"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Бердиёр ЖУМАЕВ: МУНОЖОТ – ИЛТИЖО!

Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 07/05/2015 11:28-     11219 марта ўқилди

Б.ДжумаевБердиёр ЖУМАЕВ

 

 МУНОЖОТ – ИЛТИЖО!

 

“МУНОЖОТ” – ўтмиш мумтоз адабиётимизнинг бевосита Оллоҳга мурожаат-илтижо тарзидаги нисбатан камёб жанрларидан бири ва у, асосан манзумавий, баъзида мансуравий йўлда ёзилган. Мир Алишер НАВОИЙ ҳазратлари эса, йирик асарларининг муқаддималаридаги шеърий муножотларидан ташқари, яна сажъ услубида, яъни назмий насрда алоҳида бетимсол ва бетакрор “МУНОЖОТ”иниям яратганлар.

Мен даҳо ва бебаҳо бобомизнинг мазкур мислсиз асарига ҳавас қилиб, ундан руҳланиб ҳамда илҳомланиб, эски ўзбек адабий тилимизга яқинлаштирганим, шунингдек, сажъ услубидан фойдаланганим ҳолда, ўзимча “Муножот – илтижо” битишга журъат этдим. Унда бошқалардан фарқли ўлароқ, Парвардигори Оламнинг 99 та гўзал исмларини тўла қаламга олиб, ул Ҳақ Субхонаҳу таолога нолалар қилдим.

Мабодо, ушбу асарни ёзиш жараёнида билиб-билмасдан айрим қусурларга йўл қўйган эсам Қодир Эгамнинг Ўзи кечиргай, иншооллоҳ…

 

                                                      *    *    *

Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳимнинг номи билан сўзимни бошлаб, Яратганимизга салавотлар-у таҳийётлар, дуруд-у номаъдудлар айтиб, Ягона Эгамнинг табаррук Қуръони Каримда зикр этилган, яна Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноблари ҳам ҳадисларида келтириб ўтган ал-Асмо ал-Ҳусноларини, яъни 99 (тўқсон тўққиз)та гўзал ва муборак исмларини бирма-бир тилга олиб, аввало, Раббимиздин жафокаш элимизга ҳақиқий озодлик ҳамда ситамкаш юртимизга чинакам истиқлол тилаб, Тангримизнинг ёлғиз Ўзига илинж ва ўтинчлар ила муножотлар-у илтижолар айлаюрмен.

 

Ё, ал-Илоҳ – азалийлик ва абадийлик ҳамда сармадийлик, фақат Сенгагина хос, гуноҳкор-хатокор бандаларингга эса, ажратганинг фоний умрлари жуда мос.

Ё, ар-Раҳмон – Ўзинг ўта меҳрибондурсен, аммо мунофиқ, кўрнамак, хиёнаткор қулларинг мазкур марҳаматингни қадрламаслар, илло.

Ё, ар-Раҳим – жуда раҳмлисен, бироқ халқим, Ватаним меҳринг-шафқатингта интиқ ҳам муштоқ, камина ҳақир-у фақирингни-да ҳимматингдин тутмагил йироқ.

Ё, ал-Малик – бутун Борлиққа, барча мавжудият ва вужудиятга ягона-ю якто Подшохдурсен, зеро, заминингдаги ўзларини Сендин-да устун қўйгувчи жоҳил-у жобир, хунрез-у хунхор ҳукмдорларнинг ҳам шоҳларнинг жиноятлари ва кирдикорларидин-да тўлиқ огоҳдурсен.

Ё, ал-Қуддус – нуқсонлардин ҳамда қусурлардин мутлоқ холидурсен, алҳол, бизлардек нуқси бисёр махлуқларингниям даргоҳингга оладурсен.

Ё, ас-Салом – ҳар не офат-у балолардин-ки саломатдурсен, лекин осий ва шаккок касларинг бошларига Ўзинг бало-ю офатдурсен.

Ё, ал-Мўъмин – омонлардин-да омонсен ва эминлик-омонлик бергувчидурсен ҳамда ночор-у нолонларингга шафоат-шарофат кўрсатгувчидурсен.

Ё, ал-Муҳаймин  – илоҳиятинг, башорат-у кароматинг бирла ер-кўкни, бор-йўқни эгаллаб олгувчидурсен, Сенга куфрлик қилгувчиларга, қулинафсларга, охир-оқибат, ваҳшат солгувчидурсен.

Ё, ал-Азиз – ҳадсиз икром, эъзоз-эҳтиром, чексиз куч-қувват соҳиби Ўзинг ҳамда интизор ва мунтазир кўнгилларнинг мусоҳиби-саждагоҳидур Каломуллоҳинг-Сўзинг.

Ё, ал-Жаббор – бандаларинг қилмишларини ислоҳ ҳамда таҳқиқ қилгувчидурсен, уларнинг яхшилиги-ёмонлигини билгувчидурсен, холис баҳосини бергувчидурсен.

Ё, ал-Мутакаббир – фақат Сен ҳайбат ва савлат, тамкин ва салобат ярашгувчи Соҳиби Қудрат, демак, манман-у такаббур, димоғдор-у кеккайма қулларингга иснод-у уят.

Ё, ал-Холиқ – Ўзингдурсен буюк яратгувчи, барпо этгувчи Зот, буйруғинг бирла ўн саккиз минг оламни айладинг бунёд.

Ё, ал-Бориъ – Сен боис пайдодур ҳар қандай буд-у набуд, ироданг туфайли табиат ҳамда жамият набуд-у буд.

Ё, ал-Мусаввир – ҳар нимарсага-ки ажойиб суврат, ғаройиб шакл бердинг, зеро, бутун Борлиқда энг даҳо рассом-музаҳҳиб Ўзинг эрдинг.

Ё, ал-Ғаффор – кечиргувчи, мағфиратли ҳам шафқатлидурсен, эй, жоҳ-у жалол, лек жоҳил-ғофил, ширкчи бандаларинг ушбу фазилатларинг айлаюрлар суиистеъмол.

Ё, ал-Қаҳҳор – Ўзингсен ғолиб-у музаффар ҳамда барчани бўйсундиргувчи, зотан, бўйсунмаганларнинг бўйинларини синдиргувчи.

Ё, ал-Ваҳҳоб – ўз неъматларингни мўл-кўл бахшиш этурсен, буни шукроналик-ла англаганларнинг додларига етурсен, ширк келтирган ҳолда тушунмаганларнинг баҳрларидин ўтурсен.

Ё, ар-Раззоқ – ризқ-рўз етказиб бергувчидурсен бори мавжудотга, демак-ки, тириклик ато этгувчидурсен жами ҳаётга.

Ё, ал-Фаттоҳ – мушкулларни ечгувчидурсен, раҳмат хазиналарини очгувчи, бул чархи давворда йўқдур ҳукм-у иродангдин қочгувчи.

Ё, ал-Алийм – Ўзингсен энг оқил-у доно – дониши  илм, фалакиёт-у коинотда йўқдурур билмаганинг ирфон ҳамда билим.

Ё, ал-Қобиз – ҳар нени-ки изн-ихтиёрингга олгувчидурсен, ношукурларнинг ризқларини қийгувчидурсен, қаноатли-кифоятлиларнинг нафсларини тийгувчидурсен.

Ё, ал-Босит – кимларгадур кенглик, нурафшонлик йўллагувчи, кимларнидур руҳан қўллагувчи, кимларнидур сарнигун айлаб, кўз ёшларини кўллагувчидурсен Ўзинг.

Ё, ал-Ҳофиз – кофирлар-у мушриклар нуфузи-мартабасини туширгувчи, имонсизлар-у ҳаёсизлар азоб-машаққатини оширгувчи Сен.

Ё, ар-Рофиъ – солиҳ мўминлар обрў-эътиборини кўтаргувчи, мушкулларини осонлагувчи, шаънларини юксалтиргувчи, бадкорлар-у табаҳкорларни яксонлагувчи Ўзинг.

Ё, ал-Муизз – суюкли бандаларингни азиз этгувчи, қадрлагувчи, эъзозлагувчи, алардин илтифотини дариғ тутмагувчи, истасанг мазкур гумроҳ қулингни-да ёрлақагувчи Сен.

Ё, ал-Музилл – Ўзинг ёмонларни, беимонларни тубан ҳам залил тутурсен, хор-хоксор, мискин-бенаволарни хўрлагувчиларни оғир уқубатларга гирифтор ҳамда дучор этурсен.

Ё, ас-Самиъ – ҳар не-ки, сир-синоатни, асрор-у кирдикорни билгувчи, ҳар қандай ниҳон ҳамда пинҳонни сезгувчидурсен.

Ё, ал-Басир – Арши Аълодин туриб, ҳар нимарсани-ки кўргувчи-сезгувчи, Арши Муаллодин қараб, чор тарафга мудом бедор назар солиб тургувчи Ўзинг.

Ё, ал-Ҳакам – қулларингни қатъий ҳукм этгувчи, аларнинг дод-фарёдларига етгувчидурсен, алардин диёнат-у эътиқод кутгувчидурсен.

Ё, ал-Адл – ўта адолатпешадурсен ҳамда хайрли-саховатли, ушмундоқ ҳидоятинг-у иноятингдин жумлаи жаҳон тароватли.

Ё, ал-Латиф – бандаларингга сездирмай аларни лутф-у эҳсонингдин баҳраманд айлагувчи, муносибларни мутаносиб сийлагувчи, яхшиларни беҳиштга ва ёмонларни сақарга жойлагувчи Ўзинг.

Ё, ал-Хабир – бутун махфий ҳамда ошкорадин воқифсен ҳар он, Сендин ҳеч бир роз-у ғайб қолмагайдур пинҳон.

Ё, ал-Ҳалийм – юмшоқ ва сабрлидурсен-ки, риёкор бандаларинг токи, ҳадларидин ошсалар-да Сен жазолашга шошмагайсен, лекин аларни жаннатийлар сафигаям қўшмагайсен.

Ё, ал-Азим – энг улуғсен, энг буюксен, энг даҳосен – бундай аъло сифатларда ёлғиз Ўзинг танҳосен ҳамда яктосен.

Ё, ал-Ғафур – журм-у гуноҳларни яшириб, жазо бермай турурсен, фурсати етса, шаккок қулларингни чандон боплаб урурсен.

Ё, аш-Шакур – оз амалгаям кўп мукофот бергувчи, тавбакор-тоибларингни мудом қўллаб, иршодга йўллаб тургувчи Ўзинг.

Ё, ал-Алий – мартабанг бениҳоя юксак ва олий, марҳаматингдин четда қолмагайдур бирон-бир мардуми соъий.

Ё, ал-Кабир – энг улкан ва ҳамма соҳада юқоридурсен, тоатли-ибодатлиларнинг ғурури-оридурсен.

Ё, ал-Ҳафиз – сояи паноҳида сақлагувчи, қутлуғ амалларни ёқлагувчи, хоҳласанг ҳар қандай балиятлардин асрагувчи Ўзинг.

Ё, ал-Муқит – моддий, руҳий ва маънавий озиқ-дармон-мадор бергувчи, ҳукмингга итоаткор бандаларингнинг ҳол-аҳволини сўргувчидурсен.

Ё, ал-Ҳасиб – Ўзинг ҳар бир ишга кифоя, яхшилиг-у эзгуликларга доя, бева-бечоралар, ўксиклар, етим-есирларни айлагувчидурсен ҳимоя.

Ё, ал-Жалил – барча сифатлари мукаммал-такомил Зотдурсен, шул боис, жаҳолат-у разолатга буткуллайин ётдурсен.

Ё, ал-Карим – Ўзинг кечиримлисен ва лутф-у караминг нақадар кенг, даргоҳингда яхши-ю ёмон, атқиё-ю ағниё эмасдур тенг.

Ё, ар-Рақиб – Арши Аъзамдин бори нарсани кузатиб, назорат остига олурсен, залиллар-у адашганларни хақ йўриғига солурсен.

Ё, ал-Мужиб – дуо-ю ибодатларни қалбларга битгувчи, илтижоларни ижобат ва муножотларни мустажоб этгувчи, динингта қаршиларнинг бағрини сўтгувчи Ўзинг.

Ё, ал-Восиъ – мулки, раҳмати ва қудрати беададдурсен, имонли-диёнатлиларга нажот-у мададдурсен, Ҳазрати ҳакими азал – Худованддурсен.

Ё, ал-Ҳаким – заковат-ҳикмат, ақл-идрок соҳиби – дақиқ ва нозик илмларни билгувчи, ҳар не жумбоқ бор-ки, ечгувчи, истасанг ҳар кимнинг-да ҳар қандай маъсиятларидин кечгувчи Ўзинг.

Ё, ал-Вадуд – дўст, хайрихоҳ ҳамда маҳбубдурсен, ашаддий гуноҳкор-табаҳкорларга қаҳр-у ғазабинг сочсанг-да хўбларга доимо хўбдурсен.

Ё, ал-Мажид – Ўзинг неъматлари ҳамда хайр-эҳсонлари бепоён, суюкли бандаларинг меҳр-мурувватингга шоён, ҳақир-у фақир қулингни-да саховатингдин ўксутмагил, эй Яздон!

Ё, ал-Боис – пайғамбарларни заминингта йўллагувчи, солиҳ мўмин-мусулмонларни қўллагувчи, аларнинг хайрли амалларини маъқуллагувчи Ўзинг.

Ё, аш-Шаҳид – бутун ер-у самода бор-у йўқнинг шоҳидидурсен, ўтган-кетганларнинг ажри-савоби гувоҳидурсен, музтарлар, мискин-у муҳтожларнинг паноҳидурсен.

Ё, ал-Ҳақ – ҳақиқатда мавжуддурсен-у Ўзингга хосдур ҳалоллик-поклик, буларни инкор этмаклик, зойил айламаклик бориб турган шаккоклик.

Ё, ал-Вакил – ҳамма ишларни ўз зиммасига, кафолатига олгувчидурсен, азал-абад имонли-эътиқодли бандаларингни суйиб қолгувчидурсен.

Ё, ал-Қавий – ҳаққоний ҳамда бемисл куч-қудрат эгаси Ўзинг, исломнинг астойдил фидойиларига қувватдур, нафсоният-наҳсоният қулларига кулфатдур Сўзинг.

Ё, ал-Матин – сабот-матонатда бетенг-бениёздурсен, боз, бардошли-чидамли бандаларинггаям яқин ҳамроздурсен.

Ё, ал-Валий – Ўзингсен ҳабибларингта дўст-у мададкор, астойдил сиғинган-топинганларга халоскор-нажоткор.

Ё, ал-Ҳамид – ҳамд-у санога, сипос-у салламнога, тасбеҳ-у тасаннога лойиқ танҳо Зотдурсен, ўн саккиз минг оламда Хожаи ҳаётдурсен.

Ё, ал-Муҳсий – барча махлуқот-у мавжудотнинг ҳисоб-китобини пухта билгувчи, ҳар қайсига феъли-аъмолига яраша итоб ёки шитоб ёхуд хитоб қилгувчи Ўзинг.

Ё, ал-Мубдиъ – йўқдин пайдо айлагувчи Бир-у Бордурсен, замин-у осмонни, жонли-ю бежонни, яхши-ю ёмонни бунёд этган Ижодкордурсен.

Ё, ал-Муид – ҳаётдин ўлимга, ўлимдин ҳаётга лаҳзада қайтаргувчи, муносиб бандалари учун абадий саодатни юборгувчи Ўзинг.

Ё, ал-Муҳйий – охират-у қиёматда барчани тиргизгувчидурсен, сўнгра, кимларни жаннатга, кимларни жаҳаннамга киргизгувчидурсен.

Ё, ал-Мумит – тирик жон бор-ки, барини ўлдиргувчи, вақти-соати келгач, ҳамманинг умр гулини сўлдиргувчи Ўзинг.

Ё, ал-Ҳай – абадий тириклик Сенга шон, яшашинг боқий ҳам жовидон, ҳукм-у фармонингдадур замон-у макон.

Ё, ал-Қайюм – ўз-ўзидин тургувчи, бошқаларни ҳам турғизгувчи, азал-абад барқарор қолгувчи, қулларини турфа кўйларга солгувчи Ўзинг.

Ё, ал-Вожид – истаган нарсаларига эришгувчи, етишгувчи ва топгувчи ёки бандасининг сир-синоатларини очгувчи ёхуд ёпгувчидирсен.

Ё, ал-Можид – Ўзинг битта-ю битта машҳур ва шарафли Зот, бундай рутбага даъвогар мубтало-ю заиф қулларингни жаҳим қаърига от!

Ё, ал-Воҳид – Сендурсен ёлғиз-у тоқ, якто-ю ягона, мавжудот-у махлуқотингнинг бори бундай хислатдин маҳрум ва бегона.

Ё, ас-Самад – беҳожатлик ҳамда беэҳтиёжликка ёрдурсен, лек чиндан ҳожатманд – эҳтиёжмандларга ҳожатбарордурсен.

Ё, ал-Қодир – қудратингнинг ҳудуди-ҳадди, хайр-у саховатингнинг-да адади йўқ, назаринг тушганларнинг у дунё-ю бу дунёда кўнгилларидур тўқ.

Ё, ал-Муқтадир – Ўзинг қодирликда, аслида нодир, биронта воқеот-у ҳодисот иродангсиз бўлмағай содир.

Ё, ал-Муқаддим – хоҳлаганингни Ўзингга яқин ҳамроз қилгувчидурсен, истамаганингнинг кўксини ўйгувчи-тилгувчидурсен.

Ё, ал-Муаххир – риёкор-у ширккор, мунофиқ номардларни ёнидин узоқлатгувчи, шайтони лаъин шериклари ва ҳамтабақларини томуғ оташида додлатгувчи Ўзинг.

Ё, ал-Аввал – ҳамма нарсанинг аввали-ю ибтидосидурсен, улуҳийят-у убудийятнинг бошланиши-бидояти, азалиётидурсен.

Ё, ал-Охир – Ўзинг ҳар ненинг-ки охири-интиҳоси, йўқдур боқийлигингнинг, чексизлигингнинг ниҳояси ҳамда қиёси.

Ё, аз-Зоҳир – мавжудлигинг ҳамма томонлама аён, атрофда неки жон-зот-у жамодот – бари Сенда намоён.

Ё, ал-Ботин – Ўзингнинг борлиғингни ғофиллар-у фосиқлар англамас, шундин-ки, бундайлар даъватлар-у насиҳатларинг тингламас.

Ё, ал-Волий – ҳукмфармодурсен-ки барча ишларни тасарруф этгувчи, қандай-ки тилсим, мўъжиза, сеҳр-у жоду бўлса, тагига етгувчи.

Ё, ал-Мутаолий – нуфуз-у мақоминг олий ҳамда мавқеинг сарбаланд, Сенга интилганларнинг ҳам толеларин кўтаргайсен баланд.

Ё, ал-Барр – Ўзинг яхшиликлар, боз, эзгуликлар соҳиби, демак-ки, солиҳ мўминларинг илтифот-иноятинг, шафоатинг роғиби.

Ё, ат-Таввоб – тавба-тазарруларни-ку қабул айлагайсен, қайта-қайта жиноятга қўл урганларни-чи, найлагайсен?!

Ё, ал-Мунтақим – интиқомингдин-жазоингдин қочолмас айбдор-у зиндиқ, тағин, ҳирс-у ҳаво майлига асир бисёр қулларинг-да сазоинг-қазоингга мустаҳиқ.

Ё, ал-Афув – гуноҳлар-у маъсиятларни афв этгувчидурсен, мазлумлар додига етгувчидурсен, золимларга ҳукм битгувчидурсен.

Ё, ар-Рауф – Ўзинг ўта меҳрибон, яна соҳиби ҳидоят, бева-бечораларингга кўргузгил мудом имдод-иноят!

Ё, Моликул-мулк – бутун Борлиқ, чархи аъзам, мулки адам тасарруфинг-да, сўзлашга тиллар қосирдур таъриф-у тавсифингда.

Ё, Зул-жалоли вал-икром – шарафли-ю карамли, боз, азаматлик эгасидурсен, ҳиммат-у ҳикмат, навозиш-у навозанда хожасидурсен.

Ё, ал-Муқсит – одилларнинг энг одили, адолатпарварларнинг энг адолатпарваридурсен, фалакиёт-у коинотнинг ҳамда заминот-у самовотнинг Мавлои Сарваридурсен Ўзинг.

Ё, ал-Жомиъ – қиёмат куни Исрофилга сур чалдириб, бутун халойиқ-у малойикни Маҳшаргоҳда тўпловчидурсен, барча одамзот-у жонзотни ҳисоб-китоб қилиш учун йўқловчидурсен.

Ё, ал–Ғаний – Ўзинг тасаввурларга сиғмас даражада энг бойдурсен ҳамда мутлақо беэҳтиёж, алҳол, сарнигун-афсурда, йўқсул-қашшоқ бандаларинг раҳмат-у шафқатларингга муҳтож.

Ё, ал-Муғний – хоҳлаганингни бадавлат-сармоядор айлагувчидурсен, истаганингни ҳар тарафлама сийлагувчи-ю минг-мингларнинг орасидин, фақатгина бир-бирларини сайлагувчидурсен.

Ё, ал-Мониъ – Ўзинг умматлар-у саҳобаларни муҳофазалагувчи, аммо мушриклар-у шаккокларга ўз неъматларини маън этгувчи, илло, инсонлар бекамдур марҳаматларинг қадрига етгувчи.

Ё, аз-Зорр – нолойиқ бандаларингнинг бошига мусибат-ғурбат солгувчи, демак-ки, бегуноҳлар-у нотавонларнинг, бенаволар-у нолонларнинг ёнини олгувчидурсен.

Ё, ан-Нофиъ – Ўзинг хоҳлаган мардумларига манфаат-у наф ҳамда фойда етказгувчи, истаган қулларини касофатлар-у кулфатлардин, ҳалокатлар-у офатлардин қутқазгувчи.

Ё, ан-Нур – мавжудлигинг ўз-ўзингдин аён, бутун коинот-у фалакиёт ҳам Сен туфайли нурафшон, илоҳий ёғдуларингни-ю нурларингни таратавергин ҳар ён, ҳар томон!

Ё, ал-Ҳодий – тўғри, рост ҳамда ҳаққоний йўлни кўрсатгувчи раҳнамодурсен, иршод-у ҳидоятда воҳид ҳам пешводурсен, боқийи жовидонийдурсен ҳамда танҳодурсен.

Ё, ал-Бадиъ – буткул вужудиятнинг кашфиётчиси-ю ихтирочиси, илоҳиёт ва табиат ҳамда жамият қонунларининг ижрочиси Ўзинг.

Ё, ал-Боқий – мутлоқ абадийликка, сармадийликка дахлдордурсен, барча нарсалар фоний, лек, фақат, Ўзинггина мангу бордурсен.

Ё, ал-Ворис – бутун Борлиқни мерос қилиб олгувчи Ўзинг, ҳар не-ки ўткинчи-ю, аммо боқийликка сазовор, имонли-ю диёнатли бандаларингга, мудом фахр-у ифтихор яна Ўзинг.

Ё, ар-Рашид – барча тадбирлари-ю юмушлари ҳамда чоралари-ю ишлари, доимо тўғри чиққувчидурсен, солиҳ инсонларнинг қалбида ҳалоллик-ростгўйлик оловини ёққувчидурсен.

Ё, ас-Сабур – осийлар ҳамда гуноҳкорларни жазолашга шошмайдиган, ҳар қандай вазиятдаям қаҳр-ғазаби жўшиб-тошмайдиган тўзимли Зотдурсен Ўзинг – Халлоқи Жовиди Олам!

 

*    *    *

Эй, Қодир Эгам, Сенинг тўқсон тўққизта табаррук ҳамда муқаддас исмларингни чуқур эъзоз-эҳтиром ила ёзиб, аларга баҳол-у имкон таъриф-тавсиф битганимдин, шундай шарафни айни ожиз бандангга муяссар этганингдин бениҳоя мамнун-у бахтиёрмен. Зеро, Ўзингнинг ҳабибинг – Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидламишларким, Сенинг мазкур  гўзал ва қутлуғ номларингни ким-ки, бирма-бир айтиб чиқса, анга жаннатингдин муносиб жой ато этилгусидур…

Ё, Соҳиби Қудрат, Ўзингга яна такрор-такрор беадад ташаккурлар ҳамда шукроналар, беҳад сипослар-у ҳамдлар-у санолар, бениҳоят олқишлар-у офаринлар, беғоят таҳсинлар-у тасаннолар, тасбеҳлар-у салламнолар бўлғай!

Эй, Илоҳим, Сен Ўзинг эл-юртимизни омон, ўзимизни ҳамда авлодларимизни эсон, барчамизнинг мушкулларимизни осон, кўксиларимизни осмон, ҳаёт йўлларимизни равон, турмушларимизни фаровон, умрларимизни комрон, кўнгилларимизни эзгуликларга ошён, яхшиликларга макон, дилларимизни имон-инсоф зиёсидин нурафшон, эътиқод-у виждон ёғдусидин чароғон айлагайсен.

Омин, Оллоҳу Акбар!

Бердиёр Жумаев,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Financial Times Гулнора Каримовага “байрам совғаси” ҳадя қилди
  2. “БИР ДОНА” – “ЯК ДОНА” – “ЯГОНА” ХОСИЯТ РУСТАМОВА – ПЛАГИАТОР?
  3. Ёзувчи Ғаффор Ҳотамовга Дилором Исҳоқовадан “Дунё ўзбеклари” орқали” Очиқ хат”
  4. “Зелимхон Ҳайдаров, “Украинская Гюльчатай”ни Президентга кўрсатинг!”
  5. Муҳаммаджон Обидов “Озодлик”дагиларга: Ниятингизга етолмайсиз…
  6. Намоз НОРМЎМИН: ТУРКИЯ ЖАР ЁҚАСИДАН УЗОҚЛАШДИМИ?
  7. САИД-АБДУЛАЗИЗ: БИР МИЛЛАТ БОР ЭДИ, ҚАДИМ ВА ШОНЛИ…
  8. Намоз НОРМЎМИН: МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ МУАММО ВА МАҚСАДЛАРИ
  9. проф. Яшар Ҳожисолиҳ ўғли: Путиннинг йўл танлаши…
  10. Мажбурий обуна ёхуд томорқаси пайҳон бўлган журналистлар нега жим?
  11. Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…
  12. Отабек Тошев: Георгий Лентасини мадҳ этишни бас қилиш керак…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94634 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32725 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32662 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32629 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32377 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31547 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31517 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31284 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31271 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31253 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31250 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31248 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31242 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31234 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31234 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31234 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31234 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31232 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31231 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31231 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31230 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31229 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31227 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31225 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31223 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31222 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31222 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31219 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31219 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31217 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31216 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31216 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31208 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31208 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31207 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31207 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31205 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31204 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31203 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31203 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31201 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31200 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31197 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31196 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31195 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31194 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31193 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31192 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31192 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31190 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31189 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31186 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31184 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31182 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31182 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31180 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31179 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31179 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31178 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31178 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31177 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31176 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31174 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31172 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31171 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31171 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31170 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31170 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31168 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31168 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31166 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31164 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31163 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31163 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31161 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31160 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31160 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31160 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31154 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31153 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31152 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31150 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31149 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31147 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31141 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31141 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31139 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31138 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31138 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31134 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31133 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31130 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31129 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31127 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31126 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31126 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31125 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31125 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31124 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31120 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31119 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31119 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31118 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31117 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31114 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31114 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31112 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31112 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31110 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31109 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31108 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31107 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31105 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31105 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31104 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31103 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31100 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31100 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31098 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31090 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31089 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31089 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31088 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31087 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31086 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31084 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31084 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31083 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31082 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31082 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31081 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31080 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31076 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31076 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31076 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31075 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31075 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31075 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31074 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31074 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31074 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31072 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31071 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31071 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31070 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31070 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31067 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31066 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31066 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31066 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31065 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31065 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31065 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31064 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31063 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31063 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31062 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31062 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31062 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31061 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31058 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31058 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31057 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31055 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31054 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31053 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31052 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31051 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31048 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31045 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31045 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31045 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31044 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31043 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31040 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31039 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31032 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31030 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31029 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31028 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31027 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31027 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31027 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31026 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31025 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31025 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31022 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31022 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31020 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31020 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31019 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31017 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31016 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31015 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31013 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31011 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31011 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31009 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31008 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31007 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31005 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31003 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31001 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31001 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31000 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31000 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30999 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30998 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30997 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30997 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30997 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30997 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30992 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30991 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30991 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30986 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30983 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30981 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30979 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30974 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30972 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30971 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30969 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30967 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30967 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30966 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30965 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30965 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30962 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30960 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30957 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30952 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган