Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (8)
ОШ
Каттакон қозонда пиширдик палов,
Тун бўйи ўчоққа ёқдик биз олов.
Тонг отай деганда дамланди-ку ош,
Қозонни қуршаб биз бўлдик кўзу қош.
Ва лекин бир кимса, дилимиз ғашлаб,
Қочди қурбақани қозонга ташлаб.
Ош пишди, қувониб кўришдик баҳам,
Кетмасди хаёлдан лекин бақа ҳам.
АҚШ. Хьюстон. 12.08.2015