Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир! (Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али диққатига)
ЎЛДИР, ИЧИНГДАГИ ХОИННИ ЎЛДИР!
Маънавият, мафкура масалалари ҳар давлат, ҳар жамиятнинг жон томири ҳисобланади. Худди шу икки устунига дарз кетган тузум муқаррар ҳалокатга учрайди. Мадомики шундай экан, Ўзбекистонда бугун маънавият, мафкура масалаларига муносабат қандай?
Зоҳиран олиб қаралганда, бу борада ҳаммаси жойида, ҳатто, аъло даражада дейишимиз мумкин. Президент ҳар икки гапнинг бирида маънавият, мафкура, миллий ғоя тарғибот-ташвиқотига эътибор зарурлиги, давлатчилик ишида булар ғоят муҳим ўрин тутишини бот-бот такрорлайди.
Ҳукумат ҳам маънавиятни ривожлантириш, миллий ғоя тарғиботи юзасидан қатор қарору кўрсатмалар чиқаришдан эринмайди. Соҳага тегишли идораю ташкилотлар гўёки фаол иш юритмоқда. Ҳатто, яқинда ёшлар тарбиясига масъул Бош вазир ўринбосари лавозими ташкил этилди. Аммо бу борада амалий фаолиятни кузатарканмиз, маъавиятни юксалтириш, миллий мафкура ва ғояни халқ орасида тарғиб қилиш масалалари мутлоқ қонқарсиз эканлигига гувоҳ бўламиз.
Кўп узоққа бормайлик. Давлат мафкураси ва сиёсати тарғибот-ташвиқотида ўта муҳим мақомга эга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги поракандалик, лоқайдлик ва турғунлик фикримизнинг ёрқин далилидир. Замондош қаҳрамонлар образини яратиш, мамлакатда юз бераётган улкан бунёдкорлик ишларини, туб ислоҳотларни бадиий адабиётга олиб кириш, халқ кўнглига, юрагига бадиий Сўз орқали Истиқлол моҳиятини кўрсатиш, ватанга муҳаббат, садоқат, инсонийлик ғояларини сингдириш ушбу ташкилотга бош вазифа сифатида белгилаб берилган.
Бу борада, ҳатто, Президентнинг “Адабиётга эътибор, маънавиятга, келажакка эътибор” деган рисоласи чоп этилди, “Ижод” жамоат фонди ташкил этилди. Ўшандан бери ҳам орадан беш-олти йил ўтиб кетди. Аммо қани ўша Президент, ҳукумат истаган асарлар? Бу мавзуда лоақал бирор ҳикоя ҳам ёзилган эмас. Икки-уч дона мақолани байроқ қилиб кўтариб юришади, халос.
Шу ўринда савол туғилади: хўш, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мутасаддилари аслида нималар билан машғул? Уюшма раиси – келгуси йили ўзининг етмиш беш ёшли тўйини зўр тантана билан нишонлаш, кўкрагига қаҳрамонлик нишонини тақиш орзусида куйиб-пишиб юрган Муҳаммад Алининг асл фаолияти нималардан иборат? “Ижод” фондидаги миллон-миллон маблағлар қаён кетмоқда? Ўз атрофига тўрт-беш лаганбардор, лаёқатсиз мулозимларни йиғиб олган бу раҳбар республика газета ва журналлари орқали ўзини, бадиий жиҳатдан ғоят заиф, сийқа, тарихий ҳақиқатлар бузиб кўрсатилган “Улуғ салтанат” деб номланмиш асарини тарғиб-ташвиқот қилишни йўлга қўйди.
Бу масалада жонбозлик кўрсатганларга “Ижод” фонди маблағларидан совға-саломлар, байрамлик мукофот пуллари улашади. Айнан шу жамғарма ҳисобидан ўзининг беш китобдан иборат “Улуғ салтанат” асарини нашриётдан сотиб олиб, университетларга, ёш ижодкорларга мажбурлаб тарқатади. Энг ёмони, адибу шоирлар орасида айирмачилик, фитна, гуруҳбозлик иллатларини тарқатмоқда.
Бугунги кунда чинаккам истеъдодли, салоҳиятли ижодкорлар Ёзувчилар уюшмаси биносига қадам ҳам босмайди. Тадбирларга, йиғинларга Муҳаммад Али фақатгина ўзига маъқул беш-олти талантсиз, хўшомадгўй танишларини тўплайди, халос.
Юқорида таъкидлангандек, “Ижод” жамоат фонди Президент томонидан жуда катта режаларни, тарғибот-ташвиқот ишларини кўзлаб ташкил қилинган. Бироқ амалда мазкур жамғарманинг иши ҳар йили беш-олти ёш қаламкашнинг бадиий жиҳатдан ғарибгина, аксарияти ҳашар йўли билан ёзилган илк китобларини йигирма минг нусхада чоп этиш, Мустақиллик, Наврўз байрамларида Дўрмонда раисга маъқул бир ҳовуч кишиларга ош беришдан нарига ўтмай қолди. Худди шугина тадбирларга ҳам жуда катта маблағлар сарфланадики, бу пуллар аслида қаён кетаётгани номаълум.
Албатта, айбларини хаспўшлаш учун Муҳамад Али ўзидан юқорида турувчи амалдорларга ҳар байрамда яхшигина пул мукофотлари жўнатиб туришни ҳам унутмайди. Илгари Мустақиллик байрам арафасида адибу шоирлардан, санъаткорлардан иборат гуруҳлар вилоят ва туманларга чиқиб катта тарғибот-ташвиқот илари олиб боришарди. Сўнгги уч-тўрт йил ичида бундай фаолият мутлоқо амалга оширилган эмас. Бу борада Ёзувчилар уюшмасининг ҳатто арзигулик дастури ҳам йўқ. Дастурхони тўкин, совға-саломи мўл тадбирларгагина Муҳаммад Али ўз гуруҳидаги мулозимлари билан бориб маишат қилиб келади, халос.
Кўча-кўйда соқол қўйган эркакни, рўмол ўраган аёлни орган ходимларни кўрди дегунча дарров ҳушёр тортиб уларни маҳкамага тортқилашади, адолат истаб бошлиқнинг устидан арз қилган мазлумнинг тезроқ овозини ўчиришга ҳаракат қилишади. Уларнинг назарида худди шундай инсонлар жамиятнинг душмани, мухолифат саналади. Юртнинг, Мустақилликнинг асл душманлари бу ёқда эканлигини, улар ўз ичимизда, замонавий кийиниб, галстук тақиб юришгани хаёлларига ҳам келмайди.
“Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир!” деб ёзганди шоирлардан бири бир пайтлар. Модомики шундай экан, Президентнинг ишончига кириб, ловозимларини суъистимол қилиб юрган, халқнинг ҳукуматдан, Мустақилликдан безишига ўз ҳиссаларини қўшаётган Муҳаммад Али каби нусхаларга нисбатан қатъий чора кўриш фурсатти етмадимикан?
Холиса Қурбонова,
адабиётшунос.
Расмда: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Бу шеър Шавкат Раҳмонга тегишлидир
Хурматли дустлар!
Ичидаги хоинни улдира оладиган инсонлар умуман бошка тоифадан булади. Уларнинг лойи азалдан тоза ва хар хил пасткашликларга илакишмайдиган наслдан булади!
Поранинг куп ёки ози, Ватанига ва халкига хоинликнинг эса маълум микдори булмайди.
Минг афсуслар булгайким бугунги кунимизда бунаканги пасткашлар гурухи роса болалади, бир бирларини суяшиб, органдаги айрим нопоклар билан тил бириктиришиб, бугунимиз ва келажагимиз томирига болта уришмокда!
Яратган эгам албатта жазосиз колдирмас!!!!
Қип қизил совет давридаги кампаниябозлик, ўра ўрачиликни ўзгинаси. Бундай ёлғон тадбирлар ҳали бери унитилмайди, чунки адабиёт бутун маънавият бобида иккиюзламачи, эски коммунистик заҳарли ғоя билан тўйинган авлод ҳокимят тепасида экан, булардан ортиқчасини кутиш гуллик ўз ўзини алдашдир. Бу амалдорларни диярли бари юзсиз, паразит, кундузини, ёруғликни ўғириларидир. Уларни тартибга туширишни ягона йўли қатии чора куриб, ишдан олиш. Тамом вассалом! “Дунё узбеклари”ни навбатдаги салб чиқиши билан чин юракдан табриклайман!
Кўча-кўйда соқол қўйган эркакни, рўмол ўраган аёлни орган ходимлари кўрди дегунча дарров ҳушёр тортиб уларни маҳкамага тортқилашади, адолат истаб бошлиқнинг устидан арз қилган мазлумнинг тезроқ овозини ўчиришга ҳаракат қилишади” Жуда тўғри гаплар асл мустақиллигимиз душманлари хам эркинликни буғаётган ана шу кимсалар. Инсон учун мутейлик қарамлик ҳақоратдир! Одамзот қийинчиликларга чидаши мумкин. Лекин тобеликка чидаши кийин ва шармандаликдир.
Овозинг тоглардан таралсин гулдир ва гулдир
улдир улдир ичиндаги хоини улдир
хоин нимадир? ичингдаги куркокликдан бошка нимадир.
Улдир улдир ичингдаги куркувни улдир.
Адашмасам Абдулхамид Чулпон каламига мансуб эди.