"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёхат (8)

Дунё, Сафар таассуротлари... | 30/07/2015 10:47-     11748 марта ўқилди

 

Авлиёлар юртига саёхат (8 давоми)

Ассалому-алайкум  ҳурматли дўстлар….

Маккаю Мадинага-бормоқ эса шон-шараф,

            Барча шаҳарлар бир-у, бу шаҳарлар бир тараф!

Чунки Ислом оламин довруғи беқиёсдур,

            Пайғамбар, авлиёлар барчалари бир салаф.

Тонг сахарда яна бир авлиё Азиз Махмуд Худойи қабринини зиёратига ошиқиб уйкудан турдим ва йўлбошчим билан унга қараб йўлга тушдик

худой

бу сурат белгилари авлиё АЗИЗ МАХМУД ХУДОИ мақбарисига кетишни кўрсатиб турувчи белгилардир

Йўллар тор бўлишига қарамай бу зиёратгохга келиб кетувчиларни кети узилмайди.

Айниқса бизлар борган куни одамлар кўп булиб бу ерда бева-бечараларга хайвон (қўй-мол) сўйилиб тарқатилар экан.Мақбаранинг орқа томонида махсус қушхона (хайвон сўйладиган жой) мавжуд бўлиб кунига уч-тўрт хайвон сўйилар ва камбағалларга берилар экан

Бу авлиёни билмаган инсон бўлмаса керак.Сабаб уни тўғрисида ранг-баранг бадий филимлар мавжуд бўлиб қуйида аъйрим филимлардан намуналар келтириб ўтаман

худой 1

 

 Азиз Махмуд Худаи –  Исломни атоқли арбоби, олим, маънавий  таниқли устоз,  Туркиядан анча узоқда чегарадан ташқарида
ШарафлиКочхисор қишлоғида 1541 йилда таваллуд топган.

худой 2

У истамбулда мадрасини битирган. ундан ташкари ЭДИНЕ ва БУРСАда судиялар мактабида,ундан сўнг МИСР ва СУРИЯнинг катта диний мактабларида таълим олган

худой 3

Бу зиёратгох авлиёнинг зиёратига  кириш учун кириладиган асосий эшик

У таниқли аллома УФТАДЭ хазратларида таълим олиб ўзиниг ички дунёсини бойитган ва рахимдил юрак билан мустахкам билим ўрганиб билимларнини мустахкамлаган.
Умрини одамларрни химоя қилишга мухтожларга ёрдам беришга бағишлаган

Бу қуйидаги суратдаги деворий газета хафтада бир мартаба чикиб турилар экан.унда асосан кимлар хайр-эхсон қилганликлари ва матбуот ва маданият янгиликлари берилиб борилар ва келган саёхларни интервюлари босилиб турилар экан

эхсон

Бу авлиё  АЗИЗ МАХМУД ХУДОИЙни мақбарасини ёнидаги қабрга битилган ёзувнинг умумий кўриниши

азиз махмуд

Мақбарага кирганимиздан сўнг хар бир мўмин мусилмонга бир экзимплярдан шу заёратгох тарихи тўғрисида инглис ва турк тилида ёзилган китобчадан берилар экан

худойи 2

Юқоридаги ва қуйидаги суратда  авлиё АЗИЗ МАХМУД ХУДОИЙ  хазратларининг ва уларнини авлодлари қўйилган қабрнинг умумий кўриниши

Бу ерга авлиё бобонинг уруғ-авлодлари қўйилган экан

мана шу

Мен шу ерда тарихга бир назар ташлаб бир ажойиб хикоя билан бу кисмни якунлайман

Буюк ҳукмдорларидан Султон Маҳмуд Собуктакин Ғазнавийлар давлатининг илм ва салоҳиятда тенгсиз ҳукмдорларидан эди. У бутун ҳаёти мобайнида дини исломни ёйишда ўз шижоатини аямади. Унинг дин ва маърифат пешволарига бўлган муҳаббати чексиз эди. Шу сабабли уларнинг зиёратларига борар, уларнинг тавсия ва иршодларига кўра ўз тадоригини кўрар эди. 

Бир сафар вазирлари ва амирлари билан биргаликда замонасининг кўзга кўринган авлиёларидан шайх Абул Ҳасан Ҳарақоний ҳазратларини зиёрат қилишга борди. Одамларидан бир нечтаси шайх олдига олдинроқ бориб унинг олдига Султон Маҳмуд келаётганини, бориб уни кутиб олиши кераклигини айтишади. Шайх уларнинг гапларига парвосига ҳам келтирмабди, ҳатто жойидан қимирлаб ҳам қўймабди. Султон ва одамлари шайх эшиги олдигача яқинлашдилар.

Бош вазир ялингудай бўлиб «Эй дин пешвоси, ҳеч бўлмаса подшойи салтанатни эшигингиз олдида кутиб олинг», деди. Ҳарақоний бу гапга ҳам ижобат қилмади. Вазир энди баланд овозда «Эй муборак зот, сен Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Нисо» сураси 59-оятида «Эй мўъминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз!» деганини, унутдингми?», деди.
Шайх Ҳарақоний жавоб тарзида: «Биз сен айтганинг Аллоҳ амрининг «Аллоҳга итоат қилингиз» деган жойигача тўлиқ амал қилмаяпмизки, ҳали навбат Пайғамбарга ҳам етиб келмади, султонга йўл бўлсин….»

Султоннинг ушбу гапга заррача ҳам жаҳли чиқмади ва у ҳам индамайгина муридлар орасига суқулди. Зиёратдан сўнг атрофдагилари билан шайхга чуқур ҳурмат бажо қилиб саройга қайтиб кетди.

Зиёратгохга бомдод пайти келиб пешин намозини шу ерда ўқиб яни бир мўжизакор жойга отландик.Бу БОДРУМ соя-салқин етти мўжизанинг бири хисобланади

(давоми бор)

Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли —

МАЛҲАМ ҳалқ табоабти маркази рахбари,

рухшунос олим

 

 

Ташкент-Истамбул-Ташкент

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдуқодир Сатторов: Ўзбекистондан Малайзияга сафар (3)
  2. Абдуқодир Сатторов: Ўзбекистондан Малайзияга сафар (4)
  3. Абдуқодир Сатторов: Бобомиз қабрига зиёрат — Эроннинг Ҳамадонига ташриф (1)
  4. Абдуқодир Сатторов: Эронга — Бобомиз қабрига зиёрат… (5)
  5. Абдуқодир Сатторов: Эронга — Бобомиз қабрига зиёрат (6)
  6. Абдусаттор Қодиров: Эронга — Бобомиз қабрига зиёрат (7)
  7. Абдуқодир Сатторов: Эронга — бобомиз қабрига зиёрат (Якуни)
  8. Исмат Хушев Бирлашган Араб Амирликларидан Канадага қайтиб келди
  9. Шоҳона ов: Дубай шайхи Ўзбекистонда дам олаяпти (фото + видео)
  10. Туркманистон диёридаги саргузаштлар. Бедор утган тун
  11. Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат (9)
  12. Муҳаммад ИСМОИЛ: САМОЛАРДА СЎЙЛАГАНИМ СЕНСАН, ОНА-ЮРТ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.