Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповга жияни вафоти муносабати билан таъзия
«Дунё ўзбеклари»дан:
Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш департаментининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи 45 яшар Абдувоҳид Ориповнинг вафоти муносабати билан унинг отаси — профессор Раззоқ Ориповга ва амакиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповларга олис Канададан туриб чуқур таъзия билдирамиз.
Ўтган ҳафта Хоразмда фожеали ўлим топган Абдуваҳоб Орипов 6 ноябрь куни Қашқадарёда дафн этилган. Абдувоҳид Раззоқович Орипов Қашқадарё вилоятида туғилган ва Хоразмга ишга тайинлангунга қадар бир муддат Адлия вазирлигида, ундан аввалроқ эса суд ижроси бўйича Самарқанд ҳудудий бошқармасида ишлаган.
Бундан уч ой муқаддам — шоирнинг АҚШ сафари арафасида — Абдулла Ориповнинг яна бир акаси — Қарши Давлат педагогика институтида (эндиликда университет) узоқ йиллар Педагогика факультети декани бўлиб ишлаган профессор Мели Орипов вафот этган эди.
Биз устозимиз Абдулла Ориповга энг яқин жигаргўшаларидан жудолиги муносабати билан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирар эканмиз, у кишига сиҳат саломатлик ва узоқ умр тилаб қоламиз.
Ўтганларнинг охирати обод, тупроқлари енгил бўлсин, илоҳим…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Устоз бардам бўлинг,кўнглингиз чўкмасин,сизга сабр ва бардош тилаб коламиз…
Оллох таолонинг кўрсатган кунини кўрамиз.ким қанча яашайди билмаймиз.Бировни умри киска бировни умри узун бўлади.Ўтганларни оллох рахмат килган бўлсин, қолганларга сабр каноат берсин деб шогирларингиз Абдукодир ва Сухайлий