Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири Адҳамбек Ахмадбоевга
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири
А.Ахмадбоевга
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Шайх Али қўрғони,
Х.Омонов кўчаси, 26-уйда яшовчи, М.Э.Каримовадан
ТАКРОРИЙ МУРОЖААТ
ЖИБ Қарши шаҳар судининг 12.11.2012 йилдаги ажрими билан зиммамдан судланганлик ҳолати олиб ташланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: — суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва қуқоролар учун мажбурийдир., дейилган.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Д.Раззақовнинг 23.10.2013 йилдаги жавоб хатида ҳам: — “Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2012 йил 12 ноябрь кунги ажримига асосан “судланмаган ҳисобланасиз.,” дейилганди.
Орадан уч йилдан ортиқ вақт ўтгач, Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази бошлиғи А.Х.Ҳакимовнинг 31.07.2015 йилдаги № 7/2 К-67-сонли жавоб хатида: — Вазирлик Ахборот марказида фуқоро М.И.Каримовага нисбатан қораловчи маълумотлар йўқлиги аниқланди.,Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Х.Атаназаровнинг 06.08.2015 йилдаги № 7/3958-сонли жавобида эса: — айтиш жоизки, судланганлик муддати олиб ташланганлик муддати келганида маълум қиламиз., дейилган.
Ушбу жавобга кўра ИИВ Ахборот марказида менга нисбатан “қораловчи” маълумотлар бўлмаса., нега вилоят Ахборот маркази марказ ходимлари “оқловчи” маълумот бермасдан, судланганликга оид маълумотлар 75 йилгача сақланади дейишмоқда?!Ёки, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси Конституцияга бўйсунмайдими?!Бу муддатларнинг муддати номаълум., у ҳолда мен ўлганимдан сўнг “судланмаган” ҳисобланаманми?!
Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири!
Сиздан бир муаллима, фарзандлари олдида мулзам бир она сифатида:
-
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига асосан ЖИБ Қарши шаҳар судининг 12.11.2012 йилдаги ажрими ижроси таъминланиб, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот марказидан менга нисбатан қораловчи маълумотлар йўқлиги ҳақида маълумотнома олишда қонуний ёрдам беришингизни сўрайман!
Шу муносабат билан Сизга эъзгу ишларингизда Сизга Яратганнинг Ўзи мададкор бўлишини тилаб, камоли эҳтиром ила –
М.Э.Каримова
05.10.2015 йил.
+99891 219 82 63
Илова:
-
Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази бошлиғи А.Х.Ҳакимовнинг 31.07.2015 йилдаги № 7/2 К-67-сонли,
Вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Х.Атажоновнинг жавоблардан нусхалар.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Судландингми демак халк душманисан, Суд минг мартталаб судланганингни олиб ташламайдими, хеч ким суддан сурамайди бу жиноятчими деб? ИИБ ахборот марказидан олади маълумотномани. Саклаш муддати 75 йил муддат тугаганда сизга хабар беришади агар тирик булсангиз. Тушунмиман бу нарса хали тугилмаган болагаям тасир киладику, уларам майли куда андани олдида куёвинг ишга сени деб давлат органига жойлаша олмаса, фарзандинг бир умр боши эгик утиши, бу нарсаларни бошига тушган одам билади.