"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат (6-давоми)

Маданият ва Санъат, Сафар таассуротлари... | 17/07/2015 05:46-     13041 марта ўқилди

Авлиёлар юртига саёхат (6 давоми)

Ассалому-алайкум  ҳурматли дўстлар….

 

Эй дўстларим, билсангиз, — поёни йўқ бу олам,

           Ҳар қаерга борсангиз, турли — туман лиқ одам.

Олам кезиб юрмоқлик..барчага насиб этсин,

       Бир жойда турғун бўлмай, юрмоқ керак дамо-дам!

авлиё

Энг қуванчли тамони шу икки км масофада ўнг ва сўл тамонларингиз кетгунча савдо расталари экан.

Бири биридан гўзал савда расталарига кирмай иложингиз йўқ

Расталар тугашига кашоматли KAPALGARSI савдо бозори чикди.

(суратда)

авлиё 1

Бу базорни айланиб ўтса икки ярим  км экан мен уни ўртасидан кесиб ўтаб Пайғамбаримиз Мустафо Муҳаммад алайҳиссалом ҳазратлари мойи мубораклари сакланадиган масжидга ошикдим.

Бу ерди хориждан келган ва ерлик халкдан иборат минглаб одамларни учратиш мумкин эди.

Масжиднинг бир қисми тамирланаётган экан беш олти палицай ходими назорат ўрнатиб турибди экан.

Камина рухсат сураб кириш кисмида эсталикка суратга тушдим.

(сурат қуйироқда)

Масжид хақиқатдан хам баландлиги ва катталиги жихатдан СУЛТОН СУЛОЙМОН жоме масжитига ўхшаб кетар экан. Аммо кенглиги ундан бир ярим баробар кенг атрофларида манзарили дарахлар говжум.

Бозорни олди бўлганлиги сабаблими одамларни ва зиёратга келиб кетувчиларни кети узилмайди.

 

авлиё 2

 

Бу ерга хам юқорида айтганимдек оёқ киймларини ечиб оёққа салафан кийиб кирилар экан

Тўпқопи саройи

Бу сарой сизга машҳур “Муҳташам юз йил” сериали орқали ҳам яхши таниш. Султон Сулаймон ва Хуррам Султоннинг турли можароларга тўлиқ муҳаббатининг тилсиз шоҳиди бўлган бу саройга сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортган. 

Айтиб ўтиш жоизки, машҳур сериал бу саройда эмас, махсус жиҳозланган бошқа бинода тасвирга олинган. Сарой хоналари бир мунча кичкина, чунки ўша пайтда саройдаги ўнлаб хоналарни марказлашган ҳолда иситишнинг имкони бўлмагани боис хоналар жуда кичкина қилиб қурилган.

Бу сарой икки қисмдан иборат бўлиб, бир қисми султоннинг расмий бошқарув идораси бўлган. Иккинчи қисмидан султоннинг оиласи ва ҳарами жой олган.

Ҳарамга бегоналарнинг кириши қатъиян тақиқланган бўлиб, у ғуломлар томонидан қўриқланган. Ҳарамга келтирилган юзлаб канизаклар, жориялар махсус текширувлар ва имтиҳондан сўнг султоннинг ётоғига киритилган.

            Сарой Истанбулни фатҳ этган султон Меҳметнинг буйруғи билан 1475-1478 йилларда бунёд этилган. Султон Сулаймон эса ўз даврида бу саройга қўшимча иншоотлар қурдирган ва унинг ички хоналарини қайтадан таъмирлаган.

1854 йилгача бу сарой Усмонийлар салтанатининг бош қароргоҳи вазифасини бажариб келган. Ўша йили эса султон Абдулмажид қароргоҳни ўзи қурдирган янги Долмабахче кўшкига кўчиртиради.

авлиё 3

Бу Муҳаммад алайҳиссалом ҳазратлари МОЙИ МУБОРАК туриладиган масжиднинг ички кўриниши

Топкапи саройини  Султон МУХАММАД –2 архитектор САНИН маслахати билан қурдирган
Курилиш 1465-1478 йилларда қурилиб битказилган
Усмонийлар салтанатида энг буюк сарой шу ТОПКАПИ саройи хисобланган. Хозирда буни Абдул-Меджида жоме масжиди дейишади.
Саройнинг катталиги 700 кв м бўлиб узунлиги 1400 м ни ташкил қилади. Бу саройда султон БОЯЗИД яшаган ва 1854 йилга қадар бу саройдан фойдаланиб келинган орадан 400 йил ўтиб 1854 йилда султон АБДУЛМАЖИД бу саройга кўчиб ўтади.

1923 йилда МУСТОФО КОМОЛ ОТАТУРК буйруғи билан бу музей тасарруфига ўтказилади.

                                                 Мовий масжид

Бу тарихий обида  1609-1616 йилларда Султон Аҳмад буйруғи билан бунёд этилган бўлиб, шаҳарнинг энг кўзга кўринган обидаларидан саналади. Аё София масжидининг рўпарасида қурилган ушбу масжиднинг атрофини олтита баланд минора ўраб туради. Ривоятларга кўра, султон меъморга тўртта олтин минора қуришни буюради. Бироқ меъмор “олтин” сўзини “олти” деб эшитади ва шу тахлит масжид олтита минорага эга бўлиб қолган. 

Ўша пайтда Маккадаги Ислом оламининг энг биринчи масжиди – Каъба атрофидаги Масжид ул-ҳаромда ҳам олтита минора бор эди. Мазкур буюк масжидга ҳурмат нуқтаи назаридан, унинг мусулмон дунёсидаги буюклиги ва мавқеини сақлаб қолиш мақсадида Султон Аҳмад Масжид ул-ҳаромда яна битта қўшимча минора қурдиради. (У пайтда Макка Усмонийлар ҳукмронлиги остида бўлган).

Ушбу бинонинг асосчиси Султон Аҳмаднинг ўзи ҳам шу ерда дафн этилган.

 

авлиё 4

Султон МУХММЕД 11 қурдирган саройнинг кириш қисми   

авлиё 6

Султон АБДУЛМАЖИД ни хозирда сақланиб қолган кутибхонаси ва савдо расталари

Бу ерда қиматбохо тош ва жавохирлари сақланган экан.

Хозирда тилла тақинчоклар ва қиматбахо тошлар сотиладиган расталар мавжуд.

авлиё 7

Султон АБДУЛМАЖИД саройи хозирда жоме масжиди хисобланади

(Бу масжиднинг узоқдаги кўриниши)

авлиё 8

Бу султон МУХАММЕДнинг фукоролар қабул қилиш кашонаси (Олд томондаги кўриниши)

 

Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

 

– рухшунос олим,

 

Тошкент – Истанбул – Тошкент

 

(давоми бор)

Ўхшаш мақолалар:

  1. А.С.Пушкин. ПУТЕШЕСТВИЕ В АРЗРУМ (проза) (3)
  2. Жюл Верн: САМАРҚАНД — ЖАННАТНИНГ БИР БЎЛАГИ
  3. Анвар Сайрамий ижожидан: Ольга Ивановна ҳақида (Сафар таассуротлари)
  4. Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (4-қисм)
  5. Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (5-қисм)
  6. Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат (11-якуни)
  7. Муҳаммаджон Обидов: Хитойдаги Фарғона наслли арғумоқлар (2-мақола)
  8. Деря АШИРОВ: ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ ЮРТДОШИ ТЕЖЕНДА
  9. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Анвар Сайрамий ижодидан: Антиқа учрашув…
  10. Хожа Аҳмад Яссавий қадамжолари бўйлаб етти кунлик яёв саёҳат
  11. Аваз Қўзи: Сафаримиз охирлаб, Қайтдик хурсанд Сайрамга…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.