Рамзон Қодиров намозни адо қилаётганида унга қараб катта илон ўрмалаб келди
Чеченистон раҳбари “ВКонтакте”даги саҳифасига намоз ўқиётган вақтида унга қараб ўрмалаб келаётган улкан илон акс этган расмини жойлади. Сурат муаллифининг изоҳларисиз қўйилгани учун обуначилар тарафидан турли хил фикрлар қолдирилди.
Баъзилари бу суратни фотошоп дейишди. Бунга Рамзон Аҳмад ўғли йўқ деб жавоб берди. Деярли барча саҳифа аъзолари Қодировнинг “Мардлиги ва довюраклигига” таҳсинлар ўқиди – улкан илон ҳамласидан ҳам чўчимай ўз намозини бузгани йўқ, ана ҳақиқий мусулмон шундай бўлиши керак.
“Илон ер юзининг кўп жойини қамраб олган ҳамда бундан юз миллионлаб одамлар азият чекаётган ёвузлик тимсолидир. Бу Афғонистон, Сурия, Ироқ, Либия, Миср ва Африка мамлакатларидир”, деб ёзиб, “кимда-ким ўз халқи, фарзандлари ҳамда ер шарининг келажагига бефарқ бўлмаса бирлашиши, бир-бирига қўлларини чўзишлари керак”, деди.
“Мен сиёсатчиларни шахсий, корпоротив, турли миллий манфаатлардан устун бўлишга чақираман. Қўрқинч, қашшоқликда доим ушлаб тура олмаслигингизни тушунинг, бутун бир миллат ёки мамлакатларни абадий қул қилиб тура олмайсиз. Қачонки улар бирлашса, уларни ҳеч нарса тўхтатиб қола олмайди. Шунинг учун ҳам қолган имкониятдан фойдаланган ҳолда ер юзида тинчлик, хотиржамлик ҳамда гуллаб-яшнаши учун қўлингиздан келадиганини аяманг, деб ёзибди Қодиров.
Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади