Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Истанбулдан Анталияга келди
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Торонтодан Туркияга учиб келди
Истанбулнинг Осиё ва Европа қисмини бирлаштириб турган афсонавий кўприк…
“Дунё ўзбеклари”дан:
Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев июнь ойининг учинчи ўн кунлигида икки ҳафталик ижодий сафар билан Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига сафар қилади.
Журналист ўзининг ёзилажак сафар хотираларида Туркиянинг энг сўлим ва хушманзара дам олиш маскани бўлмиш – Анталия ҳусну малоҳати, Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби, Дубай, Шаржа ва бошқа оламга машҳур шаҳарлар таровати ҳақида одатдагидек “Дунё ўзбеклари”да туркум мақолалар эълон қилиб бориш ниятида.
Анталия – Туркиянинг энг гўзал ва хушманзара гўшаларидан бири…
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев бугун эрта тонгда Туркиянинг энг гўзал ва хушманзара шаҳарларидан бири бўлмиш Истанбулга келди.
20 июндаги туғилган кунини оилавий даврада нишонлаган журналист 20 июнь куни тунги соат 22.40 да Торонтодан Турк Авиалинияси учоғига чиқиб, 21 июнь эрталаб Истанбулга учиб келди.
Самодаги узоқ парвоз ва инсоннинг осмондаги ўн соатлик муаллақ ҳолатига оид оғир ва мураккаб мулоҳазаларни биз кейинги мақолаларимизда баён этиш ниятидамиз.
Ҳозир “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Истанбулдан Анталияга учиш тараддудида.
Яна бир неча соатлардан сўнг Исмат Хушевнинг «Анталияга саёҳат»ини эълон қила бошлаймиз.
Журналистнинг қизиқарли сафар таассуротлари билан танишиб боришни истасангиз, нашримизни мунтазам кузатиб туринг.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Исмат ака очиқ денгизга тушинг маза қилиб роҳатланасиз. Қуёш ҳам қиздираётган бўлса керак. Анталияни суви чашмадаги зилол каби тоза ва илиқдир. Сувни ичига киши кирса чиқгиси келмайди ёқимлигидан.