Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (3)
УММОН ҚОШИДА…
31.07.2015
Йигитлик ёшида бўлсайдим агар,
Сен каби солардим балки ғалаён.
У кунлар яшадим тутқундан баттар,
Юртдан чиқармасди бизларни замон.
Энди мен учун ҳам очиқдир дунё,
То ҳануз қалбимда бордек журъатим.
Эй уммон, қошингда турибман, аммо
Ғалаён солишга етмас қудратим.
АҚШ. ХЬЮСТОН, 31.07.2015.
УЗР
Агар Навоий хаёт булганида,Абдулла Ориповни хеч иккиланмай энг севимли шогирдим деб тан олган булар эди!
Доимо саломат булинг устоз Абдулла Орипов