Нуқтаи назар: Ўзбекистон ва қари «Дирежёр» қиссаси
kun.uz сайтидан олинган расм
Бу таҳлилни амалга оширишга ҳаққим бор. Бу ҳаққим шу Ватанга фарзанд эканим важидандир. Шунинг учун кимлигим ва касбим ҳақимда қизиққанларга жавоб бу: шахс сифатида Ўзбекистон фарзандиман ва касбим шу Ватанга фарзандлик қилишдир.
Сўзларимга шубҳа билан қарашга ҳаққингиз бор, аммо бу мақолани ўқишдан олдин Аллоҳ учун, иймонингиз ҳаққи холис ва инсофли бўлишга ўзингизга ўзингиз ваъда беринг. Фикр билдиришга шайланар экансиз, одоб чегараларини бузманг ва ким бўлишингиздан қатъий назар шарафингизга муносиб ҳадда тура билинг, қардош.
Демак, гапни бошладик. Бандамиз, башарти, хатолар ва чалкаш нуқталарга йўл қўйсак, дўстлик нигоҳи билан боқиб, ислоҳ айлашга кўмаклашгайсиз. Шуни ёдда тутингки, Сизга асти ғанимлик қилмоқчи эмасман.
Бугун Ўзбекистонда одамлар психологияси ва буюк “дрижёр”
Бугун Ўзбекистон чин маънода қўрқув юртига айланган. Бутун мамлакат бир дрижёрнинг қўлига қараб чилдирма чалади, хор бўлиб қўшиқ куйлайди. Истасангиз, бу сўзни “хўр” ёки “хор” деб ўқинг, фарқи йўқ, биз бу ерда, асосийси, “жўр бўлиб” деган маънони назарда тутаётганимиз йўқ.
Ҳамма бир-биридан қўрқади. Гаплашаётган икки одамдан бир яримтаси “қулоқ” бўлишига шубҳа қилади. Қаерда бўлмасин “буюк композитор” – дрижёрнинг мақтовини айтишга шошилади. Адашиб оғзидан танқид жумлалари учиб чиқса, бу “гуноҳ”ни хаспўшлаш учун ул дрижёрни мадҳ этади. Зотан, у Ўзбекистонда худо мақомидаки, гўё унинг шахсига шак келтириш гуноҳи кабира каби.
Бутун Ўзбекистонда ул дрижёрдан ақлли одам йўқ. Худо ҳамма ақлни ўша чилдирмакашлар бошлиғига йиғиб берган.
Ундан қанчалик нафрат қилмасинлар, ичларига заҳар ютгандек ютадилар.
Аммо бошларини чайқаб биз қаерга кетяпмиз дейдилар ва минбарга чиқиб буюк келажак қуряпмиз дейди. Аммо бу гапига ўзи зиғирча ҳам ишонмайди. Чунки бу ваъда соҳиби – қўлини мушт қилиб осмонга силкиб гапираётган дрижёрнинг ғирт ёлғончи экани кундай равшан.
Хўш, ёлғончилигига исбот ахтарасизми? Сиз ўтган йили ясалган “Ўзбекистон мустақиллик остонасида” деган бир фильмни излаб кўринг. Кейин Youtube.com сайтига юрак ютиб киринг-да, “Каримов қўрқоқ, 1991” деган изловни беринг. Чиққан видеони томоша қилинг. Аммо атрофга ҳар лаҳза олазарак қараб туринг. Кўриб бўлиб, браузердан “история”ни ўчириб йўқ қилиб ташланг. Чунки у ерда халқдан яширилган улкан ҳақиқат бор. У ҳақиқатни билиб қолганнинг боши кетиши керак. Зотан, “Ўзбекистон мустақиллик остонасида” деган фильмнинг каззобона “ижодий иш” экани ошкор бўлса, бугун йигирмага кирган йигит ва қизлар ул дрижёрнинг юзига тупуришлари ва керак бўлса, алданганлари учун ғалаён қилишлари ҳеч гап эмас. Бу билан жондан қиммат тинчликка путур етказиб, халқ душманига айланадилар.
Бутун Республика аҳолиси ул дрижёрдан қўрқадилар. Унинг мушт қилиб тугилган бармоқларидан ҳайиқадилар. Бирваракайига ташланиб у ёлғончининг қўлини боғлашга ич-ичга ўрнашиб кетган даҳшат йўл бермайди. Билмайдиларки, дрижёрнинг бармоқлари мўрт, юмшоқ – синиб қолади.
У Ўзбекистон раҳбари, аммо ўзбек тилидаги жумлалари пойинтар-сойинтарки, ундан маъно тушунаётган халққа мукофот бериш лозим. Рус тилида эса ўрисларни уялтирадиган даражада сайрайди.
У гоҳида нима деяётганини ўзи тушунмайди. Кўплаб жумлалари алаҳлаган одамники каби чиқади. Аммо бу “фасоҳат”дан айб излаш мумкин эмас.
Унинг оиласи ҳақидаги гап сўзларнинг ўзи бир достон. Лекин мен бугун бу мавзуда гапиришни истамасдим.
Одамлар шундайки, у пастда бўлаётган гапларни билмайди деб ўйлайди. Барака топгур, ўз юртида бўлаётган ҳодисаларни билмаслиги учун кўр бўлиши керак, эшитмаслиги учун эса кар бўлиши, албатта, шарт. Худо кўр ва кар раҳбарни бергани учун қўрқув соҳибларига сабр тилайман ва дуо қилиб бу гунг дрижёрдан қутқаришини Худодан сўранглар дейман. Дрижёр гунг бўлса қийин – у машшоқлари нима чалаётганидан бехабар ликиллайверади.
У олимлар билан суҳбат қурмайди. Умуман, кимлар билан суҳбат қуриши номаълум. У олимлар билан суҳбатлашса, ошқовоқ калласи ошкор бўлишидан чўчиса керак – яна Худо билади. Аммо ҳар байрамда отарчиларни қучоқлаб ўпишдан ва лапанглаб рақс тушишдан эринмайди. Шовқин остида гўёки халқ билан қўл бериб сўрашади. Мусиқа суронида бу гунг нимани эшитмоқчи экани қизиқ…
Вилоятларга саёҳат қилиш унинг ҳоббиси. Тўртта тўтиқушлар даврасига ўтириб олиб, ёдлатилган гапларни мириқиб эшитади. Кейин қўлларини силтаб-силтаб гапиради. Кейин газетада қарилик доғи босган юзи, хира тортиб кулранг тус олган кўзлари фотошоп билан текисланиб босилади, ТВда кўрсатилади.
Мен кўпчилик номидан унга айтаман:
Муҳтарам Президент, қариб чол бўлиб қолдингиз. Соқолни қириб олиб юрган билан ёш кўриниш қийин. Фидел Кастро деган ҳамкасбингиз ҳам қариганда қўрқмай соқол қўйворган эди. Агар яна тахтда ўтириш ниятингиз бор экан, қачонгача осилиб қолган бағбағани қийнайсиз устара билан? Соқол қўйворинг-е, зўр ярашади.
Ҳа, сиз худди жар лабидаги одамга ўхшайсиз. Сал туртса, туби йўқ жарга қулайсиз. Ўласиз. Ўлимдан жуда ҳам қўрқсангиз керак, а? Агар ўлимдан қўрқмасангиз, жон талвасаси билан сизга қарши бўлган ҳаммани қатлиом қилармидингиз?
Сизга битта нажот йўли бор. Шуни айтаман. Аммо биламан, сиз буни қилмайсиз. Шундай бўлса-да, мусулмонмиз, сиз ҳам ўзингиз такрор-такрор айтганингиздек, мусулмонсиз, алҳамдулиллаҳ, демак, биродармиз. Биродар сифатида шу ҳақиқатни айтиб қўйиш қарзим: отахон, тахтни топширинг, ҳамма кучукларингизни ҳам ишдан бўшатинг-да, сиздан ҳам яхши бошқара оладиган, сиздан минг карра илмли ва сиздан минг карра оқил бир инсонга ҳукуматни топширинг. У тинчгина келиб савобли ишларини бошласин. Шундай қила биласизми?
Шунда ўлгунингизча уй қамоғида соғ-омон яшайсиз, иншааллоҳ. Ва сизга ҳеч ким заҳар бермайди, бунга балки кафолат беришлари мумкин. Шундай қилинг, ҳамма жиноятларни тан олинг. Тарих бу мардлигингизни унутмайди. Агар шундай қилсангиз, бутун дунё ларзага келади, ҳамма ҳайратга тушади ва муҳими, халқингиз учун етмиш етти йиллик умрингиз давомида қилган энг улкан яхшилигингиз шу бўлади, ишонверинг, отахон.
Дарвоқе, ўрнимга келиши лозим бўлган инсон ким дейсизми? Сиз уни танийсиз. Ҳозир асабингизни эҳтиёт қилиш учун айтмайман, мақола сўнггида, ваъда бераманки, исмини маълум қиламан.
Бўлди, сизга айтиладиган гап тугади. Энди режа бўйича давом этамиз.
Истасангиз, қилмишларингиз ҳақида тўлиқ билиш учун мақолани ўқишда давом этинг. Аммо новопасит ёки биопасит билан. Чунки бу сиз бошқараётган мамлакат ТВсида реклама қилинадиган дори: асабга қарши, балки юракка ҳам. Ахир, жиноятларингизни кўриш сизга оғир, аммо ишонтириб айтаманки, вақтида тавба қилмасангиз, охиратда бундан беш баттар бўлади.
Ўзбекистонда адабиёт, фан, санъат, кино ва ахлоқ
Адабиёт Ўзбекистонда ўлиб қолган. Чин маънода. Буни ҳамма билади. Шунинг учун қўғирчоқлар театри сифатида мавжуд бўлган ёзувчиларнинг уюшмаси адабиётда замонамиз қаҳрамони қани, танқид қани деб “жон куйдиради”. Булар замона қаҳрамони деганда дрижёрнинг образини адабиётга кўчириш ҳақида ўйламайди-да…
Яхши ёзувчи ва шоирлар ёзган асарларини тагига босиб ўтирибди, агар улар ёзганларини чиқаришса, бошлари “учади”. Уларни жуда яхши танийман, аммо айтмайман. Улар дрижёрнинг кетганини кўриш бахтига илҳақдирлар. Шу бахтдан маҳрум қилиб исмларини айта олмайман.
Демак, адабиёт чалажон. Бир тийинга қиммат “шоир”, “ёзувчилар” ишлаб чиқарган маҳсулотлар яхши кетяпти. Уларнинг асарини ўқиган кимки бор, фикрлаш борасида нуқсонга учрайди. Чунки уларнинг “битик”лари тургани битгани маънодан йироқ, енгил-елпи. Толстой, Достоевский, Қодирий, Чўлпон, ҳа, майли, уларни қўйинг, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Абдулла Орипов кабиларни ҳам ўқийдиганлар камчил ва тақчил.
Дрижёр ишонган кўзлари ёниб турган ёшлар учун Аҳад Қаюм классик.
Санъаткорларнинг Ўзбекистонда обрўси баланд. Улар одамларнинг ахлоқини бузиш учун жуда улкан хизмат қиляптилар. Улар шовқин солиб одамлар миясини карахт қилиб турганлари учун эъзозда. Ҳамма қўшиқларнинг, киноларни савияси паст дея нолийди. Аммо юқори савияли кино мумкин эмас! Қўшиқ ҳам! Ҳамма қўшиқ бахтиёр ҳаётни мадҳ этмоғи лозим, ҳамма кинолар декоратив қаср уйларни кўрсатиши, фақат маиший мавзуларга бағишланиши лозим. Чунки шунда одамлар фикрлашдан йироқ бўладилар. Товуққа ўхшаб юраверади. Мақсад шу.
Ахлоқ бузилган. Фоҳишаларнинг минг хили бемалол яйраб иш юритмоқда. Фоҳишалар ичида 14 ёшли қиз ва йигитчалардан тортиб кампирларгача бор. Аммо уларни тўхтатишга ҳамма ожиз.
Чунки одамлар ахлоқсизликка қарши курашиб бўлмайди деб ўйлайдилар. Ахлоқсизлик жараёнини тўхтатиб бўлмайди деб ўйлайдилар. Уларнинг бу ўйи эса ҳукмрон доиралар учун жуда қулай. Чунки ахлоқсиз оммани ўйнатиш жуда осон.
Фан чалажон бўлиб ерда ётибди. Бугунги ўзбек олимларининг ўн тўққизи дунё миқёсидаги илм янгиликларини билмайдилар. Чунки уларнинг фан билан шуғулланишга вақтлари кам: тирикчилик қилишлари керак, оладиган ойлик икки кунда тугайди.
Ўзбекистоннинг энг ақлли болалари ташқарида. Чунки улар бу юртдан билим ола билмасликларини билиб бўлишган. Шунинг учун Европада, АҚШда, Японияда ўқишни маъқул кўрадилар. Улар, албатта, ўқиб келадилар. Лекин иш йўқ. Дипломи ҳисобга кирмайди. Буни билганлар мусофирликда қолиб кета қоладилар. Ҳолбуки, Ватанга бўлган мухаббат уларда жуда кучли экани кўпчиликка аён.
Ёшларни яхши кўрган дрижёр улардан ўз куйига рақс тушадиган раққослар тайёрлашни истайди. Ниятига яраша шунақа раққосларнинг анчагинаси улғайиб қолди.
Кичик кашфиёт бўлиб қолса, уялмасдан жар солишади. Ҳолбуки, бу “кашфиёт”ни Европада боғча болалари ўйинчоқ қилиб ясашаётганига анча бўлган бўлади.
Ҳамма яшаш талвасаси билан банд. Бировни бировнинг ташвиши қизиқтирмайди.
Ўзбекистонда фан, санъат, адабиёт, ахлоқ, кино – ҳаммаси ўлиб боряпти. Жонсиз пластмассага айланяпти. Сабаби – дрижёрнинг сиёсати. Ундан қўрқиб биров реал ҳаёт ҳақида гап очолмайди.
Ўзбекистонда дин
Бу ҳақда кўп гапирилган. Имомлар диний эркинлик ҳақида оғиз кўпиртиради. Аммо бугунги сиёсат шундай: дин илм эгалари сифатида фақатгина имомларни қолдириш лозим. Қолганлар диндан бехабар, дин деганда қора байроқ ва экстремизмни тушуниши лозим. Имомлар эса уларга диннинг инсонийлигини ва ҳукуматнинг бағрикенглигини билдириш билан умр ўтказадилар. Диний илм ўрганиш жиноят. Бутун бошли 30 миллион одамга битта маъҳад, ўнга яқин мадраса етади. Қолган ҳаммаси диний билим олиш эҳтиёжисиз яшаётгандек…
Мен дин деганда исломни мисол қилдим, чунки дрижёр бошқа динлардан исломдан қўрққанчалик қўрқмайди. Эҳтимол, бунга ислом манбаларида дрижёрлик қилишдан – машшоқликдан, беҳуда куйлардан қайтарилгани сабаб бўлса керак…
Дин олимларининг саралари эзилган, яна бошқа саралари эса мусофирликда… Бутун халқ диний илмдан йироқ, мусиқани, Ғарбни, ахлоқсизликни, фаҳшни дин қилиб оляпти.
Ey Mo’min Mirzo nimalar deb valdirayabsan? «Muhamad Solih yaxshi shoir bo’lishi mumkin, ammo yaxshi siyosatchi emas»- deb. Men Ozbekistonda Muhammad Solihdan boshqa siyosatchini ( o’zbekistonda siyosatchichining o’zi yo’q) ko’rmayabman. Har kim ham o’ttiz yildan beri hozirgi hukumat (hukumat deyishga odamning tili bormaydi, Qaroqchilar to’dasimi, xalqni qul qilgan Karimov rejimi) bilan kurashayotgan bu — MUHAMMAD SOLIHDIR. O’z tarixini bilmaslik MANQURTLARga XOSDIR. NIMA MANQURTMISAN?
Muallif musulmonmiz dedi, lekin Islomdan umuman xabari yuq kishi ekan. Bu maqola boshqalar aytgani kabi buyurtma maqolaga kuproq yaqindir. Islom dinida Podshoga, Xalq Boshchisiga qarshi yurish yo`qdir. Xalq ustiga kelgan Podsho, yoki Prezident ga qarshi chiqqanni Alloh o`zi jazolaydi. Eng a`lo va ma`qul ish bu sabr va duodir. Musulmon kishi xammasiga sabr qiladi va Allohdan so`rab duo qiladi. Maqola umuman musulmon kishiga to`g`ri kelmaydi, maqolani yozgan kishi istig`for aytsin, noto`g`ri gaplar bo`lipti
Муаллиф фикрлари тўғри йўналишда ривожланаяпти. Шунинг ўзигина ҳам жуда катта йутуқ деб биламан. Ўзбекистонни оркестрга, Президентни Дирижёрга ўхшатиб тасаввурлар ўта соддалаштирилган бўлса ҳам уларнинг замирида, амалдаги сиёсий йўнатим замирида ётган нотўғри дунёқарашга муқобил дунёқараш ётгани сезилиб турибди. Лекин тасаввурлар тугалликдан йироқ кўринади. Олинган йўнатимдан чалғимасликни муаллифга тилаб қоламан.
Мақолани оддий ўқувчи ёзмаган анча мунчани тушунадиган одам ёзган. Балки биров «заказ» берган. Ислом Каримов ҳақидаги фикрлари, Ўзбекистондаги умумий аҳвол ҳақидаги фикрларига қўшилмай илож йўқ, чунки ҳаммаси тўғри гаплар. Фақат тахтингизни Муҳаммад Солиҳга беринг дейиши номаъқул гап. Чунки М. Солиҳ яхши шоир бўлиши мумккин аммо яхши сиёсатчи эмас. Бу мақола кеча бу саҳифада Россия ва Путин ҳақида ёзилган «Пошло» мақоласига жуда ўхшаш. Раҳмат!
Каримов деганингиз 25 йилдан бери нокоунуий равишда тахтда утирибди, у яна 25 йил утирсин дейсизми?
Кандай одамлар булар!
Мухаммад Солих у ёкда турсин, сиёсат билан шугулланмаган оддий бир колхоз раисини сайлганимизда хам у Каримовдан яхширок бошкарган буларди мамлакатни. Хеч булмаганда у хаммага зулм утказиб бутун сохаларни расво килмасди, иктисодни ерга ботирмасди, 7 миллион киши хорижга иш излаб кетмасди, ун мингларча муслумон турмаларда чиирмасди!