"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистонда мисли кўрилмаган текширувлар ўтказилмоқда

Ватандан хабарлар, Ўзбекистон | 01/12/2015 05:23-     30096 марта ўқилди

Ўзбекистонда мисли кўрилмаган текширувлар ўтказилмоқда
  • 29 Ноябр 2015
Баҳам кўринг
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари қатори давлат ташкилотларининг бир неча соҳаси, жумладан, таълим соҳасида ишлаётганлар аҳолини текшириш ишларига жалб қилинмоқда.
Мамлакатдаги айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда текширувлар уйма-уй кечаётгани ҳақида хабар тарқатишган.
Бу текширувларга ўқитувчилар ҳам жалб қилинаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Исми ошкор этилишини истамаган ўзбекистонлик ўқитувчига кўра, улар маҳалладаги уйларга боришиб, тушунтириш ишлари билан бирга ҳар бир оиланинг аъзолари қаердалиги бўйича суриштириш олиб боришмоқда.
«Тепадан буйруқ келган», дейишди. Мелисадагиларга ёрдам қилаяпмиз, ҳар хил оқимларга қўшилиб кетганларни аниқлашга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Тинчликни таъминлаш ҳаммамизнинг ишимиз», дейди у.
Ўзбекистон интернет нашрларида ҳуқуқ-тартибот кучлари юқори тайёргарлик ҳолатида ишлаётгани хабар қилинган.
Кун.уз нашрининг бошқа бир нашрга иқтибосан ёзишича, мақсад аҳоли орасида экстремистик кайфиятдаги шахсларни аниқлашдир.
Барча вилоятларда террорга қарши турфа ўқув амалиётлари ўтказилаётгани хабар қилинган.
Биргина ноябр ойида инсон ҳуқуқлари вакилларига кўра, юзлаб инсонлар ҳибсга олинган.
Тошкентлик ҳуқуқбон Сурат Икромов ҳибсга олинганларнинг аксарияти Россия, Туркия, АҚШ ва Оврўпода ишлаб келган меҳнат муҳожирлари эканини айтган эди.
Image captionСурат Икромовга кўра, ҳибсга олинганларнинг аксарияти Россия, Туркия, АҚШ ва Оврўпода ишлаб келган меҳнат муҳожирларидир
«Жами 200 нафар атрофидаги кишининг ҳибсга олингани маълум бўлса, шуларнинг 70-80 нафари Зангиота туманидан. Қолганлари Тошкент шаҳри, Хоразм, Фарғона, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидан эканлигини аниқладик», деб айтганди тошкентлик ҳуқуқбон.
Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда «Исломий давлат» деб аталмиш жангари гуруҳнинг таъсири ёйилишидан жиддий хавотирга тушган.
Минтақа ва Ўзбекистондаги оғир иқтисодий вазият билан бирга, мутахасисларга кўра, коррупциянинг чуқур илдиз отгани, Россиядаги меҳнат муҳожирларининг даромади кескин камайиб кетгани Тошкент расмийларини саросимага солган.
Турфа экстремистик гуруҳлар айнан ҳозирги абгор вазиятда қолган аҳоли орасидан асосан ёшлар ўз сафларига ёллаётгани ҳақида хабарлар бор.
Ҳуқуқ фаолларига кўра, расмий Тошкентнинг саросимада қама-қамаларни авж олдиргани, авваллари бўлгани каби кўплаб бегуноҳ ўзбекистонликларнинг қамоққа ташланишига замин яратади.
Бу эса, аҳоли орасида норозиликларни яна ҳам кучайтириши мумкин.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram — BBC UZBEK
Twitter — BBC UZBEK
Odnoklassniki — BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube — BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype — bbcuzbekradio
ББС

Ўхшаш мақолалар:

  1. Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
  2. Исмат Хушев: Тошкентдан Қашқадарёга сафар (17)
  3. Президенту Республики Узбекистан Исламу Абдуганиевичу Каримову
  4. Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
  5. Сарвар Усмон: “Дадам милиция бошлиғи урганидан кейин вафот этди”
  6. Ўзбекистон республикаси Миллий Хавсизлик Хизмати раиси Р.Р.Иноятовга
  7. Узметроном: Бахо не сахар
  8. Зилзила гувоҳларига сўз: Зилзиладан сўнгги Тошкент фотолари
  9. 1868 йилнинг айни тут пишиғи маҳали, нақ саҳар чоғи кекса Самарқанд қаттол душман кўланкасидан сесканиб тушди…
  10. Муҳаммаджон Обидов: Соғлом ақл, холис муносабатдан юз ўгирганлар…
  11. АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
  12. Ўзбекистон Ватаним маним! — Андижон вилоятининг Булоқбоши номли гўшасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.