"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Осмони фалакда чиқди фармойиш: -”Сомончи йўлида ўтсин намойиш!

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 11/05/2015 09:08-     11130 марта ўқилди

Орипов
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

 

               НАМОЙИШ
Осмони фалакда чиқди фармойиш:
-”Сомончи йўлида ўтсин намойиш!
Қатнашсин катта-ю кичик давлатлар,
Барча қитъалардан барча миллатлар”.
Чиндан кўрик бўлди ғоятда катта,
Олам йиғилганди ахир парадда.
Найзасин кўтариб Африка ўтди,
Там-там овозлари самони тутди.
Улар кийиб олган турфа либосин,
Бири филин минган, бири қўтосин.
Осиё етаклаб болаларини,
Аравага ортган бомбаларини.
Бизникилар ўтди хушнуд ва ғолиб,
Пахта чаноғини қўлига олиб.
Ўтдилар, дейишиб акани опа,
Жинсни фарқлай олмай қолган Европа.
Турли ўйиннинг ҳам  борлиги дуруст,
Ракетаси билан қўрқитди ўрис.
Ҳамма ёқни босган турли штаблар,
Режиссёрлик қилди ўзи — Штатлар.
Томоша охирлаб қолди-ку қарийб,
Оҳ, ҳеч ким ўтмади китоб кўтариб.
                                4.05.2015

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дейди шоир ўғлинг Абдулла Ориф: Эрта камолинг ҳам кўрарман, халқим…
  2. Абдулла Орипов шеъриятидан: Сени соғинсинлар, Сен кўп соғиндинг…
  3. Улуғ ва бетакрор ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеъри: Космодром…
  4. Абдулла Орипов: Умринг шамоллари муаттар бўлсин…
  5. Кимлардир кўзингни юмишдан аввал, Тозалаб қўяди чўнтакларингни…
  6. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (4-мақола)
  7. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (5-мақола)
  8. Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов ўз рафиқаси — умр йўлдоши ҳақида… (Суҳбатдан)
  9. Абдулла Орипов ёди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  10. Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни, Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб — А.Орипов
  11. Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
  12. Абдулла Орипов: УМР ЎТИБ БОРАР МИСОЛИ ЭРТАК…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.