"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

БЕТАКРОРИМСАН?, ЯГОНАСАН,?… НЕГА ЯНА ТОЖИКИ СЎЗЛАР?

Бош мақола, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 27/08/2015 06:47-     12538 марта ўқилди

БЕТАКРОРИМСАН?, ЯГОНАСАН,?…  НЕГА ЯНА ТОЖИКИ  СЎЗЛАР?
 Бетакрор
Бетакроримсан, ягонасан, Она-Ватаним, Ўзбекистон!
Мустақиллигимизнинг 24 йиллик тантаналарига бағишланган, республика бўйлаб  реклама  қилинаётган, сиёсат даражасига кўтарилган – асосий бош шиор ана шундай  номланади.
Ана шу шиор остида Ўзбекистоннинг барча бурчакларида учрашувлар, йиғинлар, тушунтирувлар  ўтказилмоқда. Аҳоли  огоҳликка  даъват қилинмоқда.
Учрашувга чиққан олимлар, ижодкорлар  ва бошқа ҳурматли  зотлар ўз маърузаларини ана шу шиор билан бошлашга мажбурланмоқда. Мазкур ибора  такрор ва такрор қулоқларга қуйилмоқда
Ният  яхши, ҳаракатлар холис, аммо… 24 йиллик байрам учун танланган асосий бош  шиордаги  беш сўзнинг иккитаси  тожикча?
Нега?
Наҳотки  ўзимизнинг ўзбек тилимизда соф ўзбекча  шиорбоп сўзлар йўқ?
Наҳотки  бизнинг ўзбек тилимизга ҳам эндиликда тожик миллатини ўзбеклардан устун қўйувчи Сирожиддин Саййид, Иқбол Мирзо ва Суннат Аҳмедов каби  Хайриддин Султоннинг югурдаклари  эгалик қилади?
Агар имкони бўлганда Она, Ватан, Ўзбекистон сўзларини ҳам  тожикилаштиришдан  тойишмас эди бу шоввозлар!
Наҳотки  ўзбек тилини ана шу каслар  оёқ ости қилиб тепаверса, хор килаверса?…
Наҳотки биз, ўзбеклар…
Ҳар  йили шу аҳвол…
Бизнингча, бу тахлит тожики  сўзлар асосий бош шиорлар  учун  атайлаб, қасддан  танланаяпти.
Ўзбек тилини ерга уриш учун!
Тожикини ўзбекчадан устун қўйиш учун!
Ўзбек тилининг  куни тожикисиз  ўтмайди, деган тушунчани қулоқларга, юракларга қуйиш учун!
Наҳотки?….
Наҳотки??!!!…
Наҳотки???!!!!……
    Шокир САЪДУЛЛАЕВ,
Ҳақиқий Журналистлар Уюшмаси аъзоси.
Тошкент шаҳри.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дилмурод Жумабоев: Президентлик осон, Юртбоши бўлиш қийин…
  2. “Ҳукумат кўзини чўқиётган калхатлар олдида Аҳмадбой — беозор чумчуқ”
  3. Анвар Шукуров: Ўзбек журналистикаси ҳақида баъзи мулоҳазалар…
  4. Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга Америка Қўшма Штатларидан
  5. Ўзбек гўштхўрми ёки… гўсхўрми? — Озодлик
  6. Камолиддин Раббимов: Мирзиёевнинг елкасида тарихий масъулият турибди
  7. «Иқтисодимиз навбатдаги монополистга бардош бера оладими?» — Карим Баҳриев
  8. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов давлат бошқаруви тизимидаги ўзгаришлар ҳақида
  9. Бердиёр Жумаев: Пора — борми ундан қутулмоққа чора?!!
  10. 10 йилликнинг 50 одами, жумладан, 7 давлат раҳбаридан бири! — Б.Жумаев
  11. Кун.ўз: Украинадаги ўзбек тадбиркори билан суҳбат…
  12. Раҳимжон Ирисов: Тарихнинг ёзилмаган сахифасидан…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

6 комментариев

  1. Malik:
    30/08/2015 в 13:53-

    Бу ерда Шокир Саъдуллаев энг огрикли, бор нарсани кутараяпти бу битта эпизод холос.
    Энг мухими! мана шунака харакатлар булаяпти, юкорида утирган тожикилар тарафидан, бу бор гап буни купчилик зиёлилар билади ошкора айтмаса хам.Хатто вазият шу даражага бориб етдики,Узбекистонда узбекдан бошка хаммага яхши.Узбек узини юртида камситилган.Сизларга ёкмаса хам ёкса хам шу гап.

    Ответить
  2. Elbek:
    30/08/2015 в 02:47-

    Мақола нимани ёмонлашни билмай қолган одамнинг иши бўпти. «Бетакор» ва «Ягона» деб ёзмаган ўзбек шоири бормикан дунйада. Шокир Сулаймон ҳам албатта ёзган. Ҳа, энди қашимаган жойи қолмаганидан ёзганда дейишингиз мумкин. Бу ахмақ Навоий луғатига қарасин БЕ билан бошланган сўзлар қанчалик кўплигини кўради. ЯКка ҳам қарасин: Биз туркийларни ЯКҚАЛАМ қилдим деган деган бўлсалар, ҳам тожикини ҳам арабини ишлатган бўлсалар, ҳазратниям ур калтак, сур калтак қилишни таклиф қилаяптими бу БЕОДОБУ БЕАҚЛ! Яна бир гап:
    Шокир Сулаймоннинг шу кичкина пачақ мақолачасида унинг ўзи мана шунча тожики сўзларни ишлатибди: ЎЗБЕКИСТОН, ОГОҲ,ТАКРОР, СОФ, шиорБОП, УСТУН, КАСлар, ХОР, НАҲОТ…. Шундай экан, нима қиласан оғзингни булғаб Бундан кейин сендан тожики ишлатмай ёзишингни кутиб қоламиз. Ўзбек тили ёнидаги халқлар тилидан фарқли равишда ЎРТА ОСИЁ тилига, УМУМТУРКИСТОН тилига айлангани учун қудратлидир.

    Ответить
    • Нодир:
      30/08/2015 в 05:42-

      Елбек,ким ахмоқлигини сен ҳал қилмайсан. Тепада ЎЗИ турибди. ЎЗИ айтади ким ахмоқлигини. Шокир Сулаймон арабча ва тожикини умуман ишлатмаслик ҳақида сўз юритмаяпти.Сўз беш сўздан иборат асосий бош шиорда иккита сўз тожики экани ҳақида боряпти.Бунинг жуда катта фарқи бор.
      Сен тожик тағин тожиклигингга борибсан. Ўзбек тилининг қудратлилигини тан оляпсану, фақат тожик тили туфайли қудратга энган, деган фикрингни тиқиштиряпсан. Бекорларни айтибсан…

      Ответить
      • Elbek:
        31/08/2015 в 01:01-

        Нодир, Ўзи деганда кимни назарда тутганингни билмадим. Оллоҳ демоқчи бўлсанг, Оллоҳ миллат айирганни мусулмон деб билмайди. Ман миллатим эса мен 100 фоиз Қангғлиман. Санинг кимлигингни эса билмадим. Баъзан тажиклар ўзбек тилининг ҳимаячиси бўладилар, ўзларини ўзбек деб ишонтириш учун.

        Ответить
  3. Turkiy halqlar tarixi 6-13 asrlar:
    28/08/2015 в 06:27-

    Tojiklar bizning do’stimiz. Arabcha so’zlardan ehtiyot bo’lish kerak. Arabcha so’zlar jihodga va narigi dunyoga o’tkazib yuboradi.

    Ответить
  4. обиджон:
    28/08/2015 в 04:50-

    Хакикатдан миллатчилик килиш яхши эмаску, лекин Самарканд, Бухорода яшаётган тожик миллатига мансуб ёшлар узбек тилини билмайди,билса хам гаплашишни хохламайди. Ахир Узбекистонда Узбек тили Давлат тилига утганига 20 йилдан ошди.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.