Афғонистондаги зилзила таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилди
Бугун Тошкент вақти билан соат 14 дан 09 дақиқа ўтганда Ўзбекистон бўйлаб кучли зилзила сезилди.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кузатилган зилзиланинг ўзига хослиги шундан иборат бўлдики, у анча пайт (тахминан 2-3 дақиқа) давом этиб турди.
Дунё сейсмологик хизматлари маълумотларига қараганда зилзила маркаси Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғи этаклари, ва шу билан бирга Тожикистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудларида бўлган.
Эпимарказда зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,8 баллни ташкил қилди. Қурбонлар бўлганлиги хабар қилиняпти.
Ўзбекистонда талофотлар бўйича маълумотлар йўқ. Одамлар ваҳимага тушишгани йўқ.
Бу бундан олдинги 2008 йил август ва 2012 йил февралида юз берган зилзилага қараганда кучсизроқ бўлди. Ўшанда кишилар ўртасида анчайин қўрқув кузатилган эди.
Дунё ўзбеклари Матбуот хизмати
Ўзбекистонда кучли зилзила юз берди
-
2 соатлар аввал

Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида сезилган зилзила аҳоли орасида ваҳимага сабаб бўлди.
Душанба куни Тошкент вақти билан соат 14:10 атрофида юз берган зилзиланинг маркази Афғонистон шимолида бўлиб, унинг таъсири Марказий Осиё, Покистон ва Ҳиндистонда ҳам сезилган.
АҚШ Геологик сўровига кўра, шимолий Афғонистондаги зилзиланинг кучи 7,7 баллга тенг бўлиб, унинг маркази тоғли Ҳинди Қуш вилоятида бўлган.
Ўзбекистонда мазкур зилзила борасида ҳозирча маълумот тарқатилмади. Аммо, илк норасмий хабарларга кўра, Тошкентда зилзиланинг кучи 5 ва 6 балл орасида бўлган.
Ҳукуматга яқин узметроном сайти билдиришича, бир дақиқадан ошиқ давом этган «кучли ва давомий» зилзила пойтахтнинг кўп қаватли биноларида яшовчи ва ишловчи аҳолини саросимага солди.
Унга кўра, яқин орада ҳукумат бу каби ер қимирлашидан етказилган жиддий зарар борасида хабар беришни бошласа ажабмас.
Хабарда айтилишича, мазкур зилзилада зарбалар вертикал бўлган.
Ижтимоий тармоқларда фикр билдираётган ўзбекистонликлардан бири Термез шаҳрида ер жуда қаттиқ қимирлагани ва бу каби ер қимирлашини аввал ҳеч қачон сезмаганини ёзди.
Шунингдек, Фарғона ва Қўқонда яшовчилар «жуда қўрқинчли» зилзила юз берганини ёзишмоқда.
«Тўққизинчи қаватда эдим, тамом бўлиб қолдим», — деб ёзади бир киши.
Афғонистонда қаттиқ шикаст еган биноларнинг суратлари тарқалмоқда, аммо ҳозирча талафотлар ҳақида хабар йўқ.
Покистонда маҳаллий телеканаллар бинолардан одамлар эвакуация қилинаётганини намойиш қилишди.
Лаҳордаги Би-би-си ходими зилзила ортидан мобил телефон алоқаси узилиб қолганини хабар қилди.
ББС
Ўзбекистон
Жанубий Осиёда зилзила оқибатида ўлганлар сони 150дан ошди
Бугун Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан кундузги соат иккидан ўтганда кучли зилзила рўй берди. Зилзила эпимаркази Афғонистон шимоли-шарқидаги Журм шаҳарчасида зилзила кучи 7,5 баллни ташкил этди. Бутун минтақани титратган зилзилага оид тафсилотларни ушбу LIVE BLOG орқали ёритиб борамиз.
26.10.2015
Тошкентдан олинган маълумотга кўра, зилзила пайти ва зилзиладан сўнг 30 дақиқа ичида мобил телефонлар алоқасида узилишлар бўлган. Яқинларидан хабар олиш учун одамлар Twitter ва Facebook нинг овозли хизматидан фойдаланишган. Тошкентликларнинг айтишича, бу пайтда айримлар СМС орқали бир-бири билан хабарлашишган.
Афғонистон ҳукумати маълумотига кўра, бугунги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 нафардан ошди. 200дан зиёд одам жароҳатланган. Мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Тоҳар вилоятидаги мактаблардан бирида зилзила пайти ўқувчиларнинг кўчага қочиб чиқишга уриниши оқибатида юзага келган тиқилинчда 12 бола ҳалок бўлган. 42 ўқувчи шифохонага ётқизилган. Электр тармоқлари ва телефон алоқали ишдан чиққан.
Зилзиладан сўнг Сурхондарёдан келган хабар:
“Бугун Сурхондарё бўйича ер силкиниши бўлди. 3-30дан 4 гача давом этди. Жуда қаттиқ силкиниш бўлгани боис Ангор бозоридаги шифтлар нураган. Бундан жабр кўрганлар бўлганми, йўқми билмаймиз”
Жанубий Осиё мамлакатларидаги зилзила оқибатида 70дан зиёд одам ҳалок бўлди
- Жители столицы Таджикистана, Душанбе, реагируют на землетрясение
Зилзиладан сўнг Озодликка келган хабарлардан бири:
«Ҳозир бизда ер қимирлади, сезилар сезилмас 14:14 да, 40- 50 сониями қимирлаб тураверди. Шуям менда ваҳима уйғотди. Агар чет элда бўлаётган ер силкиниши (Аллоҳни ўзи асрасин) бизда бўлса нақд юрагим ёриларкан».
26 октябрь куни Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонда 7,5 балл, Тожикистонда 6 балл, Ўзбекистонда 5,5 балл кучланишдаги зилзила содир бўлди. Қуйида зилзила содир бўлган ҳудудлар харитаси.
Эпимаркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистондан ташқари қўшни Тожикистонда ҳам сезилди. Расмий маълумотга кўра, Тожикистонда зилзила 6 баллни ташкил қилган. Қуйида Душанбе шаҳри аҳолиси билан зилзила ҳақидаги суҳбатларни тинглайсиз:
Тошкентдан олинган хабарларга кўра, зилзила пайти унинг кучлилигидан қўрққан одамлар уйларини ташлаб кўчага югуриб чиқишган. Ҳатто идора ва ташкилотларда ҳам ишчиларнинг кўчага чиққани кузатилган.
Тошкент марказий сейсмик станциясининг маҳаллий матбуотга берган маълумотига кўра, зилзила соат 14:09да бошланган ва айрим ҳудудларда 1 дақиқадан кўпроқ вақт давом этган.
Ўзбекистон бўйича энг кучли зилзила Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида содир бўлган. Бу ерда зилзила кучи 5,5 магнитудани ташкил қилган.
Тошкент ва Самарқандда зилзила кучланиши 5 баллга етган. Фарғонада 4 балл, Андижон ва Наманганда 3 баллни ташкил қилган.
Тошкентлик Тошбекдан Озодликка соат 14:17ларда шундай хабар келди:
«Ҳозир Тошкентда тахминан5-10 минут давомида кучли ер силкиниши содир бўлди. Жуда сезиларли ва қўрқинчли. Ҳамма бир-бирига қўнғироқ қилмоқда», дея ёзди Тошбек.
Бугун Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан кундузги соат иккидан ўтганда кучли зилзила рўй берди.
Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида зилзила кучи, айниқса, сезилгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, зилзила эпимаркази Афғонистон шимоли-шарқидаги Журм шаҳарчасида бўлган. У ерда зилзила кучи 7,5 баллни ташкил этгани хабар қилинди. Ер силкиниши ҳатто Ҳиндистон ва Покистоннинг пойтахтларида ҳам сезилган.
Тошкентда маҳаллий вақт билан соат 14.10 атрофида кузатилган зилзила камида беш дақиқа давом этгани ҳақида хабарлар олинди.
Ўзбекистонда талафотлар бўлгани ҳақида хабарлар олингани йўқ, лекин Афғонистонда вайронагарчиликлар ҳақида хабар қилинмоқда.
Ўзбекистон сейсмик станцияси ҳозирча зилзила кучи ҳақида маълумот бергани йўқ, лекин тошкентликлар ер силкиниши 4-5 балл бўлганини тахмин қилмоқда.
ОЗОДЛИК