Image copyrightnoneImage captionЎктам Пардаев Ўзбекистондаги кам сонли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири
Қароргоҳи Лондонда жойлашган Amnesty International ташкилоти жиззахлик фаол Ўктам Пардаев инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун жазоланаётганини айтган.
Мустақил Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Жиззах вилоят бўлимининг раиси бўлган Пардаев 10 йиллик қамоқ жазосига юз тутмоқда.
18 ноябр куни унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 ва 211 моддалари – фирибгарлик ва пора олиш бўйича айблов эълон қилинган.
Ўктам Пардаев аввалроқ маҳаллий расмийларнинг ўзига чиқиш визаси бермаслик қарори юзасидан маҳкамага шикоят қилган ва ОВИР билан судлашаётган эди.
<span >Халқаро Амнистиянинг ишонишича, Пардаевнинг ҳибсга олиниши Ўзбекистон ҳукуматининг ўзоқ вақтдан буён давом этаётган фуқаро жамияти фаоллари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қўрқитиш кампаниясининг бир қисмидир.
<span >Ўктам Пардаев Ўзбекистондаги кам сонли мустақил инсон ҳақлари ҳимоячиларидан биридир.
<span >Мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаоллар билан яқин ҳамкорликда ишлаган Ўктам<span > Пардаев Жиззахдаги инсон ҳақларининг поймол этилиш ҳоллари юзасидан текширувлар олиб борган ва халқаро матбуотда мақолалар чоп этган.
Ҳибсга олинганидан тўрт кун ўтиб, 20 ноябр куни у билан учрашишга муваффақ бўлган ҳимоячисига кўра, Ўктам Пардаевга қарши айблар 9 кишининг кўрсатмасига асосланади.
Улар Пардаев ер олиб беришга ваъда бериб, ўзларидан пул олганини даъво қилишган.
16 ноябр куни милиция Пардаевнинг Жиззахдаги уйида тинтув ўтказган ва унинг камераси, компютер, СД ва флешкаларини мусодара қилган.
Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишларича, Жиззахдаги ҳокимият вакиллари аввалроқ Пардаевга “пахтадан кейин гаплашиш” билан таҳдид қилганлар.
Пардаев пахта мавсумида мажбурий меҳнатга доир мониторинг олиб борган эди.
У шу йилнинг январида чиқиш визаси берилишини сўраб, маҳаллий ОВИРга мурожаат қилган, аммо унга виза берилмаган.
Ўктам Пардаев ўзининг дўстлари, ташкилоти аъзолари ва ҳатто унга мурожаат қилган айрим фуқароларнинг Миллий Хавфсизлик Хизматига чақирилиб, сўроққа тутилгани, айримларининг дўппосланганликларини айтган.
Халқаро Амнистияга кўра, Пардаевга қарши илгари сурилган айблар ортида сиёсий сабаблар турибди.
Ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини ўзи қабул қилган ва халқаро қонунлар доирасида олган мажбуриятларини ҳурмат қилиш, инсон ҳақлари фаолларига қарши тақибларни тўхтатишга чақирмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг маълум қилишича, Ўктам Пардаевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг пора олди-бердисида воситачилик қилиш банди бўйича 9 кишининг кўрсатмаси асосида жиноят иши очилган. Бу ҳақда Пардаев билан 20 ноябрь куни учрашган унинг адвокати Дилмурод Аҳмедов маълум қилган.
Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоли Ўктам Пардаев 15 ноябрь куни Жиззах вилояти Дўстлик тумани милицияси ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.
Маълум бўлишича, тўрт ой аввал Дўстлик тумани милицияси Рухия Баитова исмли аёлни товламачилик айблови билан ҳибсга олган.
Ўша аёл сўроқ пайти тўққиз кишидан пул олгани ва фуқаролар муаммоларини ҳал қилиб бериши учун шу пулларни Пардаевга берганини айтган.
– Бирини “милицияга ишга киргизаман”, яна бирини “коллежга ишга киргизаман”, деб пул олган эмиш. Бир фермерга “туман ҳокимига пул бериб, ер олиб бераман” деган эмиш. Ўзи акам милициядан азоб чекаётган бўлса, ҳокимлардан азият кўраётган бўлса, чиқиш визасини бир йилдан буён ололмай сарсон бўлиб юрган бўлса, қандай қилиб милицияга ишга киргизади, – дейди Ўктам Пардаевнинг укаси Шароф.
Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Ўктам Пардаев ҳуқуқ ҳимоячиси бўлгани учун ҳибсга олинган, дея баёнот берди.
– 2015 йил бошида Ўктам Пардаев ИИБ ва МХХ ходимлари уни ҳибсга олиш учун сабаб излаётганини Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига ва халқаро ташкилотларга айтган эди. Жиззах ҳокими эса селектр йиғинида Озодлик радиосига интервью бергани учун Пардаевни “халқ душмани ва Американинг кўппаги”, деб атаган ва уни овозини ўчириш ҳамда ҳибсга олиш учун кўрсатма берган экан, – дейди Сурат Икромов.
Ўктам Пардаев Ўзбекистонда қолган ва тазйиқларга қарамай фаолиятини давом эттириб келган оз сонли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидандир.
У бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида Жиззах вилоятида мажбурий меҳнат ҳолатларини мониторинг қилди.
Сўнгги ойларда эса Пардаев чиқиш визаси ололмагани учун ўзининг ҳаракатланиш ҳуқуқлари топталаётганини айтиб, ҳукумат билан судлашаётганди.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!
Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!
Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.
Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!
Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00daOzodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!
Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.