Бизлар Ташкент шаҳридан чикиб Абдулла Орипов яшаётган ДЎРМОН қароргоҳига юриш қилган пайтимизда бирам ёмғир ёғдики, уни сўз билан тарифлаш қийин:
Соғ..саломат кўришдик диллар чунон йиғлади,
Беҳад қувонч, шодликдан кўнгил ниҳон йиғлади.
Шодлик, қувонч дилларга ажаб рағбат соларкан,
Бу қувонч ва шодликдан ногоҳ осмон йиғлади.
Хатто қуёш беркиниб, абрлар ичра қолди,
Табассумин кўрсатмай, бўлиб гирён йиғлади.
Жала эмас, сел ёғиб, кўз ёшларин тўкди хўп,
Шалоббо бўлдик ғоят, кўйлак, чопон йиғлади.
Дўрмон ҳавоси ажаб муаттар бўй таратар,
Бу баҳорнинг туҳфаси абри найсон йиғлади.
Оллоҳ таоло Ўзи айлагай лутфу карам,
Лутфу карам бизларга хайру эҳсон йиғлади.
Қувонч, шодлик туфайли ортди ҳис ва ҳаяжон,
Диллардаги эзгулик, орзу, армон йиғлади.
Бу учрашув тарихий манбаъ бўлиб қолажак,
Қуйилган сел ва ёмғир.. аҳли Дўрмон йиғлади.
Суҳайлий, устоз билан соғ..саломат кўришдик,
Эзгу ният ушалди, дея пинҳон йиғлади.
Бизлар кириб борганимизда устоз бизни остонада тоқатсизлик билан кутиб турарди. Бир неча дақиқа гапирмай туриб, сукут сақлаб, бизларни бирма бир узоқ қучоқладилар.
Сўнг биринчи бўлиб ҳаётда биринчи бор СУХАЙЛИЙ бобо билан дийдорлашдилар. Шундан сўнг меҳмонхонага кирдик, у ерда тўкин дастурхон ёзилган бўлиб, унинг усти нозу-неъматларга тўла эди.
Меҳмондорчилик яхши ўтди. Айниқса хожи онамиз пиширган ичига творог ва бренза солиб қилинган ЗАНЗАСИ яни туркчада БУРЕК жудаям тотли бўлганлиги сабабли уни жуда иссиқлигига қарамай, талашиб-тортишиб, мазза қилиб баҳам кўрдик.
(бу суратда устоз ва бизлар БУРЕК истемол қилаётган пайт)
Сухбат давомида улуғ устоз янги ижод намуналаридан ўқиб бердилар. Давримизнинг улуғ ва бетакрор шоири билан бўлаётган унутилмас учрашув суҳбатларини гох-гохида жиринглаб турган лаънати телефон овозлари бўлиб турарди, холос.
Сухбат охирида устоз хушвактлик билан кўнглидаги мулохазаларини баён этди. У кишининг саломатликлари жуда яхши, кайфиятлари аъло даражада эди. Шунинг учун сухбатларимиз самимий ва ширин вазиятда ўтди.
Суҳбат орасида марҳум Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф шайх ҳазратларининг яхши фазилати ва билим заковати хақида ҳам яхши гап-сўзлар бўлди.