«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Туркиядан Канадага қайтиб келди
Исмат Хушев ижодий сафарини якунлаб, Туркиядан Канадага қайтиб келди
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев 11-июль тонгида Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига бўлган 21 кунлик ижодий сафарини якунлаб, Канадага қайтиб келди.
20 июнь — туғилган кунида бошланган бу саёҳат аввал бир ҳафта — ўн кунга, сўнг икки ҳафтага мўлжалланди. Дубай, Шаржа ва Абу Даби саёҳатидан сўнг Истанбулга қайтган журналист бу ердаги дўстлари ва мухлисларининг талаб ва илтимосларини ҳисобга олиб, Туркияда яна ўн кун қолишга қарор қилди.
Туркия — биз ўзбеклар учун энг азиз ва муқаддас диёр. Тилимиз, дилимиз, динимиз бир бўлган муборак бир юрт. Бу ерда қанча кўп бўлсангиз, шунча кўп бахт ва саодатга, меҳр ва муҳаббатга ошно бўласиз.
Биз аввал Анталияда бир ҳафта дам олиб, Бирлашган Араб Амирликларига бўлган ижодий сафардан сўнг Истанбулда ҳам яна ўн кун қолишга қарор қилганимиз сабаби ва бу сеҳрли диёрда кўрган кечирганларимиз баёнини сафар таассуротлари давомида Сиз азиз ўқувчилар билан баҳам кўриш ниятидамиз.
Хуллас, 21 кунлик сайру томошолардан сўнг яна азиз ва қадрдон уйимизда — оиламиз ва фарзандларимиз бағридамиз.
Дилимизда туйғулар бисёр,
Орттирдик биз жуда кўп дўст ёр,
Сафар таассуротларини,
Эрта индин этамиз ошкор…
11 июль, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада.