Мени, 2015 йил 28 майдан 14 июнгача, мажбуран Тошкент шаҳар рухий касалликлар (Шимолий вокзал ортида) касалхонасига ётқизишди. Ҳозир Яшнабод тумани рухий касалликлар диспонцерида рўйҳатда тураман. Ва айнан шу туфайли кўп социал ва фуқороликка оид имкониятлардан
Маҳрум эканман.
Аввало Аллоҳ, қолаверса яҳши инсонларнинг ёрдами билан у ердан Соғ-саломат ва ўз имон — эътиқодимда чиқа олдим. Ушбу ҳикояни Шимолий вокзал ортидаги ҳасратхонадаги ҳаётимдан бир парча деб биласизлар. Узр, ҳали ҳикоянинг ишлов берилиши лозим бўлган жойлари мавжуд.
Бир карашда бу ташландиқ боғнинг истиқоматчилари “живой изгрит”1 дейиладиган яшил бутаcимон ўсимлик, балки бу ўсимликни девор ўсимлиги дейиш керакмиди, санъатда маҳобатли девор расми деган тасвирий услуб тури мавжуд , аммо бу жойда асосан рус тилида сўйлашгани учун “живой изгрит” сўзининг, яшил девор деган ўзбекча маъноси борлигини билишмайди ҳам.
Шоабдулланинг ташландиқ боғда яратган асарларини ҳам маҳобатли девор расми дейиш мумкин. Боғнинг муз даври динозаврлари майдонига ҳам ўҳшатиш мумкин, негаки диназавр, бошида тиконли тожили церотазавр ва бошқа диназаврлар қариндошлари қиёфалари билан бирга, на фанда, на олимлар ғояларида, на ҳаётда учрайдиган ҳайвонлар, қушлар, одамсимон қиёфалари мавжуд эди бу боғда.
Шоабдулла аллақандай тимсоҳнинг оғзида жон талвасасида қолган қушнинг тасвирини қирқиб, тараб, санаториядагиларнинг жонига тегадиган катта кавбой шляпасини ечиб, эски гулқайчисини ерга ташлаганича, ўзини елпиб ўтиради. Унинг ковбой шляпасини шунинг учун бу ердагиларнинг жонга теккандики, Шоабдулла кичик жуссали, шляпаси эса жуда катта эди.
Жиккак, жуда тез ҳаракатланадиган боғбоннинг кўзлари узоқларга қадалган, бугун ўз одатига қарши негадир оғир ҳаёлларга ботган эди. Баъзан санаториянинг ошпази бўлган хотиннинг эгиз ўғиллари уни “Шобла қўзиқорин.. қўзиқорин” деб масҳара этиб қочишарди.
Аммо Шоабдулла қўзиқорин ҳам енгиладиган анойи эркаклардан эмас. Барча газета ва китобларда ўқиган матнларидан одамга тасир этадиган жумлалар тузиб, ошпаз хотинни уялтирар ва баъзан унинг кўзларига ёш олишга мажбур этарди. Масалан, боғбон “..ўзи худойим бандаларига уларнинг қалбига қараб қисмат ато этаркан” дея салмоқ билан сўз бошларди.
Аммо, шоир Навоий замонидан жуда катта сеҳр — жодуга эга бўлган, айниқса Шоабдулла тез — тез қўллайдиган шиддатли, худди йигит ёшидагидай ҳаракатчан ўзбек тили феъллари ва бу гўзал тилнинг барча жозибаю малоҳати, ошпаз хотиннинг тўпалончи эгиз ўғилларига келганда ўз кучини йўқотарди. Эгизлар онаси ва боғбон ораларида бўлиб ўтаётган, одамнинг кулгисини қистатадиган ғалати суҳбатни зўр ирода кучлари билан тинглаб туришар ва суҳбат битиши билан ошпаз хотин мулзам бўлиб, жуда кўп эшикларнинг бирига кириб кетганча, яна “Шобла қўғиқорин, Шобла замариқ” дея қочишарди.
Эгизларнинг ора — сира ғалаёни Шоабдуллага чивин чаққанчалик билинмас, аммо санаторияда Ҳолида исми билан бир балойи азми бор эдики, у ҳамиша боғбоннинг замонлар оша тошиб келадиган илҳомини қочириб, у баъзан тонгда зўр илҳом билан иш бошлаганда, ёки эркалаб — эркалаб диназаврчанинг оёқларини, қанотларини ёки қуйруғини қирқаётганда, у баҳор тошқинларидаги бало офатдай тусатдан пайдо бўларди.
“Ну…опять нарисовал свои гадюки.. О, боже..” дерди русча гапирадиган Ҳолида опа. “Что делать а, Шабдала где ты жвёшь не в космосе.. откуда взяль это твари а, скажи?”.
“Кўп вайсама..” дейди қаердандир кир латтага ўралган елим чой идишини чиқариб ва кичик жуссаси билан биратўла Ҳолиданинг улкан гавдаси, катта ҳандалакдай — ҳандалакдай келадиган мамалари ва балки, қўп жисмоний меҳнат қилиб эгилиб букилганидан негадир юқорига қараб дўмпайган думбалари салобатига қўрқмай қарши чиқиб қўлини белига тирайди.
“Сен пол ювишни биладиган хотин нимани ҳам тушунардинг?. Бу санъат асари…расмлар галереяси. Ҳаёлий гўзаликлар тажассуми..”.
“Ну сволочь ты, главварчу скажу…тажарасум…что… что …энди сени тажарассуминг бизга нима қилиб беради?. Ўзингникини қилсангчи..ўз ишингни..Оҳ , ты шизофрейник” деб жаҳл билан супургисини кўтариб нари кетади.
Жамият қатламлари олқиндилари ҳисобланган одамлар, неча йиллардан бери, кун ора (чунки Ҳолида кун ора ишлайди) бир — бири билан ғижиллашар, тотишар, аммо на Шоабдулла яшил девор ўсимлигидан ғаройиб шаклли ҳайвонларни қирқишни, ва на Ҳолида уни қарғашни, балокаш дунёнинг бор офатларини ёғдиришни бас этарди. Фаррош кун ора Шоабдулла ўтларни қирқиб, кўкат қииқларини ёйиб иш кўпайтириргани учун қарғар, пакана боғбон ҳам гўё бу ёруғ оламга ҳаёлий улкан ҳайвонларни ўтдан қирқиб, кимларнидир нималардан ҳимоя этиш учун келгандай, мисоли жони қаттиқ, ўт келса кемирадиган, сув келса симирадиган термит қумурсқасидай орқага чекинай демасди.
Шоабдулла боғбоннинг улкан ҳайвонлар яратишига яна бир сабаби, эркаклар бўлимида даволанадиган Жасур, касаллар кандузги уйқуга ётганда ёки оқшомлари, улкан диназаврлар остига кириб йўқолиб кетарди. Боғбон баъзан диназаврлар боғидан йигит ва қизнинг аста пичирлашганини, энтикиши ва ҳасратли кулгиларини эшитиб, ўзича камарларини тортиб, гўё жасорат кўрсатиб оёқларини кериб кеккаярди. Билишича, Жасур санаториянинг хотин — қизлар даволанадиган бўлимидан аллақандай қиз билан яхши кўришади. Йигит ва қизнинг кимса билмас сиридан хабардорлиги ва уларга меҳр -муҳаббат изҳор этиш маъносида хўшторлик этиши, қалбининг туб — тубида мудраб ётган оталик туйғуларини жўш урдирар ва бу ҳолат бағбоннинг янги — янги санъат асарлари яратишга чорларди.
Жасур қуёшда порлаётган думалоқ ойнача нурини девор ортига туширар, тинмай ҳаракатланаётган нур тилимлари деворда пайдо бўлиши билан кулги саслари эшитилар ва кўнгли шодланарди.
Рухий касалликлар санаториясининг хотин — қизлар ётадиган тамонида ёғдой эркакларникидан бошқачароқ эди. Эркаклар тарафда касаллар ичидан бош одам сайланиб, ҳамма кучлилар, заифлар, майиблар, мажруҳлар аллақандай ёзилмаган қонун туфайли ёшуллини ҳурмат этар, шунинг учун катта бўлмаларда ётадиган отасини калтаклаган , хотини билан жанжаллашган, ичкилик ортидан бор — будидан айрилган ва ёки ногиронлик пенсиясига чиқиш учун ётган касал, соғ, ожиз, кучли ва муомилали, муомиласиз ва миясига Фрейднинг секс ғояси касаллиги ўрнашган одамлар бир — бирини буғиб ўлдирмаслиги, ошхона ва ёки ҳаммомда бурчакка итариб тепкиламаслиги учун, тартиб ўрнатгани боис, йигирма баъзан ўн беш одам ётадиган бўлмаларда адолат ва тенглик хукм сурарди.
Тепакал, бир оз тўла Умархўжа ёшуллининг энг катта ишларидан бири касалларнинг қариндошлари келтирган озиқлар, сабзовот, мева ва тотли емакларнинг тақсимлаш эди. Миша бу каби амалларини усталик билан бажарар, ҳусусан емаклар ва овқатлардан асраб, ётиб қолганлар, қариялар ва туну — кун бутун ҳаётини сўйлаб ҳоримайдиган, давлат бошлиғи Шароф Рашидов замонида жуда катта лавозимда ва ҳозирги бозор иқтисодиёти даврида бир хотин тадбиркор билан ўчакишиб бор — будидан айрилган Файзи шакарчигача бир бурдадан емак етиб борарди.
Ўзининг айтишича ота – боболари Арабистон саҳролари орасидаги аллақайси қабиласи уруғига бориб қўшиладиган хўжалар авлодидан бўлган Умархўжа ҳам бир юмаланиб, ёшулли Мишага айланиб қолган эди. Уни диний эътиқод билан тарбияланган ота — онасининг бир замонлар келиб, тўпалончи Умархўжанинг русларнинг Мишасига айланиши, ҳатто тушларига ҳам кирмагандир.
Хуллас, боғбон Шоабдулланинг ғаройиб ҳайвонлари қўриқлайдиган худо қарғаган ҳудудда, ёшулли Мишанинг қонунлари ва ҳоҳишларига хукмрон эди.
Бу дунё унутган, ичида қора қурт каби урчиб, гоҳ кўпайиб, гоҳ бир — бирини ёйдиган ҳасталар манзилида, биргина урғочи мушук Маниягина тўқ ва осойишта яшарди. У касаллар берган гўшт парчалари, пишлоқ ва оқ булочкаларни еб семириб кетган, кичик бухчадай танасида осилган узун — узун жунларини судраганича гоҳ ошхонада, гоҳ беморлар сайр этадиган майдончада офтобга серилиб ётиб, гоҳ — гоҳ инграгандай сас чиқариб, яқиндагина санатория маъмурияти вакиллари тарқатиб юборган, ҳали сутдан чиқмаган саккиз мушукчаси исларини искаб ичикарди.
Мушукчаларнинг сут иси келадиган мусаффо ҳаво ўрнига, кекса одамнинг аччиқ терлари, бу ерда бериладиган дорилар инсон вужуди мушак ва борингки танаcини бўшаштиргани учун касаллар юрган жойларида “парт — пурт”, “жарт — журт” чиқарадиган ўсириқларининг, сасиб кетган тишларниинг, памперсига сийиб ва булғаб қўядиган қариялар шиптирининг димоғни тешиб юборадиган ислари паға — паға бўлиб сузиб юрарди.
Мания йўтал ёки чучкирганга ўҳшаган саслар чиқариб, хотин — қизлар бўлими тамонига ўтиш учун Шоабдулланинг муз даври баҳайбат жониворлари жойлашган боғи тамон жон ҳолатда югурарди. Мушукнинг ола — тасир қочишини кўрган, ўтирган жойида чайқалиб қўшиқ айтаётганлар, мудраётганлар, ер сурадиган трактордай бир олдинга, бир орқага бориб келаётганлар, рақс тушаётганлар, бир — бирининг битини қараётганлар сергак тортиб, Холливуднинг энг зўр комедиясини тамоша қилгандай, қўлларини мушук тамонга чўзиб , қочиб, аллақачон баҳайбат ҳайвонлар остидаги тешикдан хотинлар бўлими томонга ўтиб кетган мушук изидан кулишарди.
“Ҳа..ҳаҳаҳа… қаранглар Манюшаники қистаб қолди”.
“Эрлари чақирди… чақирди..ҳаааҳааа..” кулишарди телбалар.
“Томга чиқинг ойимқииз,…ҳар нарсага қойим қиз” деб шеър ҳам тўқийди бу ернинг маҳаллий шоирлари.
Мания мушук ҳафтанинг жума куни кун пешинга яқин, ҳали тушлик овқати берилмаган вақтда тешикдан ўтди ва бирдан кўзлари китоб ўқиб ўтирган уни ҳамиша гўшт, балиқ ва пишлоқлар билан сийлайдиган кўз ойнак таққан тўрт кўз хотинга тушиб, унинг оёғига суйкалди. “Мууур…муррр..”.
“Ия ..Маня келиб қолибсанда, қўшнилар тамонда нима янги хаварлар?. Кеча кимни фиксироват* этишди?. Ёмон сасишибдими?”.
Мушукчалик чоғидан бери санаторияда яшаётган мушук, касаллар овқат берса, эркаласа ҳам, бир оз ўзбошимчароқ эди. У бир сакраб совет даврида қурилган баланд ва катта тўрт бурчак гул тувакка улкан гултожиҳўроз, гулҳайри ва райхонларнинг остига кириб кетди.
Санаторияда янги келганларни, бу жойнинг қонун – қоидасига бўйсунмаганларни ҳамширалар оёқ- қўлидан, узун сочидан судраб бориб кроватга, Исони чормихга тортгандай оёқ – қўлларидан тортиб боғлашар, шўрлик қурбон ёки телба дод – фарёд кўтарар, ярим кеча, тонггача, бу осийларни сира эшитмайдиган худони ва яқинларини кўмакка чорлаб, сўнг кучли уколлар таъсирида кўз қорачиқлари юқорига кўтарилиб, инграй – инграй уҳлаб қолишарди. Тонготарда сочи жуда узун бир келин “Шариф ака, Шарииф акажоо…он мени олиб кетинг бу ердан” дея тонггача илтижоли ҳасрат чекканди.
Бу ҳасталар тилида, улар оловдан қочадигандай қўрқадиган “фиксировать” яъни белгилаб олиш усули эди. Бундай жазо тартиби қўллангач энг кучли қайсар тулпордай касаллар мулойим тортиб, ранги оқариб, ҳаёлларга берилиб хотинлар тўпидан узоқ юрадиган бўлиб қоларди. Айтишларича, эркаклар бўлимида барзанги – барзанги эркакларни, Саида киноларда кўргандай бўйнининг орқасига “электр шокер” демиш матаҳ билан ток урдириб йиқитишаркан.
“Саида яна нима бўлди, бугун ҳам уҳламадингми?” дейди кўз ойнак ёғоч скамейкада оёғини осилтириб ўтирган уч тўрт ёш қизларга юзланиб.
“У ёқдан хавар кемаган” деб кулади тиши қийшиқ, қавоғи гўё бирор театр бўёқчиси тамонидан бу “прикол” учун ёпиштирилган дегандай қавоқдор қиз Тожихон. Ғалати масканда Тожихон ҳақида турли гап сўзлар юрар, у йигирма икки ёки йигирма учларида кўринсада, эллик, олтмиш ёшли эркаклар билан ётиб туриб юраркан дейишарди. Энг ачинарлиси, қизини катта ёшли эркакларга онаси қўшиб қўйиб, топиб келган пулларини тортиб оларкан.
“Опа, янги келган хотин тун бўйи арманларнинг овқатларини таърифлаб чиқди. Бир хилларини ёдлаб ҳам олдим. Хачапури…мачапури ..куртук.. Киради — чиқади уҳламади ва бизни ҳам уҳлатмади”.
“Ёлғонда оповси…Жазиринг билан гаплашолмагансан”.
“Оғзингизга қараб гапиринг у Жазир эмас, Жасур”.
“Жуда қизиқ бир вақтнинг ўзида, сен бу ерда, у у ёқда..”.
Шу он ҳовли саҳнида амрона сас янграйди.
“Қизлар ҳамманинг сочи ёйилсин”.
Қизлар тўпининг ёнида дафарини кўтарган икки нафар оқ ҳалатли хотин пайдо бўлди. Кўзойнакли хотин кундуз кунлари чой ичиладиган столга дафтарини қўйди.
“Бити борлар бир тамонга, сиркалилар бир тамонга ўтсин” дейди ичига микрафон ютиб юборгандай жарангдор овозли Мавлазим.
Бутун давра қирқ ёки эллик чоғли хотинлар қўрқинч ва ҳаяжондан стулларга қапишиб қолади. Врачларнинг шотири ҳисобланадиган Муяссарнинг қаҳри қаттиқлиги ва ҳеч нарсадан тап тортмаслигини билишарди.
“Қизлар.. завтрак..завтрак” деган чорловдан хотинлар беиҳтиёр ўрнидан туришади.
Бу чақириқ худонинг қарғишига учраган ҳудудда байни машҳар палласи буюк тирилиш чоғида янграган сурнай товушидай хўш янграрди.
“Чой..чойга қизла..”.
Ҳовлининг бурчагидаги кроватларда уҳлаб ётган, алланарсаларни ковшаб ўтирган, егулигини йўқотиб йиғлаб юрган, уйқусираган, сочлари тўзғиган, инкубатор товуқларидай бир хил катта — кичик қирмизи ҳалат кийган касаллар издеҳоми, тўлғониб, силкиниб, бир — бирини туртаб, талашиб ичкарига қараб йўл солишди.
“Бугун қандай овқат беришаркан”.
“Сариёғли ширгуруч беришармикан?”.
“Қани еди, шакар сепиб… ниям ниям”.
“Ражабова.. тур тўнкадай ағдарилиб ётаверма..”.
“Безсмертнова кел бу ёққа, қўрқма сен мангу яшайсан”.
“Ёш хотинлар учун атайлаб тамоқ ичига тинчлантирувчи дори солишарди”.
“Эркакларга дори беришларини эшитгандим, хотинларга ҳам соларканми?”.
Ошхона анжомлари гўё учинчи жаҳон урушига қатнашгандай стул — столлар синган, лиққиллаган, ярми кўчиб тушган, аллақандай елимлар ёпишиб, ўриндиқлари кўчиб тушган стол — стулларда, саф — саф бўлиб овқат ейишарди.
Яқинда таъмирдан чиққан катта зални қайнаган картошка, қайнаган сабзовот ва этнинг, касалларнинг тер иси, ва темир қошиқ ва тавоқчаларнинг жаранг журунги тутиб кетади.
“Муҳсиналиева сенга келишди”.
Бу мамлакат ичидаги ўз қонун ва тартибларига эга бўлган кичик мамлакат эдики, бу юртнинг ўзига хос жаргон тиллари ва муносабатлари мавжуд эди.
Уйидан келишибди, уни олиб кетишаркан”.
“Уни яна бу ерга олиб кетиш учун олиб келишади. Тамом томи кетган унинг”.
Рус ва ўзбек хотин шивирлаб ғийбатлашишади:
“Шундай чиройли қиз, биринчи келганида сочлари тиззасигача келарди. Сволоч эри тамом қилди, бошига уравериб..”.
“Эри аллақачон бошқасига уйланганмиш, болаларини бермаслик учун уни бу ерга тиқиб қўйганмиш”.
“Муҳсиналиева яҳши бор. Келганингда школад олиб келгин” дейди кимдир қаттиқ пичирлаб.
Ўттиз беш ёшларидаги жуда чиройли жувон қувона — қувона эшикка югуради, овқатҳўрлар тўпи яна бошини столга эгиб таом ейиш билан машғул бўлади.
Бу катта залда содир бўладиган воқеалар аллақандай кетма — кетлик занжиридан ташкил топгани учун рухий касаллар овқатини еб бўлиши билан эшикда оқ ҳалатли ва қути кўтарган ҳамширалар пайдо бўлади.
“Лекарство ..”..
“Қизлар дори ичамиз” дейди ҳамширалар.
Бутун санаторияда укол ва бошқа воситалар ҳам қўлланилар, аммо касалларга ҳар кун уч маротаба дори ичиш мажбурий эди.
“Қани курилка* дагилар ҳамма ичкарига”.
“Злобина”.
Шотир қизлар Злобина исмли кампирни яна етаклаб келишади, у ўзича нималарнидир минғирлайди: “это мои денги я должна отчет сдавать”.
“Топшириб бўлгансан, отчетни дорингни ич”, ҳамшира кампирнинг тишсиз оғзига бир ҳовуч ҳапдори ташлайди, у сув билан “ғўлқ” этиб ютиб юборади.
“Қосимова Маҳбуба”…
Қиз ҳали ҳам девор ортидан, яъни Жасурдан хабар келмагани учун тумтайиб ўтиради. Саида журналист қиз бўлиб, у “икки нафар синглим, вилоятдаги оғам ва эрим қиёфдош, двойникларга алмаштирилган” деб шаҳардаги барча ҳуқуқий маҳкама, қандайдир халқаро ташкилотлар, радио – телевидениелар ва элчихоналарга ёзгани учун жиннихонага келтирилган эди.
Бу ерда хотинлар бир – бири билан танишган чоғида кимлиги, нега келганлиги ва бошига қандай кўргуликлар тушгани ҳақида сўйлаб берсаларда, Саида ўз ҳаёти ҳақида очилмаган, қисқароқ этиб, “ёзиб – чизганим ва катта уйимиз учун эрим маҳалланинг милиция участка нозири билан келишиб, қўлларимни боғлаб, жиннихнага олиб келишди” дерди. Телба оломоннинг ҳали қалбида сақланиб қолган инсонийлик ва саҳоват, адолат туйғулари жўш уриб, жиннихонага куч билан олиб келинган соғлом қиз Саидага раҳм — шавфқат билан боқишарди. Ва билинар – билинмас ҳадик билан “Саидага бир зиён етмасин” дегандай санаториядагилар қўрқадиган ёлланма барзангилар ётадиган бўлимга қараб қўйишарди. Қизил елим ипча қизнинг пешона сочини йиғиб турар, ўртаси сал чатишган қошлари остидаги тиниқ кўзи сокин боқар ва бўрниниг усти ва яноқларидаги сепкил ўзига ярашган эди.
Саида оғзини очиб тилини қимирлатади: “мана ичдим”.
“Дорингни ўз вақтида ичсанг, кечаси келиб сен қўрқитадиган ёлланма жиннилардан қўрқмайсан”.
Қизнинг кўзларидан ёш потирлаб оқиб, бош силкийди ва кўз ёшларини яшириш учун ўрнидан туриб, ҳовлига чиқиб кетади. Ҳовлида айланиб юраркан, ҳар тун бош учида пайдо бўладиган барзанги хотинлар ҳақида қўрқиб ўйлайди. Ўзининг аянчли аҳволи, рухий касалликлар бўлимига ётқизилгани ва қачон бу ердан ҳалос бўлиши ҳақида умидлари ила надомат чекди.
(Агар уни яна такрор рухий касаллар санаториясига олиб келадиган бўлишса, уни ёзгани ва кўп сирлардан хабарор бўлгани учун қариндошларига ўҳшаб қиёфадошларга алмаштириб юборишади. Ёки ноно технология воситасида ўзини ва яқинларини бирон оғир касалликка дучор этишади. Агар мақсад шундай бўлмаса, иккинчи марта телбалар санаториясига ётқизишдан ёки ҳалокатли саёҳат уюштиришдан не наф?.
2012 йил майидан сўнг нонотехология воситаси имкониятига ишониб қолди, негаки бир ой ичида қорни икки қат хотинникидай каттайиб, қорнининг икки тамонида ҳомиласи қимирлай бошлади, илгари ҳам икки марта бўғоз бўлиб, фарзанд кутгани учун бу жараённи чин деб ўйлади. Ҳатто кўнгил айниш, бошқаронғилик аломатлари ҳам пайдо бўлди. Бир ойда бўртиб чиққан қорин уч йилдан бери тўнкарилган қозондай мустаҳкам турибди. Энди ўйлаб кўрса, қорни қиёфадошларга алмаштирилганда ёки бошқа ҳолатларда умуман шубҳа — гумонга асос қолдирмайдиган кўриниш ёки услуб экан.
2014 йил Таиландга боришганда ҳам ўзбеклар сира бормайдиган Пинанг деан оролга олиб боришди, биров ялонғоч расмга тушириб олмасин деб, меҳмонхонага жойлашишлари билан денгизга тушиш мумкин эмас деб огоҳлантиришганди. Ҳатто маймун оролига сайёҳат уюштирилганда ҳам ёлғиз ўзини олиб кетишди.
(Уйида ўзгартирилган суратлари, суратдаги ўзига ўҳшамаган қисиқ кўз аёл, қошини татуаш қилдирганидан сўнг кўзини қисилиб қолгани, ҳар куни кийиладиган кийимларнинг яширилиши, асарлари ва мақола қўлёзмаларининг йўқотилгани, ошхонада янги газ плиталарнинг синдирилиши, умвальник трубаларидан сувлар оқиб ётиши, етишмовчилик ва сунъий асабий, жиззакилик ҳолатнинг туғдирилиши, яшаш имконини қолдирмаслик,ва онаси бутун умр йиққан мерос тилла тақинчоқларнинг, унинг алоҳида тур тақинчоқларга эга бўлмаслиги учун бир ёлланма заргар тамонидан олиб кетиши, қариндош ва таниш билиш, ҳатто ҳамкасбларини ҳам бирин — кетин вафот этиши, уйи боғи этаги ва ёнбошдаги эгасиз уйда одам яшамагани ва Саида қачондир бу уйнинг иккинчи қаватдан тушиб, бошқаларни олиб кетгандай бизни ҳам олиб кетишади дея қўрққани, воҳ Саида яна неларни сўйласин).
Касаллар ҳали дори ичиш маросимида қатнашаётгани боис, ҳовлида ҳеч ким ва ҳатто Мания мушук ҳам кўринмайди. Баланд девор ва девор устидаги яшил сим тўр, туссиз осмон ва чор атрофдаги муз даврининг улкан ҳайвонлари диназоврлар, қанотли учар аждарҳолар қизнинг юрагини сиқади. Шу маҳал юзига нур тилимлари урилади, у ёшли кўзлари билан юзини тўсиб, ўзини тутолмай қиқирлаб кулиб юборади.
“У барибир мени топди, яҳши ҳам ҳаётимда Жасур бор ” дея пичирлайди Саида.
Деворнинг соя тушиб турган жойига ойнача нурдан доира ясайди ва ясайверади.
Саида яна кулади, бу Жасурнинг менинг ишларим яхши: “сен қандайсан?” деган рамзли хабар йўллови эди.
Қиз қўлини кўтариб, кўрсаткич бармоғини юқорига очиб, қадим гладиаторларга ҳаёт ато этиладигандай “мен ҳам яҳшиман” дея ишора этади.
Кимнингдир йиғи ва ичикиш товуши эшитилиб, қиз йигитга шошқин ҳайр ишорасини кўрсатади. Шаҳар марказидаги бузилган ҳиёбонлардан олиб келинган ўтирғичи ва суянчиғи энли, суянчиғининг бир тамонида алибастрдан ясалган боши учган арслон ҳайкалчали ёғоч скамейкада тўладан келган чиройли қиз йиғлаб ўтирарди.
“Онамга, эрингиз мени ётоғимга кириб, ҳаётимни барбод этди десам, кўчадагилар билан бўлиб келиб, энди дадангга туҳмат этасанми?. Ўгай барибир ўгайда дейди. ”.
Ичкарида ҳали ҳам дори ичиш маросими давом этар, ҳамшира қизларнинг “Ҳожиматова, Безсмертная..” деган қаҳрли овозлари эшитиларди. Томнинг аллақаерида Мания мушук тапирлаб уришар, “мов..мов” деган буғуқ миёвлаши эшитилиб, ҳатто муз даври аждарҳоларига жон китгандай силкиниб кетарди.
“Энди онангиз билан жанжаллашманг, Шодия. Фойдаси йўқ, оилангиз , ишингиз ва қизингиз бор. Ҳали санаториядан чиқсангиз ҳаммаси яхши бўлиб кетади” дейди қиз ҳар кун хотинлар тамонидан андишасиз, очиқ айтиладиган сўзлардан қалби оғриб.
Қиз алам ва изтиробдан сўз тополмай, Саидани қучоқлаганича титраб — титраб йиғлайди ва нималарнидир пичирлайди.
Балокаш дунёнинг найрангли ўйинлари қошида, икки ожизгина қушча қўнишиб, бир -бирининг пинжига суқилиб ўтирарди.
“Ну тварь, опять нарисоваль.. сволоч..полметровой Калантай”.
Ну тварь, опять нарисоваль.. сволоч..полметровой Калантай”.
Ҳасратга ботган иккита ёш хотин қиз, боғ тамондан эшитилаётган Ҳолида опанинг қарғиши, челакларнинг даранглаши, аллақаерда Маниянинг буғуқ овози ва пакана боғбоннинг “ҳоҳо”лаганини эшитиб бирдан кулиб юборишади., Ёпирай! Худо раҳматлик Шукур Холмирзаев Адабиёт ўлди., деганида ишонмагандик, рост экан
Жуда очиқ ва самимий қисса экан. Роса кулиб-кулиб ўқидик. Ҳар бир тафсилоти тирикдай, ўзингизни ичида юргандай ҳис қиласиз. Давомини кутамиз
Исмат ака бунака жиннича маколаларни чоп этманг, сайт рейтинггига путур етади!Ҳолиданинг улкан гавдаси, катта ҳандалакдай – ҳандалакдай келадиган мамалари ва балки, қўп жисмоний меҳнат қилиб эгилиб букилганидан негадир юқорига қараб дўмпайган думбалари салобатига қўрқмай қарши чиқиб қўлини белига тирайди.Бундан ташкари имло хатолар болалаб кетган, савиясиз макола! Жинни ёзганлиги билиниб турибди!