"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Нуқтаи назар: Ўзбекистон ва қари «Дирежёр» қиссаси

Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 10/24/2015 18:46-     11568 марта ўқилди

ислом пасон шу
kun.uz сайтидан олинган расм

 

Бу таҳлилни амалга оширишга ҳаққим бор. Бу ҳаққим шу Ватанга фарзанд эканим важидандир. Шунинг учун кимлигим ва касбим ҳақимда қизиққанларга жавоб бу: шахс сифатида Ўзбекистон фарзандиман ва касбим шу Ватанга фарзандлик қилишдир.
Сўзларимга шубҳа билан қарашга ҳаққингиз бор, аммо бу мақолани ўқишдан олдин Аллоҳ учун, иймонингиз ҳаққи холис ва инсофли бўлишга ўзингизга ўзингиз ваъда беринг. Фикр билдиришга шайланар экансиз, одоб чегараларини бузманг ва ким бўлишингиздан қатъий назар шарафингизга муносиб ҳадда тура билинг, қардош.
Демак, гапни бошладик. Бандамиз, башарти, хатолар ва чалкаш нуқталарга йўл қўйсак, дўстлик нигоҳи билан боқиб, ислоҳ айлашга кўмаклашгайсиз. Шуни ёдда тутингки, Сизга асти ғанимлик қилмоқчи эмасман.

 

Бугун Ўзбекистонда одамлар психологияси ва буюк “дрижёр”
Бугун Ўзбекистон чин маънода қўрқув юртига айланган. Бутун мамлакат бир дрижёрнинг қўлига қараб чилдирма чалади, хор бўлиб қўшиқ куйлайди. Истасангиз, бу сўзни “хўр” ёки “хор” деб ўқинг, фарқи йўқ, биз бу ерда, асосийси, “жўр бўлиб” деган маънони назарда тутаётганимиз йўқ.
Ҳамма бир-биридан қўрқади. Гаплашаётган икки одамдан бир яримтаси “қулоқ” бўлишига шубҳа қилади. Қаерда бўлмасин “буюк композитор” – дрижёрнинг мақтовини айтишга шошилади. Адашиб оғзидан танқид жумлалари учиб чиқса, бу “гуноҳ”ни хаспўшлаш учун ул дрижёрни мадҳ этади. Зотан, у Ўзбекистонда худо мақомидаки, гўё унинг шахсига шак келтириш гуноҳи кабира каби.
Бутун Ўзбекистонда ул дрижёрдан ақлли одам йўқ. Худо ҳамма ақлни ўша чилдирмакашлар бошлиғига йиғиб берган.
Ундан қанчалик нафрат қилмасинлар, ичларига заҳар ютгандек ютадилар.
Аммо бошларини чайқаб биз қаерга кетяпмиз дейдилар ва минбарга чиқиб буюк келажак қуряпмиз дейди. Аммо бу гапига ўзи зиғирча ҳам ишонмайди. Чунки бу ваъда соҳиби – қўлини мушт қилиб осмонга силкиб гапираётган дрижёрнинг ғирт ёлғончи экани кундай равшан.
Хўш, ёлғончилигига исбот ахтарасизми? Сиз ўтган йили ясалган “Ўзбекистон мустақиллик остонасида” деган бир фильмни излаб кўринг. Кейин Youtube.com сайтига юрак ютиб киринг-да, “Каримов қўрқоқ, 1991” деган изловни беринг. Чиққан видеони томоша қилинг. Аммо атрофга ҳар лаҳза олазарак қараб туринг. Кўриб бўлиб, браузердан “история”ни ўчириб йўқ қилиб ташланг. Чунки у ерда халқдан яширилган улкан ҳақиқат бор. У ҳақиқатни билиб қолганнинг боши кетиши керак. Зотан, “Ўзбекистон мустақиллик остонасида” деган фильмнинг каззобона “ижодий иш” экани ошкор бўлса, бугун йигирмага кирган йигит ва қизлар ул дрижёрнинг юзига тупуришлари ва керак бўлса, алданганлари учун ғалаён қилишлари ҳеч гап эмас. Бу билан жондан қиммат тинчликка путур етказиб, халқ душманига айланадилар.
Бутун Республика аҳолиси ул дрижёрдан қўрқадилар. Унинг мушт қилиб тугилган бармоқларидан ҳайиқадилар. Бирваракайига ташланиб у ёлғончининг қўлини боғлашга ич-ичга ўрнашиб кетган даҳшат йўл бермайди. Билмайдиларки, дрижёрнинг бармоқлари мўрт, юмшоқ – синиб қолади.
У Ўзбекистон раҳбари, аммо ўзбек тилидаги жумлалари пойинтар-сойинтарки, ундан маъно тушунаётган халққа мукофот бериш лозим. Рус тилида эса ўрисларни уялтирадиган даражада сайрайди.
У гоҳида нима деяётганини ўзи тушунмайди. Кўплаб жумлалари алаҳлаган одамники каби чиқади. Аммо бу “фасоҳат”дан айб излаш мумкин эмас.
Унинг оиласи ҳақидаги гап сўзларнинг ўзи бир достон. Лекин мен бугун бу мавзуда гапиришни истамасдим.
Одамлар шундайки, у пастда бўлаётган гапларни билмайди деб ўйлайди. Барака топгур, ўз юртида бўлаётган ҳодисаларни билмаслиги учун кўр бўлиши керак, эшитмаслиги учун эса кар бўлиши, албатта, шарт. Худо кўр ва кар раҳбарни бергани учун қўрқув соҳибларига сабр тилайман ва дуо қилиб бу гунг дрижёрдан қутқаришини Худодан сўранглар дейман. Дрижёр гунг бўлса қийин – у машшоқлари нима чалаётганидан бехабар ликиллайверади.
У олимлар билан суҳбат қурмайди. Умуман, кимлар билан суҳбат қуриши номаълум. У олимлар билан суҳбатлашса, ошқовоқ калласи ошкор бўлишидан чўчиса керак – яна Худо билади. Аммо ҳар байрамда отарчиларни қучоқлаб ўпишдан ва лапанглаб рақс тушишдан эринмайди. Шовқин остида гўёки халқ билан қўл бериб сўрашади. Мусиқа суронида бу гунг нимани эшитмоқчи экани қизиқ…
Вилоятларга саёҳат қилиш унинг ҳоббиси. Тўртта тўтиқушлар даврасига ўтириб олиб, ёдлатилган гапларни мириқиб эшитади. Кейин қўлларини силтаб-силтаб гапиради. Кейин газетада қарилик доғи босган юзи, хира тортиб кулранг тус олган кўзлари фотошоп билан текисланиб босилади, ТВда кўрсатилади.

 

Мен кўпчилик номидан унга айтаман:
Муҳтарам Президент, қариб чол бўлиб қолдингиз. Соқолни қириб олиб юрган билан ёш кўриниш қийин. Фидел Кастро деган ҳамкасбингиз ҳам қариганда қўрқмай соқол қўйворган эди. Агар яна тахтда ўтириш ниятингиз бор экан, қачонгача осилиб қолган бағбағани қийнайсиз устара билан? Соқол қўйворинг-е, зўр ярашади.
Ҳа, сиз худди жар лабидаги одамга ўхшайсиз. Сал туртса, туби йўқ жарга қулайсиз. Ўласиз. Ўлимдан жуда ҳам қўрқсангиз керак, а? Агар ўлимдан қўрқмасангиз, жон талвасаси билан сизга қарши бўлган ҳаммани қатлиом қилармидингиз?
Сизга битта нажот йўли бор. Шуни айтаман. Аммо биламан, сиз буни қилмайсиз. Шундай бўлса-да, мусулмонмиз, сиз ҳам ўзингиз такрор-такрор айтганингиздек, мусулмонсиз, алҳамдулиллаҳ, демак, биродармиз. Биродар сифатида шу ҳақиқатни айтиб қўйиш қарзим: отахон, тахтни топширинг, ҳамма кучукларингизни ҳам ишдан бўшатинг-да, сиздан ҳам яхши бошқара оладиган, сиздан минг карра илмли ва сиздан минг карра оқил бир инсонга ҳукуматни топширинг. У тинчгина келиб савобли ишларини бошласин. Шундай қила биласизми?
Шунда ўлгунингизча уй қамоғида соғ-омон яшайсиз, иншааллоҳ. Ва сизга ҳеч ким заҳар бермайди, бунга балки кафолат беришлари мумкин. Шундай қилинг, ҳамма жиноятларни тан олинг. Тарих бу мардлигингизни унутмайди. Агар шундай қилсангиз, бутун дунё ларзага келади, ҳамма ҳайратга тушади ва муҳими, халқингиз учун етмиш етти йиллик умрингиз давомида қилган энг улкан яхшилигингиз шу бўлади, ишонверинг, отахон.
Дарвоқе, ўрнимга келиши лозим бўлган инсон ким дейсизми? Сиз уни танийсиз. Ҳозир асабингизни эҳтиёт қилиш учун айтмайман, мақола сўнггида, ваъда бераманки, исмини маълум қиламан.
Бўлди, сизга айтиладиган гап тугади. Энди режа бўйича давом этамиз.
Истасангиз, қилмишларингиз ҳақида тўлиқ билиш учун мақолани ўқишда давом этинг. Аммо новопасит ёки биопасит билан. Чунки бу сиз бошқараётган мамлакат ТВсида реклама қилинадиган дори: асабга қарши, балки юракка ҳам. Ахир, жиноятларингизни кўриш сизга оғир, аммо ишонтириб айтаманки, вақтида тавба қилмасангиз, охиратда бундан беш баттар бўлади.

 

Ўзбекистонда адабиёт, фан, санъат, кино ва ахлоқ
Адабиёт Ўзбекистонда ўлиб қолган. Чин маънода. Буни ҳамма билади. Шунинг учун қўғирчоқлар театри сифатида мавжуд бўлган ёзувчиларнинг уюшмаси адабиётда замонамиз қаҳрамони қани, танқид қани деб “жон куйдиради”. Булар замона қаҳрамони деганда дрижёрнинг образини адабиётга кўчириш ҳақида ўйламайди-да…
Яхши ёзувчи ва шоирлар ёзган асарларини тагига босиб ўтирибди, агар улар ёзганларини чиқаришса, бошлари “учади”. Уларни жуда яхши танийман, аммо айтмайман. Улар дрижёрнинг кетганини кўриш бахтига илҳақдирлар. Шу бахтдан маҳрум қилиб исмларини айта олмайман.
Демак, адабиёт чалажон. Бир тийинга қиммат “шоир”, “ёзувчилар” ишлаб чиқарган маҳсулотлар яхши кетяпти. Уларнинг асарини ўқиган кимки бор, фикрлаш борасида нуқсонга учрайди. Чунки уларнинг “битик”лари тургани битгани маънодан йироқ, енгил-елпи. Толстой, Достоевский, Қодирий, Чўлпон, ҳа, майли, уларни қўйинг, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Абдулла Орипов кабиларни ҳам ўқийдиганлар камчил ва тақчил.
Дрижёр ишонган кўзлари ёниб турган ёшлар учун Аҳад Қаюм классик.
Санъаткорларнинг Ўзбекистонда обрўси баланд. Улар одамларнинг ахлоқини бузиш учун жуда улкан хизмат қиляптилар. Улар шовқин солиб одамлар миясини карахт қилиб турганлари учун эъзозда. Ҳамма қўшиқларнинг, киноларни савияси паст дея нолийди. Аммо юқори савияли кино мумкин эмас! Қўшиқ ҳам! Ҳамма қўшиқ бахтиёр ҳаётни мадҳ этмоғи лозим, ҳамма кинолар декоратив қаср уйларни кўрсатиши, фақат маиший мавзуларга бағишланиши лозим. Чунки шунда одамлар фикрлашдан йироқ бўладилар. Товуққа ўхшаб юраверади. Мақсад шу.
Ахлоқ бузилган. Фоҳишаларнинг минг хили бемалол яйраб иш юритмоқда. Фоҳишалар ичида 14 ёшли қиз ва йигитчалардан тортиб кампирларгача бор. Аммо уларни тўхтатишга ҳамма ожиз.
Чунки одамлар ахлоқсизликка қарши курашиб бўлмайди деб ўйлайдилар. Ахлоқсизлик жараёнини тўхтатиб бўлмайди деб ўйлайдилар. Уларнинг бу ўйи эса ҳукмрон доиралар учун жуда қулай. Чунки ахлоқсиз оммани ўйнатиш жуда осон.
Фан чалажон бўлиб ерда ётибди. Бугунги ўзбек олимларининг ўн тўққизи дунё миқёсидаги илм янгиликларини билмайдилар. Чунки уларнинг фан билан шуғулланишга вақтлари кам: тирикчилик қилишлари керак, оладиган ойлик икки кунда тугайди.
Ўзбекистоннинг энг ақлли болалари ташқарида. Чунки улар бу юртдан билим ола билмасликларини билиб бўлишган. Шунинг учун Европада, АҚШда, Японияда ўқишни маъқул кўрадилар. Улар, албатта, ўқиб келадилар. Лекин иш йўқ. Дипломи ҳисобга кирмайди. Буни билганлар мусофирликда қолиб кета қоладилар. Ҳолбуки, Ватанга бўлган мухаббат уларда жуда кучли экани кўпчиликка аён.
Ёшларни яхши кўрган дрижёр улардан ўз куйига рақс тушадиган раққослар тайёрлашни истайди. Ниятига яраша шунақа раққосларнинг анчагинаси улғайиб қолди.
Кичик кашфиёт бўлиб қолса, уялмасдан жар солишади. Ҳолбуки, бу “кашфиёт”ни Европада боғча болалари ўйинчоқ қилиб ясашаётганига анча бўлган бўлади.
Ҳамма яшаш талвасаси билан банд. Бировни бировнинг ташвиши қизиқтирмайди.
Ўзбекистонда фан, санъат, адабиёт, ахлоқ, кино – ҳаммаси ўлиб боряпти. Жонсиз пластмассага айланяпти. Сабаби – дрижёрнинг сиёсати. Ундан қўрқиб биров реал ҳаёт ҳақида гап очолмайди.

 

Ўзбекистонда дин
Бу ҳақда кўп гапирилган. Имомлар диний эркинлик ҳақида оғиз кўпиртиради. Аммо бугунги сиёсат шундай: дин илм эгалари сифатида фақатгина имомларни қолдириш лозим. Қолганлар диндан бехабар, дин деганда қора байроқ ва экстремизмни тушуниши лозим. Имомлар эса уларга диннинг инсонийлигини ва ҳукуматнинг бағрикенглигини билдириш билан умр ўтказадилар. Диний илм ўрганиш жиноят. Бутун бошли 30 миллион одамга битта маъҳад, ўнга яқин мадраса етади. Қолган ҳаммаси диний билим олиш эҳтиёжисиз яшаётгандек…
Мен дин деганда исломни мисол қилдим, чунки дрижёр бошқа динлардан исломдан қўрққанчалик қўрқмайди. Эҳтимол, бунга ислом манбаларида дрижёрлик қилишдан – машшоқликдан, беҳуда куйлардан қайтарилгани сабаб бўлса керак…
Дин олимларининг саралари эзилган, яна бошқа саралари эса мусофирликда… Бутун халқ диний илмдан йироқ, мусиқани, Ғарбни, ахлоқсизликни, фаҳшни дин қилиб оляпти.

 

Ўзбекистонда сиёсат, ижтимоий ҳаёт
Бу икки масалага юқоридаги гаплар жавоб бўлади.
Шунчаки…
Бу мақола жуда қисқа ёзилди. Зотан, донога ишорат кифоя. Ўзбекистондаги одамларнинг бир қисми ҳақиқатан ҳам маст қилиб қўйилган. Улар ўзларини зўр яшаётганлари ҳақида ўйлашади, бегона ҳар қандай фикрдан маховдан қочгандек қочади. Зора, буни адашиб ўқиб қолишсаю, ул-бул нарсаларни тушуниб қолса… Бир сесканиб кетишса! Қўрқувни четга суриб, сал дадилланса, ору ҳамияти уйғониб қолса! Зора!
Ҳа, ваъдаги биноан буюк “дрижёр” чолга айтадиган гапимиз: отахон, сизнинг ўрнингизга келадиган ва Ўзбекистонни қисқа муддатда оёққа туриши учун йўлбошчилик қиладиган ягона шахс, бутун туркий дунё тан олган, сиз бошқараётган мамлакатда минглаб, балки миллионлаб тарафдорлари жим ўтирган инсон – МУҲАММАД СОЛИҲдир. Сиз уни танийсиз ва сиз учун у киши ҳақида таъриф бериб ўтирмайман. Аммо бошқа одамларга бу инсон ҳақида чуқурроқ маълумот олишни маслаҳат бераман.
Абдуллоҳ НУСРАТ
“Дунё ўзбеклари”дан: Муаллифнинг Ўзбекистон Президенти ва унинг юритаётган сиёсати ҳақида айтган ушбу фикрлари унинг шахсий нуқтаи назари. Кимда ким агар бунга қўшилмаса, у ҳам ўз фикри билан ўртоқлашиши мумкин. “Дунё ўзбеклари” бундан кейин ҳам демократия ва сўз эркинлиги тамоилларига амал қилиб, турли туман фикр ва нуқта назарларни эълон қилиб боришда давом этаверади.
24 октябрь, 2015 йил

Ўхшаш мақолалар:

  1. Подорожали все авиабилеты
  2. “Янги Дунё” интернет журнали муҳаррири Юсуф Расул – меҳмонимиз!
  3. Юсуф Расул: Мусулмонлик ўғрилик деганими?
  4. “Дунё ўзбеклари” мустақил интернет нашрига мактуб…
  5. “БИР ДОНА” – “ЯК ДОНА” – “ЯГОНА” ХОСИЯТ РУСТАМОВА – ПЛАГИАТОР?
  6. Ёзувчи Ғаффор Ҳотамовга Дилором Исҳоқовадан “Дунё ўзбеклари” орқали” Очиқ хат”
  7. Намоз НОРМЎМИН: ШАЙТОН МАЛАЙЛАРИГА ЖАВОБИМ БУДИР
  8. Парижда юз берган қонли воқеаларга муносабат
  9. Фарғона вилояти бош имом хатибининг “Озодлик”ка берган интервьюси (тўлиқ қисми)
  10. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Бердиёр ЖУМАЕВ: МУНОЖОТ – ИЛТИЖО!
  11. Муҳаммаджон Обидов “Озодлик”дагиларга: Ниятингизга етолмайсиз…
  12. Ҳамроқул Асқар: – ХАЙРЛИ ИШЛАРИ УЧУН “ОЗОДЛИК”КА МИНГ РАҲМАТ!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

5 шарҳ

  1. Turon says:
    10/25/2015 at 13:02-

    Ey Mo’min Mirzo nimalar deb valdirayabsan? “Muhamad Solih yaxshi shoir bo’lishi mumkin, ammo yaxshi siyosatchi emas”- deb. Men Ozbekistonda Muhammad Solihdan boshqa siyosatchini ( o’zbekistonda siyosatchichining o’zi yo’q) ko’rmayabman. Har kim ham o’ttiz yildan beri hozirgi hukumat (hukumat deyishga odamning tili bormaydi, Qaroqchilar to’dasimi, xalqni qul qilgan Karimov rejimi) bilan kurashayotgan bu – MUHAMMAD SOLIHDIR. O’z tarixini bilmaslik MANQURTLARga XOSDIR. NIMA MANQURTMISAN?

    Reply
  2. A`lam says:
    10/25/2015 at 12:03-

    Muallif musulmonmiz dedi, lekin Islomdan umuman xabari yuq kishi ekan. Bu maqola boshqalar aytgani kabi buyurtma maqolaga kuproq yaqindir. Islom dinida Podshoga, Xalq Boshchisiga qarshi yurish yo`qdir. Xalq ustiga kelgan Podsho, yoki Prezident ga qarshi chiqqanni Alloh o`zi jazolaydi. Eng a`lo va ma`qul ish bu sabr va duodir. Musulmon kishi xammasiga sabr qiladi va Allohdan so`rab duo qiladi. Maqola umuman musulmon kishiga to`g`ri kelmaydi, maqolani yozgan kishi istig`for aytsin, noto`g`ri gaplar bo`lipti

    Reply
  3. AA says:
    10/25/2015 at 07:43-

    Муаллиф фикрлари тўғри йўналишда ривожланаяпти. Шунинг ўзигина ҳам жуда катта йутуқ деб биламан. Ўзбекистонни оркестрга, Президентни Дирижёрга ўхшатиб тасаввурлар ўта соддалаштирилган бўлса ҳам уларнинг замирида, амалдаги сиёсий йўнатим замирида ётган нотўғри дунёқарашга муқобил дунёқараш ётгани сезилиб турибди. Лекин тасаввурлар тугалликдан йироқ кўринади. Олинган йўнатимдан чалғимасликни муаллифга тилаб қоламан.

    Reply
  4. Мўмин Мирзо says:
    10/24/2015 at 22:59-

    Мақолани оддий ўқувчи ёзмаган анча мунчани тушунадиган одам ёзган. Балки биров “заказ” берган. Ислом Каримов ҳақидаги фикрлари, Ўзбекистондаги умумий аҳвол ҳақидаги фикрларига қўшилмай илож йўқ, чунки ҳаммаси тўғри гаплар. Фақат тахтингизни Муҳаммад Солиҳга беринг дейиши номаъқул гап. Чунки М. Солиҳ яхши шоир бўлиши мумккин аммо яхши сиёсатчи эмас. Бу мақола кеча бу саҳифада Россия ва Путин ҳақида ёзилган “Пошло” мақоласига жуда ўхшаш. Раҳмат!

    Reply
    • Mumin Mirzaga says:
      10/25/2015 at 14:09-

      Каримов деганингиз 25 йилдан бери нокоунуий равишда тахтда утирибди, у яна 25 йил утирсин дейсизми?
      Кандай одамлар булар!
      Мухаммад Солих у ёкда турсин, сиёсат билан шугулланмаган оддий бир колхоз раисини сайлганимизда хам у Каримовдан яхширок бошкарган буларди мамлакатни. Хеч булмаганда у хаммага зулм утказиб бутун сохаларни расво килмасди, иктисодни ерга ботирмасди, 7 миллион киши хорижга иш излаб кетмасди, ун мингларча муслумон турмаларда чиирмасди!

      Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94962 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33753 марта ўқилган
    • Исмат Хушев билан юзма юз Ассалом Онажон Ўзбекистоним!  - 30871 марта ўқилган
    • Навбат – Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга!  - 30864 марта ўқилган
    • Адиб Неъмат Арслоннинг 80 йиллиги муносабати билан  - 30778 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов порлоқ хотирасига…  - 30365 марта ўқилган
    • Захидов М. Мой развёрнутый ответ Махмуду Хамраеву по поводу Рашита Кодирова  - 30342 марта ўқилган
    • Т. ЮЛДАШЕВ: «Каримов понимает, что Гульнара не удержит власть»  - 30323 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Абдулла Орипов – Ўзбекистон Бош вазири бўлишга муносиб номзод!  - 30320 марта ўқилган
    • Саиджаҳон Зайнобитдинов: Андижон фожеасига 10 йил бўлди: 2005 – 2015 йиллар…  - 30318 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга  - 30313 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда интернет тезлиги бир йилда 61 фоизга ошди  - 30313 марта ўқилган
    • Анвар Намозов. Ги де Мопассан. Ижод ва савдойилик оралиғида  - 30306 марта ўқилган
    • Ҳалима Худойбердиева: Сабаб бўлдим бағрингизга қўнган доғларга…  - 30305 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 12. Кутилмаган учрашув  - 30301 марта ўқилган
    • Симпатичная словенка Меланья Трамп может стать первой леди США  - 30300 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон Қозоғистоннинг иқтисодий “мўъжиза”сидан ўрганиши керак!”  - 30299 марта ўқилган
    • Элёр Жўраев: Ҳеч кимни Сизчалик соғинмагандим…  - 30299 марта ўқилган
    • Рухсора Орипова: Бир шеърнинг ёзилиш тарихи…  - 30298 марта ўқилган
    • В России арестован бывший глава Интерпола в Узбекистане Юрий Савинков  - 30295 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Ўнинчи қисм  - 30295 марта ўқилган
    • иқтисодчи Юлий Юсупов: аслида ҳеч қандай «Ўзбек модели» мавжуд эмас  - 30294 марта ўқилган
    • Подходы Узбекистана по урегулированию ситуации в Афганистане  - 30294 марта ўқилган
    • Бугун футбол бор: «Пахтакор» – «Лаҳвия»  - 30293 марта ўқилган
    • Ислом Каримов: Ижодкорлар халқимизнинг илғор ва ҳур фикрли, виждонли ва диёнатли кишиларидир…  - 30293 марта ўқилган
    • Аҳмад ҳожи Хоразмий: Академик Сахаровнинг жасорати  - 30291 марта ўқилган
    • Нодира НАЗАР: БАҲОР ГУЛЛАРИДАН ИЗЛАМА МЕНИ  - 30290 марта ўқилган
    • Authors Around the World: What is it like to be an author in Uzbekistan?  - 30289 марта ўқилган
    • Five Countries Being Squeezed by Currency Pegs  - 30289 марта ўқилган
    • Коррадо АЛВАРО: ПОРТЛАШ (Карим Баҳриев таржимаси)  - 30288 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: ТАСАВВУФ ВА ПАНТЕИЗМ  - 30288 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Саккизинчи қисм  - 30288 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Парламент должен стать школой истинной демократии  - 30287 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўлмас Умарбеков. Чарос (ҳикоя)  - 30286 марта ўқилган
    • Ёқубжон Хўжамбердиев: “Жаҳон адабиёти”га…  - 30286 марта ўқилган
    • Что такое большое жюри в Америке и на что оно способно?  - 30284 марта ўқилган
    • Sodik Mamadjonov: Айём муборак – устоз Шерали Жўраев!  - 30283 марта ўқилган
    • Қўқон бозорчилари мелисаларни помидорбўрон қилишди  - 30281 марта ўқилган
    • Указы Президента Республики Узбекистан  - 30281 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин, Буқалар буқа деб ипини узса…  - 30281 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Охирги имкон мўъжизаси (Ҳикоя)  - 30278 марта ўқилган
    • Мирзиёев келиши олдидан Ангренда минглаб одам конвой остида ишлатилди  - 30276 марта ўқилган
    • Выдворяемый журналист “Новой газеты” попытался покончить с собой  - 30275 марта ўқилган
    • Порошенко лишил Саакашвили гражданства Украины  - 30272 марта ўқилган
    • Россиядаги ўзбеклар жамиятлари лидерлари орасида янги можаро бошланди  - 30272 марта ўқилган
    • Матназар: Фақат сен ғам чекма, фақат сен хуш қол, Навоий кўчаси, ўттизинчи уй.  - 30270 марта ўқилган
    • Юрагида юлбарс ётган шоира ижодидан янги ва баркамол намуналар…  - 30270 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: МХХнинг хизмат ваколати нималардан иборат?  - 30269 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…  - 30267 марта ўқилган
    • 10 ПРИЧИН ДЛЯ ПОЛУЧЕНИЯ ОБРАЗОВАНИЯ В ГЕРМАНИИ  - 30265 марта ўқилган
    • “Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди”  - 30264 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев тўйлардаги ортиқча дабдаба ва харажатни танқид қилди  - 30261 марта ўқилган
    • ББС: Мирзиёевнинг ўрнига ким Бош вазир бўлади?  - 30260 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига  - 30258 марта ўқилган
    • Переводчица Корана: «Нигде женщина не имеет столько прав, сколько в исламе»  - 30258 марта ўқилган
    • Эркин Аъзам: Абдулла Орипов дунёдан шоирлик яловини баланд кўтариб ўтди…  - 30254 марта ўқилган
    • 18 июль – машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун…  - 30252 марта ўқилган
    • OzodMikrofon: Собиқ капитан ишдан ноқонуний бўшатилганини иддао қилди  - 30245 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (1)  - 30245 марта ўқилган
    • АХЛОҚСИЗЛИК ҒАРБНИ ОХИР-ОҚИБАТ ИНҚИРОЗГА ОЛИБ КЕЛАДИ  - 30243 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар Иттифоқи Қурултойи анжуманидаги тўла нутқи…  - 30242 марта ўқилган
    • Нодира Бегим: Ёдинг боғларида кезарман танҳо…  - 30240 марта ўқилган
    • Путин Ўзбекистонга нега бормади?  - 30239 марта ўқилган
    • АДАБИЁТ ВОРИСЛАРИ Устоз Абдулла Орипов ҳикояси  - 30237 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Ислом Каримов хотирасига…  - 30234 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Кундуз – менинг такаббур дўстим, Оқшом – менинг ҳорғин дугонам  - 30234 марта ўқилган
    • “Буюк соҳибқироннинг қурултойига кетган” зот ҳақида мунгли ёднома…  - 30233 марта ўқилган
    • Демак болажонларимизга “Қорбобо ва Қорқиз” жуда хам керак экан!  - 30233 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Надо создать такую среду, чтобы люди могли творить  - 30231 марта ўқилган
    • Биз шундай куйдирги, биз шундай бир юк, Дунёнинг елкаси чарчаган биздан…  - 30226 марта ўқилган
    • Хуршид ДАВРОН: БИР ОРЗУМ БОР ЮРАГИМДА КЎЗЛАРИ ЎЙЧАН…  - 30224 марта ўқилган
    • Бош вазир Мирзиёев Сурхондарёга муваққат ҳоким тайинлади  - 30224 марта ўқилган
    • Ислом дини эҳромларидан: Ҳабибуллоҳ Ҳожи – Доно бола…  - 30224 марта ўқилган
    • Парк НАК «Узбекистан Хаво Йўллари» может пополниться личным «Боинг»ом бывшего вице-премьера Абдуллы Арипова  - 30222 марта ўқилган
    • “Ўтганлар ёди” туркумидан – Ўлмас Умарбеков: Чарос (Ҳикоя)  - 30220 марта ўқилган
    • Қурсия Эсонова: Дуторчи қизларни соғиндингизми?  - 30216 марта ўқилган
    • Сир севган адиблар – Ўткир Ҳошимов. Муҳаббат (ҳикоя)  - 30209 марта ўқилган
    • Амирқул КАРИМ: ГУЛНИ ГУЛГА ҚЎШ ФАЛАК  - 30209 марта ўқилган
    • Карлов ўлдирилган жойда ўзбек элчиси ҳам бўлган  - 30208 марта ўқилган
    • Профессор Абдуқодир Сатторовнинг қизиқарли тиббий китоблар тўплами  - 30204 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон 24” ўз ишини Мирзиёев туғилган кунда бошлади  - 30201 марта ўқилган
    • Выходец из таджикского кишлака. На малой родине Шавката Мирзияева  - 30200 марта ўқилган
    • Выборы в России: триумф, который встревожил Кремль  - 30200 марта ўқилган
    • Рўзиқул: Минг бор сизни эсладим, Ота, Номард дӯстлар санчганида ниш…  - 30199 марта ўқилган
    • Три фигуранта дела “банды ГТА” убиты при стрельбе в Мособлсуде  - 30198 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Ўзбекистон – бутун дунё ўзбекларнинг Ватанидир!  - 30197 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президентининг муборак юбилейи муносабати билан (2-мақола)  - 30191 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 30178 марта ўқилган
    • Казахский географ ссорится с соседями на почве Арала  - 30172 марта ўқилган
    • Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим: “ИБОДАТГА ТЕНГДИР КЎНГИЛ ПОКЛИГИ…”  - 30171 марта ўқилган
    • Қўқондаги Эркин иқтисодий ҳудуд ҳақида икки хил фикр: Тўғри – Нотўғри… Ким ҳақ?  - 30166 марта ўқилган
    • Евгений Березиков – космический человек (биографический очерк)  - 30161 марта ўқилган
    • С.И. Зинин: ПОЕЗДКА ЕСЕНИНА В ТУРКЕСТАН  - 30159 марта ўқилган
    • Убийство Бориса Немцова показывает, что Россия скатывается во тьму террора…  - 30158 марта ўқилган
    • Моҳигул Назаров: Дока рўмолнинг қуриши (Ҳикоя)  - 30156 марта ўқилган
    • Тўрақул Йўлдошевнинг: “Киндик қони томган ер” номли китоби ҳақида  - 30156 марта ўқилган
    • ‘Исломий Давлат’ минтақага қадам қўйди  - 30151 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Ўн иккинчи қисм  - 30151 марта ўқилган
    • “Тафсилот” тақдим этади – Хайрулла Ҳамидов: «Ўзгариш»  - 30147 марта ўқилган
    • Номаълум мухлиснинг Исмат Хушевга ёзган шахсий мактубидан…  - 30146 марта ўқилган
    • Память: Моя долгая жизнь – Антология UZ  - 30139 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: АБДУЛЛА ОРИПОВ ЎЗИ ОРЗУ ҚИЛГАН ИСТИҚЛОЛГА ЕТА ОЛДИМИ?  - 30139 марта ўқилган
    • Банкетные залы в Ташкенте: кому радость, кому назойливый шум  - 30134 марта ўқилган
    • “Исмат Хушев билан юзма юз”да ДХХ номидан олинган 500 минг доллар ҳақида  - 30133 марта ўқилган
    • Михаил Саакашвили: уроки войн с Путиным  - 30123 марта ўқилган
    • Чему может научить долголетие королевы Елизаветы II  - 30111 марта ўқилган
    • Гражданин Узбекистана сядет на 5 лет в тюрьму из-за отсутствия выездной визы  - 30104 марта ўқилган
    • “Мирзиëевни ҳокимиятга олиб келганлардан бири Ғафур Раҳимов бўлади”  - 30099 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Нуриддин Акромович Муҳиддинов! (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30092 марта ўқилган
    • Мирзо Кенжабек: Тақдирга муҳаббат (Алишер Навоий ижодида тақдир тушунчаси)  - 30091 марта ўқилган
    • ИГИЛ ПОВЕРГЛО ВЕСЬ МИР В ШОК СВОИМИ ПРАВИЛАМИ ОБРАЩЕНИЯ С РАБЫНЯМИ  - 30090 марта ўқилган
    • От КНДР и США до Азербайджана: как родственники идут во власть  - 30086 марта ўқилган
    • ‘Оммавий қотилликлар ҳуқуқ-тартибот органлари мустақил эмаслигининг белгиси’  - 30080 марта ўқилган
    • На кого Россия может обменять Надежду Савченко  - 30076 марта ўқилган
    • Леонид Терман: Памяти Мирзоалима Ибрагимова…  - 30074 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет – Ало Ходжаев: Язык живёт по своим законам  - 30068 марта ўқилган
    • Al-Monitor: Попытка переворота – искусный розыгрыш Эрдогана?  - 30067 марта ўқилган
    • Кем является призывающий бомбить Рогун узбекский ученый?  - 30065 марта ўқилган
    • Причиной крушения российского самолета в Египте был взрыв бомбы…  - 30063 марта ўқилган
    • Станислав Белковский: Зюльт – «Сноб» публикует отрывок…  - 30055 марта ўқилган
    • Умер Фазиль Искандер, “создатель метафизической Абхазии”  - 30045 марта ўқилган
    • В Узбекистане заблокировали сообщения о массовых выступлениях  - 30045 марта ўқилган
    • Редчайшие цветные фотографии Российской Империи…  - 30045 марта ўқилган
    • Ёзувчи Жаҳонгир Холмирзаев оламдан ўтди. (1974 – 2016 йил…)  - 30044 марта ўқилган
    • “Хуршид Даврон” тадқиқ қилади: ҚАНДАЙ КИТОБ ЎҚИЯПСИЗ?  - 30043 марта ўқилган
    • Эркин Воҳид: Юртнинг эгаси сен, зинҳор унутма! Сен ўзинг давлатсан, азиз Ватандош!  - 30043 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафоти муносабати билан…  - 30042 марта ўқилган
    • Коррупция в Политбюро: Дело «красного узбека»  - 30035 марта ўқилган
    • В интернете выложено видео с места операции по ликвидации генерала Назарзода  - 30028 марта ўқилган
    • Трамп призвал Россию найти пропавшую переписку Клинтон  - 30025 марта ўқилган
    • ИСМАТ АКА, НИГМАТ ТЎЛҚИНОВИЧНИ ЎРГАНИНГ… (2)  - 30019 марта ўқилган
    • Хосият Рустамова: Бу кеча эрини туш кўрди аёл, Эри ухлаб ётар ёнида…  - 30015 марта ўқилган
    • Алексей Волосевич: Расстрелянный Андижан…  - 30001 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқардан Зулайҳо Бойхоновага байрам табриги  - 29990 марта ўқилган
    • Письмо редактору “Дунё узбеклари” из Оша  - 29988 марта ўқилган
    • Маҳбуба Зокирова: “Опамни қамашди, мен қочишга мажбур бўлдим”  - 29970 марта ўқилган
    • ТАРБИЯСИЗ ТАРБИЯЧИЛАР (Ёхуд Қарши муҳандислик институтидаги ҳангомалар)  - 29968 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев ижодидан: Мени асир олди сочларинг, Кўзларинг ўлимга ҳукм айлади…  - 29955 марта ўқилган
    • Муҳриддин Холиқов (Ўғлининг никоҳ тўйи -1) “Ўтганлар ёди” туркумидан…  - 29951 марта ўқилган
    • Кровь в пустыне. История самой страшной авиакатастрофы времён СССР  - 29912 марта ўқилган
    • Именно так должно выглядеть идеальное женское тело…  - 29899 марта ўқилган
    • «Ахмадбой»нинг тўйи ҳақидаги миш-миш ва хақиқат… (Мавзуга қайтиб)  - 29879 марта ўқилган
    • Андижон вилоят, Андижан туман, Хирабек маҳалласида Наврўзи олам учрашувлари  - 29864 марта ўқилган
    • Анвар Шукуров: Айбсизлик презумпциясини қўллаш рейтинги  - 29862 марта ўқилган
    • “Майданак”ни қурган қурувчи Президентга телеграмма ёзди  - 29716 марта ўқилган
    • Connect with CBC News Online: Justin Trudeau’s Canada Day message  - 29684 марта ўқилган
    • Гулсевар Замон: Ғурбатдаги ғариблар ё ‘Московобод’даги ‘резина кватира’да (Видео)  - 29650 марта ўқилган
    • Лондонда анжуман: Ўзбек маданиятида дутор ва аёл ижрочилар ўрни  - 29648 марта ўқилган
    • Дикторнинг ўлими ҳақида маълумот сиздирганлар телевиденияда текширилмоқда  - 29615 марта ўқилган
    • Андижонда НАВРЎЗ тантаналари (Канадага етиб келган фотолавҳалар)  - 29579 марта ўқилган
    • “Озодлик” радиоси: Рамзан Қодиров – Кремлнинг асл башараси  - 29576 марта ўқилган
    • Эхо Москвы: Каримов – не Мао, или Про «культурную революцию» по-узбекски  - 29539 марта ўқилган
    • Фарғонада 5 кишини чавақлаб, ёқиб юборганлар қўлга олинди  - 29531 марта ўқилган
    • МАВЛОН ШУКУРЗОДА: АМЕРИКАЛИК БИРИНЧИ ЎЗБEК МИЛЛИОНEРИ  - 29512 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Александр Литвиненко: Ўзбек файли  - 29362 марта ўқилган
    • Бугун таниқли болалар шоири Қамбар Ота (Ўтаев) 75 ёшида вафот этди…  - 29358 марта ўқилган
    • Занимательные кадры из мира животных: отважная белка атакует змею  - 29296 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар шахси матбуотга сиздирилди  - 29226 марта ўқилган
    • В мире удивительного: Топ 10 самых красивых мест мира  - 29152 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 29123 марта ўқилган
    • Kanadaga immigratsiya qilishning yangi imkonlari (Ikkinchi maqola)  - 29072 марта ўқилган
    • Мажбурий обуна ёхуд томорқаси пайҳон бўлган журналистлар нега жим?  - 29065 марта ўқилган
    • “Панама ҳужжатлари” маълумотлар базасида 100дан ошиқ ўзбекистонлик бор  - 29059 марта ўқилган
    • Каримов истеъфосини талаб қилган депутат Шуҳрат Нусратов озодликка чиқди  - 29049 марта ўқилган
    • Британиядаги истиҳборот ва хавфсизлик хизматлари GCHQ, MI5 and MI6  - 28959 марта ўқилган
    • Тошкент шаҳри ҳокими Адҳамбек Фозилбеков вафот этганига уч йил бўлди…  - 28924 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди  - 28899 марта ўқилган
    • Шокир САЪДУЛЛАЕВ: ВЛАСТЬ КАК ИНСТРУМЕНТ ДЛЯ ОБОГАЩЕНИЯ  - 28878 марта ўқилган
    • Ўзбекистонни осмон остидаги зиндонга қиёслашлари бежиз эмас экан  - 28877 марта ўқилган
    • Маҳмуд Номозовнинг янги альбоми март ойида тақдим этилади  - 28873 марта ўқилган
    • Amerika Ovozi taqdim etadi: AQSh siyosiy tizimi va partiyalari haqida nima bilasiz?  - 28855 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 28839 марта ўқилган
    • Олимпия ўйинлари чемпиони Хасанбой Дўстматов уйида – Булоқбошидаги ҳаяжонлар  - 28830 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Фотогалерея: красота небес  - 28767 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Сотқин элдан чиқмас лашкар, Бари қўрқувга сафарбар…  - 28728 марта ўқилган
    • Сирғали бозорини милиция босди: Аҳмадбойга тегишли машиналар чиқарилмаяпти  - 28701 марта ўқилган
    • Қадрдон хонандаси эшигидан йиғлаб қайтган шоира билан сухбат  - 28691 марта ўқилган
    • В Узбекистане разоблачены покровители вербовщиков ИГИЛ (Сотрудники милиции)  - 28681 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда мисли кўрилмаган текширувлар ўтказилмоқда  - 28648 марта ўқилган
    • О перезахоронении Шарафа Рашидова, «хлопковом деле» и Исламе Каримове  - 28626 марта ўқилган
    • 25 март – таниқли шоир Саъдулла Ҳакимни 65 ёши билан чин дилдан қутлаймиз!  - 28596 марта ўқилган
    • Кўмак маркази” нинг ўзбек мухолифатига мурожаати  - 28594 марта ўқилган
    • Ўзбекистондан пиёда қочган насроний Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳудудига етиб олди  - 28592 марта ўқилган
    • Муҳаммад Юсуф: Уйимизни соғиндим она, Боғимизда беҳи пишгандур…  - 28577 марта ўқилган
    • ЎШЛИК ДАРВИШБЕК ПОЛВОН РАҲМОНОВ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯЛАР  - 28571 марта ўқилган
    • CANADA.BY > Программы профессиональной иммиграции в Канаду  - 28564 марта ўқилган
    • Ҳазратқул Худойбердининг “Форум_Ўзбекистон” нашри “Дунё ўзбеклари” меҳмони  - 28537 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Красота Ташкентского метро  - 28488 марта ўқилган
    • Министр отреагировал на наше Открытое письмо!  - 28462 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Ўткир Султонов покизалик тимсоли эди…  - 28439 марта ўқилган
    • Ажойиб ва бетакрор инсон Абдуманноп Пўлат вафот этганига беш йил бўлди… (1)  - 28407 марта ўқилган
    • Бахадыр Ф. Мусаев: «КТО БЫЛ МОЙ ОТЕЦ?» Незабвенной памяти Раъно.  - 28395 марта ўқилган
    • Аннали Ньювитц (Annalee Newitz): Как быстрее всего выучить иностранный язык?  - 28390 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков ёди: “Қизимга мактублар” номли васиятнома…  - 28369 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Ўзбекистонга ҳур ва жасур муҳаррирлар керак!  - 28366 марта ўқилган
    • 12 редакций за пять лет Разгоны, блокировки, увольнения главредов…  - 28351 марта ўқилган
    • Ивонна Гилберт – английская художница и иллюстратор…  - 28296 марта ўқилган
    • OzodNazar: Милиционер квартираси, нася пул ва бокира пардаси тўғрисида  - 28290 марта ўқилган
    • Руководителям Республики Узбекистан от писателя и адвоката Исфандияра  - 28233 марта ўқилган
    • Рифат ГУМЕРОВ: САГА О СТАРИКЕ И ЕГО СОБАКЕ…  - 28204 марта ўқилган
    • «ЯНГИ БОЙ»ЛАР ИЛИ КТО КОПАЕТ ПОД ФЕРМЕРА АХМАДА?  - 28193 марта ўқилган
    • Чинозлик тадбиркор «Ахмадбой»нинг тўйи “Дунё ўзбеклари” муҳокамасида (2)  - 28178 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати  - 28155 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти – Ҳалима АҲМАД: БАДИАЛАР  - 28141 марта ўқилган
    • Профессор Яшар Ҳожисолиҳ ўғли: Шарқий Оқденгизда – Сурия ва Ироқнинг келажаги  - 28127 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шароф Рашидовнинг илк бор нишонланган туғилган куни…  - 28083 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 2-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 28037 марта ўқилган
    • Дилдорбек ҳожи РАҲМОНОВ: Сталин ҳимоячиси Сталин  - 28032 марта ўқилган
    • Красота норвежских фьордов в работах британского фотографа  - 27997 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 27990 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Бельгийские суперкоровы!  - 27970 марта ўқилган
    • Президент маъмуриятига қарашли резиденцияда “гуруҳли фоҳишабозлик”  - 27970 марта ўқилган
    • Muhammad Ali remembered by those who knew him best  - 27953 марта ўқилган
    • 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (5-мақола)  - 27943 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Муҳаммад Солиҳ ҳақида…  - 27919 марта ўқилган
    • “Президент кортежи ўтаётганда Мудофаа вазирлиги дарвозаси очилади…”  - 27889 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг матбуотда эълон қилинмаган мақоласи…  - 27881 марта ўқилган
    • Исмат Хушев таниқли журналист Шароф Убайдуллаев хонадонида  - 27881 марта ўқилган
    • Жалолободда туркиялик “куёв” никоҳ пайти ҳибсга олинди  - 27878 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қаҳрамон аёл Маҳбуба Зокировага қасида  - 27865 марта ўқилган
    • Аъзам Ўктам раҳматли дунёнинг кетига шапатлаб ўтди…  - 27844 марта ўқилган
    • УЗБЕКСКАЯ МОДЕЛЬ РАЗВИТИЯ: МИРАЖ ИЛИ ЛОЖЬ…  - 27827 марта ўқилган
    • Хуси ГАИнинг тўй ҳаракати ҳодисаси ёхуд “сеҳрли таёқча”си бор бойвачча  - 27817 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НОТРИВИАЛ МУНОСАБАТ… (Исмат Хушев асарларини ўқиб)  - 27807 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Ўктам Эшонқуловнинг порлоқ хотирасини ёд этиб  - 27801 марта ўқилган
    • “ВУЗ ГОРОДОК”ДАГИ СТУДЕНТЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАН ЭДИ?  - 27800 марта ўқилган
    • В Ташкенте вновь заработал перестроенный Алайский рынок (фото)  - 27776 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон тўртинчи баҳори (Тўйхат ўрнида)  - 27760 марта ўқилган
    • Представитель Госдепа США оправдывается за «инцидент в Ташкенте»  - 27729 марта ўқилган
    • Убить Обаму: Дело бруклинских узбеков – ”игилистов”…  - 27712 марта ўқилган
    • ЕХҲТ ўз ходимлари Украина шарқидаги айирмачилар тўйида қатнашганидан афсусда  - 27663 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” газетасида Абдулла Орипов ва Исмат Хушев мушоираси…  - 27656 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган