2013 йилда қабул қилинган “Тошкент шаҳрининг Минор махалласи худудида масжид барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига биноан барпо этилаётган ушбу жомеъ масжиди миллий меъморчилигимиз анъаналарини ўзида мужассам этган бўлиб, бир пайтнинг ўзида беш мингдан зиёд намозхонни бағрига сиғдира олади.
Лойиҳага кўра, масжиднинг бош биноси – икки қаватли хонақоқ қад кўтарди, иккита пештоқ, баландлиги 38 метр бўлган иккита минора ва бир гумбаз нафақат кичик халқа йўлидан, балки олис-олислардан хам кўриниб, қўр тўкиб туради. Масжид ховлисининг икки томонида миллий ёғоч ўймакорлиги услубларида безатилган устунлар ўрнатилиши ўзига хос салобат касб этади, худуддаги саранжом-саришталик пойтахт қиёфасига алохида кўрк ва чирой бағишламоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши карорига кўра, “Минор” жомеъ масжидига Рахматуллоҳ Сайфуддинов имом-хатиб этиб тайинланди.
Рахматуллох қори ака тўғрисида тўхталиб ўтсак…
Рахматуллоҳ қори Ҳабибуллох ўғли 1975 йил 18 май куни Сурхондарё вилоятининг Музробот туманида таваллуд топган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини (1995-1999) тамомлаган. Шайхонтохур туманидаги “Оқ тунукали” масжидида имом-хатиб, Юнусобод туманидаги “Мирзо Юсуф” жомеъ масжидида ноиби, имом, “Юнусобод Оқтепа” жомеъ масжиди имом-хатиби, “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият олиб борган.
Унинг илмий-ижтимоий, диний-маърифий мавзудаги 60 яқин теле ва радио эшиттиришлари эфирга узатилган, 500 га яқин мақолалари, “Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси” номли китоби чоп этилган. Жума маърўзалари жамланган 10 та СD албоми чиқарилган.
Рахматуллоҳ Сайфуддинов 2011 йилнинг “Энг намунали имоми”, 2012 йилнинг “Энг фаол имом хатиби” кўрик-танловлари ғолиби бўлган.
Шу ерда мен озгани МИНОР маҳалласи тўғрисида ҳам тўхталиб ўтсам…
«Минор» маҳалласи
МИНОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Қашқар, Қиёт маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла ҳудудидан Анҳор канали оқиб ўтган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси қарийб 1400 киши). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги далаларида (Оққўрғон, Яланғоч мавзелари) деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган.
«Минор» маҳалласи (Юнусобод, Марказ-6, Носиров берк кўчаси, 59) – Юнусобод туманидаги ҳозирги маҳалла. «Матонат», Уста Ширин, Улуғбек, «Шивли» маҳаллалари б-н чегарадош. 1966 йилги Тошкент зилзиласи оқибатида маҳалладаги барча иморатлар яроқсиз ҳолга келган. Шундан сўнг бир қаватли уйлар ўрнига кўп қаватли уйлар қурилган. Аҳолиси 3386 киши, кўп миллатли.
Маҳалла ҳудудида Тошкент молия институти, ўрта мактаб, «Қозоғистон» к/т, 3 болалар боғчаси, Республика «Ватанпарвар» ташкилоти, 12-оилавий шифохона, Республика тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий-текшириш институти, Тошкент шаҳар ўсмирлар соғлиғини тиклаш маркази, «Шифобахш» булоқ суви заводи ва бошқалар бор. «Минор» қабристони шу маҳалла ҳудудида жойлашган.