Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси М.Т.Зоҳидов,
“Дунё ўзбеклари” интернет газетаси Бош муҳаррири Исмат Хушев
ва барча оммавий ахборот воситалари раҳбарларига
Жабрланувчи: Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги,
“Норалибек Имкон Барака” МЧЖ раҳбари,
1963 йилда туғилган Кўчаров Норбой Муродовичдан
Ш И К О Я Т
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53,54-моддалари асосида.
Бизнинг корхонамиз расман Термиз шахрида рўйхатдан ўтган ва шу тман Давлат солиқ инспекциясига ҳисобот топширади. Лекин, Сурхондарё вилоят МХХБ тергов бўлими бошлиғи Н.Тўрақуловнинг телефон орқали оғзаки топшириғи билан ҳудудий жиҳатдан ваколати бўлмаган Термиз шаҳар ДСИ ходимлари А.Темиров ва Х.Аролқуловлар 2015 йил 11 апрел куни бирор қонуний ҳужжат тақдим этмасдан МЧЖ ходимларига: — Н. Кўчаровни МХХ ходими Н.Тўрақулов қамоқга олди, қаршлик қилиш бефойда деб., “Норалибек Имкон Барака” МЧЖ ва унинг “Метангаз” ёнилғи шахобчасини муҳрлаб, Уз.Р. “Солик кодекси”нинг 89, 90, 91-моддаларига риоя қилмасдан 36 кун (2015 йил 11 апрелдан 16 майгача) иш фаолиятини тўхтатиб қўйгани оқибатида, 15 нафар ходим бекор қолди ва кредит тўловларини амалга оширолмасдан инқирозга учрадик.
Н.Тўрақуловнинг бундай қонунга зид таъзийқи биринчи эмас. Яъни, 2014 йил 27 апрел куни навбатдаги “мини грес”даги мавжуд Диафрагма ДКС-10-100 ни навбатдаги калибровка қилишга МХХ ходими Н. Тўрақулов 1 ой текширув ўтказиб ишлашга рухсат бермасдан, Уз.Р. “Солик кодекси”нинг 89, 90, 91-моддаларига хилоф Сурхондарё вилоят ДСБнинг 2014 йил 28 май билан 630-х/с – сонли буйруғи билан фаолияти тўхтатиб қўйилган МЧЖ га 32 кундан кейин, 2014 йил 27 апрелдан 2014 йил 10 ноябргача текширув ўтказилганини инобатга олмасдан яна “Хужжатли тафтиш тайинлаш хакида” буйруқ текширув тайинлади. Ушбу ноқонуний текширишлар оқибатида иш фаолиятимиз 7 ой тўхтатилиб қўйилгани оқибатида маошсиз қолган ходимларимизнинг оилалари айни кунларда ўта оғир моддий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.
Вилоят МХХБ ходими Н Тўрақулов сохта маълумот асосида тадбиркорларга жуда катта қарздорлик қўйиб, таъзийқ ўтказиб қамаб, уларнинг хусусий мулкини текинга сотиб олиш учун ўз харидорларини юбориб тадбиркорнинг мулкини сув текинга тортиб олаяпти. Агар, каршилик кўрсатса Н.Тўрақуловнинг қахрига учраб қамалади. Ноқонуний ўтказилган текширув жараёнида нотаниш одамлар келиб заправкани сотмасанг ишламайсан деб огоҳлантиришди. Харидорларига рад жавоб берганимдан сўнг Нодир бошқа қариндошларимга ҳам таъзийқ ўтказа бошлади…
Яъни, укам Рўзибой Кўчаров ёқилғи қуйиш шахобчасини Н.Тўрақулов айтган одамга сотишни рад этганидан сўнг, Н.Тўрақулов Муборак ЛЕП инженери Улуғбек исмли ходимни ишга солиб, ундан олинган: — “Қумқўрғон метангаз” ХК Республика Автогаз ташкилотидан қарздор., деган сохта маълумот асосида укам Рўзибойни вилоят МХХБда 2015 йил 10 апрелдан буён вилоят МХХБ ҳибсхонасида сақламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 27.07.2011 йилда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисидаги қонунининг “Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ҳуқуқий ҳолати” тўғрисидаги 7-моддасида: — ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар уларнинг жиноят содирэтишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботланиб, қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади., дейилган. У ҳолда, вилоят МХХБ қандай асосга кўра ноқонуний ушлаб турилган ва ҳали айбдорлиги судда аниқланмаган тадбирокорни жаримага тортмоқда?! Яъни, Н.Тўрақулов суд ҳукмисиз бизга: — 2 миллиард 650 миллион сўм нақд пул олиб келмасаларинг Рўзибой қамоқда ўтиради., деган талаб қўйди. Шундан сўнг унинг Шерали деган ходими биздан ҳозирга қадар бир миллиард тўққиз юз йигирма миллион сўмни нақд санаб олсада, пулни банкга топширгани ҳақида ҳужжат бермагач, унга ишонмай тўловни тўхтатдик. Н.Тўрақулов оғзаки талаб қилган гаров пули тўлиқ тўланмагани учун укам Рўзибой Кўчаров ҳалиям қамоқда ўтирипти.
Адвокат олиш бефойда. Чексиз ваколатга эга Н.Тўрақулов адвокатга қарор ҳам кўрсатмайди, қабул ҳам қилмайди. Сурхондарё халқи бу қонун ниқобидаги қаоқчидан қачон қутулади…
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Сурхондарё вилоят МХХ Бошқармаси тергов бўлими бошлиғи Н.Д.Тўрақуловнинг юқорида қайд этилган зўравонлиги туфайли на фақат биз вилоятдаги жуда кўп тадбиркорлар мол – мулкидан ажраб, хонавайрон бўлдилар. Ушбу ҳолатда бизнинг Сиздан бошқа ҳимоячимиз йўқ!
Н.Тўрақулов бизга етказган моддий ва маънавий талофатлар ўрнини бирон бир бойлик билан қоплаб бўлмайди. Шу боис мен нафақат тадбиркор, БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлган Мустақил Ўзбекистон давлатининг фуқороси сифатида жабрланган оила аъоларим номидан Сиздан:
Сурхондарё вилоят МХХБ тергов бўлими бошлиғи Н.Тўрақулов ва унинг жиноий қонун ниқобидаги қароқчи шерикларига қонуний чора кўриб, бизнинг поймол этилган конституцион ҳақ – ҳуқуқларимиз тикланишида ҳар томонлама ёрдам беришингизни сўрайман!
N.Ko’charov O’zbekistonga INQILOB kerak, INQILOB!!! Bitta N.To’raqulovni ishdan olib, yoki qamoqqa tiqdirib Surxandaryoda yoki davlatimizda ADOLATni qaror topdirib bo’lmaydi. Faqat INQILOB (qonlimi qonsizmi, ranglimi rangsizmi) kerak. Prezidentga murojaat qilguncha inqilobga tayyorgarlik ko’rsangiz yaxshi bo’larmidi…
N.Ko’charov O’zbekistonga INQILOB kerak, INQILOB!!! Bitta N.To’raqulovni ishdan olib, yoki qamoqqa tiqdirib Surxandaryoda yoki davlatimizda ADOLATni qaror topdirib bo’lmaydi. Faqat INQILOB (qonlimi qonsizmi, ranglimi rangsizmi) kerak. Prezidentga murojaat qilguncha inqilobga tayyorgarlik ko’rsangiz yaxshi bo’larmidi…