Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев,
Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Адлия вазири М.М.Икромов,
Сирдарё вилоят ҳокими О.Шодмонов,
Республика фермерлар Кенгаши раиси С.Турдиев
ҳамда барча ОАВга
Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, “Бешбулоқ” СИУ
“Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи,
“SHOХRUХBEK SHERALI HAMKOR” фермер хўжалиги
раҳбари 1976 йилда туғилган
Жулиев Шерали Рахматуллаевич томонидан
О Ч И Қ М У Р О Ж А А Т
Ўзбекистон Республикаси Конституциячининг 27, 30, 35, 37, 90- моддалари тартибида.
2002 йилдаПахта ва ғаллани алмашлаб экишга мўлжалланган деҳқончилик йўналишидаги“SHOХRUХBEK — ХХI ASR”фермер хўжалигига ажратилган 22,8 га ердан обиринчи йили 26,5 центнер, кейинги йиллари 32 центнердан пахта топширган эдим.
Оптималлаштириш даврида туман ҳокими М.С.Эгамбердиевнинг қарори билан 16,5 га ер қўшиб берилгач, номи ўзгариб “SHOХRUХBEK SHERALI HAMKOR” фермер хўжалиги бўлди.
2014 йилда “SHOХRUХBEK SHERALI HAMKOR” фермер хўжалиги 22,8 га ердаги пахта ҳосилини 32 центнердан 77%, 16,5 га ердаги буғдой режасини 100% бажарган бўлсада, янги туман ҳокими Абдуманноп Ҳусанбоев: — кредитдан 8 млн қарзинг бор экан, ерни топшириш тўғрисида ариза ёз., кредитни ёпсанг аризани йиртиб ташлайман., деди. Мен унга: — пахта ҳосили етиштириш учунбанкдан олинган 80 миллион сўм кредитни пеша – пеш ёпиб келганман, хозир ҳисоб рақамимда маблағ бор., қолган 8 миллион сўм кредитни узоғи билан бир ҳафтада ёпаман, аризага ҳожат йўқ, бунинг устига ҳозир муҳр ёнимда эмас., десамда зўрлик билан 05 декабрь куни ариза ёздириб олди.
Пахта ҳосили учун бўлиниб, бўлиниб тушган пулдан 5 миллион сўм ўтказиб, қолган 3.400 000сўмни нақд тўлаб кредитни ёпиб борсам, ҳоким ҳеч бир сабабсиз: — сенга ер йўқ., дегач ҳайрон бўлиб: — ҳоким бова нега лафзингизда турмайсиз, мен кредитни тўлиқ ёпдим, биргина Усмон Носир жамоа хўжалигидаги 8 та, туман бўйича яна ўнлаб фермерлар кредитни ёпмасаям ишлаяптику., десам: — сен ўзингни бил, ўзгани қўй., деб дўқ уриб аризани қайтармасдан ҳайдаб юборди?!
Шундан сўнг 3, 4 кун ўтгач, ҳокимиятдан чиққан пайтимда Шерзод деган туман ДАН бошлиғи ҳеч бир сабабсиз машинамни олиб қўйиб: — ҳокимга бориб аризангга печатни бос, бўлмаса аҳволинг чатоқ бўлади.,деб огоҳлантирди.
Бир неча кун ўтгач, яна ҳоким қабулига кирсам: — 10 тонна метталломга кучинг етадими., деди.Олдин 8 миллион кредитдан қарзинг бор деб ариза олдингиз, энди металлом чиқдими, ҳозир банкда пул қолмади., десам: — ким 10 тонна металлом топширса ер ўшаники., деб чиқариб юборди.
Кўп ўтмай туман ИИБ ходимлари яна ушлаб, худди жиноятчилардек қўлимга кишан солиб ҳокимнинг хонасига олиб боришганида туман прокурори Дониёр Рахматуллаев ҳам шу ерда экан. Сарвар исмли туман ИИБ бошлиғи мени бошқа бир хонага олиб кириб: — яхшиликчамуҳрни бос, бўлмаса машинангга наркотик ташлаб қаматиб юбораман., деб таъзийқ ўтказгач., аризага муҳр босиб беришга мажбур бўлдим.
Туман ҳокими А.Ҳусанбоев аслиқўшни Мирзабод туманидан. Гулистон туманидаги 3 та жамоа хўжалигига кимёвий дори етказиб берувчи шахобча бошлиғи Баҳодир Муқимов ҳокимнинг Мирзаобод туманидаги фермер, томорқачи қариндошларини кимёвий дори биландоимий таъминлаб келишини ҳамма фермерлар биларди.Чунки, бу кимёвий ўғитлар айнан шу фермерларнинг ризқини қирқиш эвазига четга сотилганиоқибатида ҳосилдорлик кескин пасайиб улар зарар кўрсаларда ҳеч ким миқ этаолмайди. Агар, туман ҳокими айтмаса, Б.Муқимов унинг қариндошларига бир килоям ўғит бермаслиги аниқ. А.Ҳусанбоевнинг ўзи пахта ва ғалла режаси бажарилиши учун маъсул бўлгани ҳолда ўз туманидаги Кимё ташкилотидан ўғирланган кимёвий ўғитлар билан бошқа тумандаги фермер қариндошларини таъминлаб турганлигининг ўзи аслида жиноят эмасми! Шу аҳволда муҳтарам ҳокимнинг фермерлардан давлат режасини 100 фоиз ортиғи билан бажарилишини талаб қилишга на маънавий ҳақи, на обрўси қолмаганлиги учун ҳамма ишни сўкиниш, ҳақорот ва зўравонлик билан безбетларча битиришдан бошқа иложи ҳам қолмаган…
Хуллас, А.Ҳусанбоев мени алдаб 05 декабрь куни ёздириб олган аризага, туман ИИБ бошлиғининг таъзийқи остида муҳр бостириб олгач, мен билан ҳокимлик ўртасида 12.02.2012 йилда тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилиб, мендан тортиб олинган ушбу 39,8 га ерни ўзининг ана шу жиноий шериги Б.Муқимовнинг “Янги ҳаёт” жамоа хўжалигидаги “ДИЁР САРИ” фермер хўжалигига қўшиб бериш тўғрисида 10.12.2014 йилда қарор янги чиқарди.
Менинг еримни қўлга киритган ўғитфуруш Б.Муқимов 2015 йилда 22,8 га ерга ғалла экиб, режани бор – йўғи 30% бажарган. Ҳоким билан келишган ҳолда шартнома мажбуриятини камайтириб 16,5 га ерга килган ердан бор – йўғи 6 центнердан пахта топширган?!Ҳолбуки, мен 2014 йилда пахта режасини 77%, ғалла режасини 100% бажарган эдим.
Менинг давлат режаларини доим бажариб келганлигимни, ота – боболарим ва оиламни яхши билган бир нечаҳурматли туман оқсоқллари ҳам унга: — ҳоким бова ҳалол меҳнат қилиб келаётган бир фермернинг ерини тортиб олишингиз яхши эмас., деганларида у баттар ғазабланиб, туманда ўтган катта йиғинда: — бу Шерали фермер ишига аралашмаган бир ООН ташкилоти қолди, қўлидан келганини қилсин., агар Президентнинг шахсан ўзи келсаям., ерини олаолмайди., деб, менинг шаънимга жуда оғир ҳақоротли гаплар айтганини барча мажлис қатнашчилари эшитган. Шу одобсиз гаплари туфайли унинг туманда баттар обрўси тушиб кетиб: — Шералининг ерини тентак ҳоким Б.Муқимовга 10 миллион сўм эвазига сотган экан., деган шармандали гаплар тарқалди.
Ҳали бирор жойга шикоят ёзмаган бўлсамда, катта йиғинда жамоатчилик кўз ўнгида менинг шаънимни ҳақорот қилганлигидан дилим оғриб,туман прокурори қабулига кирсам, у: — бу масалани ҳоким билан гаплашиб ўзим ҳал қиламан., десада ҳеч нарса қилмади. Шундан сўнг вилоят прокурори қабулига борсам, улар ҳам ҳеч қандайчора кўрмади. Вилоят МХХБга мурожаат қилганимдабошқарма мулозими Гулистон туман бўлинмасига қўнғироқ қилиб топшириқ бергач, мени қабул қилган вилоят МХХБ Гулистон туман бўлинмаси бошлиғи Дода Алимовга бўлиб ўтган ҳамма гапни айтиб бердим. Умендан ўша куни ариза олиб қолди. Д.Алимов ушбу аризамни ЖПКнинг 345-моддасига асосан қонуний ҳал этиш учун 13.07.2015 йилда туман прокурори А.Н.Шакировга № Ж-67 – сонли кузатув хати билан юбориб ўз вазифасини ҳалол адо этди.
Ана шу текширув натижасидаБ.Муқимов содир этган ўғирликлар натижасида давлатга катта миқдорда иқтисодий зарар етказганлиги аниқланиб унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, судланди. Лекин, прокуратура менинг ерим ғайри қонуний тарзда тортиб олингани бўйича бирон чора кўрмади. Аксинча, Б.Муқимовяна туман ҳокими ҳомийлигида 20 га суғориладиган ерга шоли экканлиги оқибатида сув танқислигига сабачи бўлиб ўша йили яна бошқа фермерларга ҳам кўп зарар етказди.
Б.Муқимовнинг бу қилмишларидан хабар топган вилоят ҳокими О.Шодмонов селлектор йиғилишида: — бу “наркобарон” бошлиғига ҳеч кимнинг кучи етмайдими.,десадатуман ҳокими А.Ҳусанбоев ҳомийлигида ўғитфуруш Б.Муқимов ҳанузгачасохта фермерлик қилиб юрипти.
Менинг аризам таъзийқ остида мажбуран олинганлигини била туриб, туман прокурори А.Н.Шакиров 27.06.2015 йилдаги № 24/174м-15-сонли жавоб хатида: — 05.13.2014 йилдаги аризангизга асосан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига олиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилинган., деб юзаки жавоб бериб, яқинда ўзиям лавозимидан бўшаб кетди.
Туманда бўлаётган бундай қонунбузарликлар, ҳатто республика миқёсидаги таниқли фермерларнинг ҳуқуқлари ошкора поймол этилаётганиданвилоят прокурори хабардор бўлсада, ҳанузгача зўравонларга бирор чора кўрилгани йўқ?!
Шу боис менинг муаммоларим вилоят миқёсида ҳал бўлмаслиги яққол кўриниб тургани, 12 йиллик тажрибага эгафермер бўлатуриб, мен учун қадрли бўлган еримдан айрилиб ишсиз қолганим, маъқбуллаштириш борасидаги янги ислоҳатлар натижасидан умидвор бўлган ҳолда шахсан Сизга мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман.
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика Комиссиясининг хулосасида: — Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда вилоят ва туман ҳокимлари бошчилигида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича фермер хўжаликлари ер участкаларидан самарали фойдаланиш, уларнинг таъминоти ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан бўлган қарзларини қисқартириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янада кўпайтириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларини бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаслиги аниқланди., дейилган.
Агар, масала холис таҳлил этилса, бундай салбий оқибатларга А.Ҳусанбоевга ўхшаш туман ҳокимларининг Б.Муқимовга ўхшаган жиноятга мойил кимсалар билан жиноий ҳамкорлиги сабаб бўлмаяптими?!
Халқимизда: — сув келтирган хору, кўза синдирган азиз., деган кўҳна мақол бор. Айни кунларда Сизнинг раҳбарлигинизда фермерлик фаолиятини маъқбуллштириш бўйича янги ислоҳатлар бошланган бир пайтда “кўза синдириш бўйича жаҳон чемпионлигига номзод” Б.Муқимов маҳалла фаоллари ва коммиссия аъзоларини чалғитиб, менинг ерларимни ўз жиянига олиб бериш ҳаракатида юрипти. Фуқороларнинг норозилигига сабаб бўлувчи бундай нопок ишлар муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳатларга зимдан қаршилик эмасми?!
Муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият — енгилмас куч” номли асарларида:— халқимиз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи беқиёс аҳамият касб этади., деббарча саъйи ҳаракатларимиз фарзандларимиз келажаги янада порлоқ бўлишига қаратилганлигига алоҳида урғу берганлар.
Мен ҳам дастлаб 2002 йилда ташкил этган “SHOХRUХBEK — ХХI ASR” фермер хўжалиги номига ўғлим Шоҳруҳбекномини қўшиб, келгусида мен бошлаган ишларни фарзандим давом эттиради деган орзулар билан яшаб, астойдил меҳнат қилиб келардим. Афсуски, иш столида турган Президентимизнинг китобларини уқиш уёқда турсин, ҳатто варақлаб кўрмаган туман ҳокимининг жоҳиллиги туфайли ҳукм сураётган таниш билишлик, таъмагирликлар оқибатида орзуларим пучга чиқди.
Айни кунларда Сизнинг раҳбарлигингизда фермерлик фаолиятини янада яхшилашга қаратилган янги ислоҳатлар жараёнида адолат қарор топар деган умидда Сизга очиқ мурожаат этмоқдаман.
Юқорида баён этилганлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати раҳбари сифатида Сиздан:
-
А.Ҳусанбоев давлатимиз раҳбари томонидан муносиб топилган туман ҳокимиэканлигини инобатга олиб унингконституцион ҳақ – ҳуқуқларимни поймол этишга қаратилган қилмишларига Олий раҳбарият томонидан баҳо холис берилиб, қонуний чора кўрилишини.;
-
Мендан 2014 йил декабрь ойининг 5 санасидатаъзийқ остида ғайри ихтиёрий тарзда олинган аризани ҳақийқий эмас деб топиш ва ана шу ғайри қонуний ариза асосида чиқарилган Гулистон туман ҳокими А.Ҳусанбоевнинг 10.12.2014 йилдаги ноқонуний қарори бекор этилиб, мен ижара асосида фойдаланиб келган ер майдонида фермерлик фаолиятимни давом эттиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман!
Бу нима иккиюзламачиликми? Бир тарафдан, қабул қилинаётган қонун ва бошқа меъёрий хужжатларда, президентнинг жойлардаги нутқида иқтисодиётда давлат иштирокини имкон қадар камайтириш тўғрисида бонг урилади. Реал ҳаётда эса бунинг аксини кўрамиз. Гўёки давлатнинг устувор сиёсатини бир киши эмас, икки-уч киши юритаётгандек.
Президент ўтган ойда водийга қилган сафарида, сиёсатни фақат мен юритаман қабилида гап айтган эди. Бўлаётган ишлар Мирзиёев қарорни қабул қилувчи эканига далолат қилмайдими?