Дилмурод ЖУМАБОЕВ: ИСМАТ ХУШЕВ КАБИ “МАДДОҲ” БЎЛОЛСАМ ЭДИ!
ИСМАТ ХУШЕВ КАБИ “МАДДОҲ” БЎЛОЛСАМ ЭДИ!
(Т.Ёқубовнинг бемаза ва аламзада мақоласини ўқиб)
Қойил-э, фалсафани ўйлаб топган Арасту ва Афлотун кабиларга! Ўктам Худоёров уларнинг панжасига панжа уриб, маддоҳлик ва тилёғламачиликка таъриф берибдилар, ажойиб таъриф! Энг асосийси, бу таърифдан Толиб Ёқубовнинг илҳомлангани, ва уни янада фалсафийроқ талқин қилгани.
Лекин, ҳасад ва ғараз, кўролмаслик ва бировнинг шуҳратидан уйқусини йўқотиш каби иллатлар инсоннинг фитратига сингимасдан ҳам ўз ёвуз ишини қилиши мумкинлиги ҳақида бироз фикр юритишга Ёқубов жанобларига ё вақт етмабди, ё бўлмаса сабрлари.
Келинг, бу борада бироз мушоҳада юритайлик.
«Ҳасад» сўзи луғатда «арчиш» ва «шилиш» маъноларини билдиради. Чунки, ҳасад қалбни арчади ва шилади. Уламолар, ҳасад бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир, дейдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасад эгаси мендан эмас», яъни, ҳасадчи менинг умматим эмас, деганлар. Ўзини билган одам учун бундай ҳолга тушишдан ҳам ортиқроқ бадбахтлик йўқдир. Бу ҳасаднинг динимизда талқини. Фалсафада ҳам бу борада турли фикрлар мавжуд.
Ҳаттоки, Ницше айтадики, “социализм фалсафаси, яъни иқтидоридан, жамиятга қўшган ҳиссасидан қатъий назар, барча тенг бўлиши керак деган таълимот замирида ҳам ҳасад ётади”. Кант эса ҳасадни бошқасининг бахтли ҳаётини бузиш истаги сифатида таърифлайди. Энди, қайтайлик, “Маддоҳ” номли материалга.
Исмат Хушев — Толиб Ёқубов кабилар “маддоҳ” деб атагани билан, маддоҳликка ўтиб қолмайди, бу аниқ. Ит ҳурар, карвон ўтар деб бежиз айтилмаган. Исмат Хушевнинг ким эканлигини таърифлаш менга эмас, у кишини таниганлар Хушевнинг дунёқарашини, ҳаётга муносабатини, ўзлигини жуда яхши билишади. Мен бошқа нуқтадан бу масалага ёндашишни ҳоҳлардим.
Маддоҳлик сўзи мадҳ этмоқ феълидан келиб чиқади. Яъни, инсон ўзи севган, ҳурмат қилган, эътиборига лойиқ объектни мадҳ этади. Фалсафий жиҳатдан, ҳар нарсанинг қаршилиги бор эканлигини эътиборга олсак, демакки, ўз ўзидан бу инсон севгисига нолойиқ, у жирканган, унга ёқмаган воқеъликлар ҳам атрофда борлигини кўрамиз. Хулоса эса оддий: бу инсоннинг ўз позицияси бор, қандайлигидан, бизга ёқиш ёки ёқмаслигидан қатъий назар, ҳурмат қилиниши лозим бўлган фуқаролик, инсонлик позицияси.
Инсон ўз ишонган фикрини, ўз нуқтаи назарини, ўзининг қадриятларини улуғлашидан ҳам улуғроқ туйғу бормикан бу дунёда? Нега бу Толиб Ёқубов ва у каби юртдан қочган бир тўда аламзада беватанлар томонидан амалга оширилаётган бўҳтончилик, ҳасадгўйлик, бировнинг устига лой ағдариш, ғаламислик, туз еган тузлуғига тупуриш, ғаразгўйлик, тубанлик каби ёмон амалларга “сўз эркинлиги” деган номни ниқоб қилинади-ю, Исмат Хушев каби фикрида қатъиятли инсонларнинг айтганлари маддоҳлик сўзининг салбий маъносида талқин бўлиши керак?!
Исмат Хушев Ислом Каримов яратган системани улуғлайдиган ягона инсон эмас, деб, Толиб Ёқубов тўғри айтибди. Тўғрини тўғри деб қабул қилиш керак. Ўттиз миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолисининг деярли барчаси, жумладан мен ҳам, бу масалада Хушев билан ҳамфикрдир десам рост бўлади.
Юртбошимиз чизган йўлнинг нақадар тўғри ва пухта ўйланган экани бугунги Ўзбекистондаги ривожланишнинг юксак натижаларида, ва қолаверса, давлатимизнинг қудратга тўлаётганини англаб етиб, саросима ичида Ўзбекистонга қарши турли фитналар уюштиришга уринаётган ташқи кучларнинг ҳаракатларида аниқ кўринмоқда.
Деярли барча аҳоли деганимнинг сабаби, юқорида сифат бериб ўтганим бир гуруҳ лўттивоз бу сафда эмаслиги аниқ. Сабаби, ҳасад ва ғараз фалсафаси бор нарса, эришолмаган хаёллари буларни ҳақиқатни тан олмасликка ундайди. Эртакдаги тулки бўйи етмаганини пуф сассиқ дегандай, булар ҳам ўз бўйларини ошадиган хаёлларидан нари кетолмай, борлиқни ёмонлашдан нарига ўтиша олмайди.
Исмат Хушев билан университетнинг журфагида бирга ўқиган наманганлик бир ҳамкасбим у кишини биргина ибора билан таърифлаб берганди: “Исмат – ҳақиқий ўғил бола — эркак! Оқни оқ, қорани қора деган, деяпти ва бундай кейин ҳам дейди!” Менимча, бу ерда бошқа изоҳга ҳожат ҳам бўлмаса керак.
Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтишни ҳохлардим.
Сўнгги йилларда юртимизга бўҳтон ёғдираётган, Ўзбекистонни обрўсизлантиришга уринаётганларнинг кўпи ўзларига “инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” деб ном олганлари эътиборни тортмоқда. Инсоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун, менинг фикри ожизимча, ҳимоячининг ўзи аввало ИНСОН бўлиши керак!
Ўз киндик қони тўкилган заминни, Ватанини, яъни онасини булғашга уринганлар инсон деб аталишга лойиқмикан?!
Яна бир хусус, негадир бундайларнинг башараларига қарасангиз, бирортасининг на кулганини кўрасиз, на ҳаётдан мамнунлик намуналарини. Барчаси, мисли танлаб олингандай, норизо, ғам-ғусса ичидаги, руҳсиз индивидлар.
Энди ана шу мотамсаро иғвогар ва аламзадалар фонида Исмат Хушевнинг суратларига бир назар солинг. Ўз ҳаётидан мамнунлик ва қилаётган ишидан қониқиш ҳисси унинг ҳар расм ва суратида мана ман деб яққол кўриниб туради.
Балкида, Аллоҳ ниятга кўра бераётганининг белгисидир бу?!!
Дилмурод ЖУМАБОЕВ,
Наманган,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Суратда: Журналист Исмат Хушев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан…
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Dilmurod namanganlik ekan. Lekin nega arablarning dinidan gapiradi. O’zimizning Tangri dinimiz bor-ku!
Аламзадалик, бахилликни нафақат мамлакатдан чиққиб кетганлар орасидан излаш керак. Ўзбекистон ичида ҳам етарли. Аслида бунга алоҳида эътибор беришдан кўра, амалдорларни каррупция порахўрлик ботқоғига ботиб жиноят қилаётганликларини мўхокама қилиш керак. Бизда шундай касалик борки асосий моммалар қолиб, бошқа нарсалар устида талашиб ўзимизни аҳмоқга солиб юрамиз. Исмат Хушев масаласда Дилмурод хақ. Кани эди хамма И.Хушевдай бўлса.
Хом таъма булма Жумабоев сен хаётда Исмат Хушев булаолмайсан, орзуям килмай куявер.
Исмат ака Хушев асоссиз хаводан олиб ёзмайди балки курган кечирганларини муътадил кайфиятда борини ёзади, жойи келганда адолат юзасидан президетгача танкид килади. Давлатимиз канчалик «юксалаётганини»халкимиз хам дунё хамжамияти хам куриб турибди. Муаммони сен ташкариданмас ен атрофингдан изла, агар халкни огирини енгил килмокчи булсанг, ижодкор.
Яхши ёки ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, ҳар қандай одамга муносабат билдираётганда одоб доирасидан чиқмаслик мумкин экан. Дилмуродни истедодли журналист И.Хушев ҳақидаги гапларига тўлиқ қушиламан. Хушев хакикатдан хам узбек журналистикасида ноёб ходиса. Лекин Каримовни халқни диярли ҳаммаси яхши кўради дейишига қўшилиб бўлмайди. Ундан ташқари «Ўзбекистонни юксак даражада ривожанаяпти» дейиш ҳеч бир қолибга тўғри келмайди. Ҳар бир нарсани ўз номи билан айтишни ўрганайлик.
Накадар ажойиб ва уз вактида ёзилган макола булибдириким, изохга хам хожат колмабди!
Толиб Ёкубов ва у кабилар билиб куйишлари керак, кимларни маддох деб аташ мумкин эканлигини. Бизлар хам Россиянинг чекка бир урмонининг энг ичкарисида 200 га якин хамюртлар жуда кизикиб укиб чикдик. Яшанг!
Юртбошимизнинг буюк ишларни амалга ошираётганлигини ва унга бутун дунё тан бераётганлигини, ривожланиш буйича дунёда 5-чи уринда эканлигимиздан хурсанд булиб, 20 га якин бошка давлатлар фукороларини овозини учирдик. УРА!!!
Жуда ажойиб жавоб мақоласи ёзибсиз. Кимни кимлигини халқ биладику…