"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев – Истанбулда! “Туркияга саёҳат” туркумидан (7-қисм, давоми)

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 08/17/2015 06:47-     15024 марта ўқилди

Хушев истанбулда

Исмат Хушев – Истанбулда! 

“Туркияга саёҳат” туркумидан  

(7-қисм)

 

1.
Хуллас, Бирлашган Араб Амирликларидаги бу йилги саёҳатимни якунлаб, Дубайдан Туркияга парвоз қилдим. Истанбул аэропортида мени Норвегияда истиқомат қилаётган Ватандошимиз Отабек Тошев кутиб олди.
Ҳали Дубайда эканимдаёқ, Отабек билан интернет орқали боғланиб, унинг шу кунларда оила аъзолари билан Истанбулда – дам олиш сафарида эканини билардим. 2 июль куни бораман, кейин учрашамиз деганимга қарамай, у аэропортга чиқиб, ўзим кутиб оламан деб айтган эди.
Истанбулнинг Мустафо Камол Ота Турк номидаги халқаро аэропорти бизни ўзига хос салобат ва вазминлик билан кутиб олди. Мен бу аэропортга умрим давомида жуда кўп келганман. Олдинги – мулозимлик давримда ҳам, бугунги – муҳожирлик пайтимда ҳам.
Ва ҳар гал унинг қоқ марказидаги – осмонга ўрлаган улкан паннога ёзилган Мустафо Камол Ота Туркнинг: “Истиқбол кўклардадир!” номли ҳикматли сўзлари мағзини чақолмай, ажиб ҳайратларга ошно бўлиб, аэропортни тарк этардим.
Яқин яқинлардан бошлаб, Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллик тарихи солномаларини варақлаб, бу ҳикматли сўзлар мағзини англаб етгандай бўлдим.
Мустақил Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов каби Туркияга озодлик ва мустақиллик ҳадя этган Мустафо Камол Ота Турк – ҳар томонлама тўлиқ ва мукаммал истиқлол ҳеч қачон бўлмайди, у фақат кўкларда – осмонда – фазолардагина бўлиши мумкин” деб донишмандларча башорат қилиб кетганини  кейин англаб етдим…

 

2.

Отабек Тошев Истанбул аэропортида мени кутиб оларкан, худди эски қадрдонлардай қучоқ очиб, истиқболимга пешвоз чиқди:
– Сизни бир кўргандан танидим, Исмат ака, Туркияга хуш келдингиз!
Отабекни олдин кўрмаган бўлсам ҳам, дарров танидим. Ўша “Дунё ўзбеклари”да – мақолалари билан чоп этиладиган суратдаги каби содда ва самимий, кулгулари тоза, юраги мусаффо бир  йигит экан. Бир лаҳзадаёқ тил топишиб кетдик.
Таксида менга ажратилган меҳмонхона томон кетарканмиз, йўл-йўлакай сўзлашиб бордик. Мен бу ерда атай “Суҳбатлашиб” деб айтмаяпман. Зотан, Туркияда жуда кўп ўзбек сўзларининг асл маъносини  теран тушунасиз ва бу ердагиларнинг сўзлашуви орқали ўз тилингиздаги хато ва нотўғри талаффуз этиладиган гап сўзларни ҳам тез орада англаб етасиз.
Турклар – маданиятли ва мулоҳазали, шижоатли ва ас-асали халқ. Сиз ҳам аслида шу халқнинг бир бўғини эканингизни бу ерда ҳар дамда, ҳар қадамда ҳис этиб турасиз…
3.
Такси манзилга тез етди.
Мен ҳали Дубайдаёқ интернет орқали буюртма бериб қўйган кўркам ва шинам меҳмонхонага жойлашиб, кўчага чиқдик. Биз жойлашган гўша – Истанбулнинг энг гўзал ва гавжум манзилларидан бири бўлмиш – Султонаҳмад мавзесида экан.
Рўпарамиздаги улкан масжид саҳни хорижлик туристлар билан тўла, унинг атрофида эса айланасига ошхона ва савдо расталари, ресторан ва дўконлар қаторлашиб қурилган эди.
Ҳаво ҳаддан зиёд исиб кетгани боис, муздек пиво хумори тутаётган эди. Ресторанларнинг бирига кириб, энг катта бакалларда пиво буюрдик.
Бу ернинг таомлари ҳам худди ўзимизнинг таомлар каби Ўзбекистонни эслатиб туради: Қўй гўштидан тайёрланган кабоб, қовурилган жўжа ва ё бузоқ гўшти, яхна – нима истасангиз бари муҳайё.
Отабек жуда улфат йигит экан. Бир пасда Ўзбекистонда ўтган умри ва Норвегиядаги бугунги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб берди. У ҳам хорижни орзу қилган кўпчилик муҳожирлар каби, ҳануз Ўзбекистон ишқи билан яшаб юрганини яшириб ўтирмади. Ўзбекистонда айтарлик таъқиб ва тазйиққа ҳам учрамаган.
Имкон туғилиб қолганда кўплар қатори ҳайё ҳуйт деб четга чиқиб кетган. Бугун энди тили айтмаса ҳам, дилидаги пинҳон бир армонни, ўксик бир ҳижронни сезиш қийин эмас.
Отабек Норвегиядан оиласи билан ҳар йили бир марта Туркияга келиб, саёҳат баҳона  бозор ўчар қилиб кетишаркан. Ҳаёт бир маромда ўтиб турибди. Яхши ва фаровон яшаши учун ҳамма нарса бор.
Фақат Ватан йўқ, холос. У олисларда қолиб кетган. Дарвозаси мангу ёпилган…

 

4.
Ҳа, Отабек бугунги кунда тақдир тақозаси билан Норвегия мамлакатининг Осло шаҳрида истиқомат қилади – икки ўғил ва бир қизнинг отаси.
Отабек  – саксонинчи йиллар охири ва тўқсонинчи йиллар бошида ўзбек демократиясининг тамал тошини қўйишда фаол иштирок этган ҳалол ва соф виждонли, фидойи ва диёнатли ёшлар етакчиси эди.
Мана йигирма беш йилдан ошдики, дўстимиз ҳануз сафда, ўзининг борлигини, Ватан ва халқ дарди билан яшашини камтарона, лекин жўшқин фаолияти билан баҳоли қудрат исботлаб келяпти.
Айтиш мумкинки, унинг фикрлари бошқаларникига ўхшамайди. У сиёсат ва ҳаётнинг ўткинчи ва шафқатсиз эканини яхши тушунадиган, холис ва атрофлича таҳлил қиладиган зукко йигитлардан бири. Шунинг учун ҳам у  ёзган тарихий ва таҳлилий мақолалар нашримизда тез тез босилиб турибди…
5.
Бир кружка муздек пиво ҳўплаб, Ўзбекистонда ўтган олис болалик ва ёшлик йилларини ёдга оларканмиз, Отабек ўтган кунлари ҳақида қуйидагиларни гапириб берди: “Эсимни билибманки, ўн беш ёшимдан бошлаб Ватан ва озодлик тўйғуси вужудимни қамраб олган эди. Шу туфайли бўлса керак, ўрта мактабда ўқиган пайтимдаёқ кичгина бир сиёсий ячейкани тузган эдик. Шунга ҳам ўттиз йилдан ортиқ вақт бўлибди – я!
Мана шу ёшлик шижоатининг илк пайтларидан бошлаб миллатга бўлган чексиз меҳр муҳаббат ришталари – кейинги даврдаги бутун ҳаётим фаолияти билан чамбарчас боғланиб кетди.
Айниқса бир неча йилдан кейин Совет Армиясида ҳизмат вақтида биз – Марказий Осиё вакилларига – хусусан, ўзбекларга  нисбатан нафрат билан қараш  – яъни буюк рус шовинизмининг асл башарасини аниқ тинқ кўргандай бўлдим.
Ўша хизмат давридаги – бизга нисбатан “чурка”, “босмачи” ва “баран” каби ҳақоратли атамалар билан ўта паст назарда қараш  ва муносабатда бўлиш – бу камситишларнинг бари  менинг сиёсий қарашларимни тез ва шиддат билан  шакилланишига сабаб бўлди.
1988 – 89 йилларда Ўзбекистонда бошланган миллий кўтаринкилик юз минглаб ватандошларимиз қалбини қамраб олди. Бу миллий озодлик ҳаракатини ҳаракатга келтирувчи асосий кучи ва мотори – студент ёшлар бўлиб, улар мамлакатда энди ҳал қилувчи ролга эга эди.
Ҳа, ўша тарихий дамларда ёшлар вўлқондек даҳшатли бир кучга эга бўлганди. “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўшанда барча  митинг ва намойишларни  ташкил қиларди. Асосий муаммо – бу улкан кучни қайси томонга йўналтириш, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак – озодлик ва бунёдкорлик йўлида ишлата билишда эди.
Мамлакатда ҳукмрон бўлган Москва коммунистик режими ўз айғоқчилари орқали митингларда бузғунчиликнинг барча кўриниш ва услубларини синаб кўришди. Ҳаммадан кўра бу кучдан бир гуруҳ маҳаллий “чаққон” ёзувчи ва шоирлар лавлат мансабларини эгалаш учун унумли фойдаланди.
 Мен мана шулани кўргач, катта кучни – ўн минглаб одамларни бир жойга тўплаш ва бундан фақат миллий манфаатлар учун фойдаланиш нақадар мушкул эканини секин аста англай бошладим.
Кўчаларда хатарли инқилоб эмас, миллионлар онгида ва дунёқарашида – инқилоб қилиш муҳим эканлигига тўлиқ амин бўлдим.
Бугун яхшилаб ўйлаб кўриб, Исмат ака, Сизга ростини айтсам – 1980 йиллар охирида Ўзбекистондаги мамлакатимиз учун тарихий бурилиш паллаларида биз ёшлар – тажрибасиз ва хаёлпараст идеалистлар бўлган  эканмиз…”
6.
Отабекнинг сўзларини тинглаб, беихтиёр, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг ҳам шунга ўхшаш эътирофини эсладим.
Умуман, саксонинчи йиллардаги қайта қуриш ва ошкоралик шабадаси норасмий гуруҳлар учун очиб берган бу шонли, лекин ўта оғир ва мураккаб йўл ўзини қай даражада оқлай олди?
Нега ўшанда бу йўлнинг бошида турганлар ҳам, унга эргашганлар ҳам – орадан салкам 35 йил ўтса ҳамки, то ҳануз шу йўлнинг адоғи ноаён сарҳадларида итдек дайдиб юришибди.
Бу йўл – уларнинг аксарини хорижга, эмигрантликка ва Ватансизликка олиб келди. Ватанда қолганларини ҳам Ватандаги ватансизликка – Ватандаги эмигрантликка гирифтор қилди.
Ҳолбуки, бу йўл – ҳур фикрликка, бирлик ва тенгликка,  озодликка олиб борадиган муборак ва муқаддас йўл эди-ку! Биз унга ишонган эдик-ку!
Алал оқибат ўзбек халқи – 1989 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон раҳбари этиб тайинланган Ислом Каримов танлаган йўл – якка ҳокимлик ва қаттиққўлликни ихтиёр этди. “Хаёлпараст идеалистлар” танлаган ҳур фикрлик ва ошкораликни рад қилди.
Нега шундай бўлди? Бу ерда қандай сир бор??? Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин?
Кейинги йилларда менга ана шу аччиқ ва аламли, лекин адолатли саволлар тинчлик бермай келади.
Ё бу ҳам Яратган Эгамнинг Президент Ислом Каримовга кўрсатган алоҳида ҳурмати ва каромати рамзимикан?
7.
Отабек Тошев билан Туркияда бир ҳафта бирга бўлдик.
Бир ҳафта ҳар куни эрталаб Истанбулнинг энг гавжум ва хушманзара денгизбўйи ошхоналаридан бирида кўришиб, пивохўрлик қилдик. Ўтган кунларимизни хотирлаб, Ўзбекистон ва унинг келажаги ҳақида ширин ва орзуманд хаёллар сурдик.
Отабекнинг дилкаш суҳбатлари – самимий сўзлари, шарақлаб кулишлари, юракдан ўтказган оташин ҳис туйғулари менга жуда маъқул бўлди.
Кетиш арафасида мен унинг оиласи ва болаларини ўзимиз ҳар куни борадиган “Ўзбегим” кафесида меҳмон қилиш ниятим борлигини айтдим. Хурсанд бўлди. Албатта келамиз, Исмат ака, болаларим ҳам Сиз билан кўришиб, суҳбатлашиш орзусида деди.
Лекин келишилган куни яна бир ўзи келди. “Сиз билан ҳали кўп ўтирамиз, Исмат ака! Улар Сиздан жуда миннатдор. Раҳмат айтишди” – деди ўша одатдаги шарақлаган ва самимий кулгуси билан.
Ким билади, мени ортиқча ташвишга қўймай деганми, болалари хижолат чекканми, бу ёғи менга қоронғу.
Ҳар қалай, Отабек тимсолида мен ўзимнинг энг яқин ва садоқатли бир укамни топиб олганимдан хурсанд эдим…
8.
Бу дунёда менинг укаларим жуда кўп.
Айниқса, “Дунё ўзбеклари” ташкил этилиб, иш бошлаганидан кейин уларнинг сони янада кўпайди.
Отабек ҳам шуларнинг бири.
Бугун Торонтонинг тинч ва сўлим якшанба оқшомларининг бирида Туркияда кўрган кечирганларимни хаёлдан ўткариб, Истанбул хотираларини қоғозга туширарканман, Отабекни менга укамдек боғлаб қўйган нарса нима деган саволга жавоб изладим.
Уни менга боғлаб қўйган туйғунинг исми – Самимият эди. Отабек – самимий йигит. Ҳатто, ниҳоятда “через чур” – самимий.
Отабек ҳақида, умуман ўзимдан кичик, лекин укамдай ўрганиб қолган ёши кичик укаларим ҳақида ўйлар эканман, беихтиёр Абдулла Ориповнинг қуйидаги дилбар сатрлари хаёлимда чарх уриб айланаверади:
Етмишинчи йилларда қари бир ўсмир бўлиб,
Қўлтиқда Данте билан унинг ортидан чопдим.
Тенгдош жўраларимнинг феълидан роса тўйиб,
Укам қаторилардан самимиятни топдим…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
16 август, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада.

 

(Давоми бор)

 

есть (23)

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Отабек Тошев билан Истанбулнинг “Ўзбегим” ресторанида

есть (24)

есть (25)

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Отабек Тошев билан Истанбулнинг “Ўзбегим” ресторанида

 

Дубайдаман
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев нашримизнинг Дубайдаги мухлислари билан… 

окей

 

есть (21)


есть (16)

есть (18)

есть (19)

есть (22)

 

есть (20)

 

есть (26)

есть (28)

Анталия-кулиб

есть (3)

есть (2)


есть (7)

есть (4)

есть (8)

есть (10)

есть (11)

есть (27)

 

есть (15)

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркия бўйлаб сафари чоғи олинган суратлар галареяси, июнь-июль, 2015 йил.

16 август, 2015 йил. Торонто шаҳри, Канада.

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

(Давоми бор)

7 шарҳ

  1. Руслан
    08.07.2015 at 19:47  (Edit)

    Исмат ака сафар таассуротларига гап йук! Худди, сиз билан енма-ен бирга сафар килгандек булдим. Бирор нарса хакида таьсирли езиш учун, аввало автор узи таьсирланиш керак уша нарса еки вокеадан. Зерикарли езмаслик учун эса, сизга ухшаб каерда кандай езишни билиш керак деб уйлайман. Сизга рухий баркамоллик, уйгок калб, оилавий тукис бахт доимо хамрох булишини Аллохдан сураб коламан

    REPLY
  2. AK
    08.07.2015 at 08:48  (Edit)

    “Мачит” эмас “Масжид” ёзилади

    REPLY
    • Ashina
      08.07.2015 at 10:23  (Edit)

      Bu boyliklarning barchasi turkiy va forsiy musulmonlarning cho’ntagidan kelgan. O’zbek yemasa ham hajga borsam deydi!

      REPLY
  3. muxlis
    08.07.2015 at 08:24  (Edit)

    “Аёллар ҳижобда юришади, ўттиз ёшгача бўлган аёллар маҳрамсиз мамлакатга киритилмайди”. Unda MDH davlatlaridan (balki butub dunyodan) kelayotgan “tungi kapalaklar” yoki yosh qizlar Dubayga qaysi yo’l bilan kirishyapti?

    REPLY
  4. Shayboni
    08.07.2015 at 00:12  (Edit)

    Исмат ака сиз мавжуд сиёсий ҳокимят ичидан чиққанман дейсиз. Лекин қоғозга ўраб одоб доирасида пустагини қоқиб, камчиликларини очиб, чуқур мулохазали танқид қиласиз. Араблар нафақат нефт қушимча ислом дини туфайли шу мақомга эришди. Нефти бор мамлакатларни ҳаммаси ҳам БАА.КАТАР даражасига эришгани йўқ. Бизга келсак ҳали ҳам ўрта йўлдамиз жоҳил совет утмишидан қутлганимиз йўқ. Исломни ҳам жамиятимизга синдира олмадик. Исмат ака ёзганлари ва БАА хакдаги фикрлари биз учун ахамиятлик. Бошкалар хам у кишдан урганиш керак ёзишни. Айникса давлапт ва ахбарот агентликлари мухбирлари. Улар жуда сийка ва зерикарли ёзади. Исмат акани уларга бошлик киилб куйиш керак. Ман приздент бусам шундай килардим.

    REPLY
  5. O’zbekxan
    07.07.2015 at 23:26  (Edit)

    Бундан ортиқ таърифлаш мумкинми! Сафар таъсуротларини журналист аҳли. Шахсан мен Араб Амирлигига бу ёзганларингизни ўқиб боргандек бўлдим. Сиз саёҳатда тўриб шунчалик ижод қилишингизни ақилга сиғдириш қийин. Қандай вақт топасиз? Бутун ҳаёлингиз ижод, фикрлашда бўлса керак. Мана энди биз биламиз замонавий ҳақиқий журналист, ижодкор қандай бўлиши керак эканлигини сизнинг мисолингизда.

    REPLY
  6. Uzbek
    07.07.2015 at 20:45  (Edit)

    Ismat aka korib keganingiz yahshi, rosa tomosha qiladigan joylari kop, man bir narsaga hayron qoldim nega kostyumda yurdiz ahir u erlar 35-45 daraja issiqku tashqarida? Omad sizga!

Ўхшаш Мақолалар:

  1. Исмат Хушев – Дубайда! Бирлашган Араб Амирликларига сафар (5-қисм) (50.3)
  2. Исмат Хушев – Дубайда! Бирлашган Араб Амирликларига сафар (4-қисм) (49.3)
  3. Исмат Хушев Бирлашган Араб Амирликларидан Канадага қайтиб келди (31.1)
  4. Исмат Хушев: Ўққа учган шаҳарга сафар (2-қисм) (22.7)
  5. Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм) (22.2)
  6. Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (6-қисм) (21.3)
Мақолани босиб чиқариш ва юклаб олиш
  • Tweet This!ТВИТ ҚОЛДИРИНГ
  • Share on FacebookФЕЙСБУКДА БАҲАМЛАШИНГ
  • Digg it!ДИГГ СЕРВИСИДА БАҲАМЛАШИНГ
  • Subscribe by RSSRSS КАНАЛ

1 шарҳ

  1. Мамаёкуб Хамраев
    15.07.2015 at 00:55  (Edit)

    Хурматли Исмат ака! Сафар таасуротларингизни жуда хам ажойиб баён килгансизки, беихтиёр сиз билан бирга саёхат килгандек булади киши. Ёзганларингиздан менга энг маъкул булган гап, ушандек жаннатни Ватанимизда куришни орзу килганингиздир. Бизнинг халкимизнинг хам бахт куёши яна беш йиллардан кейин порлаб колса ажаб эмас. Дубай хам 1970 йилдан 90 йилгача, яъни йигирма йил ичида жадал ривожланиб шу даражага эришди. Бизнинг казолар эса сизнингдек фикрга эга эмаслар, улар шундай жойларга боришгач, уша ерлар дан касрлар, виллалар, яхталар ва яна кунгилларига келган нарсаларни олишди, оилаларини жунатишди. Зеро Ватанимизнинг табиати ва имконияти уша давлатларникидан заррача кам эмас. Умарилган ва умарилаётган миллардлаб долларларга уларникидан хам мухташам давлат барпо килса булар эди. Бизларнинг бир йиллик даромадимиз, саккиз йилга етади дейилган эди, чорак аср мукаддам! Демак 25х8=200 йиллик даромадимиз упирилиб кетибди. Ана шу беш йилдан кейин хам биз куплардан утиб кетамиз хали. КЕЛАЖАГИМИЗ АЛБАТТА БУЮК!!!

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (1-қисм)
  2. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (2-қисм)
  3. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (3-қисм)
  4. Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)
  5. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада – “Гоҳ сайр ҳам даркор экан…” (Фотолавҳа)
  6. Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм
  7. Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув – “Истанбулга саёҳат” рукнидан
  8. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада “маёвка”га чиқдик биз…
  9. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (3)
  10. Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТ ДЕВОНИДАГИ ИККИ ҚУДРАТЛИ ШАХС (2-том, 36-боб)
  11. Исмат Хушев билан юзма юз 1 январь 2019 йил – Канада
  12. Исмат Хушев билан юзма юз 27 декабрь 2019 йил Канада Бугуннинг учинчи дастури
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

4 шарҳ

  1. Nuur says:
    08/19/2015 at 00:50-

    Xursandman faxrlanasan kishi xalqimni shunday zabardast uqimishli fikri sog’lom,yigitlari bor lekin ular chet ellarda bu yaxshimi yomonmi bilmay xam qoldik vatan olisda albatta Ismat aka siz baholi qutrat muxojirlikda xam internet orqali busada qancha kungillarga taskin berib uquvchilar olqishiga erishmoqdasiz ,yurtim gulasin xizmatidaman deganlar muxojirlikda ,oddiy insonlar esa mardikorlikda shunisiga xam shukr qilamiz.

    Reply
  2. Jahongashta says:
    08/18/2015 at 00:54-

    Ўзбекистонга боргандек бўлибсизларда. Сизни саёҳат хотираларингизни ўқисам гуёки ўзим боргандек бўламан. Сиздан ҳам ўтказиб таъсирли қилиб ёзадиган одам йўқ бўлса керак. Жаҳонгашталикдан мароқли нарса бу оламда бўлмаса керак.

    Reply
  3. xolis says:
    08/17/2015 at 19:33-

    Исмат ака жуда тўғри қилаяпсиз ёшларни мумкин қадар кўтариб, жумладан Отабек ёки бошқаларни. Ёши катталар, қариялар вақти ўтган қани улар ҳам сиздек ўзидан ёшларга йўл очса, кумаклашса! Келажакимиз шу ёшларга боғлиқдир.

    Reply
  4. aliqul says:
    08/17/2015 at 19:27-

    Отабек Тошевда ҳам кўп гап бор экан. Бу инсон ҳаракатларидан самимятли, тозалиги сезилиб тўради. Нима бўлганда ҳам сизларга ҳавас қиламиз, омадларингизни берсин, ижодларингизга ривож. Қани энди бошқа мухолифат лидерлари ҳам Исмат Хушевдек ёшларга суянса эди…

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94905 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33576 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33484 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33452 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 33031 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31853 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31779 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31577 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31566 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31515 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31507 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31506 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31505 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31502 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31500 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31496 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31496 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31490 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31489 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31486 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31484 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31480 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31479 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31477 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31473 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31473 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31472 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31472 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31471 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31470 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31469 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31468 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31466 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31463 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31462 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31460 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31459 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31457 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31455 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31454 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31453 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31452 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31451 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31448 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31448 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31446 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31444 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31444 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31443 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31443 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31441 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31441 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31440 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31438 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31438 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31437 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31437 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31436 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31435 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31434 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31434 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31432 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31432 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31431 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31430 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31429 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31426 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31425 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31425 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31425 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31425 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31424 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31423 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31421 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31421 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31421 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31419 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31419 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31417 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31416 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31413 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31412 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31410 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31410 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31406 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31404 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31401 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31400 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31397 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31395 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31391 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31390 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31389 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31387 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31383 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31383 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31380 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31380 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31378 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31378 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31377 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31376 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31375 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31371 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31371 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31371 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31371 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31367 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31365 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31364 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31362 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31362 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31358 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31357 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31354 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31354 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31354 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31354 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31353 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31353 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31352 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31348 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31346 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31345 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31343 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31342 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31342 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31342 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31341 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31340 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31339 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31339 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31338 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31338 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31338 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31336 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31335 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31334 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31334 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31334 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31333 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31331 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31329 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31329 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31328 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31327 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31326 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31323 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31321 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31321 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31320 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31318 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31316 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31315 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31314 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31314 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31313 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31312 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31312 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31311 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31308 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31308 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31308 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31307 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31307 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31307 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31307 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31307 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31306 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31304 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31303 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31299 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31296 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31293 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31291 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31289 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31287 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31285 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31283 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31282 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31281 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31280 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31279 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31278 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31273 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31272 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31272 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31271 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31271 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31271 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31271 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31271 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31270 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31270 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31266 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31263 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31263 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31262 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31261 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31260 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31257 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31257 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31253 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31253 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31253 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31251 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31250 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31250 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31250 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31248 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31248 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31245 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31244 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31243 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31243 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31243 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31242 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31242 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31241 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31237 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31234 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31230 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31229 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31227 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31226 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31218 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31212 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31212 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31208 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31208 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31207 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31196 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган