Фахриддин ҚОРАТОЕВ: «СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”
СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”
Ўлкамизга баҳор айёми — Наврўзи олам кириб келди. Марказий Осиё халқларининг улуғ байрами Наврўз қадим-қадимлардан юртимизда кенг нишонлаб келинган қутлуғ шодиёна, шоду хуррамлик, ўтганларни эсга олиб, ёши улуғларни эъзозлайдиган, кичикларни иззатлайдиган ажойиб байрамдир. Ушбу баҳорий саболар оламни кезаётган бир пайтда қўлимга қалам олиб, ўзбек халқининг бетакрор ва севимли ҳофизи, марҳум Фахриддин Умаров ва унинг шогирди, тарих фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳожиакбар Ҳамидов ҳақида кўрганларим ва билганларимни юртдошларимга бир мухлис сифатида, у кишиларга бўлган ихлосим, меҳрим баландлиги туфайли ҳавола этмоқдаман.
Буни, албатта, саънатсевар инсонлар, яъни Ф. Умаровни биладиган, унинг бетакрор овозини, куйларини соғинган ёки қалбан ҳис қила оладиган шинаванда мухлислар тўғри тушунадилар, биладилар. Ф. Умаров 1926 йили 1 сентябрда Тошкент шаҳрининг Қибрай даҳасида Асилпўлат ота ҳамда Кароматхон ая хонадонида дунёга келган.
”СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”
ёхуд талаффузида сўзларнинг ёрқин маънолари
жилоланадиган ҳофиз…
Уларнинг хонадони серфарзанд — оилада 6 ўғил 6 қиз бўлган. Фахриддин ота билан суҳбатда, у кишининг эътирофича ўзи туғилгандан кейин отасининг ишлари юришиб кетган экан.
“Отамнинг менга меҳри бўлакча эди. Қаерга борса ҳам мени опичлаб юрар эканлар, оёғим чиқиб, атак-чечак бўлган вақтимда эса ўзлари қаёққа борсалар мени ҳам эргаштириб олиб борар эдилар. Отам санъатга ошуфта инсонлардан бўлиб, гоҳ-гоҳида ўзлари ҳам соз чалиб, ашула айтиб, хиргойи қилиб турардилар. Хонадонимизга тез-тез санъаткорлар тўпланиб, куй-қўшиқлар машқ қилиб туришарди. Мен шуларни эшитиб, суібатларидан баҳраманд бўлиб юрганман… Куй-қўшиқ яратаётган пайтимда отам раҳматли мудом кўз ўнгимда гавдаланиб турардилар. Отамнинг санъатга, санъаткорга муносабати менга намуна бўлди. Мен доим у кишининг имтиҳонидан ўтаётган бўламан.
Болалигим — пошшолигим, дейдилар. Болалик ҳар қандай киши қалбида ўчмас из қолдиради. Менинг болалик беғуборлик даврим узоқ чўзилмаган, энди ўйнаб-куладиган давримизда туйқус отамни ”бойсан, ёт унсурсан”, деб Украинага сургун қиладилар, шунда онам “Эр қаерда бўлса, хотин ҳам ўша ерда”, деб бир этак болалари билан отамизга эргашиб кетадилар. Биз оилада 12 фарзанд эдик. Уч бола отамнинг аввалги рўзғоридан, яъни рафиқаси вафот этгач, бизнинг онамизга ёшгина вақтларида уйланган эканлар.
Хуллас, оиламиз Украинага бадарға қилинди. Бир ой деганда, йўл азоби эмас, гўр азобини бошимиздан кечириб, Украинанинг Херсон вилоятидаги Скандовск туманига бориб жойлашдик.
Биздан олдин ҳам Қибрайдан анча-мунча оилаларни сургун қилган эканлар. Ўша пайтда Скандовск туманида иккита йирик пахтачилик хўжалиги ташкил этилган. Ташқарида кишининг суякларини тешиб юборадиган даражада қора совує, Украинанинг қаіратон қишини ҳатто хаёлига келтира олмайдиган қибрайликлар дастлабки йили бедаво дардга, яъни “Тиф” касалига гирифтор бўлдилар. Одамлар очликдан шишиб ўлаверди. Отам дунёнинг иссиқ-совуғини, тўқчилик-йўқчиликни ҳам бошидан кечирган оғир, вазмин одам эди. У киши Қибрайдан чиқаётиб “Уч йил кўз очиб-юмгунча ўтиб кетади, кейин қишлоғимизга қайтиб келамиз», дер эдилар.
Украинага келиб кўрдикки, бизни пахта етиштиришни ўргатиш эмас, балки жисмонан маҳв этиш ниятида, шунда ҳам аста-секинлик билан, нақд ўлимга юборган эканлар. На отам, на акам бизнинг айбимиз нима эканини билмайди. Отам, акам комендантга учрашиб, «Нима гуноҳ єилиб қўйганимизни ўзимиз билмаймиз, агар билсангиз айтинг. Бизни уй-жойимиздан, ватанимиздан, ёру-биродарларимиздан айирдилар? Мақсад бизни ўлдириш бўлса, Ўзбекистонда гумдон қилиб қўя қолишмайдими? Илтимос, биз ўз юртимизга қайтиб кетишимизга шароит яратиб беринг», дейишди. Лекин, ”Сенларга Ўзбекистонни кўрсатиб қўямиз” деб ГПУ ходимлари арзчиларни, отам, катта акам ва бирталай қибрайлик мусофирларни узоқ шарққа сургун қилиб юбордилар.
Буёқ — Скандовскда ҳали ўттизга кирмаган онам, ўн тўртга тўлмаган опам бизга бош бўлиб қолдилар. Мен у пайтлари етти-саккиз яшар бола эдим. Бир этак бола ёлғиз онамизнинг қўлига қараб қолдик. Ҳар куни дастурхонга мағзини сиқсангиз сув томчилайдиган қора буханка қўйилса кўзларимиз чақнаб, қувониб қулт-қулт ютинамиз. Бизни кўрган катталар юзларини буриб “Қорним тўқ, ўзларинг олинглар», дейишиб, ўзлари ҳеч нарса емасдан бизга илинадилар. ”Фалончи билан фалон жойда фалон нарса едик”, деб онамга айтишарди. Лекин онам ноилож «Биламан ҳаммангиз тўйган қўзига ўхшайсиз, илойим кўз тегмасин. Лекин ҳар ким ўз улушини олмаса, оғзимдаги луқмам ҳам ичимга тушмайди», дердилар. Бир куни оч-наҳор юрган онам касал бўлиб қолди. Албатта унинг зиммасига тушган машаққатларни фил ҳам кўтара олмасди. Бетоб онамни беморхонага ётқиздилар. Уйда муолажа қилишнинг асло иложи йўқ эди.
Рўзғор ташвишлари опамга қолди. Мен онамдан асло ажралмасдим, доим ёнларида юрардим, шунинг учун ҳар куни касалхонага борардим. Бир куни опам билан борсам, иккинчи куни акам билан яна бораверардим. Онам касалхонада ”энди мен яхшиман, эртага бўшайман, уйга бораман” деди. Эрталаб опам билан касалхонага келиб онамни сўрасак у — онам йўқ, ўрни бўш, ҳеч ким айтмайди. Кейин билдикки, шу куни бизни қўрқмасин деб ўзи сезган, билган ўлимини биздан яширган эканлар. Шу куни қаттиқ ёмғир ёғди. Худога минг шукрки, шу ердаги ватандошларимиз бизга ёрдам беришди. Иккинчи жаіон уруши бошланди. Отам, акам узоқ Шарқдан сургундан қайтиб келишди.
Уруш қизғин тус олган пайтда муҳожир ўзбек эркакларини, жумладан отамни, акамларни бир жойга тўпладилар. Ҳаммани урушга олиб кетадиган бўлишди. Оломон тўпланган жойга ёш бўлсамда отга эргашиб бордим. Бир зобит ҳаммани рўйхат қилиб юрибди. Якка ўзи сон-саноқсиз одамларни зир қақшатяпти. Туриб хўрлигим келди, шартта отлиқнинг рўпарасига чиқдим. «Ўртоқ начальник, сенга айтадиган гапим бор. Айтингчи, бир уйдан нечта кишини фронтга олиш мумкин? Бизникидан иккита акам ва отамни рўйхатга олдинг, энди энг каттаси ўзим, майда укаларим қолди, уларни ким боқади?
Отамнинг ёши бир жойга бориб қолган, ҳеч бўлмаса уни қолдир», десам, бирдан начальник қутириб кетди. «Э, қулоқвачча, тилинг чиқиб қолдими? Ҳозир сени шу ерда отиб ташлайман» деб ўшқирди. Уч-тўрт югурдаклар мени четга судраб боришиб, дарахтга боғлаб єўйишди. Анави гўрсўхта ғилофидан тўппонча чиқараяпти. Шунда отам, акам ва бошқалар ҳам уларга қўшилиб менинг гуноҳимни сўраб олишди.
Отамни ишчи батальонига сафарбар этишди. У ҳозирги Астана шаҳри, уруш пайтлари бу шаҳарни Акмолинск дейишарди. Ўртанчи акам Шомурод урушгача тракторчилар, шофёрлар, комбайичилар тайёрлайдиган мактабда таржимон бўлиб ишларди. Мен ёш бўлсам ҳам акам туфайли ўша мактабда ўқиганман. Тракторчилик қилдим, комбайн ҳайдадим, кечаси-ю кундузи тиним билмай ишладик. Фақат, «ишла» дейишарди. «Давай-давай»лар жонимдан ўтиб кетгач, боре деб урушга кетишга қарор қилдим. Лекин менинг ўрнимни босадиган одам бўлмаганидан жўнатишмади. Юқоридан ”тракторчилар қолдирилсин”, деган буйруқ келган экан. Истеъфога чиққан полковник Шушетский деган одам хўжаликда директор эди. Раҳми келдими билмадим, бағрига босиб қучоқлаб, «Ўғлим, отанг қаерда?», деб сўради. «Отам фалон жойда ишчи батальонда» дедим. «Бўлмаса ариза ёзгин, ўзим боқаман, қарайман, деган мажбурятни олсанг, биз уни чақиртириб оламиз. Шунақа қонун чиқиб қолди», деди. Биргалашиб ариза ёздик, орадан 3-4 ой ўтиб ўзлари келиб қолди. Отам келганидан сўнг биз уни алоҳида уй-жой қилиб, уйлаб қўйдик. Кейинги рўзғоридан иккита фарзанд туғилди. Мана укаларимиз бор. Кекса онамиз ҳам жуда меҳрибон эдилар, худо раҳмат єилсин! Украинага немислар бостириб келди. Лекин биз ўша ерда яшадик, биз немисларга рўпара келмадик.
Шундай кунларни бошдан кечирдик. Уруш тамом бўлиши билан «ҳамма ўзбеклар юртига қайтарилар эмиш», деган гап тарқалиб єолди. Чунки биз ҳам Ғалабага улушимизни қўшган эдик. Украина немислар қўлига ўтиб қолганида ҳам биз бошқаларга ўхшаб уларнинг пинжига кирмадик. 1946 йили қизил вагонларда бир ярим ойда ватанимизга қайтиб, Тошкентга келдик. Туман раҳбарига учрашиб, ҳовли-жойимизни қайтариб беришини талаб қилдик.
Афсуски, бадарға қилинаётганимизда мол-мулк изсиз йўқолган эди. Ҳовли- жойимиз, боғ-роғлар фаолларнинг оч-яланғоч қариндош-уруғларига тақсимлаб берилганди. «Энди уларнинг қайси биридан оласиз?» дейишди. Аіволни кўрган отам «Бўпти, менга янги ер беринглар, ўз кучим билан уй қураман», дедилар. Ер бердилар, отам раҳномолигида деҳқончилик билан ҳаётимиз аста-секин изга туша бошлади…
Ҳа, азизлар, мана шундай қийинчиликларни, машаққатларни бошидан ўтказган Фахриддин Умаровлар оиласи онасини Украина тупроғига топшириб, ватанига қайтиб келиб қад ростлаб, янгидан ҳаёт бошлаган Асилпўлат отага, унинг оиласига минг тасаннолар айтиш керак.
Шуни айтсалар керакда «Бир отани ўн фарзанд боқа олмас – лекин битта ота ўнта — юзта фарзандни боқар», деб.
Халқ ҳофизи бошидан шундай қийинчиликлару машаққатларни ёшлигидан кўриб, бардош бериб улғайди. Николай Островскийнинг “Пўлат қандай тобланди» қиссаси кўз ўнгимда намоён бўлди, демоқчиманки, инсон тирик экан ўз тирикчилиги учун, бахтли яшаш учун курашади, тобланади. Ҳаёт давом этаверади, дарёлар оқаверади. Мен бир нарсани, яъни халқ ҳофизи Фахриддин акага халқ берган баҳони — 1964 йили берилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвон 1966 йилда ноҳақ қайтариб олинган. Бунга сабабчи ғаразгўйлар, иккиюзламачилар, нодон-таъмагирлар ҳар хил уйдирмалар, фельетонлар орқали қайтариб олишган, лекин халқ уни севган, ардоқлаган, ҳар қанча тош отилмасин, бари бир халқ ичида ҳурмати ошиб бораверган. Олтин — барибир олтин. У ҳеч қачон зангламайди — ерда ҳам сувда ҳам. Шундай инсонлар борки, вафотидан кейин ҳам тирик.
Мен у киши билан илк бор 1995 йил март ойида танишганман. Фахриддин Умаров қўшиқларини мен болалигимдан қалбимга, юрагимга сингдирганман. У кишининг сўзга, куйга эътибори баландлиги мени ҳайратга солган. Элини, ватанини жонидан севган, шунинг учун куй-қўшиқларини маъноли оҳангда, тушунарли даражада ижро этган, куйлаган. 1969-1970 йиллари болалик давримда кичкина радио ҳар уйда бўлар, идоралар олдидаги симёғочларда эса катта радио-карнайдан “Жамолинг васфи”, “Бобур ғазали”, “Онам дерман”, “Ёнғин мирзони”, “Сабо этсанг”, “Хаёлимда дилоромим “, “Мени ёд эт”, “Гулдасталар” қўшијини эшитиб улғайдим. У киши менинг ҳаётимда санъатга, адабиётга қизиқишимга сабабчи бўлди, десам муболаға бўлмас.
1995 йилнинг августида юрт қатори мен ҳам элга ош бердим, яъни фарзандимнинг суннат тўйига Фахриддин Умаровни таклиф қилдим. Илк бор Қорабулоққа қадам ранжида қилиб 69 ёшида шогирди Ҳожиакбар Ҳамидов билан биргаликда элга, халққа хизмат қилди.
Устоз ва шогирдлар уч саот давомида ҳовлимизда қишлојимиз аҳлига беминнат қўшиқ айтди. Фахриддин акага юзланиб “Устоз, хизмат ҳаққингиз єанча бўлади“, десам, “Э азизим Фахриддин, Худо хоҳласа Сардор ўғлимизнинг уйланиш тўйларида келиб хизмат қилайлик“, деб дуо қилдилар. Ўзингиз билиб турганингиздек ниҳоятда самимий, камтарин инсон эканлигига амин бўлдим. ”Менга кексалар, қариялар, элнинг дуолари олтиндан кам эмас”, дедилар.
Орадан йиллар ўтди. Мен халқ хизматида юрган кезларим она қишлоғимиз, яъни Қорабулоқ саҳналарида Фахриддин Умаров ва Ҳожиакбар Ҳамидовларнинг концертини уюштиришни режалаштириб, яхши ният қилиб, 2003 йили у кишининг ҳузурига бордим. Мени самимий қарши олиб, Қозоғистондаги юртдошларимизни сўраб-суриштириб, ҳол-ақвол сўради. Уйи жуда камтарона жиҳозланган, тўрда эски чопони, дўпписи, рубоб, дутор ва торлар осилиб турганини кўриб, ҳайратда қолдим. Менинг ниятимни диққат билан тинглаб, ваъда бермади, Оллоҳдан сўради ва ”Насиб этса, албатта, хайрия концертингизда, қатнашамиз” деб айтдилар. Бирдан эшик қўнғироғи жиринглади, қарасам яна меҳмонлар, улар билан танишдик — Самарқанд вилояти ҳокими Шавкат ака Мирзиёев ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан мени ҳофиз Фахриддин ака таништирди. Шавкат ака Самарқанддан ҳофизнинг мухлислари ва оқсоқолларининг илтимосига биноан келишганини, яъни хотира кунида хизмат қилиб беришларини сўрандилар. Устоз бироз ўйланиб ”Шавкатжон, Фахриддин ҳам шу масалада Қозоғистондан келган. Қорабулоқдан — Сайрам туманидан келишган, агар мен йўқ десам, мен ўз-ўзимни алдаган бўламан, у ҳам Фахриддин, мен ҳам Фахриддин” деб ҳазиллашди. ”Аввал Қорабулоққа, кейин Самарқандга соғлигим кўтарса, сабаби ёшим бир жойга бориб қолган, соғлигим узоқ йўлни кўтариши қийин, чарчаймиз”, деса ҳам Шавкат ака ”қўшиқ айтмасангиз ҳам бир пиёла чой ичсангиз, бўлди”, деди.
Шундай қилиб 2003 йил 3 майда қишлоғимиз фахрийлари, меҳнаткашлари, қўшни қишлоқлардан келган меҳмонлар олдида катта концерт ўтказдик. Қишлојимиз фахрийлари қалбида Фахриддин ака ва Ҳожиакбар акаларнинг куй-қўшиєлари бир умрга муҳрланиб єолди. Мен устоз ва шогирдларнинг вафодорлигини кўриб “Тасанно! Улардан ҳар қанча ўрнак олсак арзийди. Шуни айтсалар керакда, устоз отангдан улуғ деб“, дея лол қолдим. Камина суюкли ҳофизимизга Ўзбекистон халқ шоири, халқ Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг айтган дил изҳори матнини тўлалигича келтирмоєчиман:
“1960 йилларда адабиёт аҳли билан саънаткорлар биргаликда республикамиз вилоятларига сафарга борарди. Ижодий учрашувлар уюштириларди ва концертлар қўйиб бериларди. Хусусан 1968 йилда шундай сафар чоғи биз Фахриддин ака билан бир вагонда, бир купеда ҳамроҳ бўлиб єолдик. Айнан ўша куни “Ёшлик девони” эндигина босмадан чиққан китобим нишона нусхасини ўзим билан олиб кетаётган эдим. Албатта, шеърхонлик қилдик. Кейин Фахриддин ака китобни олиб, то манзилга етиб боргунимизгача бир неча шеърларимга куй басталадилар. Аниқ эсимда бор «Сенга бахтдан тахт тиларман» ғазалимга ниҳоятда чиройли куй басталаб, эртаси куни айтиб берган эдилар:
Сенга бахтдан тахт тиларман
Толедан бошингга тож
Мулки ҳуснингга омонлик
Тожу-тахтингга ривож
Ўша девонимга кирган «Хаёл», «Севги» каби шеърларимга куй басталаб халқимизга манзур бўлган қўшиқлар яратган эдилар. Айниқса,Фахриддин ака «Ўзбегим» қасидасини халқимиз орасида илк бора оммалашиб, тез тарқалиб кетишига сабабчи бўлганлар. У киши «Ўзбегим»ни биринчи бўлиб қўшиқ қилиб айтган санъаткордир.
Фахриддин акамнинг қўшиқлари сўлим, файзли, тингловчига ором беради. Фақат кайфиятига эмас, руҳиятига, қалбига, юрагига ҳам таъсир қилади. Кишига маънавий озуқа беради.
Ф. Умаров адабиётни, сўз санъатини нозик ҳис қилади. Хоҳ Навоийдан, хоҳ Бобурдан, хоҳ Машрабдан қўшиқ айтсалар, сўзларнинг теран маъносини бошқаларга ҳам етказади. Ҳофиз талаффузида мумтоз шоирларимиз ишлатган сўзларнинг ёрқин маънолари жилоланиб туради. Фахриддин ака улуғ шоирларимизни ниіоятда ардоқлайди, шеърдаги туйғуларни беради, тўкис ифодалайди. Оҳанг билан руҳни аллалаш ёки алдаш мумкин, лекин қалбга озуқа бериш ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Фахриддин ака ижро этадиган қўшиқлар қалбни, юракни ларзага солади.
1960 йилларда Ф. Умаров биринчи ўриндаги ҳофиз эди. У киши тўйга борсалар тўйхона чинакам издиҳомга, халқимиз байрамига айланиб кетарди. 1963 йили Фахриддин ака менинг уйланиш тўйимга келди. Тўйга узоқ-яқиндан меҳмонлар айтилган эди, лекин меҳмонларимизга ўтиргани жой тегмай қолди: бир пайт қарасам, уйимизнинг томида ҳам одамлар тўлиб кетибди, тўйхонада оёқ босгани жой йўқ. Хуллас Фахриддин ака борган тўйлар фақат бир кишининг эмас, бутун маҳалланинг, гузарнинг байрамига айланиб кетарди.
Фахриддин акани одамлар шунчалик яхши кўрардики, у киши қўшиқ айтса, ҳар бир тинловчининг қалби тўлқинланиб кетарди. Халқимизнинг буюк ҳофизига нисбатан бўлган меҳр-муҳаббатини сўз билан ифодалаб бўлмайди, унга гувоҳ бўлиш керак. Мумтоз адабиётимизнинг энг жонкуяр тарғиботчилари, хонандалар бўлади.
Тўра Сулаймоновнинг “Умр ўтмоқдадир» шеъри билан айтиладиган қўшиқларда файзли овоз, оҳанг юксак бир инсоний дард бор, армон бор».
Ф. Умаров ўзбек санъаткорлари ичида ўзгача лирика мактабини яратди, ва мерос қолдирди. Бу мактабнинг талабалари бугунги кунда халққа беминнат хизмат қилиб келяпти. Ана шу мактабда таълим олган санъаткорлар: Камолиддин Раіимов — халқ ҳофизи, Ғуломжон Ёқубов, Шерали Жўраев, Ҳожиакбар Ҳамидов, Хайрулла Лутфуллаевлар — Ўзбекистон халқ артисти. Тожикистон ва СССР халқ артисти Жўрабек Муродов, Тожикистон халқ артисти Жўрабек Набиев, Ўзбекистон халє артисти Нуриддин Хамроқулов, хонандалар Бахтиёр Тўрахонов, Олимжон Орифжонов, Маҳмуджон Азимов, Ҳожимурод Умаров, Ҳотам Тожиев, Рустам Убайдуллаев, Лутфулла Убайдуллаев ва яна кўплаб шогирдларини мисол тариқасида айтиш мумкин.
Мен яна бир жиҳатни хаёлимга келтирдим. Катта концерт бўлаётган саҳнада сухандон ҳамма ҳофизларни унвонлари билан номма-ном айтиб, саҳнага чақирарди, яъни Фахриддин аканинг шогирдларини, аммо Фахриддин Умаров оддий хонанда сифатида саҳнага таклиф этиларди. Мана устознинг шогирдларига садоқати, иродаси. Чунки шогирдларида унвонлар тўла-тўкис, бисёр эди.
- Фахриддин Умаровнинг боши узра 1966 йилдан то 1991 йилга қадар қора бу
- лутлар сузиб юрди. Мана шу давр мобайнида Фахриддин ака эгилмади, чўкмади, синмади. Мустақиллик шарофати — шаббодаси у кишига 1966 йилда берилган унвонини қайтариб олиб келди.
- Йигирма беш йилдан кейин ҳақиқат қарор топди…
- Фахриддин ҚОРАТОЕВ.
http://fahr.ucoz.org/
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ