонлардир.
Ҳар икки тарафда юз миллионларча инсонлар борлигини тасаввур қиладиган бўлсак, ҳозирда Ислом уммати орасида бунчалик тушунмовчиликлар, турли дунёқарашлар, ихтилофлар, ўзаро мухолифликдан тортиб, қонли мажораларга қадар борадиган тўс тўполонларнинг мавжудлигини бироз бўлсада тушуна оламиз.
Шу билан бирга юқорида айтилгани каби, бу икки гуруҳдан ташкил топган халқлар ва улар кўпчиликни ташкил қиладиган дунёнинг 60 яқин давлати Ислом дунёси ўрнида кўрилади. Бу икки гуруҳ орасидаги ихтилофларга қарамасдан, баъзи ҳолларда Ислом дунёси ягона юрак бўлмаса ҳам, аммо анча жипслашган ҳолда дунёда бўладиган воқеаларга умумий муносабат билдиришига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Масалан, ғарб дунёсида сўз ва матбуот эркинлиги шиори билан пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)нинг карикатура қилиниши Ислом дунёсининг барча қатламларида норозилик уйғотганини айтишимиз мумкин. Ёки “Араб баҳори”деб аталган инқилобий жараёнларнинг кейинчалик қонли воқеаликларга айланиб кетиши, ғарб дунёсининг бу воқеаларга мунофиқона муносабатда бўлиб, мусулмонлар орасида золим тоифаларни қўллаб қувватлаши қисман булса ҳам Ислом дунёсининг жапслигини кўрсатди. АВ ниҳоят яқинда Туркия ҳарбийларининг бу мамлакат чегарасини бузган Русия ҳарбий учоғини уриб туширгандан кейин Ислом оламида жуда катта кўпчиликнинг Туркия тарафида турганига ҳам гувоҳ бўлдик.
Хуллас, ўз ичида яхши ва ёмон жиҳатлари ва тоифалари бўлишига қарамай бугун Ислом дунёси АҚШ ва Оврупо Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон ва Русия каби инсониятнинг диққат эътиборини ўзига торган ва дунёнинг у билан ҳисоблашиши керак бўлган катта бир ҳудуд ва кучни ташкил қилади.
АҚШ ва Оврупо Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон ва Русия каби дунёнинг “супер” (баҳайбат) кучлари бугунги кунда ер юзининг моддий имконларини кўпроқ назорат қилиш учун ўзаро кураш олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. У ҳолда мана шундай “супер” кучларга муқобил (боорлиғи ва мақсадлари улардан фарқли) бўлган Ислом дунёсининг ҳам бирор истаги, дунё халқларига ва давлатларига қарата айтадиган сўзи борми, деган савол туғилиши табиийдир.
Айтиш керакки, АҚШ ва Оврупо Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон ва Русия каби дунёнинг “супер” (баҳайбат) кучларининг ҳар бирининг мақсади дунёда империя ҳолини олиш, яъни мумкин қадар катта ҳудудларни босиб олиш, бу ҳудудлардаги халқларни ўзига бўйсундириш ва уларнинг моддий бойликларини талон тарож қилишдан иборатдир. Бундай ҳол афсуски, инсоният орасида янгилик эмас. Тарихда ҳам Александр Македонский, Напалеон, Ҳитлер, Ленин ва шунга ўхшаш жуда кўп империяпарастлар бўлган ва бугун АҚШ етакчилигидаги ғарб дунёси, Русия ёки Хитойнинг олиб бораётган умумий сиёсати мана шундай империяпарастликдан бошқа нарса эмас…
Ислом дунёсига келадиган бўлсак, диниимиз нозил бўлгандан бошлаб то бугунга қадар бу уммат асло империяпарастликни ўзига мақсад қилиб олмаган. Қуръони Каримда ер юзида фитна (бузғунчилик ки бунинг энг буюги империяпарастликдир) тугаб, дин Аллоҳники бўлганга қадар (яъни Ислом дини ер юзида ҳукмрон бўлгунга қадар) мусулмонларга бу мақсад йўлида курашиш амр қилинган. Бу курашга Ислом динида даъват ва фатҳ ҳаракатлари ҳам дейилади. Муҳаммад (сав) Ислом динини олиб келганларидан кейин қисқа вақт ичида динимиз дунёнинг турли бурчакларига у ёки бу усуллар билан тарқаб кетди. Шу тарзда мелодий еттинчи асрдан бошлаб токи 20 асргача инсоният Ислом уммати тарафидан бошқарилди. Кейин яна ер юзида фитна бош кўтарди ва бунинг оқибатида биринчи ва иккинчи дунё урушлари содиб бўлиб, уларда юз миллионга яқин инсон ўлдирилди ва бунданда кўпроғи мажруҳ бўлиб қолди. Инсоният ичида бундай қирғинбарот урушларни восита қилиб олган империяпарастлик мажорасини бугунга кунда ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, Сурияни халқини қўлида қуроли ва ҳарбий учоқлари бўлган мана шундай империяпараст кучлар бугун бутун дунёнинг кўз ўнгида қатлиом қилмоқдалар…
Империяпарастларнинг энг катта ваҳшийликларидан бири уларнинг ўзлари босиб олган ҳудудлардаги халқларни ассимилация қилишлари, яъни уларнинг динлари, тиллари, маданиятлари, адабиётлари, урф одатлари ва тарихий маълумотларини йўқ қилиб, буларнинг ўрнига ўзларининг қалбаки қадриятларини куч билан жорий қилишларидир. Худди, эски Совет Иттифоқи даврида бу иттифоққа қўшилишга мажбур қилинган халқлар ўзларининг бутун қадриятларидан маҳрум қилинганлари каби…
Ҳолбуки Ислом дунёсининг охирги умумий тамсилчиси бўлган Усмонлилар давлати худди Совет Иттифоқи каби катта ҳудудни ўз назоратида тутган ва бу ҳудудларда яшаган халқларни деярли тўрт асрдир бошқарган эди. Бундай бошқарувнинг нақадар адолатли бўлганлигини айниқса Болқонлар, дея аталадиган ҳудудларда кўришимиз мумкин. Ўша пайтлар Усмонли ҳумронлигида 400 йил яшаган Юнонлар, Серблар, Македонияликлар, Албанлар, Хорватлар ва бошқа халқларнинг динлари, тиллари, маданиятлари, урф одатларини бузиш у ёқда турсин, аксинча уларни қўриш бошқарувчи давлатнинг (Усмонли давлатининг) вазифаси ҳисобланган. Мусулмонлар ҳукмрон бўлган бу ҳудудларга яна бу халқлардан ўз динларини ўзгартириш талаб қилинмаган, аксинча уларнинг черковлари эркин фаолият олиб борган….
Демак, Ислом динининг ва мусулмонларнинг ер юзидаги, инсоният ичидаги истаги ва мақсади ҳеч қачон империяпарстлик бўлмаган ва бўлмайди. Аксинча Исломнинг ва мусулмонларнинг истаги ва мақсади дини, миллати ва қаерда яшашидан қатъий назар бутун инсонларнинг ўз фитратларини қўришлари ва улар орасида адолатнинг ҳукмрон бўлишидир. У ҳолда адолат нима ўзи?
Адолат энг аввал инсонларинг жони, ақли, мол мулки, насли ва обрў эътиборининг дахлсизлигидир. Яъни, биринчи, ҳеч кимни ноҳақлик билан ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш мумкин эмас. Иккинчи, маст қилувчи ичимликлар, наркотик моддалар ва шунга ўхшаш зарарли нарсалар билан инсонларнинг ақлига зиён бериш мумкин эмас. Учинчи, инсонларнинг ҳалол менҳат ва тижорат билан ортирган мол мулкларини ўғирлик, қароқчилик, судхўрлик ва порахўрлик билан талон тарож қилиш мумкин эмас. Тўртинчи, фуҳуш ишлар (зино, басоқолбозлик ва ҳк) ва бу ишларни тарғиб қиладиган шаҳвоний асарлар, кинолар, томошалар ва ҳакозалар билан инсониятнинг наслини бузиш мумкин эмас. Бешинчи, ёлғон, ғийбат, туҳмат, ҳасад ва шунга ўхшаш ахлоқчизликлар билан инсонларнинг обрў эътиборини тўкиш мумкин эмас…
Эътибор қилинадиган бўлса, бутун даврларда бўлгани каби ҳозирда ҳам империяпараст кучлар ва давлатлар инсонларнинг мана шу беш дахлсизлигини бузиш, айниқса ёлғон пропаганда (ташвиқот) билан инсониятни хато йўлларга бошлаш, порахўрлик ва судхўрлик (фойизхўрлик) билан уларнинг мол мулкни талон тарож қилиш ва шаҳвоний “маданият” асаларини ўртага қўйиш билан инсонларнинг наслини бузишни ўз мақсадларига етишда асосий восита қилиб олганлар.
Ислом дини эса айнан мана шундай фитна воситаларини ўртадан кўтариб ташлайди ва бу ишни амалга ошириш бутун мусулмонларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Бунинг учун эса аввало мусулмонларинг ўзлари Ислом динининг таълимотларига тўғри амал қилишлари керак бўлади. Исломга тўғри амал қилишнинг аввалги шарти эса уни тўғри ўрганишдир. Қуръони Карим ва саҳиҳ Суннатларда Ислом дини жуда соф ва содда шаклда, яъни ақли бошида бўлган бутун инсонлар тушунадиган, имон келтирадиган ва амал қила оладиган шаклда тушунтирилган. Бугунги кунда мусулмонларнинг энг катта муаммоси ҳам динларини тўғри тушунмасликлари ва бу масалада ихтилоф қилиб, бир бирлари билан ихтилофлар, жанжалу уруш тўполонлар қилишларидир.
Ҳолбуки, Ислом дини нима ёки қандай дин деган саволга на оддий мусулмонларнинг на да улар орасидаги бирор тоифанинг жавоб беришга ҳаққи йўқдир. Ислом динини Аллоҳ таоло нозил қилган ва уни пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) олиб келган. Демак, динни таъриф қилиш ҳаққи ҳам аввало Аллоҳ таолонинг, сўнгра Муҳаммад (сав)нинг ҳақларидир.
Жаброил ҳадиси дея танилган машҳур ҳадисда Аллоҳ таоло фаришталарнинг каттаси Жибрил (Жаброил ас)ни саҳобалари билан ўтирган Муҳаммад (сав)нинг ҳузурларига юборади. Пайғамбаримиз (сав) ҳузурларига ёш йигит шаклида келган Жаброил (ас) Муҳаммад (сав)га беш савол беради: Булар Ислом нима, имон нима, эҳсон нима, қиёмат қачон содир бўлади ва қиёматнинг аломатлари нима деган саволлар эди. Муҳаммад (сав) бу саволларга пайғамбарликларига ярашадиган шаклда макаммал тарзда жавоб берадилар. Кейин Жаброил (ас) қандай тўсатдан кириб келган бўлсалар, худди шундай ҳолда чиқиб кетади. Муҳаммад (сав) саҳобаларига бу келган фаришта Жаброил эди, у сизларга динларингизни (Ислом динини) ўргатиш учун келди, дейдилар. Бу ҳадисни истаганлар Ослом динидан озми кўпми хабари бўлган кишилардан ва ҳатто интернетга турли тилларда “Жаброил ҳадиси” дея ёзиш орқали топиб ўрганишлари ҳам мумкин. Демак, Ислом дини Аллоҳ таоло ва Муҳаммад (сав) шу шаклда таъриф қилган диндир. Бу жуда содда ва соф диндир, уни ўрганиш, тушуниш ва унга амал қилиш жуда осондир. Мана шундай тавҳидий имон ва амалларда бирлашган мусулмонлар ижтимоий ва бошқарув масалаларини ўзаро маслаҳатлиш билан тартибга солиб, бунинг ёнида дунёвий илмларни ва соҳаларни ўрганиш ва ҳаётларига тадбиқ қилиш билан қайтадан буюк бир уммат ҳолига қайта оладилар…
Мусулмонларнинг ҳозирги кундаги аввалги вазифаси Ислом динини мана шундай соф ва осон ҳолда тушуниб амал қилишлари ва шу тарзда ўзаро иттифоққа келишларидир. Шундан кейин улар ўзларини ва бошқаларни икки дунё (бу дунё ва охират) саодатига етаклайдиган катта амалларни, яъни инсониятни, бутун дунёни фитналардан тозалаш, империяпарастликдан қутқариш ишларига қўл ура оладилар…
Men uchuvchiman desangiz uchuvchi bo’lib qolamysiz. Musulmon bo’lish uchun Quronni va Hadisni o’rganish kerak. Hamda 5 vaqt namoz o’qish kerak. Qolaversa juhudlarni yomon ko’rish kerak, Jihod qilish kerak, va kofirlarni o’ldirish kerak.
Musulmonlar Turkiyada 2% bo’lsa kerak. O’zbekistonda esa 1% ham kam.
Turkiylarni Tangrim yaratgan va Tangrim dinida qolishadi bir umr. Turkiylar hech qachon arablarga xizmat qilmaydi. Bir qancha terrorchilarni aytmasak agar.
Namoz Normumin,
Men uchuvchiman desangiz uchuvchi bo’lib qolamysiz. Musulmon bo’lish uchun Quronni va Hadisni o’rganish kerak. Hamda 5 vaqt namoz o’qish kerak. Qolaversa juhudlarni yomon ko’rish kerak, Jihod qilish kerak, va kofirlarni o’ldirish kerak.
Musulmonlar Turkiyada 2% bo’lsa kerak. O’zbekistonda esa 1% ham kam.
Turkiylarni Tangrim yaratgan va Tangrim dinida qolishadi bir umr. Turkiylar hech qachon arablarga xizmat qilmaydi. Bir qancha terrorchilarni aytmasak agar.