Бу ҳақда кўпчиликнинг хабари бор. Тафсилотларини ёзиб ўтирмаймиз, лекин баъзи нуқталарига диққат қаратишни лозим топдик.
Наманган аҳли Каримовнинг каззоблиги – ёлғончилигини ёддан чиқарибди. У 1991 йил бир гуруҳ зўравонлар қўлига тушиб қолган эди Наманганда. Кейин қўрққанидан уларнинг ҳамма гапига рози бўлди, халққа қарата: «Агар сизлар истасангиз, Ўзбекистонни ислом давлати қиламан, парламентни тарқатиб юбораман» деб қасам ичди. Кейин унинг гапига ишонганлар Каримовни қўйиб юборди, сайловда унга овоз берди.
Бу гапдан бир қанча хулосалар бор.
Аввало, Каримов учун жон ва мансабнинг ҳамма нарсадан ширинлиги маълум бўлган. У қўрққанидан худди биров уни кофирга чиқарганидек, мусулмонман деб такрорларди, кейин эса демократиянинг юзига тупуриб, парламентни тарқатаман деди. Ҳамма унинг гапига лаққа тушди.
Албатта, у «Ислом давлати» қуриш масаласини парламентда кўтаргани йўқ, парламентни ҳам тарқатмади, балки ҳамма ваъдасининг терсини қилди. Агар яна чуқурроқ ёндашсак, Каримов жаноблари бугун Ироқ ва Шомда ёвузлик ила машғул бўлган тўда – ИШИДни ташкил этишга ҳам ўша пайтда рози бўлиб юборган. Чунки «Ислом давлати» дея пуч ғояларни тарғиб қилган гуруҳнинг бугунги ИШИДдан фарқланадиган жиҳатлари у қадар кўп эмас, улар шунчаки Каримовнинг ваъдасига ишонишган, холос. Каримов биз томонга ўтди деб хом ўйлашган. Башарти, улар Тошкентда бўлишганида Каримов Ўзбекистонни уларнинг истаги билан «Ўзбекистон Ислом давлати» деб эълон қилиб юборган ҳам бўларди. Буни унинг ўша пайтдаги ҳолати тасдиқлаб беради.
Каримов кеча Наманганга бориб, одамларга сафсата сотди:
Кейин эса Каримов Австрянинг иқлими худди Наманга ўхшаши ҳақида гапирди, шаҳарни курорт қилмоқчи эканлигини айтди. Худди шаҳар Каримов келмасидан аввал хароба бўлгандек.
Кейин «халққа» қараб савол берди: «Бизардан нима қолади?»
«Халқ» жавоб берди: «Обод юрт, обод Ватан…»
Каримов ўз тўлдириб жавоб берди: «Озод ва обод Ватан!»
Кейин яна савол берди: «Яхшидан… из қолади…»
«Халқ» эса «…боғ қолади…» деди.
Каримов эса давом этди: «…Ёмондан…»
«Халқ» жавоб берди: «…доғ қолади…»
Каримов эса мақолнинг бу қисмидан воз кечди: «Майли, у яғини гапирмайлик…»
У ўзининг ёмон эканлиги ва анчагина доғлари борлигини билгани учун шундай деди, шекилли.
Кейин Каримов «Номонгон» аҳлининг «ўзига хос ва ўзига мос»лиги ҳақида гапирди, бошқаларга қиёслаб бўлмаслигини айтди, «халқ» қарсак чалди. Бу билан Каримов ўзининг маҳаллийчилигини маълум қилди: юрт раҳбари қўл остидаги бирор бир ҳудудни бошқасидан устун кўриши мумкинкми?! Ҳаммага қуёш каби тенг боқиши керак эмасми?!
Одамларни алдашим керак, чунки мен сиёсатчиман, сиёсат – фоҳишабозликдир, мен шунинг учун фоҳишаман демасдан, бирор ақллироқ гап топса бўлмайдими? Тополмайди, чунки бўш мияда ақлли гап нима қилсин?!
Каримов: «Эътибор беринг: дунёнинг қайси чекасида ўзини боласини сиз деб мурожаат қилади?»
Кейин эса «дунёнинг кўп жойида бўлиб бунақа нимани кўрмагани» ҳақида айтди. Қизиқ, Каримов инглиз тилида иккинчи шахс бирлик – сен умуман ишлатилмаслиги, фақат сиз – «You» қўлланишини, “сен” эса камдан кам ҳолда – Худога нисбатан ишлатилишини билмас экан-да! Ҳа, демак, Каримов Буюк Британия ва АҚШда бўлмаган.
Кейин Каримов одати бўйича, “Кам бўлмаслик” ҳақида оқиллик қилди. Унинг топиб олган гапи: “Ҳеч қачон кам бўмийди, кам бўмаган”.
Яна Каримов кўп сафсаталарни сотди ва расмий мажлисда ўзини ваъдасини бажарадиган инсон деб атади. Айтишича: “Агар мен ўз ваъдамни бажармасам, ўзимни одам эмасман деб ҳисоблайман!”
Ҳа, Каримов “мардлик” қилди – у ўзини одам эмаслигини тан олди. Чунки у халққа берган ваъдаларининг бирортасини адо қилган эмас.
Шунингдек, Каримов Наманган аҳлининг қизларига қариқизлик “шарафи”ни тилади. У қизларни эрта эрга беришни бемаънилик деб атади ва ҳаммага қарата агар қизларингни 20 ёшдан ёш эрга берсанглар, менга қарши чиққан бўласизлар дея дўқ урди.
Оила қуриш кишиларнинг шахсий иши, энди Наманган аҳлининг йигитлари ўзлари истаган қизларга уйлана олишмайди, қизлари эса балоғатга етиб кетса ҳам то 20 ёшдан ошмагунча эрга тега олмайди, чунки президентнинг шахсан ўзи шуни талаб қилди.
Тасаввур қилинг:
“Қизингиз неча ёш?”
“19 да, айланай, бу йил эрга бера олмайман. 20 га кириши керак, юртбошимиз айтган…”
Энди Наманган аҳли шундай деб суҳбат қуришадими?!
Халқни хорлаш, алдаш ва унинг шахсий ишларига дахл қилиш шунчалик бўладими?!
Аслида, Каримов учун халқнинг шахсий иши мутлақо қизиқ эмас, агар қизиққанда ишсизликдан хорижда хор бўлаётган ўзбек фарзандлари ҳақида қайғурар эди, у мажлисда азбаройи гапиришга гап тополмагани учун шундай бемаъни гапни гапириб юборди.
Наманган аҳли Каримовнинг ҳамма гапларига қарсак чалиб турди, ўзини хўрлаш, бир золимга бош эгишнинг ҳам ҳадди – чегараси бўлиши лозим. Аслида, Каримовга бу қадар хушомад қилишга ҳожат йўқ эди. Балки айнан хушомад бўйича мутахассисларни йиғиб келишган эканми мажлисга?!
Биз кутган кунлар яқин қолди – Каримов ва унинг тузуми жарга қараб қуламоқда. Унинг жарга қулаганини, ўрнига адолатли ҳукумат барпо бўлганини тез-орада ўз кўзларимиз билан кўрамиз, бу бахтни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин.
Абдуллоҳ Нусратъ
http://uzxalqharakati.com/
26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
ҚАРАШЛАРГА ЭГА МУХОЛИФЛАРМИСИЗ ЁКИ ШАХСГА ЙЎНАЛГАН ТУҲМАТЧИЛАРМИ?
Муҳаммад Солиҳ гуруҳида “Абдуллоҳ Нусрат” тахаллусида материал чоп этаётган муаллифнинг ёзганлари очиғи, умуман сиёсатдан ҳоли одамнинг ҳам ғашига тегадиган даражада нохолислиги, субъективликни объективлик ўрнида кўрсатишга уринишдан бошқа нарса эмаслиги билан ҳайрон қолдирмоқда. Ит ҳурар, карвон ўтар, дейди доно халқимиз. Шу сабабли, бу фикрларни жиддийга олишга арзимайди аслида. Лекин, фикрлар баҳси ўрнига реалликни тор доирада, тарафкаш усулда талқин қилиш демократиянинг кўчасига яқин ҳам бормаслигини эслатиб қўймасдан бўлмайди шекилли.
Яқинда Ислом Каримов Наманганга келди. Юртбошимизнинг халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқи вилоятнинг нафақат бугунини чуқур таҳлил қилган, балки келажагини ҳам аниқ белгилаб белгилаб берган дастур бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Бу нутқнинг матни интернет саҳифаларида мавжуд, ким нима олмоқчи бўлса, ўзи ўқиб, ўзига керакли шаклда қабул қилиши мумкин. Аммо, юқорида келтириб ўтганим, “Абдуллоҳ Нусрат”нинг “Ислом Каримов: «Мен… одаммасман!»” деб номлаган материалини кўриб, очиғи, таажжубга тушдим. Ислом Каримовнинг, қолаверса, Наманган аҳлининг адресига кўч-кўрона туҳмат, бўҳтон ёғдириш, обрўсизлантиришга уриниш қайси қолипга сиғади, билмадим. Шуми ўзларини “демократ” атаётганларнинг тутумлари?!
Эй, “Абдуллоҳ Нусрат”! Исми-жисми маълум одам бўлганингизда, балки, бундай беътасирликни ёзмаган бўлардингиз. Аммо, тахаллусда “ижод” қилиш ҳар қандай номаъқул шаклда қалам тебратишга изн беради деб ўйласангиз ҳам, адашасиз. Юртбошимизнинг 1991 йилдаги жасоратини сиз бугун каззоблик, ёлғончиликка чиқаряпсизми? Ким беряпти сизга бундай ҳуқуқни? Нима қилиш керак эди сизнинг фикрингизча: 1991 йилда Наманганда тўпланган ваҳобийлар тўдасини битта қўймасдан қириб ташлаш керакмиди ёки Олий Мажлисда Фарғона водийсини Ислом давлати деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш керакмиди? Қолаверса, Каримов ўшанда “зўравонлар қўлига тушиб қолган” деган жумлалар ҳақиқатни янглиш талқин қилишга уриниш эканлигини ҳамма билади-ку. Сиз ҳикоя қилаётган сана –1991 йил, эрамиздан аввалги даврдаги манбаси йўқ тарихий даврлар эмас. Яқин дўстим Анвар Икрамовнинг “Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!” номли шеърида шундай сатрлар бор:
Ёвуз мақсад кучларга Наманган эди нишон,
Ишончлари комилди, Сиз келмас дея бу ён,
Сиз келдингиз, Сиз билан шуур топганди майдон,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Халқим деб, келмасангиз, нетар эди Наманган,
Юз йилларча орқага кетар эди Наманган,
Жоҳилликнинг тубига етар эди Наманган,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Менимча, ортиқча изоҳга ҳожат қолмаган бўлса керак.
Наманганга ҳеч келганмисиз? Наманганликлар тилида севги-муҳаббатни жо қилган ҳолда фарзандини руҳан “сизлаш” билан сизларга ўхшаганлар кўп борган АҚШ ва Буюк Британиядаги ҳатто бировнинг онасини сўкаётганда ҳам ишлатиладиган шаклан “сизлаш” ўртасидаги фарқни Наманганга келиб кўрсангизгина, наманганликлар тилидан эшитсангизгина биласиз. Йўқса, бу нарса сизга англамсиз воқеълик – тилшуносликда буни “реалиа – нотаниш жамиятга хос бўлган ўзига хослик” деб аташади – сифатида қолаверади.
Юртбошимиз “Ўзбек халқи ҳеч кимдан кам бўлмаган, кам бўлмайди” иборасини кўп ишлатади. Наманганда ҳам бу такрор янгради. Сизга ёқмабди, негадир. Ким ўзбек халқи бировдан кам бўлган деяпти, дебсиз. Ие, Тошкенти азимда ўзбек “сарт” бўлганлиги учун маълум ҳудудларга қадам босиши мумкин бўлмаган даврлар яқин ўтмишдаги ҳақиқат-ку! Мустабид тузум “неграмотный” ўзбек халқини “ёруғлик”ка олиб чиқишга уринди-ку ахир! Салкам икки аср давом этган мафкуравий хуруж ўз ишини кўрсатган, нима бўлганда ҳам. Ўзбек халқининг ҳар бир вакили (ҳаттоки сиз кабилар ҳам!) ўзининг бошқалардан кам бўлмаганига, кам эмаслигига тўла ишонч ҳосил қилгандагина, “Ватан манфаати ҳар нарсадан улуғ, ҳар нарсадан муқаддас” тамойили тўла кучга киради. Шундагина бировларга эргашиб, уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилишга уринишлар, чет элга бориб олиб, Сэм тоғанинг ювиндисини ичишларга барҳам берилади.
Наманганда Юртбошимиз қизларнинг эрта турмуш қуриши юзасидан фикр билдирди. Сиз айтгандай дўқ қилмади, балки, илтимос қилди. Қизларни эрта турмушга бериш муаммоси Наманганга хос бўлган оз сонли нуқсонлардан биридир. Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида кўп фикр юритиш мумкин. Лекин, сизга сиз билмаган бошқа бир хусусни айтиб ўтишни хоҳлардим. Ота-онасининг истаги билан 16-17 ёшларда турмушга узатилиб, ҳали ҳаётнинг паст-баландларини тўла тушунмаслиги сабабли оиласи бузилаётган, соғлиғини йўқотаётган, “эр кўрган” ёрлиғи туфайли кўплаб қизларнинг келгуси ҳаёти қийинчиликлар ичига тушмоқда. Бу ер – Наманган, сизлар бориб олган Европа ёки океанорти ўлкалари эмаски, аёллар бугун бир эрдан чиқиб, эртасига кечқурун бошқа йигитнинг қўйнига кирсин!
Шу сабабли, турмушга чиқишда, оила мустаҳкамлигини сақлаш учун қизларнинг нафақат жисмонан, балкида руҳан тайёргарликлари ҳам эътибор талаб қилади. Ўзбек қизларининг тақдири Президентни бефарқ қолдирмаслиги табиий ҳол, албатта. Бошқа бир хусус яна бор. Бу бизнинг “мухолифлар” баъзан демократ, баъзан диндор бўлиб қолишади. Бириси ёзибди, динимизда қизларни 12 ёшдан турмушга бериш мумкин-ку деб. Эй, ғофил ота, ўзингнинг 12 ёшга кирган, она сути оғзидан кетмаган қизингни сўлоқмондай давангирнинг қўйнида бир тасаввур қил-чи, десам, мени сўкиб кетиши тайин…
“Наманган аҳли Каримовнинг гапларига қарсак чалиб турди, Балки айнан хушомад бўйича мутахассисларни йиғиб келишган эканми мажлисга?” дебсиз эй “муҳтарам”! Сиз халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ўтирган депутатларга лой чаплаяпсиз. Ҳар қандай фикрлар эркинлигининг ҳам чегараси бўлмоғи керак. Юртбошимизнинг Наманган вилояти ҳақидаги эзгу фикрларига, юксак эътиборларига қарсак чалмасдан, сиз — Ўзбекистоннинг ютуқ ва ғалабаларини кўролмаётган аламзада “мухолифлар тўда”сига қарсак чалайликми!?
Диққат қилинг, сиз эмас, Биз кутган кунлар яқин қолди – Ўзбекистон ўзининг ёрқин келажагига яқинлашмоқда. Сиз кабиларнинг жарга қулаганини, баъзи адашиб, сизларга эргашганларнинг тавба қилиб, Ватанга қайтишларини тез орада ўз кўзларимиз билан кўрамиз, озод ва обод Ватанда, шукр ичида яшаш бахтини Яратган барчамизга насиб қилсин.
Dilmurod Jumaboev, yozishigizga qaraganda (shunday kuchukchalar bor ruschasiga zvonok deyishadi) Siz Karimovning «qo’ng’iroqcha»siga ‘uxshayabsiz.Sizdaqa «qo’ng’roqcha»lar oldinlari ham bo’lgan,hozir sizlar bor, bundan keyin ham bo’ladi. Men sizlarning hurishingizdan taniyman…
Dilmurod Jumaboev, yozishigizga qaraganda (shunday kuchukchalar bor ruschasiga zvonok deyishadi) Siz Karimovning «qo’ng’iroqcha»siga ‘uxshayabsiz.Sizdaqa «qo’ng’roqcha»lar oldinlari ham bo’lgan,hozir sizlar bor, bundan keyin ham bo’ladi. Men sizlarning hurishingizdan taniyman…