"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (4-қисм)

Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 27/08/2015 11:46-     13284 марта ўқилди

Исмат Хушев А.О. билан Хьстонда

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррирининг АҚШга навбатдаги сафари тўғрисида

Яхши-суъратим“Дунё ўзбеклари”дан:
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев шу йилнинг 18-25 август кунлари бир ҳафталик ижодий сафар билан Америка Қўшма Штатларида бўлади. Журналист бу гал ҳам одатдагидек сафари давомида кўрган кечирганларини ўз ўқувчилари билан ўртоқлашиш ниятида.
Яқингинада ниҳоясига етган Бирлашган Араб Амирликлари (Дубай, Шаржа, Абу Даби) ва Туркия (Анталия, Истанбул) га бўлган, нашримизда эълон қилинаётган қизиқарли сафар таассуротлари тугамай туриб, журналистни бу галги кутилмаган АҚШ сафарига нима мажбур қилди?
Яна бир неча соатлардан сўнг Исмат Хушевнинг АҚШ сафари таассуротларини эълон қила бошлаймиз.
Нашримизни кузатиб боринг.

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Абдулла Ориповни йўқлаб Хьюстон (АҚШ)га келди

Шоир ва АҚШ

«Дунё ўзбеклари»дан:
Шу кунларда Хьюстон (АҚШ)да даволанаётган улуғ шоиримизни йўқлаб, у кишининг саломатликлари билан қизиқиб нашримизга кейинги бир ойда юздан зиёд хат ва хабарлар келди, СМС ва телефон қўнғироқлари бўлди.
Шоир мухлислари ўзлари ихлос қўйган улуғ шоир тақдирига бефарқ эмасликлари тушунарли, албатта.
Қаршидан Зилола, Бухородан Ойдин, Шахрисабздан Акмалжон, Китобдан Собир, Косоннинг Некўз қишлоғидаги бир гуруҳ мактаб ўқувчилари, Олтиариқдан Бегали, Қўқондан Сулув, Учкўприкдан Одилжон, Хоразмдан Шоҳсанам ва Фарҳод, Жиззахнинг Бўстонидан таниқли ёзувчи Абулқосим Мамарасулов, Самарқанддан Гуландом, Навоийдан Султонмурод, Андижондан Шавкатбек ва Моҳигул, шоир Суҳайлий, Тошкентдан таниқли табиб Абдуқодир Сатторов, шоир Ҳамроқул Асқар, Дилором, Азиза, Муниса, Бобир, Шуҳрат, Камолиддинлар, АҚШнинг Хьюстон шаҳрида яшовчи наманганлик Дилбар, Манчестердан Гулбаҳор, Кентуки штатидан шоир Юсуф Жума оила аъолари, Канаданинг Монтералидан Лариса, Жумагул ва Баҳодирлар, Торонто шаҳридан Умида Турсунова, Олмониядан Нафиса Қодировна, Дубайдан Салтанат, Зулайҳо, Франциядан Эргаш Тўхтабоев, Буюк Британиядан профессор Аҳмад Ҳожи Хоразмий, Швециядан ака ука Билолиддин, Шарофиддин ва Камолиддинлар,  Норвегиянинг Осло шаҳридан Отабек Тошев, Туркиядан Замира Одилова ва Муҳаммаджон Калоновлар оиласи, Шотландиядан Отабек ва Наргизалар, Қозоқистондан Лайло, Гулмира, Абдужаббор ва Шарофатлар, Бразилиядан Марат, Дурбеклар ҳам «Дунё ўзбеклари»га мактуб йўллаб, Абдулла Орипов ва унинг сиҳат саломатлиги билан жиддий қизиқишган эдилар.
Бу ҳали қўл остимизда тўпланиб қолган хат ва хабарларнинг бир қисми, холос. Худди шу мазмундаги яна ўнлаб хатлар борки, бу — халқимизнинг улуғ шоир тақдирига бефарқ эмаслигидан далолат беради.
Ана шуларни ҳисобга олиб, «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири 18-25 август кунлари бир ҳафталик ижодий сафар билан Америка Қўшма Штатларининг Хьюстон шаҳрида бўлишни режалади.
Абдулла Ориповнинг сиҳат саломатлиги, у кишининг бугунги кайфияти ва умуман улуғ ўзбек шоири билан боғлиқ барча савол жавобларга Исмат Хушев яна бир неча соатлардан сўнг эълон қилинажак ўз сафар таассуротларида баҳоли қудрат жавоб беришга ҳаракат қилади.
Нашримизни кузатиб боринг.

 

Исмат Хушев А.О. билан хьюстонда 1

Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (4-қисм)
“Озодлик” дегани – эгрилик эмас,
Қилган қилмишларинг  тўғрилик эмас.
Ошинг ҳалол бўлса кўчада ичгин,
Мусулмоннинг иши — ўғрилик эмас.
(Абдулла Орипов)

Исмат Хушев Абдулла Орипов билан Хьюстонда

1.
Абдулла Орипов билан учрашганда  сўрайдиган гапларим ва саволларим, табиийки, жуда кўп эди.
Хусусан мени, энг аввало, у кишининг “Озодлик” радиосига берган шов-шувли интервьюси ниҳоятда қизиқтириб қўйган эди.
Бунинг эса ўзига хос сабаблари бор эди, албатта.
Гап шундаки, мен Абдулла Ориповни жуда яхши билган ва тушунган йигит сифатида шуни айтишим мумкинки,  у киши ҳеч қачон – хориждаги ББС ва Озодлик радиостанцияларига шикоят қиладиган, дилидаги дарду маломатларини айтадиган одам эмас эди.
У нафақат ниҳоятда эҳтиёткор ва ҳушёр шоир, балки, айтиш мумкинки – узоқни кўра оладиган зукко сиёсатчи ҳам эди.
“Озодлик” радиосида Абдулла аканинг дастлабки интервьюсини эшитгандан сўнг, мен ниҳоятда хафа бўлдим.
Демак, Абдулла ака Ўзбекистонда ҳеч кимдан умид қилмай, ёрдам кутмай қолгани боис ҳам “Озодлик”ка мурожаат қилишга мажбур бўлибди-да деб ўйладим.
Ҳатто, Шуҳрат Бобожоновга хат ёзиб, унга миннатдорчилик ҳам билдирган эдим.
Лекин Хьюстонда Абдулла ака билан бир ҳафталик мулоқот ва дийдорлашув, юракдан  дарлашув  ва сирлашув давомида шуни англадимки, “Озодлик” бу борада нафақат Абдулла акага нисбатан, балки, Адолат ва Диёнатга нисбатан ҳам жуда катта хиёнат қилган экан…
2.
Кейинги пайтларда “Озодлик” радиосининг Ўзбекистон бўйлаб  эфирда таралаётган  жуда кўп эшиттиришларида бир ёқламалик, нохолислик ва  адолатсизликлар бот-бот учраб турибди.
“Дунё ўзбеклари” нашри “Озодлик”нинг бу – ўзига хос  айёрона журналистик усули ва кашфиётларини ҳеч қачон ёқламаган. Аксинча, уларни вақт бевақт холислик ва адолат билан таҳлил қилган танқидий мақолаларни чоп этиб келаётган эди.
Лекин шундай бўлса-да, мен бу радиода ишлайдиган жуда кўп журналистларни шахсан танирдим ва ҳурмат қилардим.
Адолат билан айтганда, “Озодлик” радиоси Ўзбекистонда бўлаётган жуда кўп адолатсизлик ва кўзбўямачиликларни, ноҳақлик ва лўттибозликларни очиқ ойдин танқид қилиб, эркин сўз ва ҳурфикрлик тамоилларига ситқидилдан хизмат қилаётган нашрлардан бири эди.
Мен оддий бир инсон сифатида ҳамиша “Озодлик”ка хайрихоҳ бўлиб келдим. Журналист сифатида эса — уни имкон қадар қўллаб қувватладим ва ҳимоя қилдим. Лекин Бош муҳаррир сифатида, демократик матбуот раҳбари ўлароқ, вақт бевақт “Озодлик”ка нисбатан танқидий мақола ва матнларни ҳам нашр этилишига изн бердим.
Буни мендан — профессионал журналистик касбим талаб қилар эди…
3.
Лекин мен бир умр меҳр қўйган ва муҳиб бўлган суюкли шоиримиз Абдулла Орипов “Озодлик” радиоси ҳақида тамомила бошқача фикрда экан, мен бугун унинг бу фикрини “Дунё ўзбеклари” ўқувчиларига етказишга – журналист  сифатида маҳкумман ва муҳаррир сифатида – мажбурман.
Гап шундаки, Абдулла Орипов  “Озодлик”даги дил розидан сўнг бутун дунё ўзбекларининг муҳокама мавзусига айланди. Ўзбекистон Қаҳрамони, Давлат Мадҳияси муаллифининг “Озодлик”даги бу чиқиши расмий Тошкент учун кутилмаган ва исталмаган бир ҳол эди, албатта.
Хўш, “Озодлик” радиоси улуғ ўзбек шоирига шу эшиттириши билан обрў олиб бердими, унинг муаммоси ва ё мушкулини осон қилдими?
Ахир матбуотнинг биринчи галдаги вазифаси – ахборот етказиш — одамларга яхшилик қилиш, уларнинг мушкулини осонлаштириш эмасми?
Адолат ва диёнат — мағлуб, ҳақорат ва хиёнат – ғолиб бўлган жамиятда одамлар чора топмай “Озодлик” ва ё “Би-Би-Си” мурожаат қилсалар бунинг нимаси ёмон?
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррирининг бу ўринли саволларига Абдулла Орипов мана шундай жавоб берди…
4.
“Номардга салом бердим, орқасидан тавон бердим” деган мақолни бугун ҳеч иккиланмай “Озодлик”ка нисбатан ишлатиш мумкин бўлиб қолди.
“Дўрмон”даги беғубор ва субҳидам кунларнинг бирида менга қўнғироқ бўлди. Ҳар қандай телефон қилган одам саломига алик олиш одатимиз ҳам ота боболаримиздан қолган удум, буни ўзинг яхши биласан, ука.
Ҳар ҳолда ўша куни ҳам шундай бўлди. Олисдан таралган телефон қўнғироғини кутмаган бўлсам-да, саломига алик олиб, қолдим балога. Озодликнинг чаққон мухбирлари (Ҳолбуки, мен ўшанда унинг “Озодлик”дан эканини етти ухлаб тушимда ҳам кўрмаган эдим) туйнукдан тумшуғини тиқиб олса бас. Қолган қисми ўз ўзидан калтакесакнинг думидек силлиқ кириб кетаверар экан.
Сизнинг кайфиятингиз биан ҳам, саломатлигингиз билан ҳам уларнинг иши йўқ. Аксинча, кайфиятингиз озроқ тушкунроқ бўлса, уларга худо беради. Кўкдаги қуёшни ҳам, осмондаги ойни ҳам бир зумда юзини беркитиб, Сизни бемалол зулмат томон етаклайди.
Хуллас, бизнинг ўша кунги суҳбатимиз ҳам ана шундай кайфият маҳсули бўлди десам, янглишмайман…
5.
Қолаверса,  икки одамнинг орасида кечган ҳар қандай суҳбат ва мулоқот – дунёнинг барча бурчига, бутун ер юзига тарқаб кетавермаслиги керак.
Журналистик одоб ва этикани бир ёққа қўятурайлик.
Энг оддий инсоний  муносбат нуқтаи назаридан қараганда ҳам  —  икки одамнинг ўртасидаги суҳбат  —  икки одамнинг ўртасидаги сир асрор ва кўнгил изҳори деб қаралиши керак.
Агар уни учинчи одамга етказиш керак бўлган тақдирда ҳам, бунинг учун энг камида – ўша суҳбатдошнинг  розилиги ва хабардорлиги лозим.
Ахир икки одам учрашганда ёки сирлашганда нималарни айтмайди, нималарни қўмсамайди, нималар ҳақида хаёл сурмайди.
Буни элга достон қилиш — энг камида чақимчилик, кенг маънода эса – сотқинлик дейилади.
Афсуски, Озодликда бу одат тусига кирган экан…
6.
Шу гапларни айтаркан, Абдулла Орипов мендан мана шу тўртликни «Озодлик» ҳақидаги ёзилажак мақолага илова қилиб қўшиб қўйишимни илтимос қилдилар.
«Устоз амри — вожиб» деган бир гап бор.
Мен бугун улуғ ўзбек шоирининг аччиқ ва аламли дил сўзларини «Дунё ўзбеклари» ўқувчиларига етказарман, «Озодлик» радиосидаги ҳамкасбларимиз ўз шошма шошарликлари ва узоқни кўра билмасликлари оқибатида Абдулла Орипов ҳаётига қай даражада зиён ва заҳмат етказганларини яна бир бор уларга эслатиб қўйишни истадим…
«Озодлик»нинг бу «зиён ва заҳмати»га эса биз ҳали яна қайтамиз…
“Озодлик” дегани – эгрилик эмас,
Қилган қилмишларинг  тўғрилик эмас.
Ошинг ҳалол бўлса кўчада ичгин,
Мусулмоннинг иши — ўғрилик эмас.
 
(Абдулла Орипов)
 
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири.

Абдулла Орипов: Умр йўллари Видео (4-қисм) Исмат Хушев Хьюстон (АҚШ)да

24 август, 2015 йил, Хьюстон, АҚШ

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (2)
  2. Исмат Хушев: «Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…» (4)
  3. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (5)
  4. Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)
  5. Исмат Хушев — Дубайда! Бирлашган Араб Амирликларига сафар (5-қисм)
  6. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (1-қисм)
  7. Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)
  8. Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)
  9. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада — «Гоҳ сайр ҳам даркор экан…» (Фотолавҳа)
  10. Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳ билан суҳбат 2-қисм «Истанбулга саёҳат» туркумидан
  11. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада «маёвка»га чиқдик биз…
  12. Исмат Хушев билан 22 минут АҚШга сафар. 24.10.2019. -4
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

7 комментариев

  1. Мухаммад Ёкуб Хамроев:
    29/08/2015 в 02:43-

    «ОЗОДЛИК»НИНГ ФАКАТ НОМИ КОЛДИ ШЕКИЛЛИ!
    КОЛГАН БАРЧАСИ, КАРИЙИБ НОМИ ОЧИКЛАНМАГАН, КИМЛИГИНИ АЙТИШНИ ИСТАМАГАН ШАХСЛАР НОМИДАН КЕТАЯПДИ!
    ЛАНГАР, БУРИТОШ МУСТАФОЕВ, МУРОДУЛЛО КУРОЛОВ ВА УЛАРНИНГ УГИРЛИК ВА БОСКИНЧИЛИКЛАРИ ХАКИДА ИНТЕРВЬЮ БЕРМОКЧИ БУЛСАМ МУТЛАК ЭШИТИШНИ ХАМ ИСТАШМАДИ.
    САБАБИ; АНИКЛАНМАГАН ФАКТЛАРНИ ЭФИРГА УЗАТИША ОЛИШМАС, БИРОВЛАРНИНГ НОМИНИ ЁМОНГА ЧИКАРИШМАС ЭМИШ!
    ИСМАТ ХУШЕВ НИМА САБАБДАН НАШР КИЛА ОЛАДИ?
    «ОЗОДЛИК» ЖИМ, ТИЛИ КИСИКМИ?
    МЕН, УЗ НОМИМДАН ЧИКСАМ, ФАКТЛАР БУЛСА!
    НАРХИ КАНЧА???

    Ответить
  2. Shayboni:
    28/08/2015 в 22:20-

    Бу кетишда «дунёўзбеклари» «озодлик»дан эмас, «озодлик» «дунёўзбеклари»дан, мақола, материаллар олиб ўз саҳифасига қўйа бошлайди. Ишларингизга ривож, омад ёр бўлсин Исмат ака!

    Ответить
  3. O'zbekxan:
    28/08/2015 в 22:12-

    «Озодлик» журналистлари А.Ориповнинг бетоб, оғир аҳволидан усталик билан фойдаланиб қолишибди, номардлар. Агарда у киши хозирги ҳолатда бўлганда муносиб жавоб берган бўларди. Нима қилсин бу «бечоралар» олаётган иш ҳақини оқлаш учун, пашшадай гапдан фел ясашга ўрганиб қолган. Нима ҳам қилардек инсофни ўзларига бермаса қийин. Яхшиям Исмат Хушев бор экан бу дунёда. Абдулла Орипов номи билан боғлик буган «Озодлик» кашфиятларини тор мор қилиб ташлади. Абдулла ака хеч качон озодликдаги луттибозларга дил ёрмаслигини исбот килиб берди.

    Ответить
  4. Nuur:
    27/08/2015 в 21:10-

    Internetga bahs munozara qilsa buldi emasku axir suv loyqalangan bilan tinmay qolmaydiku ,bu xech narsani uzgartirmaydi Abdulla Oripov uzligicha qoladi .

    Ответить
  5. Ахмад ҳожи Хоразмий:
    27/08/2015 в 20:44-

    Мен И.Хушевнинг:
    «Адолат ва диёнат – мағлуб, ҳақорат ва хиёнат – ғолиб бўлган жамиятда одамлар чора топмай “Озодлик” ва ё “Би-Би-Си” мурожаат қилсалар бунинг нимаси ёмон?» дегани асосида Абдулла аканинг «Озодлик»даги чиқишини эътиборли шоиримиз ватанда эътиборсиз қолибди-да, деган ҳаёлга боргандим.»Машрабни осган элдан қадр тилармидим», дегани эриш ҳам туюлганди.
    Аслида «Озодлик»чилар содда ва беғубор шоирни қармоққа илинтиришган экан. Бунинг шундайлигини академик Р.Абдуллаев ҳам ёзганди.

    Ответить
  6. Sanjar:
    27/08/2015 в 17:25-

    Отангизга рахмат-э! Озодликнинг нохолисликка «банди» эканини айтганингиз учун. Улар таркатадиган хабарларнинг бир ёкламаликка асосланган, яъни заказной деб ишонаман.

    Ответить
  7. Тошбоевни танийдиган киши:
    27/08/2015 в 16:37-

    Озодлик радиоси оҳирги пайтларда восвос бўлиб қопти.
    Бир имом домлани гапини нотўғри тақлин қилиб, бутун дунёга ИШИДни фикрига мос келганлик айбини қўйибди.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.