"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Туркиядан Канадага қайтиб келди

Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 12/07/2015 18:18-     20970 марта ўқилди

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Туркиядан Канадага қайтиб келди

IMG_0829

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев  11-июль тонгида Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига бўлган 21 кунлик ижодий сафарини якунлаб, Канадага қайтиб келди.
20 июнь – туғилган кунида бошланган бу саёҳат аввал бир ҳафта – ўн кунга, сўнг икки ҳафтага мўлжалланди.  Дубай, Шаржа ва Абу Даби саёҳатидан сўнг Истанбулга қайтган журналист бу ердаги дўстлари ва мухлисларининг талаб ва илтимосларини ҳисобга олиб, Туркияда яна ўн кун қолишга қарор қилди.
Туркия – биз ўзбеклар учун энг азиз ва муқаддас диёр. Тилимиз, дилимиз, динимиз бир бўлган муборак бир юрт. Бу ерда қанча кўп бўлсангиз, шунча кўп бахт ва саодатга, меҳр ва муҳаббатга ошно бўласиз.
Биз аввал Анталияда бир ҳафта дам олиб, Бирлашган Араб Амирликларига бўлган ижодий сафардан сўнг Истанбулда ҳам яна ўн кун қолишга қарор қилганимиз сабаби ва бу сеҳрли диёрда кўрган кечирганларимиз баёнини сафар таассуротлари давомида Сиз азиз ўқувчилар билан баҳам кўриш ниятидамиз.
Хуллас, 21 кунлик сайру томошолардан сўнг яна азиз ва қадрдон уйимизда – оиламиз ва фарзандларимиз бағридамиз.
Дилимизда туйғулар  бисёр,
Орттирдик биз жуда кўп дўст ёр,
Сирли сафар асрорларини,
Эрта индин этамиз ошкор…
11 июль, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада.

 

 

IMG_0812

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев  11-июль тонгида Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларидаги 21 кунлик ижодий сафарини якунлаб, Канадага қайтиб келди.

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Туркиядан Дубай (БАА) га келди…

дубай
Бирлашган Араб Амирликларининг энг чиройли ва афсонавий шаҳри Дубай…
“Дунё ўзбеклари”дан:
Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев июнь ойининг учинчи ўн кунлигида икки ҳафталик ижодий сафар билан Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига боради.
Журналист ўзининг ёзилажак сафар хотираларида Туркиянинг энг сўлим ва хушманзара дам олиш маскани бўлмиш – Анталия ҳусну малоҳати, Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби, Дубай, Шаржа ва бошқа  оламга машҳур шаҳарлар таровати ҳақида одатдагидек “Дунё ўзбеклари”да туркум мақолалар эълон қилиш ниятида.
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев бугун эрта тонгда Туркиянинг энг гўзал ва бетакрор шаҳарларидан бири бўлмиш Истанбулга келди.
20 июндаги  туғилган кунини оилавий даврада нишонлаган журналист 20 июнь куни тунги соат 22.40 да Торонтодан Турк Авиалинияси учоғига чиқиб, 21 июнь эрталаб Истанбулга учиб келди.
Самодаги узоқ парвоз ва инсоннинг осмондаги ўн соатлик муаллақ ҳолатига оид оғир ва мураккаб мулоҳазаларни биз кейинги мақолаларимизда баён этиш ниятидамиз.
Ҳозир “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Истанбулдан Анталияга учиш тараддудида.
Яна бир неча соатлардан сўнг Исмат Хушевнинг “Анталияга саёҳат”ини эълон қила бошлаймиз.
Журналистнинг қизиқарли сафар таассуротлари билан танишиб боришни истасангиз, нашримизни мунтазам кузатиб туринг.
Истанбул
Истанбулнинг Осиё ва Европа қисмини  бирлаштириб турган афсонавий кўприк…
Анталия
Анталия – Туркиянинг энг гўзал ва хушманзара гўшаларидан бири…
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Анталиядаги бир ҳафталик дам олишни якунлаб, 27 июнь эрта тонгда Истанбулдан Дубайга учиб келди.
Яна бир неча соатлардан сўнг журналистнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги кўрган кечирганларини эълон қила бошлаймиз.
Нашримизни кузатиб боринг.

Исмат Хушев Бирлашган Араб Амирликларидан Туркияга қайтиб келди

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Бирлашган Араб Амирликларидаги бир ҳафталик ижодий сафарини якунлаб, 2 июль куни кечга яқин Дубайдан Истанбулга қайтиб келди.  Аввал ўн кунга, сўнг икки ҳафтага мўлжалланган бу ижодий сафар энди яна ҳафта – ўн кун чўзиладиган бўлди. Демак сафаримиз ҳали давом этади.
 Журналистнинг Араб дунёсидаги энг машҳур ва афсонавий шаҳарлар Дубай, Шаржа ва Абу Дабига қилган сафар таассуротларини нашримизда эълон қилиб боряпмиз. Бугун эрта бу сафарноманинг навбатдаги 5-қисмини ҳам ўқишингиз мумкин.
Нашримизни кузатиб боринг
“Дунё ўзбеклари” таҳририяти

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (2)
  2. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (5)
  3. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (6)
  4. Исмат Хушев: «Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…» (7)
  5. Исмат Хушев: Тошкентдан Қашқадарёга сафар (20)
  6. Исмат Хушев: “Тошкентдан Қашқадарёга сафар” (21)
  7. Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)
  8. Исмат Хушев — Дубайда! Бирлашган Араб Амирликларига сафар (4-қисм)
  9. Исмат Хушев — Дубайда! Бирлашган Араб Амирликларига сафар (6-қисм)
  10. Дадахон Хасан исёнкор шоир Юсуф Жума билан учрашди (3-мақола)
  11. Исмат Хушев билан 13 минут АҚШга сафар. 22.10.2019. -2
  12. Исмат Хушев билан 15 минут АҚШга сафар 23.10.2019. -3
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 комментария

  1. Гулноза:
    17/07/2015 в 09:08-

    Хурматли Исмат ака! Сафар тассуротлари жуда хайратли ва одамни хаваси келадиган даражада.
    Охирги 1-2 йил бутун Узбекистон фукаролари янги биометрик паспорт олиш харакатида харакатида. Шу хакида оз-моз фикр бор эди. Шуни ёритиш учун кайси email адресга ёзса булади. Дуне Узбекларида бир бафуржа ёзиш имконияти йуклиги туфайли. Олдиндан рахмат.

    «Дунё ўзбеклари»дан: Гулноза. Сайтимизнинг энг тепасида «Мақола ва фотосуратлар жўнатиш» деган жой бор. Шу ердан ёки UzbekDunyo@hotmail.com манзилидан юборишингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат.

    Ответить
  2. Талант Александеров:
    13/07/2015 в 15:48-

    Қайтиш лаззати хайрли бўлсин Исмат Раис абий…

    Ответить
  3. Мамаёкуб Хамраев:
    12/07/2015 в 21:24-

    Хурматли Исмат ака! Сафарингиз хайрли ва мазмунли якун топганидан хурсандман. Сиздек Ватанпарвар бир инсон учун ушбу саёхат жуда хам хаёжонли утганини хис килмасдан илож йук. Чунки дунёнинг ажиб бир жаннатларини куриб кузингиз кувонгани ва калбингиз уртаниб бизда хам халкимиз учун шундай шароитлар яратилиши истаклари, орзулари пайдо булганлигига хеч бир шубха йукдир! Кеча юртдошлар билан гаплашиб, ВАТАНда «Дунё Узбеклари» сайтига кириш мушкул эканлигини эшитиб хайрон булдим. Сизнинг хакикатингиз енгилмасдир!!!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.