"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Деря АШИРОВ: ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ ЮРТДОШИ ТЕЖЕНДА

Маданият ва Санъат, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Сафар таассуротлари... | 10/10/2015 06:06-     10455 марта ўқилди

Яссавий ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ ЮРТДОШИ ТЕЖЕНДА
    ёхуд Сайрамдан Сайрамга сафар қилган сайёҳ ҳикояти
Ахал вилояти ҳокимлигининг нашри бўлган “Ахал ҳаёти” газетасининг Тежен шаҳридаги мухбирлар пунктига ташриф буюрган меҳмон ҳол – аҳвол сўрашиб бўлганимиздан кейин, ўзини таништирди.
У киши бир Сайрамдан чиқиб, яна бир Сайрамга саёҳатчи сифатида бораётганлиги ҳамда йўли Тежен шаҳри устидан тушганлигини сўзлади.
Гурунгимизнинг бошида Махтумқули Фироғий шеърларидан бир парча айтиб бердим:
Қилди унга Ҳақ раҳмат,
Берди нур ҳамда қудрат,
Хирқали Хожа Аҳмад –
Сайрамдадир – Сайрамда.
 
– Оқилларимизнинг доно ҳикматларига шак – шубҳа йўқ, – дея эътироф этган меҳмон, энди ўзини анча эркин тутганича, мулоқотни давом эттирди.
– Ўзим Яссавий юртиданман, олис сафарга чиқишим олдидан, ислом динимизнинг улуғ арконларидан бири, жуда кўплаб муридларнинг (муридлар – ислом арбобларига ихлос қўйган шогирдлар) раҳнамоси Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳамда бошқа табаррук авлиёларнинг қабрларини бир неча марта зиёрат қилиб, уларнинг руҳларига бағишлаб, дуолар ўқигач, йироқ йўлга тушдим…
Меҳмонимиз гурунгининг мавзусини тарихнинг чуқур қатламларидан бошлагани учун, у киши билан биргаликда, биз ҳам, кечмишга саёҳат айламоқчи бўлдик.
Туркман халқи Хожа Аҳмад Яссавийни ислом динининг Марказий Осиёдаги улкан намояндаси, ниҳоятда кўплаб ихлосмандларининг табаррук пири сифатида яхши билади. Туркманларнинг: “Мадинада – Муҳаммад, Туркистонда – Хожа Аҳмад” – дея, эътироф этишларининг ўзиёқ, ислом равнақига бутун умрини бахшида этган ушбу буюк авлиё учун юксак эъзоз – эҳтиромдир.
Оқил ҳамда доно туркман оқсоқолларининг (ёшуллиларининг) ўз эътиқоддошлари билан гурунгларда ўқилган Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларидан айримлари ёдимда қолган:
Белим боғлаб, беш ёшимда тоат қилдим,
Нафл намоз, рўза тутиб, одат қилдим,
Зикрин этиб, кундан кунга роҳат кўрдим,
Шул сабабдан олтмиш учда кирдим ерга.
 
Етти ёшда Арслон бобом излаб топди,
Хурмо бериб, парда билан сирим ёпди,
Биҳамдиллаҳ, кўрдим дея, юзим ўпди.
Шул сабабдан олтмиш учда кирдим ерга.
 
Оқил эсанг, эранларга хизмат қилғил,
Амр-у маъруф қилганларга шафқат қилғил,
Наҳйи мункар қилганларга лаънат қилғил,
Шул сабабдан олтмиш учда кирдим ерга.
Махтумқули бобомиз:
Ё, иқлим эгаси – Аҳмад Яссавий,
Менинг соҳибжамолимни кўрдингми?
 
– дея, у кишини Муҳаммад Пайғамбардан сўнг, Ҳақ расулининг энг номдор кишиси ҳисоблайди.
Туркманлар орасида Хожа Аҳмад Яссавий тўғрисида бир қанча ривоятлар мавжуд. Арслонбоб номли ўз даврининг илмли – билимли инсони Маккага ҳажга боради. Ўша жойда диннинг буюк уламоларидан бири Арслонбобга бир дона хурмо беради-да, шундай дейди:
– Сиз таълим бераётган толибларнинг орасида Оллоҳнинг иродаси билан дунёга келган ўғил бола бор. У карами кенг Оллоҳнинг энг яқини – Муҳаммад Пайғамбарга энг садоқатли инсон бўлиб етишгай. Ўша боланинг ислом равнақи учун бутун умрини бағишлаб, динимизнинг ғояларини ёйувчи улуғ инсон бўлиб етишиши, унинг кейинги иқболи сизга боғлиқ. Шу ўғлонни излаб топиб, мана шу хурмони унинг ўзига топширинг, – дея таъкидлайди.
Арслонбоб Исфижобга (ҳозирги Сайрам ўша вақтларда ана шундай номланган – Д. А.) қайтганидан сўнг, ўз шогирдларига шундай вазифа беради:
– Эртага сабоққа келаётганингизда ҳар қайсингиз биттадан товуқни сўйиб келтиринг. Аммо унинг жонини Худо кўрмайдиган жойда олинглар!
Шунда, Хожа Аҳмаддан бошқа барча толиблар ўзлари сўйган товуқларни олиб келишади ва улардан биттаси товуқни Худо кўрмасин учун – пана жойда, иккинчиси тунда, учинчиси тонг саҳарда, бошқалариям турли вақтларда ва турфа шароитларда бўғизлаганликларини айтишади. Биргина Хожа Аҳмад товуқни тирик ҳолида келтиради ва устозига:
– Тақсир, бутун оламда Яратганнинг назари тушмайдиган биронтаям жой йўқ экан. Шунинг учун…
Арслонбоб унинг сўзларини охиригача тингламасдан турибоқ, шогирдини хурсанд ҳолда қучоқлабди ва пешонасидан ўпибди. Ушбу хусусда Хожа Аҳмад Яссавийнинг шундай ҳикматлари бор:
Ҳақ Расулин элчиси, боблар боби Арслонбоб,
Толибларнинг йўлчиси, боблар боби Арслонбоб.
 
Пайғамбарнинг эмини, ҳақ бандалар комили,
Хуш сақлади дамини, боблар боби Арслон боб.
 
Тарихий маълумотларга мувофиқ, Сайрам – туркий халқларнинг маданияти гуллаб – яшнаган замин бўлган ҳамда илм –  фаннинг ҳам марказларидан бири ҳисоблангандир. Айни ўлка билим ҳамда дин соҳаларида юксак мавқеларга – мартабаларга кўтарилган инсонларнинг ватани ҳамдир. Ўз даврларининг ижтимоий – маънавий тараққиётларига мислсиз ҳисса қўшган улуғ алломалар-у буюк уламоларнинг зиёратгоҳ қадамжолари, муқаддас мақбаралари айни заминда макон топган. Туркийлар пирининг падари бузруквори Иброҳим ота, волидаи муҳтарамаси Қорасоч она (Ойша биби) ҳамда устозлари Арслонбоб ва Оқ ота ва бошқалар ушбу тупроқдан мангу қўним топганлар.
Буюк ипак йўлининг йўналиши Сайрам ўлкасининг шаҳар – қишлоқлари орқали ўтган. Фазлуллоҳ Рашидиддиннинг “Ўғузнома” (Ашхобод – 1990 йил) китобидаям “Сайрам қири”, “Сайрам юрти” номлари келтирилади. Сайрам ўрнидаги қадим шаҳарнинг дастлабки номи Оқ шаҳар, дея аталган. Замонлар кечиб, унинг номи Исфижоб, кейинчалик Сарём, сўнгра эса – Сайрам, дея номланган. Ўша ерларнинг одамлари азал – азалдан қуйидаги сатрларни авлодларидан авлодларига ўтказган ҳолда айтиб келадилар:
Сайрамда бор сонсиз,
Туркистонда туман боб.
Боблар боби Арслон боб,
Шаҳри Сарём – Исфижоб.
 
Саёҳатчи меҳмонимизга туркман олими, тиббиёт фанлари номзоди Анна Эвезовнинг Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларини “Мадинада – Муҳаммад, Туркистонда – Саид Аҳмад” сарлавҳаси остида араб алифбосидан кирилл ёзувига айлантириб, китоб қилиб чиқарганини айтдим  ҳамда ўша китобни унга кўрсатдим. У киши асар билан қизиқиб танишди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганининг дастлабки йилларидаёқ, биринчилар қаторида, Тежен шаҳрида масжид очилди. Ёшуллилар маслаҳатлашиб, мазкур масжидни Хожа Аҳмад Яссавий номи билан атадилар. Унда ислом дини асослари бўйича иқтидорли ёшларга таълим – тарбия берилмоқда. Мазкур даргоҳда таҳсил олиб, уни битирган ёшларнинг бир нечаси ўз юртимизнинг турли таълим масканларида, шунингдек, қатор мусулмон мамлакатларининг диний даргоҳларида ўқимоқдалар.
Ўзбек классик адабиётининг вакили, шоир Юсуф Сарёмий ҳам мазкур юртнинг муносиб фарзанди сифатида унинг камолотига беқиёс ҳисса қўшди. Сайрам диёри, эндиликда, Жанубий Қозоғистон (илгариги Чимкент области) вилояти ҳудудидадир. Унинг тўғрисида: “Сайрам – Оллоҳнинг назари тушган юрт” – дея таъриф – тавсиф берадилар. Ҳозир ҳам бу заминда инсон қалбини покизаламоқ, бошқаларга яхшилик кўрсатмоқ борасида бошқаларга намуна бўлаётган ажойиб кишилар яшайдилар. Улар табаррук бобокалонларининг хайрли ишларини муносиб давом эттирмоқдалар ҳамда фаолиятларини шундай хайрли ҳамда савоб амалларга бағишламоқдалар.
…Тарих воқеаларидан, сабоқларидан гурунг бераётган азиз меҳмонимиз Анварбек Пардабеков ҳам шундайлар сафидаги инсон. У Сайрам туманининг Сайрам қишлоғида туғилган, ярим аср умрини шу ерда яшаган киши. Рус тили ва адабиёти бўйича олий маълумотли филолог, 50 ёшининг ярмидан кўпроғини педагогика соҳасига бағишлаган. Сайрам қишлоғидаги ўрта мактабда директор ўринбосари бўлиб ишлайди. Унинг беш нафар фарзанди бор, умр йўлдоши Тошхон опа ҳам ўқитувчилик касбининг соҳибаси. Анварбек Пардабеков шеър санъати билан ҳам изчил шуғулланади, Анвар Сайрамий тахаллуси билан ижод қилади. Ушбу шоирнинг шеърий тўпламлари нашрдан чиқиши арафасида. Ўзи “Сайрам садоси” туман газетасининг жамоатчи мухбири.
Мазкур табаррук диёрда яшаб ўтган аждодларидан мерос қолган маънавиятни – маданиятни янада равнақ топтириш мақсадида, оламни кезиш – дунёни таниш истагида Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳатга чиқиш Анварбек аканинг азалий орзуси эди. Оллоҳ таоло ҳам у киши сингари ана шундай шижоатли – ғайратли инсонларга мададкор бўлса, не ажаб. “Аждодида бўлса, авлодигаям ўтади” – деганларидек, жаҳонгашталик иштиёқи Анварбек Пардабековнинг болалигидан – ёшлигидан унга ҳамроҳ. У мазкур эзгу ниятини кўнгилдагидек амалга ошириш учун узоқ йиллар тайёргарлик кўрди.
Хожа Аҳмад Яссавий замони бўлса экан-ки, елкасига хирқа (дарвешлар кийими)ни ташлаганича, “Ё Оллоҳ!” дея, йўлга равона бўлса. У даврлар ҳам бир давр бўлган эди-ю ҳозирги замон эса, бутунлай бошқача замон. Ҳовлисида чопқир тулпордек “Жигули” машинаси турибди, қолаверса, “Урал” аравачали мотоцикли ҳам ўз эгасининг хизматига шай. Уларнинг қайси бирининг рулига ўтирсаям узоқ манзилларга элтишга ҳозир-у нозир. Хўш, қайси уловда унутилмас саёҳатга чиқмоқ даркор. Уни йироқ – йироқлар, олис – олислар чорламоқда эди. Ўйлай – ўйлай, охири, сафар қилиш учун “Урал” мотоциклини танлади.
…1483 йилда туғилиб, 1530 йилда оламдан ўтган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг улкан намояндаси, жаҳонга машҳур фотиҳлардан бири, буюк саркарда ва улуғ подшоҳ эди. У ўзининг бутун қисқа ҳаёти мобайнида маълум ва машҳур даҳо Алишер Навоийдан руҳий мадад, намуна ва ибрат олган ҳолда яшаган.
Бобурнинг бизнинг кунларимизгача етиб келган “Воқеанома”, “Тузуки Бобурий”, “Воқеоти Бобурий” асарлари жамланиб, “Бобурнома” номи билан ўзбек ва рус тилларида ўн минглаб нусхаларда босилиб чиққан, шунингдек, кўпгина қардош ва хорижий тилларга таржима этилган ҳолда қайта – қайта нашр қилинган.
Атоқли ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган “Юлдузли тунлар” (“Йылдызлы гижелер”) романи ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ёзувчи мазкур асари учун Ўзбекистон Республикасининг Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди. Айни роман дунё халқларининг қатор тилларига таржима қилинди. Таржимон ва ёзувчи Шодурди Чориев уни туркманчага ўгириб, “Йылдызлы гижелер” сарлавҳаси остида чоп эттирди.
Манбаларда ёзилишича ва мазкур романда битилишича, Бобур Фарғона водийсидаги Сулаймон тоғи устида ажойиб бир масжид қурдирган. Мазкур ёдгорлик ўзининг гўзал нақшинкорлиги билан кўпчиликнинг ҳайратда қолдирган. Унинг ичига кириб, атрофга қарасангиз, бутун шаҳар худди кафтдагидек кўриниб туради. Ўша ёқларга бориб, шаҳарни узоқ вақт томоша қилган одамдан: “Сиз Бобур масжидидан шаҳарга қарадингизми?” – дея сўрар эканлар. Агар меҳмон “Йўқ!” жавобини айтса, “Унда, сиз шаҳарни кўрмапсиз” – дея айтар эканлар.
Сулаймон тоғига чиқиб, Бобур масжидида бўлишни орзулаган Анварбек ака саёҳати давомида ушбу ниятини амалга оширмоққа аҳд қилди. “Урал” мотоцикли билан боражак манзиллари, юражак йўлларининг режасини тузди, харитасини чизди. 1989 йилги Сайрам – Тошкент – Фарғона – Андижон – Ўш – Сайрам йўналиши бўйича 3400 километр масофани ташкил этувчи саёҳат муваффақиятли ниҳоясига етди. Шундай қилиб, олис сафарларга йўл очилди. Орадан кўп ўтмай, Сайрам – Навоий – Газли – Бухоро – Сайрам йўналишидаги саёҳатини уюштирган Анварбек Пардабеков доимий улови “Урал” аравачали мотоциклида бу гал аввалгисидан 200 километр ортиқроқ масофани босиб ўтди. Натижада, жаҳонгаштанинг ушбу йироқ сафарлари қатор ташкилотлар ҳамда корхоналар ва жамоатчиликнинг эътиборларини ўзига жалб эта бошлади.
Унинг учинчи саёҳати “Сайрам садоси” газетаси ҳамда Ўзбекистон ёшларининг “Ёш ленинчи” газетаси таҳририятлари ташкилотчилиги ва ҳомийлиги остида уюштирилди. “Сайрам садоси” газетасининг муҳаррири Юсуфжон Сайдалиевнинг қўллаб – қувватлаши билан 1990 йил 20 июнь куни эрталаб соат 9 да Анварбек Пардабеков ўзининг доимий ҳамроҳи ва улови “Урал” мотоцикли билан йўлга чиқди ва бир кеча – кундуз тўхтамасдан юриб, 1200 километр масофа босганича, Хива шаҳрига етиб келди. У бу ерда Хива шаҳрининг 2500 йиллик тарихий тўйи, Хоразм ёшлар ташкилотининг 70 йиллик юбилейи ҳамда “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасининг Хивадаги кунларида иштирок этди. Саёҳатчининг қисқа муддатдаги кенг қамровли сафари  кўпчилик томонидан жасорат сифатида баҳоланди. Дарҳақиқат, ўшанда қисқа вақт оралиғида у 4850 километр йўл юришга улгурганди.
“Сайрам садоси” газетасининг 60 йиллигига бағишлаб уюштирилган саёҳат эса, янада кўп кунлик ҳамда олис масофалик бўлди. Энди жасур жаҳонгашта Сайрам – Чимкент – Самара – Пенза – Рязань – Москва – Новгород – Санкт – Петербург йўналишини қамраб олди. Йироқ – йироқларга қилинган айни саёҳатнинг узунлиги 8200 километрни ташкил этди ва “Урал” мотоциклига бир тонна бензин сарфланди. Сафар бошланганидан сўнг, 24 кун ўтиб, Анварбек жаҳонгашта ўзи саёҳатини бошлаган газета таҳририяти биноси ёнига келиб тўхтади.
Узоқ масофали бир неча сафарларни кетма – кет уюштирган ушбу сайёҳ Ўзбекистон ҳамда Қозоғистондаги оммавий ахборот воситаларининг эътиборларини ўзига жалб этди. Уларда мана шу шиддатли ва шижоатли жаҳонгаштанинг бошидан кечирган саргузаштлари ва қийинчиликлари тўғрисидаги мақолалар ёритилди, халқ ўртасида Анварбек сайёҳ ҳақидаги ҳикоялар оғизларга тушди.
Маълум-ки, бундай сафарлар жараёнида машаққатлар ниҳоятда кўп учрайди: қорли – изғиринли совуқ кунлар, кутилмаган тасодифлар, ҳодисалар, сурункали азоб – уқубатлар, ҳар хил табиатли, хулқ – атворли одамлар билан дучлашишлар, кимсасиз маконлардаги якка – ёлғиз қолишлар каби азиятларнинг адоғи кўринмайди. Шундай ўта мураккаб вазиятлардаям олдига қўйилган улкан мақсадга етиш учун интилган Анварбек Пардабеков тинмай йўлида давом этаверди. У бундай машаққатлар юз беришини илгаридан билган, ўзини шундай қийинчиликларга ҳар тарафлама тайёрлаган эди. Шунинг учун ҳам, жасур жаҳонгашта кайфияти ҳамда руҳиятини ҳеч қандай қийинчиликлар-у машаққатлар ҳамда азоблар-у уқубатлар тушира олмади. Уни йироқ – йироқлардаги жозибадор манзиллар, ажойиб – ғаройиб масканлар тинимсиз ўзига чорларди.
 …Бир пайтлари Чингизхоннинг даҳшатли босқини даврида унинг қўшини йўли Сайрам устидан тушган экан. Унга Сайрам кенгликларида қисқа муддатли бўлса-да, қақшатғич зарба берилади. Енгилмас ҳисобланувчи қўшинининг бундай мағлубиятидан ғазабга тўлган чингизийлар бунинг учун халқдан қонли ўч оладилар. Сайрамликлар устига юборилган босқинчилар уларнинг уй – жойларига ўт қўйиб, аёллари, болалари, кексаларини қирғин қилиб, анчасини асирликка олиб, ўзлари билан олиб кетадилар, мол – мулкларини талон – торож қиладилар.
Дунёнинг жуғрофий харитасига назар ташласангиз, Қозоғистоннинг шарқий қисми Хитой билан чегарадошлигини кўришингиз мумкин. Қадимги Чин – Мочин, яъни ҳозирги Хитойнинг эндиги Синьцзян – Уйғур автоном райони ҳудудида ҳозир ҳам ўша даврларда мажбуран олиб келинган сайрамликларнинг авлодлари яшаб қолишган ва ўзларининг Сайрам қишлоғини-да барпо этишган. Улар маҳаллий аҳоли билан аралашиб, аллақачон, шу ерлик бўлиб кетишган. Собиқ Иттифоқ даврида мазкур давлатнинг мустаҳкам чегаралари  уларнинг ватандошлари билан алоқа қилишларига, муносабат ўрнатишларига тўсиқ қўйиб келди.
Айтишлари-ча, Қозоғистондаги бу Сайрамдан Хитойдаги у Сайрамга борувчилар бўлса, нариги томондаги оқсоқоллар уларни учта савол берган ҳолда синовдан ўтказар эканлар. Ким-ки, мана шу саволларга аниқ ва тўғри жавоб қайтарса, ундай кишини: “Ота – боболаримиз юртидан келган азиз меҳмон!” – дея ҳурмат – иззатини жойига қўйишаркан…
Жаҳонгашта Анварбек Сайрамий илгариги юришларидан анча тажриба тўплаб, навбатдаги – бешинчи саёҳатини Қозоғистоннинг асл Сайрамидан Хитойнинг кейин вужудга келган Сайрами сари бошлади. Унинг ушбу узоқ муддатли ва йироқ масофали ҳамда кенг қамровли сафари мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан бир нечаси орқали ўтиб, Болтиқбўйи давлатларини айланиб, Россиянинг Сибирь ҳамда Узоқ Шарқ минтақаларини кезгач, тағин изига қайтиб, Қозоғистоннинг шарқий чегарисидан Хитойдаги Сайрамгача боришни ўз ичига қамраб олгандир.
У ўзининг “Халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш” шиори остидаги мана шу ниятини ўша пайтдаги ДОСААФнинг область комитетига, “Сайрам садоси” район, “Жанубий Қозоғистон”, “Онгтустик Қазақстан” ҳамда “Южный Казахстан” вилоят газеталари таҳририятларига билдирганида кўпчилик масъуллар, эндиликда анча танилиб қолган саёҳатчининг фикрини маъқулладилар ҳамда қўллаб – қувватладилар. Имкониятларини кўриб чиққанлари ҳолда, моддий тарафдан кўмак кўрсатажакларини изҳор айладилар.
Анварбек Пардабеков, шундай кейин, фурсатни ва имкониятни қўлдан бермасдан, узоқ йўлга отланди, унга ҳар доимгидек ўзининг қадрдон “Урал” отлиқ “темир тулпори” ҳамдам ва ҳамроҳ эди. У Ўзбекистоннинг воҳалари-ю чўлларидан ўтиб, Қирғизистоннинг Тянь – Шань, Тожикистоннинг Помир тоғларидаги баланд – пастли, хавф – хатарли йўлларида кезиб, Туркманистоннинг Қорақум саҳросини кесиб ўтиб, бизнинг Теженимизга ташриф буюрди. Машҳур сайёҳ шаҳримизга қадам қўйган куни қишнинг биринчи қори ҳам ёғди. Таниқли жаҳонгаштани Шодлик кўчасининг 2 – уйида яшовчи Хидир Аннамамедов оиласи аъзолари зъзоз – эҳтиром билан кутиб олдилар. Теженимизга келган пайтида унинг ўз уйидан чиққанига уч ой-у ўн кун кечган экан. У танобини тортган минглаб километрлик масофада қанчадан – қанча қийинчиликларни ва машаққатларни мардонавор енггани аниқ.
– Менинг керакли барча зарур нарсаларим ўзим билан бирга. Сафарим жараёнида турли халқлар вакиллари билан учрашиб, уларнинг урф – одатлари ҳамда маданиятларини ўрганаяпман. Худо хоҳласа, соғ – саломат Ватанимга қайтганимдан сўнг, нашрдан чиқаришни мақсад қилиб қўйган китобим учун материаллар йиғаяпман, айни боисдан, кўрган – кечирганларим ва эшитган – билганларимни қоғозга тушириб бораяпман, – дейди Анварбек Пардабеков.
У ўзининг сўзида давом этиб, яна шундай деди: “Кундалигимда Туркманистон ҳамда қардош ҳамда қондош туркман халқи билан боғлиқ таассуротлар анча кўп. Бу ерлик дўстларимизга катта раҳмат-ки, мени ҳамма жойда ҳурмат – иззатимни жойига қўйган ҳолда кутиб олишди, азиз меҳмон сифатида сийлашди – ардоқлашди. Сафарим давомида йўлим тушган элларда – юртларда бўлганимда қардош – қондош туркман халқининг мана шундай ҳимматлари, олижанобликлари тўғрисида сўзлаб бераман, бўлғуси асарларимда миннатдор бўлиб эслайман. Раҳмат, сизларга!”
Биз хайр – хўшлашишдан олдин, жаҳонгашта Сайрамийдан ўз она юртига қачон қайтишни мўлжаллаётгани билан қизиқдик.
– Оллоҳим йўл берса, келгуси йилнинг 1 сентябрь куни муқаддас авлиёлар макони, жонажон Сайрамимга кириб бораман. Ушбу табаррук заминда мени яқинларим, элдошларим, ўқувчиларим кутиб турибдилар. Сизлар ҳам хуш қолинг, бизни сийлаганларни Оллоҳимнинг ўзи сийласин, – деди Анварбек жаҳонгашта олис манзиллар сари отланар экан.
                                                                           Деря АШИРОВ,
                                                                                   журналист.
                           1994 йил, декабрь.
 
Туркманчадан Бердиёр ЖУМАЕВ таржимаси.

***

Анча чатоқ расм

 

Суратда: журналист Деря Аширов, сайёҳ Анварбек Пардабеков – Сайрамий (ўртада) ҳамда Теженга ташриф буюрганида Анвар акани кутиб олиб, меҳмон қилган Хидир Аннамамедов.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Тожикистонда яшовчи истеъдодли ўзбек шоири ижодидан намуналар
  2. Аҳли Расул Муҳаммад: ИШҚ ОҲАНГЛАРИ…
  3. Танишинг – Соҳиба Ҳайитбоева: Умр йўли узун, манзили олис…
  4. Исломжон Ёқубов: Гўзал Бегимнинг “Мажнунсоат” шеърий тўпламини ўқиб
  5. Юсуф Расул: Менинг қалбимдаги ватан
  6. АБДУЛҲОШИМ АБДУРАҲМОНОВ: ТАҚДИР ҲУКМИ (ҚИССА)
  7. Odil Ikrom. Uzlat. She’rlar kitobi.
  8. АҲИЛЛИК САМАРАСИ ЁХУД ШЕЪРИЯТ МАХФИЛИ – 2
  9. Бердиёр ЖУМАЕВ: АНВАР САЙРАМИЙ — ЯГОНА!
  10. Мурод КАРИМ – ШАРҚ АФСОНАСИ: АҲМАД ЗОҲИР
  11. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Саидқул Назарзода ижодидан намуналар!
  12. Анвар Сайрамий: Саёҳат синоатлари – Ёз кунларидаги аёз
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94843 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33361 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33272 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33238 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32912 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31752 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31708 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31504 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31494 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31444 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31440 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31440 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31436 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31434 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31430 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31426 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31423 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31421 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31420 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31419 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31419 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31416 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31415 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31414 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31413 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31409 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31408 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31405 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31404 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31404 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31403 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31403 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31402 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31401 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31397 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31397 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31396 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31395 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31391 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31391 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31386 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31386 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31385 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31384 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31383 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31383 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31383 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31381 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31380 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31377 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31376 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31375 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31374 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31374 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31373 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31372 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31371 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31371 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31370 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31370 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31370 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31369 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31369 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31368 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31365 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31365 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31364 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31363 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31362 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31361 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31360 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31358 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31357 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31356 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31354 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31353 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31352 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31350 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31350 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31348 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31344 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31344 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31343 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31342 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31340 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31333 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31333 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31329 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31326 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31323 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31322 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31322 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31320 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31319 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31318 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31318 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31315 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31314 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31311 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31311 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31310 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31308 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31307 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31306 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31304 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31304 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31302 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31301 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31299 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31299 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31298 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31296 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31295 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31293 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31293 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31293 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31292 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31286 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31284 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31283 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31283 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31282 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31282 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31280 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31280 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31277 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31274 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31273 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31273 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31272 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31270 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31269 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31269 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31268 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31268 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31267 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31264 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31264 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31263 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31262 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31262 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31261 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31261 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31261 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31260 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31256 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31255 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31255 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31255 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31254 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31254 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31251 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31251 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31250 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31248 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31248 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31248 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31247 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31246 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31246 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31245 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31245 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31245 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31244 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31244 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31243 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31242 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31242 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31241 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31240 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31235 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31229 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31228 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31227 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31226 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31223 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31221 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31219 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31218 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31217 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31215 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31214 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31213 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31212 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31211 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31210 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31209 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31208 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31206 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31205 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31205 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31205 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31202 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31201 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31201 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31199 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31196 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31195 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31194 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31194 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31194 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31193 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31193 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31190 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31189 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31188 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31188 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31187 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31187 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31186 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31186 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31184 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31181 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31181 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31181 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31180 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31179 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31178 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31175 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31173 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31171 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31160 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31158 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31158 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31155 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31154 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31153 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31148 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31146 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31144 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31141 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31137 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган