"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Маҳмуд Сатторов: Озод фикр шарафи…

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Ўтганлар ёди | 08/24/2015 09:32-     12339 марта ўқилди

Маҳмуд Сатторов:

Озод фикр шарафи (2006)

Озод ака Президент билан
Суратда: Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофуддинов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан
Темир совутларга ўраниб олган, ўткир найзалар билан қуролланган Вақт Замонни ортда қолдириб, неча жонларни қурбон қилиб, шиддат билан илгари босади. Мана, энди олим ва устоз Озод Шарафиддинов ҳам тириклар сафида йўқ. Бу воқеага бир неча ой тўлган бўлса-да, кўпчилик мазкур йўқотишга кўника олган эмас. Бугун ҳам ўша танти ва оқил Озод ака сафларда юргандек.
Афсуски, азал ояти аллақачон ўқилган. Энди ул зот ҳақидаги меҳрли хотираларгина яшаяпти. Жумладан, филология фанлари номзоди, дотсент Маҳмуд Сатторов ёддан ўчмас учрашувлар ҳақида “Озод фикр шарафи” сарлавҳасида эсдаликларини қоғозга туширибди. Улар бағрикенг, самимий ва дангал инсон ҳақида хабар беради.
Озод ака биз “Ҳуррият”чиларнинг ҳам яқин маслаҳатчиси ва устози эдилар. Газетамизни мунтазам кузатиб борар, муносабат билдирар, бирор мақола ёқиб қолса, муаллифини уйидан бўлса ҳам топтириб, ўз илиқ сўзини етказарди. Қолаверса, устоз газетанинг таҳририят аъзоси сифатида ҳам ўзимизники эдилар. Бирор муҳим мавзуда мақола керак бўлса, тортинмай илтимос қилар эдик. Ўзлари ҳам “қулочини кенг қўйиб ёзган” мақолаларини бизгагина илинар эдилар. Ҳа, бу кунлар тарих бўлиб қолди. Айниқса, “Соғлом бўлай десангиз” мақоласи чуқур хотираларга бой бўлганди. У кўриш қобилияти сусайган, бироқ қалби жўшқин муаллифнинг тақдир туҳфасига исёни сифатида таҳририят хазинасида сақланаяпти: ўтли сатрлар бир-бирига мингашиб қолган ёки ҳошиядан чиқиб кетган… Устоз бу мақолани кўзи билан эмас, қалб кўзи билан тусмоллаб қалам тебратганча ёзган. Мақола “Янги 2005 йил ҳаммамизга янги бахт, янги сиҳат-саломатлик келтирсин, одамлар!” деб тугалланган.
Қуйидаги хотираларни эълон қилар эканмиз, устознинг боқий орзуларини шогирдлар камолига етказсин, деб ният билдирамиз.
Зўр бўлса…
Ноширлик, адабиётшунослик, публитсистлик масалаларида, борингки, кейинги пайтларда ҳаётда туғиладиган барча катта-кичик муаммоларда устоз – Озод ака Шарафиддинов билан маслаҳатлашадиган бўлиб қолдим. Домла бу жиҳатдан масалани дарҳол аниқ-таниқ тушуниб, халқона тадбир излаб топиши билан бошқа кайвонилардан ажралиб турарди. Ҳатто шундай вазиятлар бўлдики, диний-маърифий адабиётлар чоп этишда ҳам домланинг маслаҳатига суянадиган бўлдим. Бўлмасам, катта исломшунос олим Убайдулла Уватов барча нашрларимиз учун масъул, балогардон. Беминнат меҳнатини аямайди.
Бир гал домланинг зиёратига борсам, ҳол-аҳвол сўрашгач:
Кутубхонага кириб, чап қўлдаги жавоннинг учинчи токчасидан тўртинчи китобни олинг, – дедилар.
Бу қалин, йирик, рангли китоб бўлиб – рус тилида “Библия – детям” деб аталарди.
Кўринг, варақланг, – дедилар.
Китобда “Библия”нинг ҳар бир ривояту ҳикоятига моҳир рассом сеҳрли, афсонавий эртаклардагидай расмлар ишлаган, матн ҳам болаларбоп, йирик-йирик ва ёрқин ҳарфларда эди.
Биз, “Қуръони карим”ни бу даражада безаб, болаларбоп қилиб, қайта ҳикоялашимизга ҳали анча бор, – дедилар устоз. – Бу жиҳатдан ҳозирча маънавий-руҳий тайёр эмасмиз. Бироқ ҳадисларни нега махсус, болаларбоп қилиб чиқармаслигимиз керак?! Ҳадислар қадимий педагогика – дидактикамизнинг ёмби олтинлари-ку! – дедилар.
Мана шу ғоя ва ҳамкорликдан бугунги мўъжаз “Ҳадислар – болаларга”, 500 ҳадис намунаси бўлган қўлланма дунёга келди…
… “Ҳидоя”, “Мажма-ул Мақсуд” шариат китобларининг 1-жилдлари 5-10 йил олдин чоп этилиб, кейингиларига келганда нашриёт иқтисодий таназзулга юз тутиб, уддалолмай қолган эди. Сал ўзимизни тиклаб олиб, энди буларга ҳам навбат етганда, ҳар галгидай, диний-маърифий адабиётлар чоп этишда бир томонга “оғиб” кетмаслик, мафкуравий мўлжални тўғри олиш учун масъул идораларга мурожаат қилиб, уларнинг расман “еътироз билдирмаймиз” деган жавобини олгач, китобни нашрга туширардик. Бу гал ҳам йирик, 50 босма табоқлик ёстиқдай 2 та китобни ўша идора раҳбар-мутасаддиларга рухсат учун юборсак, янги жавоб олдик.
Эмишки, бозор иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда идора мутасаддилари ҳар бир ўқиган қўлёзмага бир босма табоғи учун энг кам иш ҳақининг бир оклади миқдорида ҳақ олиб, пул ўтказиш йўли билан хизмат қилишар экан. Бу дегани 2 та шундай ишимизга – 100 босма табоқ – 650 минг сўм ўша идораларга, варақлаб, ўқиб беришларига тўлашимиз зарур эди. Албатта, бу талаб эндигина инқироздан чиққан корхона раҳбари – мени қониқтирмади. Тағин маслаҳат билан домлага мурожаат қилдим. Бу  янгиликдан у киши мутлақо бехабар эканлар, тутоқиб кетдилар.
Нега, нима сабабдан? Ўқиб бериш ахир уларнинг вазифаси, бурчи-ку. Шу иш учун маош олишади…
Қўйинг домла, куйинманг, Нашр этиш-етмаслик ихтиёрий-ку. Рухсат текин бўлмаса, чоп этмай қўя қоламиз-да…
Нега чоп этмас экансиз? Шунча меҳнат қилиб-а. Бундоқ ноёб китобларни нашрга тайёрлашнинг ўзи бўладими? Маърифий масалада Сиз билан бизнинг улардан кам жойимиз борми? Улар билган-тушунган нарсани бизлар тушунмаймизми? Нимадан чўчиймиз? Улар зиёли бўлса биз киммиз?! Миллий мафкурамизга муносиб асарлар сифатида иккиланмай чоп этаверинг. Бирор идорадан Сизни безовта қилишиб, тихирлик йўлига ўтишса, мени рўпара қилинг – жавобини ўзим бераман, – дедилар.
Андак танаффусдан кейин домла сал ўзига келгач, мен гўшакдан:
Жаҳлингиздан тушдингизми, устоз? – десам Озод ака:
Маҳмуджон, гап бундоқ – “Мажмаа”ни ҳам, Ғаззолийни ҳам тап тортмай нашрга тушираверинг, ҳеч қўрқманг. Халқ бу китобларни кутяпти. Қавмларимизнинг минг йиллик ҳамроҳлари улар. Бугунги мустақиллик йилларида бу маънавий озуқалар ўз эгаларига албатта етиб бориши керак! – дедилар.
Сўнгги сўз, хулоса ўрнида яна қўшиб қўйдилар:
Нимадан қўрқасиз, дарвоқе, жуда зўр бўлса, вазифангиздан бўшатиб қўйишар…
Мулк
2004 йилнинг кузларида Озод аканинг иккинчи оёғи ҳам кесиладиган бўлиб, янги ТошМИнинг жаррохлик бўлимига ётқизилди. Орадан 3 кун ўтиб мен домлани кўргани бордим. Медиклар шаҳарчасида стоматология марказида ТошМИ профессори бошчилигида тишларимни янгилаётган, Озод аканинг «рекламаси» билан  жағга қозиқ қоқиб, тиш қўйдириш энди расм бўлаётган вақтлар бўлиб, кўп касал тишлар олдирилиб, ярайдиганлари даволаниб, қоплама қўйишга тайёргарлик кўрилаётган кезлар эди. Оғзим тўла шўрпахта билан устоз хонасини  топиб бордим.
Кунгай хона, эшик олдида домланинг кровати. Тўр томонда, одатдагидай Шарофат аянинг хос ётоғи, қиз невара ўша ерда, Домла кровати қирғоғини чангаллаб ўтирибди. Ёнида стул қўйиб, қўлида 2 варақ қоғоз билан профессор Абдуғафур  Расулов (Озод аканинг шогирди) устоз билан баҳслашиб турибди. Абдуғафур ака ҳам дарҳол мен билан ҳам мунозарани бошлаб юборди.
– Зап келдингизда, Маҳмуджон. Сизнинг китобингизни мисол келтириб, домла билан баҳслашиб тургандим. Бу Озод аканинг «Маънавият» нашриётида чоп этилаётган «Довондаги ўйлар» китоби мундарижаси. Сиз нашриётингиздан Ҳамидулла  Болтабоевнинг янги тўпламини чиқарибсиз. Кўриб хурсанд бўлдим. Ибратли томони шундаки, Ҳамидулланинг ҳар бир мақоласи остига қайси газета-журналда, қачон эълон қилинганлигини изчил, тарихий кетма-кетликда берибсиз. Домлага биз ҳам шундай қилайлик, десам иккиланаяптилар…
– Сабаби, Ҳамидулланинг мақолалари ҳаммаси нозикроқ, бундайроқ мавзуларда. Муаллифни ҳам эътироф этадиганлар бор, айни пайтда унинг ғанимлари ҳам  бисёр. Шуларни эътиборга олиб, мен «бу материаллар олдин эълон қилинган апробатсиядан ўтган» деган маънода, айрим даъвогарларнинг оғзига уриш учун шундай қилгандим. Бироқ, Озод аканинг янги китобида бу услубдан фойдаланиш зарур деб ҳисобламайман. Чунки домланинг мақолалари оқлаш ё ҳимояга муҳтож эмас.
– Бормисиз, Маҳмуджон, бу чулчутга ярим соатдан бери тушунтираман, ўзиникида туриб олган, ҳалиги китобни мисол келтиради,-дедилар Озод ака.
– Суҳбатлар бўлса бошқа гап. Албатта муаллиф қайси олим, журналист, нашр вакили билан суҳбатлашганини мақола сўнгида ёзиб қўйиш керак, бу илмий-ижодий ҳалолликка киради.
Баҳс шу билан тугади-ю, жарроҳ дўхтир йигит-қизлар домланинг ярасини даволаб, қайта боғлашга (перевязка) келишди.
– Кўтаринг оёғингизни,- деди жарроҳ йигит. Домла бир қарич ҳам қолмаган ўнг оёғи, тўғрироғи чақалоқнинг бошидайгина бўлиб турган сонини кўтариб, дўхтир муолажасига ҳозирланди.
– Энди йигитлар,- деди Озод ака,- ҳозир вақтингиз борида оёқда қолган бинтингизми, пинтсетингизми, қайчи-ю нинангизми, олиб қолинг, қайта боғлаганингиздан кейин бу мулк менга тегишли бўлиб қолади, албатта қайтиб бермайман! – дея ҳазиллашдилар.
Жарроҳ дўхтир ҳам жайдари йигит экан:
-Домла, биз керагини олиб бўлдик, қолгани ўзингизга сийлов,- деди тўпорилик билан.
Андак суҳбатдан кейин,  домла:
– Тезроқ иш қобилиятим тиклансайди, ёзишни бошлаб юборардим, – дедилар бизга. – Ойбек ҳақида ёзишим керак. Ойбек ўзбек адабиётида уникал ҳодиса. Биз унинг олдида қарздормиз. Айниқса мен Ойбек истеъдоди, инсоний сифатлари олдида қаттиқ қарздорман,-дея  таъкидладилар..
Ҳайрлашиб, ташқари чиқилгач, Абдуғафур ака Ойбек домла устознинг тушига киргани, ундан андак гина қилганини гапириб берди. Ва, энг муҳими,  мен бир умр билмаган, сезмаган янгиликни баён қилди. Темир иродали устозимиз Озод ака, кеча шогирди Абдуғафур Расулов уни кўргани келганида баралла йиғлаб, кўкракларига бош уриб, рози-ризолик тилабди, видолашибди.
Қаранг, ҳарқанча сабот-бардошли бўлмасин, матонатда ҳаммага ибрат кўрсатмасин, инсон барибир инсонда. Озод ака эса инсон бўлганда ҳам улуғ мутафаккир инсон эди…
Сўнгги сўз
2005 йилнинг “Энг улуғ, энг азиз” танловида, мустақиллигимизнинг 14 йиллиги олдидан, менинг “Ўзбек удумлари” китобим ғолиб топилди. Орадан уч кун ўтиб, устоз Озод Шарафиддинов менга қўнғироқ қилиб:
Маҳмуджон, мукофот билан сидқидилдан табриклайман, кечикиб йўқлаётганим учун узр, кеннойингиз телефонингизни топиши қийин бўлди, ўзим тополмайман, топганимда ҳам кўриб теролмайман. Так что, менинг самимий табригимни қабул қилинг. Бултур ўқигандим, қоладиган китоб бўлганди. Муносиб мукофот бўпти, ­ дедилар.
Улуғ инсоннинг эътибори ва  эътирофидан бошим осмонга етди. Теримга сиғмай қувондим.
Маҳмуд Тоиров ҳам қўйилганди, унга ҳам рағбат бўлдими, мен кейинги пайтлар газеталарни ўқиёлмаяпман. Неваралар бўш бўлганда ўқиб беришади… ­ дедилар.
Маҳмуд Тоир Президентимиз Фармони билан Ўзбекистон Халқ шоири унвонига сазовор бўлди. Уники жуда баланд, ­ шоир дўстимиз учун хурсанд бўлиб маълум қилдим мен.
Ҳа, дуруст иш бўпти. Сизникиям кам эмас, бу халқнинг, ўзбек зиёлиларининг эътирофи, ижодий меҳнат баҳоси бу, ­ яна “Удумлар”ни мақтади устоз.
Ҳамманинг табриги, ювишлар ҳам бир бўлди-ю, устознинг йўқлаганлари мени ниҳоятда қанотлантириб юборди. Бу ярим асрдан ортиқ илм ва ижод заҳматини чекиб келаётган мутафаккир зиёлининг баҳоси, юксак эътирофи эди.
Орадан икки кун ўтиб, котибам мени тағин устоз Шарафидинов қидираётганлигини айтиб қолди. Боғлансам, Озод ака салом-аликдан кейин:
Маҳмуджон, Сизни қидираётганим сабаби ­ китобингиз ҳақида махсус мақола ёзмоқчиман.
Ҳеч қилмаган ишимни қилсам. Бир келсангиз, тезисларимни диктовка қилсаму Сиз ёзиб олсангиз. Ортиқча мақтов бўлмайди. Удумларнинг ҳар бир халқ ҳаётида тутган ўрни, муаллифнинг танлаган йўли, Президентимизнинг қадриятларимизни тиклаш йўлидаги ҳали мустақилликдан олдиноқ қилган саъй-ҳаракатлари, диний экстремизм, финатизм, жаҳолатга қарши халқ донишмандлиги, миллий дидактиканинг азалий ва абадий кураши, удумларнинг бундан буёнги тақдири ­ бу халқимиз тақдирини белгиловчи муҳим омиллигини баён қилиш. Ана шу. Фақат аҳволимдан келиб чиқиб, ўзингизни ишга солаётганим малол келмайдими, бунинг Сизга қийинчилиги йўқми? ­ деб қайта сўрадилар.
Мен: ­ Йўғ-а, домла. Аввало, эътиборингизнинг ўзи мен учун энг улуғ мукофот, фақат Сиз қийналмасангиз… Мен учун Сизнинг фикрингиз, баҳоингиз катта шараф-ку, ­ дедим.
Ундай бўлса келишдик. Вақтингизга қараб, бугун-ерта келасиз, ижодий ишни бошлаймиз. Фақат орқайин бўлмаймиз, эрта-индин қилсак ҳам бўлаверади, демаймиз, узоғи билан келаётган ҳафтанинг охиригача мақола редактсияда бўлиши керак, ­ дедилар.
Эртаси эрталаб бир “ЎзАС” (“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси)ни қўлтиқлаб, домла зиёратига ­ ишлашга бордим. Газетадаги барча мақолаларнинг сарлавҳаларини, муҳаррирнинг “Жавоб” бош мақоласи ва Шавкат Раҳмоннинг “Ватан” шеърини ўқитдилар. Сўнг 19 пунктдан иборат тезисларини бирма-бир ёздирдилар. Бу кечаги оғзаки шартлашувимиздан 3-4 баравар кўп фикр-мулоҳазаларни қамраб олган тайёр масаллиқ ­ “ошнинг хоми” эди.
Ҳовлида, офтобшувоқда устоз билан анча гурунглашиб, уйга қайтдим. Кечаси билан тезисларни “ёйиб”, бир-бирига улаб, мақолани Озод Шарафиддинов бўлиб ёзиб чиқдим. Эртаси шанба дам олиш бўлсада, энг қобилиятли компютерчи қизимиз Дилдорани уйидан чақиртириб, мақоланинг биринчи вариантини нашриётда ёзиб чиқдик. Эртаси дам олиш куни ҳам мақола такомили ва таҳрири устида ишлаб, душанба куни домла ҳузурига равона бўлдим. Мақола компютерда 7 бет бўлиб, унда домла айтган барча фикр-мулоҳазалар қамраб олинган эди.
Яна ҳовлида, ток остида, олачалпоқ офтоб нурида, енгил стол атрофида Озод акага мақолани жумлама жумла ўқиб бердим. Бирор жумла бўлмадики, домла сўз ё бирикма қўшган, ўзгартирган, тўлдирган бўлмасин. Муаллифнинг тилидан қаҳрамонга берилган сўз ҳам ўзлаштирма гапга ­ Озод аканинг ўз сўзига айлантирилди.
Ўзбек удумлари ҳақида гапира туриб, муаллифнинг сифатлари ­ ўзи ҳам айрим одатларини удумга айлантиргани ҳақидаги шахсан мени мақтовчи сатрлар домланинг диктовкаси билан орага киритилди. Кутубхона ташкил қилиш одатим ҳаммага маълум бўлса-да, нотавон қариндошимга нафақа тайинлаганим ҳақидаги фактни домла шарофати билан қилган Самарқанд сафари зиёратида, хусусий меҳмонхонада, оқшом очилиб, кайф устида айтган сиримни ҳам устоз хотирлаб қолган экан, мақолага киритди. “Ортиқча мақтов бўлмайдими, домла” десам, “аксинча, ибрат бўлади, бу одатни бошқа зиёлилар ҳам удумга айлантирса, инсонийликка, ҳукуматимизга анча ёрдам бўларди”, ­ дея қўштирди.
Устознинг диктовкаси, таҳрири ва қўшимчалари билан тайёрланган мақола 9 бетни ташкил этди.
Эртаси куни тақриз тайёр бўлгач, уни қайси газетада эълон қилиш маслаҳати бўлди. Домла иккаламизнинг ҳам биринчи навбатда “ЎзАС”га эълон қилгимиз бор эди. Бироқ икки сабабга кўра бошқа газетага беришга қарор қилдик. Бултур “Ўзбек удумлари” нашрдан чиққач, “ЎзАС”нинг бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ушбу асар ҳақида катта бош мақола ёзиб, “муҳаррир минбари”да “Удумлар” нашрини маданий ҳаётда ҳодиса сифатида баҳолаши бўлса, иккинчиси республиканинг барча шаҳар-қишлоқларига кириб борадиган газета танландики, бу шубҳасиз, ҳукуматнинг ижтимоий-сиёсий газетаси “Халқ сўзи” бўлди. Орадан андак вақт ўтиб, “Ватан” журнали менга Озод ака ҳақида мақола ёзиш буюртмасини берди.
Мен расмий биографик материалдан кўра кейинги йиллар домла ҳақида ёзиб бораётганим эсселар намуналаридан бермоқчи бўлдим. Бунинг учун домланинг олдидан ўтиш, имкони бўлса, ўзларига ўқитиб олиш лозим эди. Телефонлашиб, розиликларини олгач, “19 сентябр куни Озод аканинг уйларига бордим. Дармонсизликлари сезилиб турибди. Талаблари билан уч эссени ўқиб бердим. “Маъқул, эълон қилаверинг, “Терра” журналида менинг яхши суратим берилган. Шуни илова қилинглар”, дедилар.
21 сентябр куни “Халқ сўзи” газетасида Озод аканинг “Удумларимиз халқимиз ҳамроҳи бўлсин!” деган мақоласи “Китоб ҳақида сўз” рукни билан эълон қилинди. Албатта, газета ўз табиатидан келиб чиқиб, мақолани анча қисқартирган, бироқ асосий фикр-мулоҳаза, мазмун, Озод Обидовичча стил сақланиб қолганди. Мендан биринчи бўлиб суюнчи олган Қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов бўлдилар. Телефонда худди ўзлари ҳақида ёзилгандай ҳаяжон билан:
Озод акам Сизнинг китобингиз ҳақида зўр мақола ёзибдилар-ку. Табриклайман! ­ дедилар. Қаранг, сенаторлар газетани ҳаммадан олдин оларкан-да. Мен дарҳол домлага қўнғироқ қилиб, мақоланинг суюнчисини олдим. Устоз хурсанд бўлдилар.
Ҳамма фикрлар қолибдими? ­ деб сўрадилар.
Асосийлари қолган.
Ҳа, майли, эълон қилишибди-ку… ­ дедилар.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” деган ёзув берилмабди.
Унинг аҳамияти йўқ, ­ дедилар.
Энди буни ювиш қолди, ­ дедим.
Вақти билан ювамиз, ­ дедилар кулиб.
Бу устозимнинг мен билан охирги мулоқоти, матбуотдаги сўнгги сўзи эканлигини гумроҳ банда ўшанда билмаган эканман. Орадан андак вақт ўтиб, рўзанинг биринчи куни, жума намозида буюк устознинг жанозаси ўқилди…
Хайр энди, озод тафаккур!
Онам раҳматлининг бир гапи бўларди. “Сидқидил раҳбар топсанг, бир умидхона қилиб, этагини маҳкам ушлагин, болам”. “Раҳбар” деганда у биз тушунган бошлиқ, хўжайин, илмий, идоравий, хизматбошини эмас, отадай жонкуяр, онадай меҳрибон инсонни кўзда тутарди.
Менинг шундай раҳбарим, умидхонам бор эди. Биргина менинг эмас, ўзбек адабиётининг, маданиятининг барча зиёлиларининг шундай мўътабар раҳбари, умидхонаси бор эди. Бу ўзбекнинг ХХ-ХХИ асрда худо ёрлақаган фидойи олими, тирик зиёратгоҳи, буюк зот ­ Озод Обидович Шарафиддинов эди.
Озод акани ҳар ким ҳар томондан яхши танийди. Биров етук олим, бошқаси моҳир таржимон, яна бири бош муҳаррир, домла, устоз, содиқ дўст, маслаҳатгўй, касбдош, сафардош, замондош… Мамлакатимизда ҳеч ким Озод Шарафиддиновга бегона эмасди. Айниқса Президент Каримов унга Олтин юлдуз топшириб, иззатини жойига қўйганидан кейин Геофизика қўрғонидаги мунаввар хонадони Ўзбекистон меҳнаткашларининг норасмий қабулхона ­ идорасига айланди. Бухорои Шарифдан, Қорақалпоғу Хоразмдан, Қашқаю Сурхондан, Жиззаху Намангандан кўкрагида дарду ҳасрати бор, ноҳақликка йўлиққан инсонки бор, адолат излаб, Озод аканинг ҳузурига келарди. Домла ваколати бўлса-бўлмаса ҳар бир дардманднинг дардига даво излар, ҳақиқатни рўёбга чиқариш, адолатни тиклаш учун қўлидан келган ва келмаган барча чора тадбирларни кўрарди.
Озод ака бир умр ҳаётда мухташам кўприк вазифасини ўтаб ўтди. Илмни адабиётга боғлади, адабиётни маданиятга боғлади, ўтган асру тузумнинг энг яхши анъаналарини янги, истиқлол тузумига олиб ўтди. Шўро тизими 70 йилда қилолмаган ишни “Жаҳон адабиёти” журнали очиб, етти йилда уддалади. Яъни дунё маданияти хазинаси ­ адабий жавоҳирларини ўзбек тилига ўзи ва  салафлари билан ағдариб, ўзбек адабиётини Катта Адабиётлигича сақлаб қолди.
Суюкли шогирдини шифохонадан кўриб қайтишда: “Бегали ­ бутун бошли бир институт” дегани бор эди. Озод Шарафиддиновнинг ўзи бутун бошли бир Академия эди…
Домла совет даврида адабиётга янги нафас, тоза ҳаво олиб кириб, умрини бунтарлик ­ исёнкорликда ўтказган бўлса, Мустақиллик йилларида чинакам миллий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди. “Шунча умрни беҳуда ўтказиб юборган эканман” дея мудом ўзини айблайдиган аллома қисқа муддатда “Ижодни англаш бахти”, “Президент”, “Довондаги ўйлар” китоблари билан истиқлолнинг адабий портретини яратиб берди.
Қариганида худо суйган қулига дард бериб, сўнгги кунигача уни синовда ушлади. Озод ака, аввало худо, сўнг ўзининг пўлатдай тобланган метин иродаси билан ҳамиша дарддан баланд юриб, ижтимоий, илмий, адабий, публитсистик ижод билан фаол машғул бўлди ва бу соҳаларда мисли кўрилмаган ғалабаларни қўлга киритди. Домланинг бемор ҳолида бундай натижаларга эришувида менимча, уч омил унга суянчиқ бўлди. Биринчиси, устознинг ўз миллати, халқига бўлган беқиёс меҳр ва оқибати. Иккинчиси умр йўлдоши ­ Шарофат ая бошлиқ оилавий бадастур муҳит, учинчиси, шубҳасиз, Президент Каримовнинг бу зотга нисбатан мунтазам эътибори ва рағбати.
“Президент” китобини орият устида ёзди. Қирғизистонлик, Россиялик, бошқа хорижий давлатлар сиёсатдон профессорлари Ўзбекистон Президенти ҳақида кетма-кет китоблар чоп этаверишгач, бу ўзбек профессорининг ҳамиятига тегди. “Нега бизнинг Президентимиз ҳақида, бошқалар ёзиши керак. Ўзбекдан шу миссияни амалга оширадиган олим йўқми? Кўз ўнгимизда шаклланган, униб-ўсган, Президент бўлса. Ёзиш керак!”
Ўзбекнинг биринчи Президенти ҳақида ўзбек олимининг биринчи асари ана шундай дунёга келди. Бу китоб бошқа муаллифлар асарларидан фарқли ўлароқ холислиги, самимияти, инсонийлиги, юксак бадиияти, тамаъ ва сиёсий ўйинлардан холилиги билан ажралиб туради.
Президентнинг улуғ алломага ҳурмат ва ихлоси халқимизга яхши маълум. Абдулла Аъзам давлат раҳбари номидан Озод акани йўқлаб, дуойи саломларини етказиб турганининг бир неча бор гувоҳи бўлганман.
Президентга раҳмат, ­ деганди бир гал Озод ака ­ анвойи гулларини ҳидлаб, илхом билан янги-янги асарларимни ёзяпман. Чопонлари танамни яйратяпти. Мен бинойиман. Бошқа ижодкорларнинг кўнглини олинглар. Масалан, Одил Ёқубов ўзбекнинг катта санъаткори у. Руҳлантиринглар, уни саломатлиги яхшимас. Шундаям шу ёшида ажойиб асарлар ёзяпти. Кўнгли кўтарилса, қанот чиқариб, яна зўр асарларини ҳадя этади, халқимизга…
Тағин бир гал Президент йўқловидан миннатдор бўлган устоз:
Менинг шахсий илтимосим йўқ, таклиф шулки, улуғ адибимиз Ойбекнинг 100 йиллигини обрўйига яраша, жаҳоншумул қилиб ўтказайлик. Президентимиз бу ҳақда махсус фармон чиқариб, маблағ ажратишга ижозат берсалар, ­ дея илтимос қилганига шоҳидман.
Демак, бу борада ҳам Озод Шарафиддинов мамлакат зиёлилари билан Президент ўртасида кўприк бўлиб яшади.
Ўзбекистонда Озод ака дахлдор бўлмаган соҳаю, шахс йўқ ҳисоби эди. Рустам Қосимжонов Жаҳон чемпиони бўлганида, Триполига қўнғироқ қилиб, “Балли, Рустамжон ўғлим, сен бутун Ўзбекистонни чемпион қилдинг” ­ дея биринчи бўлиб олқишлаган ҳам Озод Шарафиддинов эди…
Адиб сўнгги йилларда тўлиб-тошиб, улгуриш учун шошиб ўзбекнинг машҳур одамлари ҳақида қатор адабий-публитсистик очерклар яратди. Улар орасида олимлар, ҳуқуқшунослар, тадбиркорлар, шифокорлар, деҳқону фермерлар тимсоллари бор. Кўпчиликка маълум атоқли адиблар Чўлпон, Ойбек, Одил Ёқубов, Абдулла Орипов, Сарвар Азимов, Музайяна Алавия ва бошқалар ҳақида тамоман янги гапларни ёзди.
Шу туркумдаги очерклар орасида муаллифнинг кўпчиликка яхши таниш бўлмаган ҳассос ўзбек адиби Самар Нуров ҳақидаги асари алоҳида ажралиб туради. Тасодифан фалокат рўй бериб, ногирон бўлиб қолган санъаткор сабот-иродаси, матонати “Қора тонг” романини яратиш йўлида чеккан жисмоний-руҳий изтиробларини тасвирларкан, устозни яқиндан билганлар бу тимсолда Озод аканинг автопортрети ҳам муштараклигини яхши фаҳмлайди.
Қаҳрамонимиз Озод Шарафиддинов ҳаммага ­ ўтганларга ҳам, ҳаётларга ҳам қўлидан келган яхшилигини аямай ўтди.
Озод Шарафиддиновни баъзилар фидойи рус маданиятшуноси Дмитрий Лихачевга қиёслашарди. Кўпчилик бу зотни “ўзбекнинг имони” дерди…
Ўзбекистон, ўзбек халқи ўзининг буюк фарзандидан айрилиб қолди. Зиёлилар, ижод аҳли, афкор омма ватанпарвар, миллатпарвар, фидойи раҳбари, тирик зиёратгоҳи, умидхонасидан жудо бўлди. Озод Шарафиддиновнинг ўрни, қадри бундан буён кўп билинади. Алвидо, улуғ устоз! Охиратингиз обод бўлсин. Хайр энди, озод тафаккур…
Видо
Юрагим зирқираб, ўрганиб қолган рақамим 1615064 га қўнғироқ қилдим. Одатда бу телефон гўшагини домланинг ўзи оларди. Биламан, энди домла йўқ, гўшакни кўтариб зарбнафас билан “а-лоҳ!” демайди. Шундай бўлса ҳам ўрганган кўнгил…
… Келиннинг ёрдамга келган опасининг гапича, ҳовлида ҳеч ким йўқ, ҳамма ишда-ўқишда. Шарофат ая (домланинг рафиқаси) яқинда 1-статсионарга даволанишга ётқизилибди.
Домланинг Абдулла Орипов “Адолат кўзгуси” китобига ёзган сўзбошиси учун андак қалам ҳақи бор эди, шуни олиб, ҳам кенойини зиёрат қилиш мақсадида шифохонага равона бўлдим. Шарофат янга мени кўриб хурсанд бўлди, “визитим” сабабларини айтдим.
Гонорарни муаллифнинг ворисига топшириб, имзо чектирдим.  Айни пайтда армоним – шунчалик яқинлигим, домламнинг матбуотда эълон қилган энг сўнгги асари менинг китобим ҳақида бўлганлиги билан, насиб қилмаган экан, кўплар қатори устознинг тобутига елка теккизишга ярамаганим – ўша кунлари оператсия бўлиб, шифохонада ётганимни айтдим. Келинойи узримни тўғри қабул қилиб, устознинг сўнгги дамлари ҳақида ҳикоя қилиб берди:
– Домлангизнинг вақти-соатлари яқинлашганини сезиб, дарҳол қизим Муҳаббатни чақиртирдим. Хавотирим Алишердан эди. Ишининг тиғизлигидан отаси билан видолашолмай қолмасайди, деб чўчирдим. Ташқари чиқиб, қўлига телефон қилдим. Худонинг қудрати, югуриб келдими, учиб келдими, уч-тўрт дақиқада отасининг бошида ҳозир бўлди. Домла ўзларига келиб, ҳаммамизга бирма-бир қараб чиқдилар. Мен:
– Хўжайин, сўнгги пайтларда асабларим издан чиқиб, хизматингизни ўрнига қўйиб қилолмаган бўлсам, билиб-билмай қаттиқ-қурум гапирган бўлсам, мени кечиринг, рози бўлинг, – дедим. Домлангизнинг юзларида табассум ёйилди:
– Мен Сиздан мингдан минг розиман. Ахир ҳар куни “розиман” дейман, эшитмайсизми? – дедилар. Аслида, бирор марта бўлсин, бу сўзни тилларига олганларини эшитмаганман. Демак, ичларида айтарканлар-у бизлар билмас эканмиз-да. Тағин:
– Болаларингиздан, оила аъзоларингиздан рози бўлинг, – дедим.
– Ҳаммаларингдан розиман. Минг бор розиман, – дедилар. Сўнг ҳаммамизга яна бир қур нигоҳ ташлаб:
– Алвидо! – дедилар ва шу зумда жон узилди. Оллоҳнинг инояти, жуда осон жон таслим қилдилар…
–   Ҳа, домлам-а, – хаёл қилардим мен Шарофат янгани юпатиб, йўлда кетарканман, – бир умр қаҳрамонликдан иборат ҳаёти стсенарийсига “алвидо”ни ҳам киритиб, уни ўринлатолган устоз-а!…
Маҳмуд Сатторов,
“Ҳуррият” газетасидан олинди.
http://www.ziyouz.uz/uzbek-matbuoti/hozirgi-matbuot

Ўхшаш мақолалар:

  1. Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СУВГА ЧЎККАН УМИДЛАР… (Урганчда ҳалок бўлганлар ёди)
  2. Юлдуз Орипова: Отажоним ўлмаганлар, уйқудалар, қабристонда ухлаяптилар…
  3. Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди…
  4. Қодиржон Ботировнинг Одессадаги сирли ўлими… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  5. Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноб Пўлатнинг порлоқ хотирасига)
  6. Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (2-китоб, 23-боб)
  7. Шароф Убайдуллаев: Шоир йиғламасин («Чарос марсияси»ни ўқиб)
  8. Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”
  9. Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов 90 ёшда!
  10. Исмат Хушев: Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчисини эслаб…
  11. Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ВА МАХСУС ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ (4-қисм)
  12. Муаззам Иброҳимова: Бахтинисо энди орамизда йўқ – “Ўтганлар ёди” туркумидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Aziz says:
    08/24/2015 at 23:28-

    Sizga raxmat Ismat aka, bir dildan yig’lab, g’uborlarimni chiqardim… Ulug’ zot Ozod Sharafiddinovning joylari jannatda bo’lsin. Ruxlari xalqimizni, sizu bizni doimo qo’llasin…!

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94603 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32633 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32567 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32536 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32315 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31514 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31457 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31247 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31241 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31222 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31221 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31220 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31210 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31206 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31204 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31204 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31202 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31201 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31200 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31200 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31200 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31198 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31196 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31194 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31193 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31192 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31192 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31192 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31190 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31190 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31187 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31186 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31180 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31178 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31177 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31175 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31175 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31174 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31173 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31173 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31172 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31168 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31166 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31165 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31165 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31163 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31162 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31162 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31160 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31158 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31157 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31154 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31153 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31152 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31150 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31150 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31150 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31148 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31147 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31147 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31145 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31144 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31143 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31141 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31141 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31140 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31138 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31137 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31135 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31134 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31133 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31132 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31132 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31131 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31131 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31131 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31128 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31128 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31126 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31124 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31123 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31122 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31120 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31116 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31109 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31108 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31108 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31107 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31106 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31104 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31098 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31098 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31096 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31095 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31094 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31094 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31094 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31092 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31091 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31089 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31088 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31088 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31088 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31086 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31084 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31082 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31082 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31081 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31078 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31078 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31077 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31077 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31074 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31073 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31072 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31071 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31070 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31069 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31061 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31058 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31058 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31056 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31055 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31054 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31054 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31054 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31053 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31051 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31051 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31050 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31050 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31048 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31047 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31047 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31047 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31045 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31043 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31043 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31042 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31042 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31042 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31041 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31041 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31040 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31038 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31036 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31036 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31036 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31035 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31035 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31035 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31035 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31034 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31034 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31033 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31033 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31032 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31031 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31030 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31028 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31028 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31028 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31024 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31023 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31022 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31019 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31019 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31018 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31016 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31015 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31015 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31013 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31010 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31009 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31007 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31007 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30998 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30998 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30998 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30996 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30995 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30995 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30995 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30994 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30994 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30992 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30991 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30990 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30990 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30990 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30987 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30984 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30983 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30983 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30982 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30980 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30980 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30977 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30975 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30975 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30974 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30973 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30973 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30971 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30970 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30969 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30969 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30968 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30967 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30966 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30964 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30963 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30962 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30962 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30959 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30952 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30951 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30950 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30945 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30945 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30941 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30940 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30938 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30937 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30936 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30935 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30933 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30930 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30928 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30928 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30924 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган