"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммаджон Обидов: Хитойдан мактублар — Тўртинчи мақола…

Редакция почтасидан, Сафар таассуротлари..., Ўзбекистон | 22/09/2015 05:46-     20452 марта ўқилди

Бир журнал, тўрт мақола: Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳақида
хитойдан мактублар
 
Хитой Халқ Республикаси нашриётлар корпорацияси томонидан «Шелковый путь-ревю» рус тилидаги журналнинг илк сони чоп этилди.
– Мақсадимиз Буюк ипак йўли мамлакатлари ҳақида ўқувчига кўпроқ ахборот бериш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, – дейди журнал ноширларидан бири, “Китай” журнали бош муҳаррири ўринбосари Ли Хиа.
Журналда шарх, ташқи сиёсат ва ҳамкорлик, пул ва товар, фан, техника ва инновация, маданий ҳаёт, саёҳат, ўқувчи билан суҳбат каби рукнлар бўлиб нишона сонида ипак йўли мамлакатларига бағишланган қизиқарли мақолалар жой олган.
– Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг энг муҳим – ғарб ва шарқни боғлаб турувчи ҳудуддир, – дейди Ли Хиа. –  Шунинг учун ҳам таҳририят режасида бу мамлакатда мустақиллик йиллари эришилган ютуқлар,  иқтисодий ислоҳотлар, маънавиятни юксалтириш йўлидаги ишлар, бугунги кун ёшлари ва уларнинг орзу-умидлари ҳақида мунтазам мақолалар бериб туриш ниятимиз бор.
хитойдан мактублар 1
«Шелковый путь-ревю» журналининг биринчи сони Ўзбекистон Фанлар Академияси тарих институтининг халқаро тадқиқотлар ва ҳозирги замон тарихи бўлими раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Мирзоҳид Рахимовнинг “Марказий Осиё катта сиёсат марказида” сарлавҳали геосиёсатда Ўзбекистоннинг ўрнига бағишланган таҳлилий мақола билан очилади. Муаллиф Европа Иттифоқи, АҚШ, Евроосиё иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан сиёсатдаги муносабатларида етакчилик мавқеи ҳақида фикр юритади.
“Ўзбек тадбиркори Иуда” сарлавҳали мақолада эса ўзбекистонлик Бобур Ахроровнинг қандай қилиб Хитойнинг энг йирик савдо марказларидан бирида “Бейдуй” компаниясини тузиб экспорт-импорт билан шуғулланаётгани батафсил ҳикоя қилинган. Бобур Аҳроров дастлаб Пекин университетида “Халқаро иқтисод ва савдо”, кейинчалик “Халқаро бизнес ва ҳуқуқ” йўналишида бакалаврлик дипломларини олган. Кейин эса у ривожланган Гуанджо, Шанҳай, Шенжен каби шаҳарларга эмас, айнан асосан Осиё давлатлари билан савдо айланмаси салмоқли маблағни ташкил этадиган Иу шаҳрига келади ва шу ерда ўз компаниясини рўйҳатдан ўтказади. Ҳозирда Бобур Аҳроров Иудаги “Энг интизомли солиқ тўловчи экспортерлардан бири” деб эътироф этилган. Мақолада ёзилишича, Бобур Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларига, жумладан Ўзбекистонга хитой чойи экспорт қилиш билан шуғулланмоқда.
хитойдан мактублар 2
Ю Шань Шаннинг “Ипак йўлидаги Конфуций институтлари” мақоласида эса ўзбекистонлик 22 ёшли Ёдгор исмли йигит тўрт йилдан буён Тошкент Конфуций институтида хитой тили гуруҳига қатнашиб сезиларли ютуққа эришгани, у ва у каби яна 15 нафар тингловчига ҳорижда хитой тилини ўргатиш Давлат концелярияси гранти асосида Хитой университетларига ўқишга қабул қилинаётгани ҳақида ҳикоя қилинади.
Журналнинг энг салмоқли мақоласи ҳам Ўзбекистонга бағишлангандир. Унинг махсус мухбири Чжан Чунфан ўзининг Самарқандга қилган сафар таассуротларини “Ипак йўли марвариди” мақоласида батафсил таърифлайди.
“Қадимда ҳам самарқандликлар фарзандларини беш ёшдан тадбиркорликка ўқитганлар. 12 ёшида эса карвонлар билан сафарга олиб чиққанлар. Улар Ғарбдан форс кумуш идишлари, Болтиқнинг феруза тошлари, Ўрта ер денгизи мамлакатларидан оқ жилвакор тошлар (бриллиант назарда тутилади – муаллиф) ни олиб келиб Хитойга йўл олганлар ва бу мамлакат зодагонлари, бойларига сотганлар. Ўзлари билан узум дараҳти кўчатларини ҳам Хитойга самарқандликлар олиб келган. Улар қоғоз тайёрлаш усулини яхши билар эдилар… Буюк ипак йўли рухи бу шаҳарнинг ҳар бир фуқароси қалбидан ҳеч қачон сўнмаган”,  деб ёзади муаллиф ўзининг тўрт саҳифали, бугунги Самарқанд манзаралари суратлари илова қилинган мақоласида.
«Шелковый путь-ревю» журналининг ташкил этилиши Ўзбекистон-Хитой муносабатларидаги маданий алоқалар мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиздир.
Обидов Хитой йиғинида
Муҳаммаджон Обидов,
Тошкент-Пекин.
Сентябр, 2015 йил.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
3 та фотосурат илова қилинади

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: “Тошкентдан Қашқадарёга сафар” (21)
  2. Надежный щит независимой и процветающей страны
  3. Узбекистан: 14 января- День защитников Родины
  4. Ўзбекистон: Фирибгарлик…
  5. Исмат Хушев: «Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…» (10)
  6. Озод Шарофиддинов аёлларга меҳрибон бўлса бордир шунга шунча гап сўзлар…
  7. Ўзбек қизлари ичида биринчи Халқаро гроссмейстер унвонини олган НАФИСА МЎМИНОВА
  8. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  9. 20 — апрел таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов туғилган кун!
  10. Исмат Хушев: Тошкентдан Қашқадарёга сафар (19)
  11. Домик в деревне. Не хочешь? Заставим
  12. Хорижлик сиёсий муҳожир Бахтиёр Хасанга расмий Тошкентдан жавоб келди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.