8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун
8 декабрь –
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинган кун
КОНСТИТУЦИЯМ
Коституциям!
Ёрқин келажагим гарови,
Қомусим, яшашим мезони.
Сен бирла осойиш ҳаётим,
Давлатим кучининг аёни!
Коституциям!
Юртимнинг юксалиш чизиғи,
Бағрикенг жамият асоси.
Тенгликнинг устивор меъёри,
Ҳар сатринг адолат садоси.
Коституциям!
Айирмассан мансаб, ирқ-у, жинс,
Олдингда тенг ҳар бир фуқаро.
Зарҳал битик ҳуқуқимсан сен,
Қалқон, зирҳим кенг олам аро!
Коституциям!
Ёд олдим ҳар сўзинг, бандингни,
Устувор талабинг ҳар оним.
Ки, сенсан эътиқод устуним,
Номусим, шарафим, виждоним!
Анвар ИКРАМОВ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ